#Ilmiy_daraja_olish
Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида талабгорларга фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини бериш тартиби тасдиқланди
“Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида талабгорларга фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини беришни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 10 ефвралда 74-сонли Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарор билан 2020 йилнинг 1 мартидан эътиборан Ўзбекистон Миллий университети базасида бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида диссертация ҳимоясини ташкил этиш ва илмий даражалари талабгорларга мустақил бериш амалиёти тажриба тариқасида уч йил муддатга жорий этилади.
ЎзМУда тажриба давомида бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида диссертация ҳимоясини ташкил этади ҳамда илмий даражаларни талабгорларга мустақил беради.
Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида диссертация ҳимояси – муайян фан тармоғи бўйича тегишли мавзу юзасидан битта диссертация доирасида инновацион хусусиятга эга бўлган илмий янгиликлар олинган ва уларнинг амалиётга жорий этилиши салмоқли самара берган фалсафа доктори (РhD) илмий даражага талабгорга фан доктори (DSc) ва илмий натижаларни амалиётга татбиқ этган талабгорга фалсафа доктори (РhD) илмий даражаларини бериш амалиётидир.
Янги ҳимоя тизими асосида фан доктори (DSc) илмий даражасига талабгор ўз диссертациясининг илмий натижаларини амалиётга татбиқ этадиган фалсафа доктори (РhD) илмий даражасини олиш бўйича изланувчига илмий раҳбар бўлиши мумкин.
Қарор билан “Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида талабгорларга фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини бериш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
👉 @geografiya_JDPI 👈