GEOGRAFIYA JDPU
135 subscribers
810 photos
147 videos
169 files
801 links
Jizzax davlat pedagogika universiteti Geografiya va iqtisodiy bilim asoslari yo‘nalishining maxsus kanaliga xush kelibsiz!!!

👨‍💻 Kanal muallifi: Juraxujayev Davronxo‘ja

― Rasmiy guruhimiz: @geografiya_JDPI_group
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида Ҳукумат қарори (775-сон, 16.09.2019 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси тасдиқланди ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (634 880 сўм) унинг асоси этиб қабул қилинди (ҳозирга қадар ягона тариф сеткасининг асоси этиб энг кам ойлик иш ҳақи олинган).

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Bilib_oling

📌 Ҳафта давомида (4 – 9 ноябрь кунлари) қабул қилинган муҳим қонун ҳужжатлари: ⬇️

▫️“Банклар ва банк фаолияти тўғрисид
а”ги Қонуннинг янги таҳрири Президент томонидан имзоланди. Батафсил.

▫️ “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисид
а”ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Батафсил.

▫️ “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисид
а”ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Батафсил.

▫️“Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрис
ида” Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️“Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш тўғрис
ида” Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️ “Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун товарларни олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрис
ида” Президент қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️Ҳар йилги “Ипак йўлида туризм” Тошкент халқаро туризм ярмаркасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғри
сида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️“Tashkent education” нодавлат таълим ташкилоти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғри
сида Ҳукумат қарори қабул қилинди. Батафсил.

▫️Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғриси
даги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Батафсил.

▫️Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақи
даги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Батафсил.

▫️“Автомобилда амалга оширилаётган халқаро юк ташиш турини белгилаш мезонлари ва тартибини тасдиқлаш тўғрисид
а”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Батафсил.

▫️“Маиший чиқиндиларни ташиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақид
а”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Батафсил.

::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::
Манба: Huquqiy axborot telegram kanali

👉 @geografiya_JDPI 👈
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби белгиланди

Илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги Ҳукумат қарори (1030-сон, 24.12.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ходимларнинг лавозим маошига:

👉 фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга шахслар учун – лавозим маошининг 30 фоизигача;

👉 фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига эга шахслар учун – лавозим маошининг 60 фоизигача қўшимча ҳақ тўлаш тизими жорий этилди.

Қўшимча ҳақ тегишли мезонларни бажарилишини баҳолаш натижалари бўйича ҳамда таркибий бўлинма раҳбарининг тақдимномаси ва ташкилот коллегиал органи қарори асосида ҳар бир ходимнинг илмий-педагогик ва меҳнат фаолиятига қўшган ҳиссасини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

Қарор билан шунингдек, илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Унга кўра, қўшимча ҳақ бир марталик ёки ойлик шаклда белгиланиши мумкин. Қўшимча ойлик тўловини белгилашнинг энг кўп муддати бир йилдан ошмаслиги керак.

👉 @geografiya_JDPI 👈
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ошади

“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам миқдори 1,07 баробарга оширилади.

2020 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:
👉 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 679 330 сўм;
👉 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 238 610 сўм;
👉 энг кам ёшга доир пенсиялар – ойига 466 680 сўм;
👉 болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 466 680 сўм;
👉 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 286 390 сўм этиб белгиланди.

Шунингдек, қарор билан:
👉 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа, кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам;
👉 Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам миқдорлари тасдиқланди.

Базавий ҳисоблаш миқдори – 223 000 сўм ўзгаришсиз қолдирилди.

👉 @geografiya_JDPI 👈
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Талабаларга контракт пулини 4 га бўлиб тўлаш имкони берилмоқда!

Фармонга мувофиқ:

👉 2020 йил охирига қадар 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлаш тизими жорий этилади, мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 60 фоизга етказилади;

👉 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб алоҳида умумтаълим муассасаларида болаларни мактаб фанларига электрон ўқитиш бўйича ахборот тизимлари қоғоз ҳужжатларни бекор қилган ҳолда тажриба тариқасида жорий этилади;

👉 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:
мактаб ўқитувчиларининг юкламаси мақбуллаштирилади, ОТМларда асосий мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сони 2 бараварга қисқартирилади;

Ўзбекистон ОТМларига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш бўйича квота босқичма-босқич 2 бараварга оширилади;

республика ОТМлари талабаларига ўқув йили давомида тенг улушларда камида 4 маротаба ўқиш учун тўловларни амалга ошириш имконияти тақдим этилади;

👉 2020 йилда камида 5 та ОТМ конкурс асосида танлаб олиниб, нуфузли хорижий олий таълим даргоҳлари билан ҳамкорликда трансформация қилинади;

👉 2020 йилда математика,
кимё-биология, геологи
я каби йўналишларда фундаментал ва амалий тадқиқотлар фаоллаштирилади.

Манба: Ҳуқуқий ахборот телеграм канали

👉 @geografiya_JDPI 👈
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Биометрик паспортлар ID-картага алмаштирилади

“Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини расмийлаштириш ва бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (129-сон, 06.03.2020 й.).

Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб янги туғилган болага, Ўзбекистон фуқаросига, Ўзбекистон ҳудудида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсга ва хорижий фуқарога белгиланган намунадаги идентификация ID-картаси берилади.

ID-карта шахсни, фуқароликни тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланиб, Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилади. ID-карта 10 йил муддатга берилади.

ID-карта расмийлаштирилганлиги ва берилганлиги учун давлат божи миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 89 фоизини ташкил этади (198 минг 470 сўм).

Ўзбекистон фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти, фуқаролиги бўлмаган шахс ва хорижий фуқаронинг яшаш гувоҳномаси уларнинг амал қилиш муддати тамом бўлгунга қадар ҳақиқийдир. Ушбу ҳужжатларнинг эгалари уларни белгиланган тартибда ID-картага алмаштириш ҳуқуқига эга.

Биометрик паспортни ID-картага алмаштириш:
👉 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида;
👉 2023 йил 1 январдан 2030 йил 31 декабргача мажбурий тартибда амалга оширилади.

Ўзбекистон фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти 2030 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Mанба: Ҳуқуқий ахборот

👉 @geografiya_JDPI 👈
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Ҳар бир туман (шаҳар)да математикага ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилади

“Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш, илмий-тадқиқотларни ривожлантириш ва илмий ишланмаларни амалиётга жорий қилишнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Мактабгача ёшдаги болаларда илк математик тасаввурларни шакллантириш бўйича замонавий педагогик технологияларни жорий қилиш, ҳудудларда математика фанига ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини ривожлантириш ҳамда янги мактабларни ташкил этиш устувор йўналишлардан биридир.

Қарорга кўра, ҳар бир туманда (шаҳарда) математика фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар (Ихтисослаштирилган мактаблар) босқичма-босқич ташкил этилади.

Ихтисослаштирилган мактабларда мактаб директори тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг иқтисодий ва бошқарув жараёнларига математик усуллар ва моделларни жорий қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади.

Математика фани чуқурлаштирилиб ўқитиладиган синфлар босқичма-босқич, мавжуд эҳтиёж ва ўқувчиларнинг қобилиятидан келиб чиқиб ташкил этилади.

Ихтисослаштирилган мактабларда ўқувчилар белгиланган тартибда танлов асосида саралаб олинади.

Математика фани чуқурлаштирилиб ўқитиладиган синф битирувчилари тегишли ОТМларнинг математика таълим йўналишларига улар учун белгиланган мақсадли параметрлар бўйича ўқишга қабул қилинади.

Манба

👉 @geografiya_JDPI 👈
⚡️#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Республика ҳудудлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг муайян турини етиштиришга ихтисослаштирилади


“Республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, республика ҳудудлари босқичма-босқич қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг муайян турларини етиштиришга ихтисослаштирилади.

Мазкур ишларини самарали ташкил этиш мақсадида эксперимент тариқасида 2020-2022 йиллар давомида Жиззах вилоятининг жами 116,3 минг гектар қўшимча ер майдонлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштирилади.

Қарор билан Республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди.

2021 йил 1 январдан бошлаб 2023 йил 1 январга қад
ар белгиланган рўйхат бўйича четдан олиб кирилаётган уруғлар, кўчатлар ва пайвандтаглар, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш воситалари, замонавий энергия тежовчи иссиқхоналар ва уларнинг бутловчи қисмлари, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимлари ҳамда уларнинг бутловчи қисмлари божхона божидан озод этилади.

Сув чиқариш учун бурғиланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортишга насос станциясини қуриш учун ҳар 35 гектар майдонга 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда субсидия ажратилади.

Манба


👉 @geografiya_JDPI 👈
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Қонунга ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида” Қонун (ЎРҚ-616-сон, 13.05.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

Киритилган ўзгартишларга кўра:

🔻«доимий прописка» тушунчаси ўрнига «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш» тушунчаси киритилди;

🔻фуқароларга нафақат биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари яшаб турган манзилга, балки уларнинг эгалигида бўлган бошқа манзилдаги уй-жой майдонига ҳам доимий рўйхатга туриш мумкин бўлди;

🔻оилага тарбияга олинган (патронат) болалар – тутинган ота-онанинг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинади;

🔻эр-хотиннинг никоҳдан кейин 1 йил давомида биргаликда яшаш шарти ва 1 йил ичида никоҳ бекор қилинганда прописка йўқотилиши ҳақидаги қоидалар чиқарилди;

🔻Тошкент шаҳри ва вилоятида жойлашган давлат ташкилотларида 5 йил муддат мобайнида узлуксиз меҳнат фаолиятини олиб бораётган мутахассислар (техник, хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш ходимларидан ташқари), шунингдек уларнинг оила аъзолари мазкур ҳудудларда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинадиган бўлди.

▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Манба


👉 @geografiya_JDPI 👈