Гепамед-ультра
836 subscribers
790 photos
5 videos
485 links
Гепамед-ультра хусусий тиббий корхонаси
🖍 Мурожаат учун @gepamedultra_admin

🌐 Расмий сайтимиз: http://www.gepamed.uz
Download Telegram
to view and join the conversation
Қачон терапевт маслахатини олиш керак
Қорин дам бўлиши – метеоризм, ошқозон ичак йўлларида меёридан ортиқча газ тўпланиши билан характерланади. Гастроэнтеролог хузурига қоринни таранглашиб оғриши ва унинг доимий тусга кириб деярли хар куни безовта қилганда ёзилиш керак. Айниқса, қуйидаги қўшимча белгилар хам кузатилганда:
• Ахлатда қонни пайдо бўлиши;
• Ич ўтиши ёки қотишини чўзилиб кетиши;
• Ич келишини частотасини хар қандай ўзгариши;
• Пархез қилмасангиз хам озиб кетиш;
• Доимий ёки даврий кўнгил айниши ва қусиш.

Қуйидаги аломатлар кузатилганда зудлик билан 103 га қўнғироқ қилинг ёки яқин атрофдаги тез ёрдамга мурожаат қилинг:
• Қориндаги оғриқ доимий тусга ўтганда;
• Кўкракда хам куйишиб оғриқ хисси пайдо бўлганда.

Буларнинг бари ўлим хавфи билан кечувчи холатлар: ичак ўсмасидан тортиб миокард инфарктининг белгилари бўлиши мумкин. Одатда қорин дам бўлишининг хавфли сабаблари кам учрайди. Қуйида улар хақида сўз боради.

Қорин дам бўлишининг энг тарқалган сабаблари қуйидагилар:

1. Ортиқча кўп овқат ейиш
Ошқозон одатга кичиккина аъзо хисоблансада тўйиб овқат истеъмол қилинганда у 1 литрдан 4 литргача хажмда овқат ва суюқлик сиғдира олади. Ортиқча овқат ейиш оғирлик хисси ва қоринни таранглашишига олиб келади.
Нима қилмоқ керак?
Овқат порцияларини камайтиришга харакат қилинг. Тўймасангиз оз-оздан тез-тез (5-6 махалгача) овқатланинг. Овқатни ошқозонингизга сиққанидан ортиғини мажбурлаб тиқманг.

2. Овқат ейиш ва сув ичиш пайтида хаво ютиш
Овқатланиш пайтида гапириш овқат билан бирга хаво порциясини ютилишига олиб келади. Шу каби холат сақич чайнаётганингизда, ширинлик шимаётганингизда ёки найча орқали сув ичаётганингизда хам кузатилади.
Нима қилмоқ керак?
«Овқатланиш пайтида мен кар ва соқовман» мақолига риоя қилинг. Хаво ютилишига сабаб бўлувчи махсулотларни истеъмол қилманг.

3. Овқатни яхши чайнамасдан тез ейиш
Бунинг натижасида парчаланмаган овқатнинг катта-катта порциялари қизилўнгач орқали ўта бошлайди ва ошқозонга хаво тушишига олиб келади.
Нима қилмоқ керак?
Овқатни яхшилаб чайнаб енг. Одатда стресс холатидаги ва тишлари билан муаммоси бор инсонлар шошилиб катта-катта бўлакларни ютишади. Шошилманг ва хиссиётларингизни жиловлашга харакат қилинг.

4. Ёғли овқатларни кўп истеъмол қилиш
Ёғли овқатлар оқсилли ва углеводли махсулотларга ниссбатан узоқ хазм бўлади. Шунинг учун ошқозонда овқат узоқ вақт сақланиб қолади.
Нима қилмоқ керак?
Овқат рационидаги ўта ёғли овқатларни камайтиринг.

5. Озиқ-овқатга аллергиянгиз мавжуд
Айрим озиқ-овқатларни хазм қила олмаслик ирсий сабабларга эга бўлиб, бунда организм реакцияси асосан ичакларда ортиқча газларни хосил бўлиши билан намоён бўлади. Қуйида келтирилган махсулотлар организм томонидан ўзлаштирилмаслиги мумкин:
• Лактоза - сут махсулотларинг асосий элементи.
• Фруктоза - асосан ширин мевалар (банан, узум) ва асал таркибида бўлади.
• Тухум. Ортиқча газ хосил бўлиши ва қорин дамлиги тухумга аллергия борлигини асосий белгилари хисобланади.
• Глютен. Бошоқли экинлар глютен оқсилини кўп тутиб, уни ортиқча истеъмол қилиш хазм қилишни бузилиши ва шу жумладан қорин дамлигига олиб келади.
Нима қилмоқ керак?
Қорнингиз дам бўлишидан олдин нима еганинигизга эътибор қаратинг. Агар муаммо хақиқатда истеъмол қилаётган махсулотларингиз хисобига бўлса, 21 кун давомида улардан пархез қилинг ва шикоятларингизни ўзгаришига эътибор қаратинг.
6. Ортиқча газ хосил қилувчи махсулотларни истеъмол қилиш
Бундай махсулотларга қуйидагилар киради:
• Газли ичимликлар, шу жумладан пиво;
• Таркибига сунъий ширин таъм берувчи моддалар қўшилган махсулотлар: аспартам, сукралоза, сорбитол, ксилит;
• Кўп миқдорда клетчатка тутувчи айрим мева ва сабзавотлар: дуккаклилар (ловия, нўхат, ясмиқ), оқ ва гулкарам, сабзи, олмалар, шафтоли, ўрик;
• Клетчатка тутувчи озуқа қўшимчалари.
Нима қилмоқ керак?
Ушбу махсулотларни вақтинчалик истеъмол қилманг. Қорин дамлигига сабаб бўлувчи махсулотни аниқлаган бўлсангиз, ундан батамом воз кечманг, балки истеъмолини камайтиринг. Овқат рационини қорин дамлигини йўқотувчи махсулотлар билан тўлдиринг. Масалан: сут махсулотлари (йогурт, кефир, ряженка) фойдали бактериялар тутса, жўхори уни (овсянка) хазмни яхшилайди, гречка ичак перистальтикасини кучайтиради, укроп – метеоризмни йўқотади.

7. Ич қотиши
Нормада хазм тизимида газ бўлади. Улар одатдагидан кўпайганда орқа пешоб орқали чиқарилади. Аммо ич қотиши пайтида газларнинг харакати қийинлашиб, ичакда тўпланади ва қорин дамлигини келтириб чиқаради.
Нима қилмоқ керак?
Ич қотиши сабабларини аниқланг. Қабзиятни йўқотсангиз қорин дамлиги хам йўқолади.

8. Чекиш
Чекиш хазм фаолиятига салбий таъсир этиб, қорин дамлигини чақириши мумкин.
Нима қилмоқ керак?
Чекишни ташланг.

9. Сизда хазм қилиш билан боғлиқ муаммолар бор
Дивертикулит, ярали колит, Крон касаллигида каби ичак хасталиклари хам қорин дамлигига олиб келади.
Нима қилмоқ керак?
Гастроэнтерологга учраб, асосий касалликни даволанг.

http://www.gepamed.uz/news/article_detail.php?action=detail&code=768

Каналга уланиш учун: @gepamed_ultra
БЎҒИМЛАР НИМАГА ОҒРИЙДИ?
Бўғимлар оғриғи ва шиши бир қатор ревматологик касалликларда учрайди. Бу шикоятлардан ташкари беморларни харакатининг чегараланиши, бўғим атрофидаги юмшоқ тўқималарнинг ҳароратининг маҳаллий кўтарилиши, шунингдек холсизлик, иситма, вазн йўқотиш каби умумий симптомлар безовта қилиши мумкин.
Энг кенг тарқалган ревматологик касалликлар қуйидагилар:

ОСТЕОАРТРОЗ

Остеоартроз - бу одатда 40-45 ёшдан ошган одамларда учрайдиган энг кенг тарқалган касаллик бўлиб, аёлларда эркакларга нисбатан 2 марта кўпроқ учрайди.
Чаноқ сон бўғими зарарланганда – коксартроз, тизза бўғими зарарланганда - гонартроз, қўл кафтларини бармоқлари зарарланганда – тугунли остеартроз деб номланади. Артроздаги асосий клиник симптом - жисмоний машқлар пайтида зарарланган бўғимлардаги оғриқ, шу бўғимда ҳаракатланишни чегараланиши, ҳаракат пайтида бармоқларни қисирлаб овоз чиқариши хисобланади. Бўғимларга яллиғланиш қўшилганда бўғимлар шиши ва сув тўпланиши кузатилиши мумкин. Бунга синовит деб аталиб, у холда бўғимдаги оғриқлар тинч холатда хам ривожланади.

РЕВМАТОИД АРТРИТ

Ревматоид артрит одатда ўрта ёшли аёлларда учрайди. Унинг энг характерли белгиси қўл ва оёқларнинг майда бўғимлари ўнг ва чап томонлари симметрик зарарланади. Беморларни оғриқ симптоми асосан эрталабда безовта қилади. Беморлар эрталабда қўлларини мушт қилишга, қўлларини кўтариб сочларини силашга ёки тик туриб қадам босишга қийналади. Бўғимлардаги оғриқ эрталабки карахтлик (харакатни чегараланиши) билан қўшилиб келади.
Ревматик белгилардан ташқари беморларда холсизланиш, вазн йўқотиш, уйқунинг бузилиши ва иситма каби умумий белгилар хам кузатилади. Кўпинча касаллик аста-секин бошланади, аввал битта бўғим, кейин бошқа бўғимлар «қўшилади».
Ташхисни тасдиқлаш учун иммунологик тестлар, рентгенография ва МРТ қўлланилади.

СПОНДИЛОАРТРИТ

Бу касалликлар гурухи: анкилоз спондилит (Бехтерев касаллиги), псориатик артрит, ичак яллиғланиши билан боғлиқ спондилоартрит, урогенитал ёки ичак инфекцияси билан боғлиқ реактив артрит, фарқланмаган спондилоартритни ўз ичига олади.
Ушбу касаллик гуруҳини умумий генлар ва умумий клиник аломатлар бирлаштиради. Спондилоартрит одатда ёшларда (40 ёшгача) кузатилади. Спондилит - бу умуртқа бўғимларини яллиғланиши хисобланиб, унинг биринчи аломатлари бел-думғаза сохасидаги оғриқ, унинг думба сохасига иррадиацияси (узатилиши) хисобланади. Бу оғриқлар яллиғланиш хусусиятига эга бўлиб, туннинг иккинчи ярмида ёки эрталаб кучаяди. Оғриқлар чигал ёзди машқларидан сўнг камайиши, эрталабки карахтлик билан кечиши мумкин.
Спондилоартитда асосан оёқ бўғимлари зарарланиб, у носимметрик бўлади. Афсуски, тўғри ташхис кўпинча касаллик бошланганидан 8-10 йил ўтгач қўйилади. Бу вақтгача беморлар остеохондроз ташхиси билан невропатологлар ва мануал терапевтларда даволаниб келади. Тўғри ташхис қўйиш учун қўшимча текшириш усуллари керак бўлади: улар чаноқ-сон бўғимларининг МРТ си, чаноқ суягини рентгенографияси, маълум бир генни аниқлаш учун қон тахлили.
ПОДАГРА
Подагра эркакларда аёлларга қараганда 20 марта кўп учрайди. Подагра асосан ҳаётнинг бешинчи ўн йиллиги давомида ривожланади. Унинг «классик» аломати хуружсимон артрит бўлиб, одатда оёқнинг бош бармоғини бўгими зарарланади. Артрит ўткир пайдо бўлиб, кўпроқ тунда ёки эрта тонгда, оғир овқатдан, спиртли ичимлик ичишдан кейин, шунингдек, енгил жароҳатлардан, жисмоний зўриқишдан сўнг пайдо бўлади.
Подагра артрити қаттиқ оғриқ билан кечади: бемор оёғини боса олмайди, оғриқдан кечаси ухламайди, ёпинчиқ адёл бўғимга текканида ҳам оғриқ кучаяди. Оғриқдан ташқари беморларни, бўғимнинг кучли шиши, бўғим устидаги терининг қизариши, яллиғланган бўғимдаги ҳаракатлар тўлиқ чекланиши, юқори иситма хам кузатилади. Подагра хуружлари бир неча кундан кейин йўқолади (касаллик даволанмаса ҳам).
Подагра хуружининг 2 хужуми 6-12 ойдан кейин кузатилади. Кейинча артритнинг «ҳужумлари» частотасининг аста-секин тезлашиши ва узоқроқ кечиши кузатилади. Жараёнга қолган бўғимлар: тизза, болдир-товон, тирсак қўшилади. Бемор даволанмаса касаллик сурункали турга ўтади: сурункали артрит, буйраклар шикастланиши, тери остида «тофуслар» - сийдик кислотаси кристалларининг тўпланиши натижасида хосил бўладиган тугунлари) нинг ривожланиши кузатилади.
Подагра метаболик касаллик хисобланиб, организмда сийдик кислотаси даражасининг ошиши билан кечади. Бу холат асосан буйраклар орқали сийдик кислотасининг чиқарилишининг бузилиши натижасида ривожланади. Подагра билан оғриган беморларда, одатда, шунингдек, ортиқча вазн, қон босими ортиши, холестерин миқдори ошиши, сийдик тош касаллиги, юрак ишемик касаллиги хам кузатилиб, беморларни ҳар томонлама текшириш ва даволаш керак бўлади.

РЕВМАТИК ПОЛИМИАЛГИЯ

Бу касаллик билан 50 ёшдан ортган одамлар касалланади. Касаллик кучайганида беморларни оғриқ ва ҳаракатланишнинг чекланиши учта анатомик соҳада кузатилади: бел сохасида, чаноқда ва бўйинда. Бемор хақиқатда қаери оғриётганини аниқлаши қийин бўлади: бўғимлари, мушаклари ёки пай бойламлари.
Ревматик полимиалгияда билан беморнинг умумий аҳволи ёмонлашади, кўпинча иситма, вазн йўқотиш, иштаҳани йўқотиш, ёмон уйқу ва тушкунлик холатлари безовта қилади. Қонда эритроцитларнинг чўкиш тезлиги кучли ортади.
Шуни таъкидлаш керакки, бўгим оғриқлари ва артрит белгилари бошқа кам учрайдиган ревматик касалликларда хам кузатилади. Улар тизимли қизил волчанка, тизимли склеродермия, дерматомиозит, Шегрен касаллиги, Бехчэт касаллиги, тизимли васкулитлар бўлиши мумкин.
Шунингдек, бўғимдан ташқари юмшоқ тўқималар касалликлар гурухи хам мавжуд бўлиб, улар «периартрит» лар деб аталади (тендинит, тендовагинит, бурсит, энтезопатия).

Бўғимлар хроник касалликларининг асорати – Остеопороз бўлиб, уни ташхислаш учун денситометрия текшируви ўтказилади.

Артритлар шунингдек, сил, саркоидоз, ёмон сифатли ўсмалар, амилоидоз, эндокрин касалликлар, қон тизими касалликларида ва бошқа патологияларда хам учрайди.


http://www.gepamed.uz/news/article_detail.php?action=detail&code=769

Каналга уланиш учун: @gepamed_ultra
ДОИМИЙ КЕКИРИШ НИМАНИ АНГЛАТАДИ?
Кекириш (eructatio) – бу қизилўнгач ёки ошқозонда тўпланган ортиқча хавони оғиз орқали беихтиёрий ва айрим холларда овоз билан ажралиши хисобланади. Кекириш хамма инсонда кузатилиши мумкин. Одатда бу овқатланиш ва хаёт тарзини бузилишидан ривожланса, айрим холатларда кекириш қандайдир касаллик аломатларидан бири хисобланади. Қуйида кекиришга олиб келадиган сабаблар хақида гапирилади.

1.Шошилиб овқатланиш
Инсон шошилиб сув ичганда ва овқат еганда, айниқса бу вақтда гапириб турса овқат билан бирга ошқозонга маълум хажмда хаво кириш эхтимоли ортади. Бу кўп кекиришга сабаб бўлади.
Нима қилмоқ керак?
Шошилмасдан еб-ичинг. Овқатланганда столда тўғри ўтиринг. Юрган холда ва ёнбошлаб ётиб овқат еманг. Имкон қадар гапирмай овқатланинг.

2.Маълум бир махсулотларни истеъмол қилиш
Газли ичимликлар, пиво ичганда ошқозонда кўп миқдорда хаво хосил бўлади. Сақич чайнаганда ёки ширинлик (қанд) шимганда хам сўлак билан бирга анчагина хаво тушади.
Нима қилмоқ керак?
Газли ичимлик ва шимиладиган ширинликлардан воз кечинг.

3.Чекиш
Чекиш пайтида тамаки тутуни билан бирга ошқозонга хаво ютилиши кузатилади.
Нима қилмоқ керак?
Чекишни ташлаш усулларини қидириб кўринг.

4. Тиш протезларини нотўғри танлаш
Қўйилган тиш протези шакли ёки ўлчамларини мос тушмаслиги овқатланиш жараёнида хаво ютилишига сабаб бўлади.
Нима қилмоқ керак?
Стоматологизга мурожаат қилинг, улар протез сифатини текшириб кўрсин ва керак холатда коррекциялаб берсин.

5.Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги (ГЭРБ)
ГЭРБ – бу қизилўнгач ва ошқозон орасидаги тешик (сфинктер аппарати) ни тўлиқ ёпилишини бузилиши хисобланади. Бунда овқат хазм бўлиши жараёнида ушбу тешик орқали овқат массасини қизилўнгачга ташланиши ва маълум миқдорда хаво чиқиши кузатилади. Бунда беморни қуйидаги шикоятлар хам безовта қилади:
• Тўш ортида овқат туриб қолганга ўхшаш хиссиёт;
• Зарда бўлиш;
• Овқатдан кейин кўнгил айниши;
• Йўтал;
• Ютинишни қийинлашуви;
• Хиқичоқ тутиши;
• Овозни хириллаши;
• Томоқда оғриқ.
Нима қилмоқ керак?
Айтиб ўтилган шикоятлар кузатилганда гастроэнтеролог маслахатини олинг. Врач Сизни текшириб, даво чораларини белгилаб беради. Бу қуйидагилар бўлиши мумкин:
• Пархез. ГЭРБ билан оғриган беморларга ёғли ва қовурилган таомлар, шоколад, чеснок, пиёз, алкогол ва кофеин тутувчи ичимликлар истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
• Хаёт тарзини ўзгартириш. Мутахассислар чекишни ташлашни, ёстиқни баландроқ қилиб ётишни, ортиқча вазн бўлса озишни, овқат хазм бўлишига халақит берувчи тор кийим киймасликни тавсия этади.
• Дорилар. Ошқозон кислотасини нейтраллайдиган ва уни ишлаб чиқарилишини камайтирадиган, сфинктер аппаратини яхши қисилишини таъминлайдиган препаратлар буюрилади.
• Операция. Дорилар ёрдам бермаганда сфинктер ўлчамларини кичрайтиришга ва унинг ишини яхшилашга қаратилган операция муолажалари қилинади.

6.Ошқозоннинг бошқа касалликлари
Кекириш ошқозон шиллиқ қаватини яллиғланиши (гастрит), яра касаллиги ва Helicobacter pylori билан зарарланишида хам кузатилади.
Нима қилмоқ керак?
Қориндаги доимий оғриқлар, хазм қилишни бузилиши ва кўнгил айнишида терапевтга учраш керак. Врач катта эхтимол билан қуйидаги даво чораларини ёзиб беради:
• Пархез. Ошқозонни таъсирланиши ва оғриғини камайтиришига қаратилади.
• Дорилар. Хазм қилишни яхшилайдиган ва кислоталилик мухитини камайтирадиган препаратлар буюрилади. Хеликобактер инфекциясида керакли антибиотиклар танланади.
• Операция. Ошқозон ярасида дорилар ёрдам бермаса операция қилинади.
7.Диафрагмал чурра (грыжа)
Қизилўнгач кўкрак қафасидан қорин бўшлиғига диафрагмал тешик орқали ўтади. Чуррада қизилўнгачни ошқозоннинг тепа қисми босиб туради. Бу кекириш ва қуйидаги бир қатор шикоятларни келтириб чиқаради:
• Зарда бўлиш;
• Қориндаги оғриқлар;
• Ютинишни қийинлашуви;
• Овқат ейишни бошланиши билан тўйиб қолганга ўхшаш хиссиёт;
• Қон аралаш қусиш ва ахлатни қорайиши.
Нима қилмоқ керак?
Гастроэнтеролог маслахатини олинг. Ташхисингиз тасдиқланса врач, ошқозон перистальтикасини яхшиловчи, кислоталилик ва оғриқни камайтирувчи дорилар ёзиб беради. Оғир холларда операция қилиниб, хазм аъзоларини нормал жойига қайтарилади, диафрагмал тешикни бироз тикиб, қизилўнгач сфинктери шакли тикланади.

http://www.gepamed.uz/news/article_detail.php?action=detail&code=770
Каналга уланиш учун: @gepamed_ultra
ПОДАГРА НИМА ВА У ҚАНДАЙ ДАВОЛАНАДИ?
Подагра нима?
Подагра касаллиги – грекчадан сўзма-сўз таржима қилинганда «оёқлар учун қопқон» деб таржима қилиниб, оёқ бармоқларида (айниқса бош бармоқ бўғимида) кучли санчувчи оғриқ, қизариш, шиш ва «терини ёниши» билан характерланади. Оғриқлар бир неча соатгача, хатто бир суткагача давом этиши мумкин. Айтиб ўтилганидек подаграда асосан оёқ бош бармоғини бўғими шикастланади. У бир ва икки томонлама бўлиши мумкин. Подагрик артрит, шунингдек, бошқа бўғимлар: тўпиқ, тизза, тирсак, қўл кафти бармоқлари бўғимларини зарарлаши мумкин.

Аввалига оғриқ хуружлари тезда ўтиб кетиб, хафталаб ва ойлаб қайталанмаслиги мумкин. Кейинча бўғимлар яллиғланиши кучайиши хисобига хар бир кейинги оғриқ хуружлари давомий ва кучлироқ бўлиб боради, янги-янги бўғимларни зарарлайди.

Бу қандай содир бўлади?
Подагра бўғим юзаларида сийдик кислотаси кристалларини тўпланиши натижасида ривожланади. Сийдик кислотаси пуринлар алмашинувининг охирги махсулоти бўлиб, у шунингдек, бир қатор озуқа махсулотлари ва ичимликлар таркибига киради. Масалан: гўшт, денгиз балиқ махсулотлари ва пиво ичимлиги. Одатда организм сийдик кислотасини қонда эритиб, буйраклар орқали чиқариб юборади. Айрим холларда бу механизм бузилиб, қонда сийдик кислотаси концентрацияси ортиб кетади. Натижада «тиконсимон» сийдик кислотаси кристаллари бўғимлар ва уларнинг атрофидаги тўқималарда тўпланиб, оғриқ, шиш ва хроник яллиғланиш чақиради.

Подаграга нималар олиб келади?
Қуйида подаграга олиб келувчи омиллар хақида ёзилади:

1. Носоғлом овқатланиш рациони
Гўшт жуда катта миқдорда пурин асосларини тутади. Уни алкогол (айниқса пиво) билан истеъмол қилиш буйраклар фаолиятини бузади ва қонда сийдик кислотаси миқдорини ошириб юборади. Шунингдек, балиқнинг айрим навлари, хайвонларнинг ички аъзолари (жигари, буйраги, юраги), дудланган гўшт махсулотлари, нўхат, ясмиқ (чечевица), ширин газланган ичимликлар хам кўп миқдорда пурин тутади.

2. Ёш ва жинс
Подагра билан кўпроқ 30-50 ёшдаги эркак кишилар оғрийди. Негаки «хавфли озуқа ва ичимликлар» ни кўпроқ эркаклар истеъмол қилади. Ундан ташқари эркаклар организмида сийдик кислотаси кўпроқ ишлаб чиқаради. Аёллар организмида сийдик кислотаси миқдорининг ортиши менопауза (климакс) дан кейинги даврда кузатилади. Уларда подагрик артрит белгилари 50 ёшдан кейин кузатилади.

3. Ортиқча тана вазни
Инсон вазни қанча ортиқча бўлса, подаграга мойиллик шунчалик юқори бўлади. Бунда организм кўп миқдорда сийдик кислотаси ажратади, буйраклар эса уни фильтрациялашга улгурмаслиги мумкин.

4. Шикастланишлар, операциялар, жисмоний зўриқиш
Айтиб ўтилган холатларда организмда сийдик кислотаси кўп ишлаб чиқилади.

5. Айрим касалликлар
Гипертония, қандли диабет, юрак ва буйрак касалликларида хам қонда сийдик кислотаси миқдори юқори бўлади.

6. Айрим дори воситаларини қабул қилиш
Айрим диуретиклар (шу жумладан, гипертония касаллигини даволашда ишлатиладиганлари хам) ва салицилат тутувчи препаратлар қабул қилинганда сийдик кислотаси кўп ажралади..

7. Ирсият
Яқин қариндошларингиз орасида подагра билан оғриган инсонларни бўлиши Сизда хам шу касалликка мойиллик яратади.

Подагра қандай даволанади?
Энг аввало тўғри ташхис қўйиш керак. Подаграга хос оғриқларни бошқа реаматик оғриқлардан фарқлаш осон бўлсада, терапевт, хирург ёки ревматолог маслахатини олинг. Бир қатор қўшимча текширш усулларини ўтказиш керак бўлади:
Возможно, вам понадобится провести дополнительные исследования:
• Қон тахлили орқали: сийдик кислота миқдори ва буйрак фаолияти хақида маълумот берувчи креатинин даражасини аниқлаш;
• Бўғимни рентген ёрдамида текшириб, бошқа яллиғланиш белгилари ва шикастланиш (травма) ни инкор этиш;
• Ультратовушли текшириш орқали бўғимда сийдик кислотаси кристалларини аниқлаш;
• Бўғимнинг синовиал суюқлигини текшириб, сийдик кислотаси кристалларини аниқлаш;
Подагра касаллиги тасдиқланганда икки хил категориядаги дори препаратлари тавсия этилади:
1. Оғриқ қолдирувчи ва бўлажак хуружларни олдини олувчи препаратлар:
 Носпецифик яллиғланишга қарши препаратлар: ибупрофен, вольтарен ва бошқалар;
 Кортикостероидлар: таблетка ёки инъекция холида.
2. Подаграни асоратларини олдини олувчи препаратлар:
 Сийдик кислотаси хосил бўлишини блокловчи препаратлар
 Буйрак фаолиятини яхшиловчи дорилар.

Подагра бўлмаслик учун нима қилиш керак?

1. Овқаатланиш рационига риоя қилинг
Кўп миқдорда пурин тутувчи махсулотларни истеъмолини чегараланг. Масалан: гўшт, ярим фабрикатлар (сосиска, колбаса), дудланган махсулотлар, алкогол, пиво ва газировкалар.

2. Кўпроқ суюқлик ичинг
Суюқлик ичиш организмдан ортиқча сийдик кислотасини чиқарилишини таъминлайди.

3. Кўп харакатланинг ва жисмоний машқлар бажаринг
Бу нормал вазнни ушлаб туришга қаратилган. Аммо таъкидлаш лозимки ортиқча жисмоний зўриқиш ва қатъий пархез аксинча қонда сийдик кислотаси миқдорини оширади.

4. Сут махсулотлари кам ёғлилигини истеъмол қилинг
Майо клиникаси мутахассислари таъкидлашича гўшт истеъмоли камайтирилганда, оқсил ўрнини тўлдириш учун ёғсиз сут ва сут махсулотларини кунлик рационга қўшиш тавсия этилади. Улар подагра хавфини камайтиради.


http://www.gepamed.uz/news/article_detail.php?action=detail&code=771

Каналга уланиш учун: @gepamed_ultra
ҚОН САРАТОНИ КАСАЛЛИГИНИНГ 13 БЕЛГИСИ
Сурункали чарчаш, бурун қонаши ва танадаги кўкаришлар хавфли касаллик белгиси бўлиши мумкин.

Қон саратони нима?
Қон саратони (оқ қон касаллиги, лейкоз) – бу қон яратувчи аъзоларнинг ёмон сифатли ўсма касаллиги бўлиб, суяк кўмигидаги ўзак хужайраларини мутацияланиши билан кечади. Натижада қон хужайраларининг назоратсиз бўлиниши, аномал тузилишга кириши, бутун тана бўйлаб тарқалиши ва бошқа аъзо ва тўқималарнинг ишини бузиши кузатилади. Нормада суяк кўмигида ўзак хужайраларидан қоннинг барча хужайралари: лейкоцит, тромбоцит ва эритроцитлар шаклланади.

Қон хужайраларини қайси бири нотўғри бўлинишига қараб, касаллик типи белгиланади. Одатда барча қон саратонида лейкоцитлар миқдорини ўзгариши кузатилади. Лейкоцитлар тез кўпаяди, уларнинг структуравий тузилиши ўзгаради ва ўз вазифасини бажара олмай қолади. Шунинг учун бу касалликларни врачлар лейкоз деб атайди ва унинг қуйидаги бир қанча турлари фарқланади:
• миеобластли;
• лимфобластли;
• эритромиелобластли;
• монобластли;
• мегакариобластли;
• эритремия;
• лимфолейкоз;
• эссенциал тромбоцитемия;
• миелом касаллиги;
• гистиоцитоз.

Қон саратони нимаси билан хавфли?
Қон саратони ўлимга олиб келиб, унинг хавфлилик даражаси, унинг турига боғлиқ. Масалан, ўткир миелоид лейкозда 5 йиллик яшаш бор йўғи 29,5% беморларда кузатилади. Хроник лимфолейкозда эса бу кўрсаткич 70% ни ташкил этади. Қон саратонини бутунлай даволаб ташлашнинг имкони йўқ. Даволаш орқали узоқ вақтли ремиссияга эришиш, касалликни ривожланиб кетишини олдини олиш мумкин. Бу даврда бемор организм инфекцияларга мойил бўлиб қолади, шунинг учун оддий шамоллаш хам оғир асоратлар ва ўлимга олиб келиши мумкин.

Қон саратонини қандай белгилари бор?
Касалликнинг турига қараб, катталар ва ёш болаларда бир хил симптомлар кузатилиш мумкин. Улар қуйидагилар:

1. Тез толиқиш ва чарчаш
Одатдаги мехнат кучли чарчашга олиб келади. Хатто етарли дам олиш хам қувватни тикланишига олиб келмайди. Шифокорлар бу холат қонда эритроцитлар миқдорини камайиб кетиши, қоннинг қўйилиши ва тўқималарнинг кислород билан етарлича таъминланмаслиги натижасида кузатилади деб хисоблайди.

2. Тана хароратини кўтарилиши
Иситма 37°С гача ва ундан ортиши мумкин. Айрим холларда тана харорати инфекцион касалликлар хисобига ортса, кўп холларда унинг сабабини аниқлаш қийин.

3. Тез-тез инфекцион касалликларга чалиниш
Лейкозда қонда лейкоцитлар миқдорини ортишига қарамасдан, уларнинг нотўғри тузилганлиги хисобига химоя вазифасини бажара олмайди. Шунинг учун одам бирин-кетин касалликларни илаштира бошлайди.

4. Уйқуда терлаш
Оддий хона хароратида хам беморлар уйқуда кучли терлайди.

5. Қон кетишга мойиллик
Қон саратонида тромбоцитларнинг камайиб кетиши қоннинг ивиши билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради. Натижада милкларни ўз-ўзидан қонаши, бурундан қон кетиши, танада кўкаришларни пайдо бўлиши кузатилади. Айрим холларда терида қон кетиши хисобига майда қизил доғлар (петихиялар) пайдо бўлади.

6. Суякларни оғриши
Тез бўлинувчи хужайраларнинг суяклар ичида тўпланиши уларда оғриқ келтириб чиқаради.

7. Қоринни катталашиши
Суюк кўмиги организмга соғлом хужайраларни етказиб бера олмагани сабабли, қон яратиш фаолиятини жигар-талоқ ўз бўйнига олади ва ўсма хужайралари уларда тўпланади. Натижада улар кескин катталашади. Бу оғриқ симптоми ва қоринни каттайиши билан кечади.

8. Озиб кетиш
Катталашган жигар ва талоқ ошқозонни босиб туриши натижасида, беморларда тўйганга ўхшаш «ёлғон» хиссиёт пайдо бўлади. Ундан ташқари метаболизмни кучайиши хам тана вазнини тушишига олиб келади.
9. Периферик лимфа тугунларини катталашуви
Қоннинг ўсма хужайраларини периферик лимфа тугунларида тўпланиши натижасида бўйин, ўмров суяги усти, қўлтиқ ости ва чов лимфа тугунларини катталашуви ва зичлашуви кузатилади. Шунингдек, кўкрак қафаси лимфа тугунлари хам катталашиб, уларни фақат рентген расмларда аниқлаш мумкин.

10. Тошмалар
Қон саратонинг айрим турларида ўсма хужайралари тери остида тўпланиб, катта бўлмаган тўқ рангли доғларни хосил қилади. Бунга хлорома ёки гранулоцитар саркома деб аталади.
11. Йўтал ва нафас олишни қийинлашуви
Кўкрак қафасидаги лимфа тугунлари ва тимусни катталашуви трахея ва бронхларни эзиб қўйиши натижасида беморларда йўтал, нафас олиш ва чиқаришни қийинлашуви кузатилади.

12. Танани юқори қисмидаги шишлар
Катталашган кўкрак қафаси лимфа тугунлари ва тимусни юқори ковак венасини эзиб қўйиши натижасида бош ва қўллар орқали оқаётган қонни юракка тушиши қийинлашади. Веноз қон димланиши натижасида юз, бўйин кўкрак ва қўлларда шишлар пайдо бўлади.

13. Бош мияни зарарланиши
Охирги босқичларда саратон хужайралари бош ва орқа мияни зарарлаши мумкин. Натижада бош оғриғи, хотирани бузилиши, кўрувни ва мувозанатни бузилиши, кўнгил айниши ва қусиш, баъзан талвасалар кузатилади.

Қон саратони белгилари кузатилганда нима қилмоқ керак?
Айтиб ўтилган белгилардан бирортасини ўзингизда топган бўлсангиз, бу қон саратони дегани эмас. Бошқа касалликлар хам шу каби симптомлар билан кечиши мумкин. Шунинг учун, терапевтга учранг, керакли қон тахлилларини топширинг ва уларда ўзгариш бўлса гематологга мурожаат қилинг.



http://www.gepamed.uz/news/article_detail.php?action=detail&code=772

Каналга уланиш учун: @gepamed_ultra
БУЙРАК КИСТАЛАРИ НИМА?
Буйрак кисталарини BOSNIAK бўйича таснифи
Буйрак кисталари кўпинча яхши сифатли бўлишига қарамасдан, уларнинг айримларига кучли эътибор қаратиш лозим. Bosniak таснифи бўйича буйрак кисталари 4 та категорияга бўлинади:
1-категория. Буйракнинг оддий яхши сифатли кисталари – УТТ, КТ ва МРТ да осонгина аниқланади. Улар хеч қандай клиник аломатлар бермайди ва уларни даволаш талаб этилмайди.
2-категория. Минимал ўзгаришли яхши сифатли кисталар – уларнинг 1-категориядаги кисталардан фарқи: киста ичида гиперэхоген нозик тўсиқчалар тутиши, киста девори ёки тўсиқчаларда кальций тузларини ўтириши хисобланади. Бундай кисталар ўлчами жихатидан 30 мм дан кичик бўлади, ёмон сифатли турга ўтмайди ва фақат динамик УТТ назорати остига олинади.
2F-категория. Бўшлиғида кўплаб гиперэхоген тўсиқчалар тутувчи яхши сифатли кисталар. Киста девори ва тўсиқчалар йўғонлашиши мумкин. Улар девори ёки тўсиқчаларида албатта тугунча шаклидаги кальцинатлар тутади. Уларнинг юмшоқ тўқимали компонентлари бўлмагани сабабли контраст моддалар тутмайди. Бундай кисталар 30 мм дан катта бўлиб, назоратга олинади, операция қилинмайди.
3-категория. Номаълум сифатли ва малигнизация бериши (ёмон сифатли турга ўтиши) мумкин бўлган кисталар. Радиологик текширувда ноаниқ контурли тўсиқчалари йўғон ва кальций хисобига хар хил турдаги хосилалар аниқланади. Буйрак травмалари ва инфекцион касалликлари бўлмаганда уларни операция қилиш талаб этилади.
4-категория. Бунда кисталар катта ўлчамли, қирралари ноаниқ ва нотекис бўлади. Киста ичида юмшоқ тўқимали компонент аниқланиб, уларда контраст модда тўпланади. Бу барча белгилар кистанинг ёмон сифатли эканини англатади ва оператив даволанади.
BOSNIAK бўйича категориялари
Буйрак кисталари қандай хосил бўлади?
Кўпинча беморлар белдаги оғриқларга шикоят қилади, бу оғриқлар юрганда ва жисмоний юкламаларда кучаяди. Айрим беморларда сийдикда қон элементларини пайдо бўлишини кузатиш хам муммкин. Буйраклар қон босимини назорат қилгани сабабли артериал қон босимини турғун кўтарилиб, уни медикаментоз даво билан тушира олмаслик мумкин. Кистанинг катта ўлчамларида оғриқ синдроми беморларнинг тинч холатида хам кузатилиб, қоринда тушунарсиз хосилани пайпаслаш мумкин. Жуда кам холларда буйрак етишмовчилиги белгилари ривожланади.
Буйрак кисталари буйрак поликистози билан қиёсланади. Поликистоз – туғма касаллик бўлиб, унда буйрак паренхимасида кўплаб турли ўлчамдаги кисталар аниқланади. Поликистоз аста-секин кучайиб боради ва клиник жихатидан оддий кисталар каби намоён бўлади.

Буйрак кисталарини ташхислаш
Хақконий натижалар олиш учун инструментал диагностика усуллари қўлланилади:
1. Ультратовушли текшириш (УТТ);
2. Контрастли компьютерли томография (КТ);
3. Магнит резонансли томография (МРТ);
4. Радиоизотоп сцинтиграфия (буйрак фаолиятини текшириш учун);
5. Ангиография, урография;
6. Умумий қон ва сийдик тахлиллари.

Буйрак кисталарини даволаш
1. Буйрак кисталарининг кичик ўлчамларида ва уларда ёмон сифатли ўсма аломатлари бўлмаганда динамик назорат остига олинади;
2. Катта кисталарда УЗИ назорати остида тери орқали пункция қилиниб, киста суюқлиги олинади (бунда кистага инфекция кириш хавфи юқори бўлади);
3. Оддий катта ўлчамли кисталар лапароскопик усулда резекция қилинади.
4. Йиринглаган ва ёмон сифатли кисталар катта кесилиб даволанилади.

Буйрак кистларида ташрихга кўрсатмалар қуйидагилар:
• Кистанинг қўшни аъзоларни босиб қуйиши натижасида юзага келган кучли оғриқ синдроми кузатилганда;
• Киста хисобига сийдик оқимини бузилиши;
• Кистани ёрилиш хавфи ёки ёрилишида;
• Кистага инфекция қўшилиб йиринглаганда;
• Қон босимини тушириш қийин бўлганда ва ёмон сифатли жараёнга гумон қилинганда.

Туғма поликистозларда операция қилинмайди ва бундай беморлар консерватив тарзда даволанади.
http://www.gepamed.uz/news/article_detail.php?action=detail&code=773
Каналга уланиш учун: @gepamed_ultra
ИШТАХАНИ КАМАЙТИРИШНИНГ 13 УСУЛИ
1. Кўпроқ оқсил истеъмол қилинг
Кўп миқдорда оқсил тутувчи пархез инсонни яхши тўйдиради ва иштахани камайтиради. Масалан, бир бўлак ёғсиз гўшт истеъмолидан сўнг, шунча миқдордаги мева ва сабзавотларга нисбатан овқатланишга бўлган иштиёқ камаяди. Оқсил нормалари индивидуал равишда хисоблаб чиқарилади. Яъни, тана вазнининг хар килограмига 0,8-1,2 граммга тўғри келиши керак. Энг кўп оқсил тутувчи махсулотлар: хайвон, балиқ ва парранда гўштлари, тухум ва сут махсулотлари.

2. Овқат рационида клетчаткани кўпайтиринг
Клетчатка тутувчи махсулотлар ошқозон деворини кенгайтириб, унинг бўшашишини секинлатади ва тўйиш гормони лептин ажралишини кучайтиради. Бу мақсадда донли ва дуккакли махсулотлар тавсия этилади.

3. Қаттиқроқ овқатларни истеъмол қилинг
Олимларнинг 22 та илмий текшириш натижаларига кўра каттиқ овқатларни узоқ чайнаш натижасида суюқ овқат истеъмол қилганга нисбатан, тўйиш хисси хам узоқ сақланади. Натижада инсон камроқ овқатланади.

4. Кофеинсиз кофе ичинг
Тажрибада икки гурухдаги одамларнинг бир қисмига оддий кофе, яна бир қисмига кофеинсиз кофе берилган. Аниқланишича тоза кофеин очлик хиссига таъсир этмас экан. Кофеинсиз кофени эса фанга номаълум хусусиятлари орқали иштахани анчагина камайтириши аниқланган.

5. Овқатланшдан олдин сув ичинг
Олимларнинг фикрича овқатлангунга қадар 30 дакиқа олдин, ўртача 350-500 мл сув ичиш иштахани сезиларли даражада камайтиради.

6. Бир бўлак аччиқ шоколад енг
Аччиқ шоколад иштахани бўғиш хусусиятига эга. Сутли шоколадда эса бу хусусият йўқ. Айрим тадқиқотлар натижаларига қараганда ассиқ шоколадни хидлашни ўзи хам тўқлик хиссини чақиради.

7. Занжабил истеъмол қилинг
Олимлар синовдаги одамларга занжабил кукуни эритилган иссиқ ичимлик беришган. Аниқлашича занжабил организмда иссиқлик ишлаб чиқарилишини кучайтириб, тўқ тутади ва очлик хиссини камайтирар экан.

8. Аччиқ зираворлар истеъмол қилинг
Ўткир қалампир капсаицин моддасини тутиб, у оғизда қизиш ва ачишиш хиссини чақиради. Текшириш натижаларига кўра капсаицин грелин гормони ишлаб чиқирилишини камайтириб, иштахани камайтиради. Шунингдек, у энергия сарфини кучайтириб, ёғлар оксидланишини кучайтиради ва тана вазнини камайтиришга ёрдам беради.

9. Вазн ташланг
Ёғ тўкимасида Y-нейропептиди ишлаб чиқарилиб, у иштахани кучайтиради. Яъни, тана вазни қанча кўп бўлса шунча кўп овқат ейишга иштиёқ бўлади. Озиш иштахани аста-секин пасайтиради.

10. Овқатланишда кичикроқ ликопчаларни ишлатинг.
Одам кўзлари орқали ейиши мумкин бўлган овқатни чамалай олади. Бир хил порцияли овқатни бирини катта идишга, бирини кичик идишга солиб берилганда – катта идишда овқат ейилган одамларда тўйиш хисси кам бўлган, негаки уларни идишида бўш жой кўп бўлган. Шунинг сабабли, визуал бахолаш учун овқатни кичик ликопчаларга солиб истеъмол қилиш тезроқ тўйишга олиб келади.

11. Жисмоний машқлар бажаринг
Аэроб машклар иштахани камайтиради. Жисмоний машқлар грелин гормонини ишлаб чиқарилишини тормозлаши орқали иштахани камайтиради. Ундан ташқари оч қоринга спорт билан шуғулланиш (масалан, велотренажерда шуғулланиш) бош мия нейронларининг овқатга бўлган реакциясини ўзгартиради. Яъни овқат жисмоний юкламагача бўлган каби қизиқиш уйғотмайди ва инсонлар овқатланишдан камроқ қониқиш хосил қилади.

12. Тўйиб ухланг
Инсон белгиланган 7-8 соатдан камроқ ухлаганда, унда очлик хисси ва иштаха кучаяди. Айниқса юқори калориялик – кўпгина углевод тутувчи овқатларга иштиёқ ортади. Бу грелин гормонини ортиши ва лептин гормони камайиши билан тушунтирилади.

13. Стрессни назорат қилинг
Стресс пайтида кортизол гормони ишлаб чиқарилиши кучайиб, у иштахани оширувчи механизмларни фаоллаштиради. Инсонда кўп энергия берувчи ширинликларга бўлган талаб ортади ва бу семиришга сабаб бўлади.


http://www.gepamed.uz/news/article_detail.php?action=detail&code=774

Каналга уланиш учун: @gepamed_ultra