GILOSIM🍒🍒
41 subscribers
1.52K photos
92 videos
2 files
50 links
Биз билан хаммаси гилос булади😉🍒👈👍

Бизнинг гурух: https://telegram.me/joinchat/EuPkEkRtmGn5MsL-y6ImPQ 👈 КУТАМИЗ🍒
Download Telegram
🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒
Иброҳим ва Илёсга ҳунарманд оталаридан кичкинагина ҳовли қолди. Ака-уканинг иккови ҳам меҳнаткаш, камсуқум, худди оталари сингари ҳалол, тўғри эди. Аммо нима бўлди-ю, ишхонасидан камомад чиқиб, Иброҳим аканинг бўйнига қўйилди. Иброҳим ака тушунди – кимлардир еган сомсанинг пулини унга тўлаттиришмоқчи. Нима ҳам қила оларди – осмон узоқ, ер қаттиқ. Ишдан бўшаш-ку, майли, аммо камомадни қандай тўлайди? Сотай деса, қўлга кирадиган бойлиги йўқ, хотини тақинчоқларини сотиб бераман дегани билан, унинг пули ҳам ҳеч қанча бўлмайди. Шундай ўйлардан эзилиб ёлғиз ўтирганида: «Ака, уйдамисиз?» дея укаси овоз берди. «Келавер», деган жавобни эшитиб, ичкарига кирди, акасига рўпарама рўпара ўтирди.

– Ака, «участка»га харидор топдим, пули камомадни ёпишингизга бемалол етади.

Иброҳим аканинг капалаги учди – нима деяпти укаси? Ҳовлини сотишса, кўчада қолишади-ку! «Ё ўзи томонни қолдириб, биз томонни сотамиз, деяптими?»

– Эсласангиз, пойдевор қуйилаётганда ўнг томондаги қўшни «айтган пулингизни бераман, ерингизни менга сотинг», деб роса ялинганди. У билан келишиб қўйдим, бугун-эрта пулни берадиган бўлди...

Иброҳим аканинг димоғига нимадир тиқилди. Укаси ҳақида ҳозиргина ўйлаган ўйларига уялиб кетди. Бечора Илёс, неча йил йиғиниб сотиб олган, яқинда Иброҳим ака, ўзи ва ўғиллари билан пойдевор қуйишган «участка»сини гапираётган экан.

– Раҳмат, ука, – дея олди зўрға. – Аммо...

Иброҳим ака бир пас ўйланиб қолди, кейин секингина гап бошлади:

– Бизда-ку иккита қиз, ортиқча уйга эҳтиёжимиз йўқ. Лекин сенга барибир жой керак, олдингда икки ўғилни уйлантириш бор. Майли, участкангни сотамиз. Кейинроқ, Худо берса, ўрнига жой олиб бераман. Агар олиб беролмасам, ўтирган уйимизни бўшатиб, чиқиб кетамиз.

Албатта, Илёс бу гапга кўнмади. Лекин акаси қайсарлик қилиб туриб олгач, ноилож «хўп» деди. Шундай қилиб, камомад тўланди, Иброҳим ака бошқа жойга ишга кирди. Орадан бир неча йил ўтди, ака қизларини узатди. Иккала тўйни ҳам «аввал қарзингни узмайсанми, кейин тўй қилмайсанми?» деган гапни эшитиб қолишдан чўчиб, минг истиҳола билан ўтказди. Бу орада уканинг ҳам ўғиллари бўйига етди. Лекин Иброҳим ака жой олиб беролмади. Илёс ҳовлининг икки хона уй солса бўладиган очиқ жойи¬га пойдевор қуйиш ҳақида маслаҳат солганида, ака уйни бўшатишга ишора деб тушунди. Зотан, бу келишув унинг ўзидан чиққан эди. Иброҳим ака шундан кейин бир жойдан ижарага уй топди. Аммо иддао қилаётгандек кўринмай деб укасига индамади,  ҳамма иш битганда айтганим маъқул, деб ўйлади...

Кичик ўғли Илёсга телефон қилиб: «Дада, тез келинг, амакимлар кўчиб кетишяпти», деганда олдинига ишонмади. Уйга етиб келганида дарвоза олдидаги юк машинасини, акасининг айвонидаги тугун-бўғчаларни кўриб гап нимадалигини тушунди. Кўзида ёш билан уйдан айвонга нарса ташиётган янгасини, ўзи томон хижолатомуз табассум билан келаётган акасини кўриб кўнгли бузилди. Иброҳим аканинг: «Ука», деб бошлаган гапини бўлди:

– Ака, охиратда Худойимга нима деб жавоб бераман?

– Бу нима деганинг? Келишувимизга кўра...

– Келишгандик.?!  Жондек акамга Сенинг розилигинг учун эмас, қарзга пул бергандим, дейманми? Бу ишни кўрганлар оқибат қолмаган экан, силаи раҳм деган гаплар бекор экан, демайдими? Наҳот мени сиздан пул ё жой талаб қилади деб ўйласангиз? Болалагимиз ўтган уйдан сизни чиқариб юбориб, келин тушириш, тўй қилиш татийдими менга, ака?..

Ака-ука янги қуйилган пойдевор устида ерга қараганча ўтиришар, аканинг хотини лаш-лушлар орасида тик турган кўйи кўзёшларини артарди. Илёснинг хотини, уч ўғли эса юк машинасига жойлаб улгурилган нарсаларни бир-бир амакиларининг уйига олиб кира бошлашди...

... Уй битди, ҳовлига келин тушди. Илёс ака саломга чиққан келинига аёли орқали уқтирди: акамни «амаки» эмас, «дада», десин.

@gilosim 🍒🍒
🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒
Ҳаётингизда рўй бераётган ҳамма воқеаларни ҳам бошқара олмайсиз, аммо бу воқеаларга бўлган муносабатингизни бошқаришингиз мумкин. Сизнинг муносабатингиз – сизнинг тақдирингиз!

Анна Фрейд

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
@gilosim 🍒🍒🍒🍒
Фойда...
🍒🍒🍒🍒
Анвар ярим соатдан бери телефондан бўшамаётган хотинининг гапларига беихтиёр қулоқ сола бошлади
— Ўтган куни Наима шундоқ дилимни оғритди. Нима эмиш, ёмон ишлаётган эмишман. "Эпласангиз ишланг", - дейди. Ўзига айтмасам ҳам ичимда қарғадим. Кеча машинанинг остига кириб кетай дебди.

Гулруҳсорни айтмасанми, асабимга тегишдан бошқа иши йўқ. Дилим оғриди. Қарғишим уриб, бола-чақаси билан "Ковид" бўлиб ётибди.

Кеча ишга келган тирранча борку Ситора, қарасам ўзидан кетяпди. Жойига ўтказиб қўяй десам, "Катталигингизни болаларингизга қиласиз!", —дейди. Кўнглим қолди." Илойим юзинг қора бўлсин! "-деб қарғасам, тунов кунги мажлисда роса пўстагини қоқдилар. Қарғишим уриб, юзи қора бўлди. Ўзи менинг дилимни оғритганлар хор бўлади...

Анварнинг тоқати тоқ бўлди!
—Каромат!-чақирди хотинини.
—Майли, Садоқат, поччанг чақиряпти, кейин гаплашамиз. Телефонни ўчириб югуриб келди.
—Менга қара, сенга бир таклиф бор. Кароматнинг диққат билан тинглаётганини кўриб давом этди.
—Сен Ўзбекистон Қуролли Кучларига ишга киргин,—деди жиддий оҳангда, —шунда мамлакатимизга жуда катта фойда келтирасан.

Хотинининг анқайиб турганини кўриб яна изоҳ берди
— Юртимизга душман ҳужум қилса, ҳеч қандай ядровий қуролларсиз ҳам бемалол ғалаба қозонамиз. Бир қарғаб берсанг бўлди-да, хотин, ҳаммаси қирилиб еетади.

@gilosim 🍒🍒🍒🍒🍒
ОНА КАДРИ...
🍒🍒🍒🍒🍒
Мен шаҳарда дўконда ишлайман. Бир куни ишдалик пайтимда онам телефон қилдилар.

– Ассалому алайкум Онажон!

– Ва алайкум ассалом, Иқболжон яхшимисан болам? Болаларинг ҳам яхшими, келиним ҳам ишига бориб келяптими?

– Ҳа, раҳмат онажон. Дадам яхшимилар, укам, келин ҳаммалари яхши юришибдими?

– Тузук ҳаммаси яҳши, ўзим ҳам яхшиман болам.

– Ҳа онажон, тинчликми, телефон қилибсиз?!

– Тинчлик болам, сизларни кўргим келдида... Эртага бир келиб кетинглар демоқчийдим...

– Эртага бўлаверсин-чи ойижон, вазиятга қараб кўраман-да...
Майли хайр, ёнимда одам бор эди... Кейинроқ ўзим телефон қиламан...

Телефонни столга қўйишим билан, дўконимга харидор бўлиб кирган, нотаниш киши кўзимга қаради.

Юзлари қандайдир маъюс, хиёл кулганча:

– Онангизмилар? – деб сўради.

– Ҳа онам...

– Улар бошқа жойда яшайдиларми? – яна саволга тутди бояги киши.

– Ҳа улар мендан анча олисда, масофа билан ҳисоблаганда 100 км дан ошиқроқ узоқликда яшайдилар.

– Ҳа-а, шунақами? Демак, 100 км денг... Бир гап айтсам хафа бўлмайсизми?

– Йўқ хафа бўлмайман, ака бемалол, – дедим ҳайрон бўлиб.

– Агар менда шундай имкон бўлганида ука, 100 км экан-ку, 1000 км бўлса ҳам, ҳар кун бориб қайтишга тайёр эдим... Қани мени ҳам Онам ҳаёт бўлсалар, қани энди улар ҳам сизни онангиз каби қўнғироқ қилиб, ёнларига чақириб, кел болам десалар, қани энди уларнинг тиззаларига бошимни қўйиб ухлай ололсам, қани энди онам бошимни силаб дуолар қилсалар ука. Афсуски, буни иложи йўқ! Ҳеч қандай йўл билан уларни қайтара олмайман ука… Онам энди йўқлар!

Сизда эса ҳаёт эканлар. Ука боринг олдиларига, кўнгилларини олинг, хизматларини қилинг, кейин мен каби афсус қилмайсиз. Ота-онангизни ҳаёт эканликлари сиз учун – Бахт!

Нотаниш киши онаси ҳақидаги армонларини гапирар экан ичимдан бир нарса узилгандек бўлди...

Боягина онамга бориш бормаслигим эҳтимол деганим ёдимга тушиб, уялиб кетдим. Беихтиёр яна телефонимни қўлимга олиб, онамни телефон рақамларини тердим...

– Ҳа болам, нима бўлди, бирор гапинг эсингдан чиқиб қолибдими?! – дея, қайта қўнғироқ қилганимга ажабланиб сўрадилар онам.

– Ҳа онажон, эртага Худо хоҳласа албатта борарканмиз, шуни айтиб қўймоқчи эдим.

– Вой Худога шукр!

– Ҳа айтганча, яна ҳар сафаргидек болаларим келаркан деб, эрталабдан бир нарсаларга уннаб юрманг, ҳеч нарса керак эмас, бизга Сиз кераксиз!

Онам билан суҳбатлашарканман, бояги нотаниш кишининг кўзларида икки дона ёш томчилаганини кўрдим.

@gilosim 🍒🍒🍒🍒
Электрик
(бўлган воқеа, 2015 йил)
🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒
Ховлида кабеллар чирсиллаб, тутади,  ўт чиқиб свет ўчди.  Хотин қўрқиб кетди.  Қўшниси томонга қаради,  уларда свет бор.  Ўтган гал электрик томда қаердадир неполадка бор, замекания бераверади деганиди. Эри тўғрилатмади. Мана яна ўша хол қайтарилди. Кир мошинада кир, духовкада пишириқ бор,  отопления хам ўчди. Эрини уйғотишга кирди. Қараса роса ширин уйқуда. Уйғотгиси келмади. Ўзим чақирақолий деб, секин эрининг телефонини топиб,  электрикнинг рақамини қидириб кўрди. Ахир ўтган гал электрик келганида эри кўз олдида унинг рақамини сақлаб олганиди-да. "Санжар электрик",  "Электрик маҳалла" рақамларини терди, биттаси ўчирилган, иккинчиси жавоб бермади.  "2 Электрик" деган рақамни терди...

Гўшакдан эса:
— Лаббай, жоним, — деган аёл киши овози келди.
 
Тамом. Энди у уйда чироқ ёнмайди.

Биз эса, аёл киши хам электрик бўлиши мумкин-ку деган гумондамиз.
🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒
Бахриддин Асрор

@gilosim 🍒🍒🍒🍒
Муносабатингиз...
🍒🍒🍒🍒🍒🍒
Ёлғиз қиз ҳам эмас эди. Катта қиз эди, ортидан яна уч синглиси бор...
Аммаси совчи олиб келди. Куёв бўлмиш келишган йигит экан. Бўйлари баланд, оқ-сариқдан келган. Учрашувга чиқди-ю кўзлари кулиб турган йигитга маҳлиё бўлиб қолди. "Йигитга ёққан бўлай!" Фикру хаёли шу ўйда бўлди. Юраги титраб қарши томондан бўладиган қўнғироқни кутиб ўтирди. Онасининг телефонидан таниш мусиқа овози таралганда юрагининг зарби қулоқларига эшитила бошлади. Кафтларини қизиб кетган юзларига босиб, жон қулоғи билан онасининг суҳбатини эшитмоққа интилди.
—Ё, Худойим! Наҳотки, яна кўрсам ўша йигитни!
Иккинчи учрашувдан сўнг фотиҳа қилиндилар.
Ширингина тўй бўлди!
Зиёли оилага келин бўлди. Онаси уни икки қизнинг сепи билан, бадастир узатди. Неча йилдан бери бозорда ахир. Чет элдан келтирилган чойшаблар сотадиган дўконлари бор. "Супер контракт" тўлаб уни ўқитяпди. Бир она қизига бериши керак бўлган ҳамма нарсани муҳайё қилди...

Аммаси тўйдан олдин жиянига насиҳат қилди.
—Зарина, сен бораётган хонадон ўта маданиятли! Бир гап айтаман, хафа бўлма! Ойинг жуда яхши аёл, меҳнаткаш, аммо кўп такрорлайдиган гаплари менга ёқмайди. Тунов куни кузатдим, келинойимнинг машҳур ибораси сенга ҳам ўтибди. Сингилларингга "Балонинг ўқини ебсан!", —дединг. Ойинг хонадонимизга шу ибора билан кириб келди, акам ҳам йўқ қила олмадилар. Сен тилингдан, умуман, луғатингдан шу сўзни ўчириб юбор, илтимос!
Аммасининг гапидан жаҳли чиқди. Булар ҳеч қачон ойисининг яхшилигини билмайди.
Ҳа, майли, ҳали янги оиламдан раҳматлар олиб келай...

Заринанинг нияти холис эди. Парилардек келин бўлди.Чаққон, дилдор, пазанда. Ўқишини ҳам, уйини ҳам бирдек эплай олди. Онаси ҳам қудаларнинг кўнглини олишни билди. Совға-саломлар, кунора йўқлов тоғоралар...

Турмуш ўртоғи парвона. Икки томон бир-биридан сув ўгириб ичар, ҳамманинг ҳаваси келарди.
Аммо бахтига кўз тегди!
Бир йиллик келинни бир кечада кўч-кўрони билан уйга олиб келиб ташладилар. Нима гаплигини тушунолмай ҳамма лол, ҳамма ҳайрон. Ажрашганлар орасида урф бўлган "куёвнинг нашавандлиги","келиннинг касаллиги" ҳақидаги тахмин ҳам йўқ.
Куёв томон изоҳ беришни истамади. Келиндан садо йўқ.
Охири сиқувга олинган Зарина аммасига ёрилди
—Аммажон куёвингизга "Балонинг ўқини ебсиз!" дегандим. Тўғри, бир марта кечирдилар, унда янги келин эдим, иккинчисида гаплашмай қўйдилар, учинчисида индамай чиқиб, кўчадан юк машина олиб келиб, ҳайдаб юбордилар! —деди, сўнг изиллаб йиғлаб юборди!
—Барибир, тузалмас экансан, дедилар!

Аммаси тилини тишлаб қолди. Қўрққани юз берган эди! Ўшанда акаси ҳам шунақа қаттиқ турганида, эҳтимол, бу ибора қизларининг луғатигача кириб бормаган бўлармиди...

У дугонаси билан гаплашиб кўриш учун телефонини қўлига олди. "Нима бўлганда ҳам битта оилани сақлаб қолиш керак!"

Нима деб ўйлайсиз, қадрдон, йигит келинни кечирармикан? Қаттиқ афсусдалигини сезиб мактуб йўллаган қиз бу тайинсиз, маъносиз, ахмоқона иборани яна ишлатармикан? Умуман,бу оила сақланиб қолармикан?
Шу воқеа бир оиланинг ажрашишига арзийдими?
🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒

@gilosim 🍒🍒🍒🍒🍒
🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒
Етти ёшимда отамдан:
— Қачон бизнинг ҳам Майкл Жексонникидай катта уйимиз бўлади? — деб сўрардим. Отам менга қараб:
— Бу амалга ошмайдиган орзу — дерди.

Вақтлар ўтиб мен, ҳатто, унданда катта уйга эга бўлдим, бироқ энди унда отам йўқ эди. Шу пайт:
— Катта уйим бўлмасада, қанийди отам қайтиб келса! — дея орзу қила бошладим.

Пул бу хамма нарса дегани эмас экан...

©️ Криштиану Роналду

Ҳулоса: Вақт ўтиб, ҳашаматли уйлар ҳам соларсан, қимматбаҳо машина ҳам оларсан. Бироқ, ота-онангни топа олмаслигинг мумкин...

@gilosim 🍒🍒
🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒
Хурматли каналимиз обуначилари 👫
Sizni va Siz orqali oila azolaringiz hamda mehnat jamoangizni 👭👫 Mustaqilligimizning 🍒32🇺🇿 yilligi bilan samimiy tabriklaymiz.
Eng ulug', eng aziz 🎉bayram munosabati bilan sizga tinchlik - osoyishtalik, farovonlik va ishlaringizda muvaffaqiyatlar 💰tilaymiz! Mustaqil Vatanimizning🇺🇿 tinchligi, gullab yashnashi va ravnaqi uchun qilayotgan xizmatlaringizda omad yor bo'lsin...
Deb Gilosim 🍒 kanali jamoasi☺️
🎊🎉🎊🎉🎊🎉🎊🎉🎊
🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒

— Ука, "қарз дафтарингиз" борми?
— Бор, ака.
—  Шу дафтарингизда мухтож оилаларнинг қарзларини ҳисоблаб айтсангиз, рамазон ойида шуларнинг қарзларидан озод қилиб қўйсак, дегандик.

Қассоб йигитни юзида аччиқ табассум пайдо бўлдида:
—  Ака келинг, мана қўлимдаги рўйхат, манави акани кўпчилик танийди, тагларида Малибу, ўғиллари фалон жойда ишлайди, қарзларини бир йилдан бери беролмайдилар "бечоралар"
Манави бойваччанинг уйини кўрсангиз нақ қаср дейсиз, бир ярим йил бўлди, бермайди. Қисқаси рўйхатимдагиларни бари шунақа бойваччалар.
— Менга булар керакмас, етим болалари бор ва муҳтож камбағал оилаларнинг рўйхатини беринг, ука.
— Ака, сиз айтган оилалар заруратдан 200-300 грамм гўшт олишса, бир ҳафтага қолмай пулини тўлаб чиқиб кетишади. Уларда амал ва бойлик бўлмасаям ор-номус бор. Қисқаси, дафтаримдан сиз излаган одамни топа олмайсиз, саломат бўлинг...

@gilosim 🍒🍒🍒🍒
🍒🍒🍒🍒🍒🍒
Усмонийлар даврида қишнинг совуқ кунларининг бирида, бир киши деразадан ташқарини тамоша қилаётиб, сут-қатиқ сотувчининг овозини эшитиб, хотинига:

- Сут-қатиқ олайликми онаси?
- Хамма нарса бор, сут-қатиққа эхтиёжимиз йўқ.
- Бизни эхтиёжимиз бўлмаса, сут-қатиқчининг эхтиёжи бор. Бу совуқда бу кўчадан учинчи бор ўтиши деди.

@gilosim 🍒🍒🍒🍒
Тўзғиган гуноҳ
🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒
Бир киши донишманд ҳузурига бориб:
– Мен ғийбат ва чақимчилик қилиб қўйдим. Қилмишимдан пушаймонман, тавба қилмоқчиман. Тавбам қабул бўлиши учун нима қилсам бўлади? – деди.
Донишманд:
– Эртага пар ёстиқ олиб кел, – деди. 
Эртаси куни қўлидаги пар ёстиқни кесиб, патларни тўкишни буюрди. Патлар учиб, ҳар тарафги ёйилиб кетди.  
Донишманд:
– Энди ҳаммасини йиғиб кел, – деди.
Одам ҳайрон бўлди:
– Бунинг сира иложи йўқ, – деди. 
Донишманд:
– Одамларнинг орқасидан гапирганинг ҳам шундай тарқалиб кетди. Шу боис сен ғийбат қилган одамларга яхшилик қил. Илгари хатоларини гапирган бўлсанг, энди яхшиликларидан сўз оч. Олдин хафа қилган бўлсанг, энди севинтир. Шояд, уларни рози қилиб, нажот топсанг, – деди.

@gilosim 🍒🍒🍒🍒🍒🍒
🥑БАХТЛИ ИНСОНЛАРНИНГ 7 ТА МАХФИЙ СИРИ
🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒
1. Эркинлик сири - атрофдагилар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари ҳақида бош қотирманг.
2. Воқелик сири - бизнинг ҳар қандай фикру хаёлимиз, албатта, ҳаётга кўчади.
3. Гўзаллик сири - ўзингизни борингизча қабул қилинг ва яхши кўринг.
4. Аҳллик сири - ўзингизни ҳам, бошқаларни ҳм танқид қилаверманг.
5. Севги сири - меҳр-муҳаббат ҳадя этинг ва севган инсонингизни ўзгартиришга уринманг.
6. Бадавлатлик сири - аввало беришни, сахийликни, кейин эса олишни, қабул қилишни ўрганинг.
7. Бахт сири - камроқ ўйланг, кўпроқ севиб, шодликлардан баҳра олинг.

@gilosim 🍒🍒🍒🍒🍒
🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒

Дамашқдаги бозорлардан бирида икки киши тортишиб қолди. Улардан бири қуролини олиб, рақибига ўқ узди, лекин ўқи хато кетди. Ўша ердаги бир киши бу тортишувни эшитиш учун дўконидан бошини чиқариб, қараб турган эди. Ҳалиги ўқ шу одамнинг бўйнига, умуртқа поғонасига яқин жойга тегиб, уни шол қилиб қўйди...

Орадан бир неча кун ўтиб бозордан ўтиб кетаётган шайх Ротиб Ан-Наблусийни бир киши тўхтатиб, шу воқеа ҳақида савол берди: "Устоз, сиз доим Аллоҳ азза ва жалланинг адолати ҳақида гапирасиз.
Лекин бу одам нима қилган эди? У оддий савдогар, дўконини очиб, оила, бола-чақасига ризқ топишга ҳаракат қилаётганди. Газлама сотарди. Ҳеч қандай айби йўқ. Тортишувни эшитиб, бўйнини чўзиб қараган вақти дайди ўқ келиб бўйнига тегибди. Шол бўлиб қолди. Қани Аллоҳнинг адолати?!"
Шайх Наблусий жавоб берди: "Аллоҳга қасамки, мен Унинг одил эканлигини биламан. Сиз менга ўша киши ҳаётидан ўзингиз билган бир қисминигина айтиб бердингиз.
Эҳтимол унинг ҳаётида сиз ҳам, мен ҳам билмаган бир иш бордир. Мен Аллоҳнинг адолати ҳақ эканлигига ишонаман".

Орадан йигирма кун ўтиб шайх Наблусий Ал-Майдон маҳалласида яшайдиган дўсти билан гаплашиб қолди.
Дўсти унга: "Эй шайх. Бизда ажойиб бир воқеа юз берди. Бир қўшнимиз бўлиб, у вафот этган укасининг етим болаларига васий эди.
Етимларга отасидан 20 минг лира қолганди (ўша пайтда бу бир уйнинг пули эди).
Пулни сақлаб туришга масъул бўлган амаки уни эгаларига, етимларга қайтаришдан бош тортди. Улар Ал-Майдондаги олимлардан бирига шикоят қилишди. Олим у одамни ва укасининг болаларини олдига чақириб, насиҳат қилди, лекин амаки пулни тўлашни истамади.
Шунда ҳалиги олим жиянларга: "Амакингиз пулни бермайман, деяпти. Бу масалани энди қозига кўтариб юрманглар, сизлар амаки-жиян бўлиб тортишиб юришинглар тўғри иш бўлмайди. Аксинча, осмонлару ернинг Робби бўлган Аллоҳга шикоят қилинглар", деб маслаҳат берди.
Бу кечқурун соат саккизда бўлаётган гап эди. Эртаси куни эрталаб соат саккизда амаки дўконидан бошини чиқариб, тортишув бўлаётган жойга қараган ва ўқ тегиб, шол бўлиб қолган..."
Шайх Ротиб Ан-Наблусий айтадилар: "Бу дунёда дайди ўқ, тасодифий иш деган нарсаларнинг ўзи йўқ. Ҳар бир ҳолат Аллоҳнинг ҳикмати ва адли билан, ўз ўрнида юз беради.
Буни тушунган тушунади... Жоҳил жоҳиллигича қолади... Яшаб турган жойимизда, ҳаётимизда нимаики содир бўлмасин, ҳикматли, адолатли Робб томонидан, етук ҳикмат асосида юз бераётганига иймон келтиришимиз лозим. У Зотнинг ҳузурида ҳеч кимга бир мисқол миқдорида ҳам зулм қилинмайди. Банда яхшилик қилган бўлса, яхшилик билан, ёмонлик қилган бўлса, ёмонлик билан мукофот олади.
Аллоҳ Таъоло айтганидек:

“Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўради. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўради”.
Ер юзидаги, одамларнинг адолатини эътиборга олмасак ҳам майли (дунёдаги жазолардан қутулиб қолишимиз мумкиндир, балки).
Лекин осмонлару ернинг эгаси бўлган Зотнинг адолатини унутмайлик!”


@gilosim 🍒🍒🍒🍒🍒
🍒🍒🍒🍒🍒🍒

— Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади. Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.
— Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
— Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
— Ҳатто, булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
— Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
— Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
— Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
— Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.
©️ Ўткир Ҳошимов

🍒🍒 @gilosim 🍒🍒
БУЛУТЛАРГА ҚИЛИНГАН ИШОРА
🍒🍒
Кунлардан бир куни бойлардан бирининг эшиги очилиб, ундан бир қул чиқди. Қўлида бир товоқ тўла қаймоқ бор эди. Каъба томонга тўғри йўл олди. Юзида акс этаётган ифодани тушуниш қийин эди. Юраги сиқилган, истаган нарсасига эришолмаган бир кишига ўхшар эди. Каъбагача келди. Бир тўда бутларнинг орасидан ўтди. Хўжайини исмини айтган бутнинг қошига борди, товоқни унинг олдига қўйди ва орқасига қайрилди.
Бу қаймоқ хўжайини томонидан, ёмғир ёғишига шафоатчи бўлар, деган умидда бу бутга берилган бир порадек гап эди. Эҳтимол, бу қаймоқнинг ҳурмати учун еру кўкнинг эгаси бўлган Улуғ Мавлога ёлворар, ёмғир ёғдириш изнини олар. Қул қуп-қуруқ жонсиз тошнинг олдида истар-истамас қолдирган қаймоқдан ҳеч кўзини узолмасди. Шу тариқа ўн беш қадамча орқага юрди, ўтирди: жуда ғамгин эди. Бу биринчи марта келиши эмасди. Шу кунгача қанча-қанча тансиқ ноз-неъматлардан олиб келган, бу жонсиз тошнинг олдига юраги ачиша-ачиша қолдириб кетган.
Умри бўйи жон дили билан хизмат қилган бу уйда ўша хошчалик қадри, ҳурмати йўқ эди унинг. Шу товоқда келтирган қаймокдан на бирон марта татиб кўрган ва на татиб кўриш учун таклиф этилган. Қаймоқ ўрнига еган калтакларининг эса, сон-саноғи йўқ. Елкасидан еган калтакларининг қатор-қатор излари бор. Доимо беминнат хизмат қилган, хизмати эвазига хўрланган, камситилган, уриб, дўппосланган. Ҳолбуки, бу жонсиз тошнинг у оилага берган ҳеч қандай фойдаси йўқ. Аммо дунёқараши тор бўлган хўжайини ҳар сафар фурсати келганда, энг тансик ноз-неъматларни унга жўнатишдан тийилмас эди.
Мабодо эшитиб қолсалар, қамчилар остида ўлдириб юбормасликларига ишончи йўқ, бўлмаса, ўтириб бу қаймоқни маза қилиб ейишга рози эди у. Аммо юрак-юрагигача сингиб кетган кўрқув ҳисси бунга йўл қўймади.
Ўтириб, ғам-андуҳ ва ҳасрат билан қаймоққа қарай бошлади. Кўп ўтмай, югуриб келган бир кучук қаймоқни тўйиб, зўр иштаҳа билан паққос туширди. Салдан кейин оёғини кўтарди ва бутнинг устини булғаб, яна югуриб кетди.
Қулнинг бутун вужуди титраб кетди, юрагига муздай сув сепилгандек бўлди. Ичи ёнди. Чунки оғзининг суви оқа-оқа, ҳидлаб-ҳидлаб келтирган, аммо бир луқма олиб ейишга ҳам журъат қилолмаган қаймоқ бир кучукнинг нафсига ем бўлган эди. Аммо шундан кейин итнинг тап тортмай, бутни ҳўллаб кетиши унга берилган жазо, ундан олинган ўчдай таъсир қилди. Турли бемаъни одатларга бой бу шаҳарда қанчадан-қанча озиқ-овқат, совға-саломлар бутларга ҳадя этилар, аммо ноз-неъматларнинг ҳузурини дайди мушуклару итлар кўрар эди.
Эрта тонгдан бошлаб куни бўйи, баъзан кечалари ҳам қошларига келиб, сажда қилиб, ёмғир сўраганлар етарли даражада ёлворганликларига, лозим бўлган даражада илтижо этганликларига ишонгач, у ердан кетишар, аммо келганларида қанчалик лоқайд ва сокин бўлсалар, кетганларидан кейин ҳам шунчалик ҳиссиз қолган бутларнинг устларини ҳўллаб кетадиган итларни қувиб юборишга ҳам ожиз бўлган тош парчалари эканликларига ё ақллари етмас, ё парво қилмас эдилар.
Берилган ҳадялар, қилинган назру ниёзлар, ҳамма-ҳаммаси бекор кетди. Кўкда ҳамон на бир парча булут, на ёмғирдан дарак бор эди. Ер яна сувга чанқоқлигича ҳасрат ичида қолди. Ҳайвонлар очликдан азобланиб, сувсизликдан қийналиб қолавердилар.
Қаерда бир суҳбат ёки йиғин бўлса, ягона муаммо қурғоқчилик эди. Қўлдан келган барча чоралар синаб кўрилгани, аммо ҳеч қандай натижага эришилмагани баҳс этилар, илоҳларнинг кўнгилларини ололмаганликларидан сўзлашар эди. Бу орада икки йилча олди Абдулмутталибнинг Абу Қубайсда ўқиган ёмғир дуосини эсладилар. Ҳозир орамизда бўлса эди, яна ёмғир дуосига чиқишни таклиф этардик, деганлар бўлди.
Ахийри Ҳошим ўғилларининг йўлбошчиси Абу Толибга илтимос қилишга қарор берилди. Нима бўлганда ҳам Абу Толиб
Абдумутталибнинг ўғли эди. Унинг қони жўш урарди юрагида. Абу Толиб уйига келган бир қанча қурайш қарияларини илтифот билан ичкарига таклиф этди. Саломлашдилар. Келганлардан бири:
– Сенинг ҳузурингга бош уриб келишимизнинг асл сабаби, эй Абу Толиб, ёмғир дуосига чиқишингни сўрашдир. Ўзинг ҳам кўриб турганингдек, сувсизликдан қирилаётирмиз. Ҳайвонларимиз ҳолдан тойди. Биз учун ёмғир дуосига чиқсанг, қандай бўларкана?!
Абу Толиб бу таклифни ўринли деб топди:
— Бажонидил розиман. Аммо бизнинг кучимиз дуодан бошқасига етмайди.
Салдан кейин уйидан чиқди. Ёнига суюкли жиянини олиб, йўлга тушди. Каъбага келди, Каъбанинг деворига суянди. Бошини кўтарди ва дуо қила бошлади. Халқ унга қўшилиб такрор-такрор «Омин» деб турди. Ҳар доимгидек, бу кун ҳам осмон булутсиз эди. Дуо қабул бўлган такдирда икки-уч кун ичида ёмғир ёғиши мумкин эди. Абу Толиб бутларга эмас, Жаноби Ҳаққа илтижо қиларди. Зотан, улар Жаноби Ҳақнинг борлигини тан олишар, бутларни эса, Оллоҳ таоло билан одамлар ўртасидаги воситачи, ҳомий деб билар эдилар.
Шу аснода Абу Толибнинг ёнидаги маъсум гўдакнинг ҳам кўлларини кўтариб, бармоқлари билан кўкка ишора қилгани маълум бўлди. Бу ишора билан кўкда кўринган бир нарсани кўрсатардими ёки Буюк Яратувчи томонидан кўтарилган эдими у қўлчалар? Бу ҳақда ҳеч ким билмайди. Аммо яхшилаб қараганларида, Муҳаммад бармоғи билан кўрсатган томонда бир булутнинг уфқдан ошиб ўтгани ва шамол тезлигида илгарилаб келаётгани кўринди. Орқасидан такрор ва такрор пайдо бўлган булутлар уни таъқиб эта бошладилар. Кўп ўтмай, Макка устини қора булутлар қоплади. Абу Толиб ҳали дуосини тамомлаб ҳам улгурмаган эди. Пастга тушган бир неча ёмғир томчиси шодлик қичқириқларига сабаб бўлди. Баланд овозда янграётган «Омин» сўзлари бу сафар севинчга тўла эди. Ёмғир дуоси учун тўпланганларни ёмғир тарқаб кетишга мажбур этди. Юзлардан оқаётган томчилар ёмғир суви эдими ёки шодиёна кўз ёшларими, буни фарқлаш қийин. Гарчи дуони Абу Толиб ўқиган бўлсада, Қодир Эгамиз ёмғирни кимнинг хурмати учун берди?!
Абу Толиб бу саволнинг жавобини жуда яхши биларди...

Ўша кеча кўпгина оилаларда Абу Толибнинг дуога чиққани тўғрисида баҳс юритилди.
Зотан, дуони бошидан охиригача ўз қулоқлари билан эшитганлар бор эди. Улар Абу Толибнинг қайта-қайта:
— Оллоҳим, ушбу маъсумнинг ҳурматига, Оллоҳим, бу етим ҳурмати... — дея ёнидаги нурли гўдакни шафоатчи қилганидан хабардор эдилар.
Улардан бири:
— Нима бўлса ҳам, у бола бармоқлари билан кўкка ишора қилгач, бўлди. Гўё кўкдан булутларни бу ёққа чорлагандек кўринди менга, — дерди.
Бошқаси:
— Бу болада бир гап бор. Икки йил олдин Абдулмутталибнинг дуосини эшитган эдим. У ҳам «Бу етим ҳурматига...» деб дуо қилган эди, — деди. Аёллардан бири:
— Хўш, бутларимизчи? Бутларимиз нима қилди? —деб сўради.
— Нима қилардилар, ҳеч нарса, — деди унинг эри. Бошқа бири янада очиқроқ қилиб айтди:
— Яъни, тош қотиб туравердилар.

Ташқарида ёмғир ҳамон селдек қуярди...

Аҳмад Лутфийнинг "Саодат асри қиссалари" китобидан.

@gilosim 🍒🍒🍒
​​​​​​​​​​ИШГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ❗️❗️❗️
🔰 "ЧИККО" Хусусий болалар боғчасига ишга таклиф қиламиз!!!

◾️ Бўш иш ўрни: 6 та
▪️ Тарбиячи (Воспитательница)
⌚️ Иш вақти ва ойлик маош келишган холда.
◾️ Талаб ва шартлар:
▪️ Ишга маъсулиятли.
▪️ Рус тилини билиши.
▪️ Хушмуомалалик, Чаққон, Тартибли, Халол, Озода, Интизомли бўлиши.
▪️ 18/45 ёшгача бўлган қиз аёллар бўлиши.
▪️ Асаби жойида бўлиши ва болаларни севиши шарт.
▪️ Ёмон одатларсиз бўлиши.
◾️ Қулайликлари:
▪️ Тушлик ишхона хисобидан.
◾️ Манзил: Фаргона шахар.
▪️ Мўлжал:  Текстил комбинат.  7- Мактаб рўпараси.
◾️ Мурожаат учун тел:
📞   +998916731792
____
#Фаргона #11989
​К чему снится вишня? 🍒

🔻 Спелая вишня
Если вам приснилась спелая вишня, то вскоре ваши желания осуществятся. Также такой сон сулит счастье в любви. Свободные люди познакомятся с человеком, который станет второй половиной и принесет счастье. А те, кто состоят в отношениях, вернут в них гармонию и чувства.

🔻 Спелая вишня на дереве
Спелая вишня на дереве снится к новым достижениям. Ваши начинания окажутся успешными и принесут вам признание и уважение высокопоставленных лиц. У вас появится влиятельный наставник, который будет помогать вам в профессиональном продвижении.

🔻 Спелая крупная вишня
Сновидение, в котором вы увидели спелую крупную вишню, означает, что вы добьетесь профессионального успеха. Благодаря этому ваша прибыль увеличится, и продолжит расти.

🔻 Вишня на дереве
Приснилась вишня на дереве – вам удастся реализовать задуманные планы. Если вы могли легко дотянуться и сорвать ягоды, то на пути к задуманным целям вы не встретите препятствий.

🔻 Красные вишни на дереве
Приснившийся сюжет о красных вишнях на дереве сулит о ваших профессиональных успехах. Вы достигните признания и уважения среди коллег и партнеров. Также карьерный рост принесет финансовую независимость.

🔻 Цветущая вишня
Цветущая вишня в сновидении является символом праздника. Вы станете участником грандиозной вечеринки или торжества. Также такой сон предвещает взаимную и чистую любовь.

🔻 Собирать вишню
Если во сне вы собирали вишню, то вскоре вас ждет радостное событие или вознаграждение за проделанные труды. Вы получите щедрую оплату за дело, над которым долго и упорно трудились.

🔻 Кушать вишню
Кушать вишню в сновидении – к приезду долгожданных гостей. Также такой сон может предвещать звонок от друга, с которым вы давно не общались.

🔻 Есть вишню прямо с дерева
Посчастливилось есть во сне вишню прямо с дерева – вас ждет долгожданная покупка. Вы совершите приобретение, о котором давно мечтали. Вы потратите крупную сумму, однако не будете об этом сожалеть.

@gilosim
​​​​❄️🧿❄️🧿🧿❄️🧿❄️
Ассалому Алайкум хурматли юртдошлар,
Она юртимиз ҳар доим ўзининг мард, жасур йигитлари билан фахрланиб келган.👨‍✈️ Йигитларимиз ота-она ва оиласини, ўзи яшаётган юрт тупроғини муқаддас билиб, Ватан ҳимояси учун доимо шай туришни бурч деб ҳисоблаган. Ушбу байрамнинг нишонланиши халқимизнинг ўз армиясига нисбатан чексиз ҳурматини, йигитларига нисбатан ифтихорини билдиради. 🧿 @gilosim канали жамоаси номидан барча Ватан ҳимоячиларини ушбу муборак байрам билан табриклаймиз ҳамда уларга оилавий тинчлик-хотиржамлик, соғлиқ-саломатлик тилаб қоламиз. Ҳаётингиз доимо шараф ва зафарларга тўлиқ бўлсин. 🇺🇿 Ватанимиз осмони доимо мусаффо бўлиши учун ҳар доимгидек ўз куч-ғайратингизни аяманг!Барчани 🇺🇿 "Ватан химоячилари" куни билан табриклайман

Байрамингиз муборак!!!
🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉
​Улар билан жаннатга кирсам!

Куним битиб дунёдан ўтсам,
Ман ҳам жаннат аҳлидан бўлсам.
Бошларига тожлар кийдириб,
Отам билан жаннатга кирсам!

Икки дунё мени деган зот,
Икки дунё ғамим еган зот,
Кўрсатиб мен унга илтифот,
Онам билан жаннатга кирсам!

Касал бўлсам йўқлаб келганим,
Ярим кўнглим тўқлаб келганим,
Онамдан сўнг "она" билганим,
Опам билан жаннатга кирсам!

Йўлатмаган ёнимга ҳеч ғам,
Мен учун минг куюнган одам,
Отамдан сўнг кейинги "отам",
Акам билан жаннатга кирсам!

У бўлмаса кўнглим доим кам,
Татимайди у сиз давлат ҳам,
Татирмиди айтинг жаннат ҳам!
Болам билан жаннатга кирсам!

Доим мени этган минг эъзоз,
Қилмаган ҳеч бирор эътироз,
Ҳурлар хафа бўлманг илтимос,
Ёрим билан жаннатга кирсам!

Болаликдан чиққанмиз йўлга,
Чидаганмиз ёмғирга, дўлга,
Ҳатто, жонин тутқазган қўлга,
Дўстлар билан жаннатга кирсам!

Отамдан ҳам ортиқ суйганим,
Онамдан кўп яхши кўрганим,
Менинг суюк бир  пайғамбарим,
Расул билан жаннатга кирсам!

Кечир мени, эй парвардигор,
Жаннат сўраб, нодонлик қилсам,
Шундай менинг ниятларим бор,
Улар билан жаннатга кирсам!
Улар билан жаннатда юрсам!

Жаннатда бирга бўлишни истаганларингизга юборинг!

@gilosim