GEOGRAFIYA JDPU
136 subscribers
810 photos
147 videos
169 files
801 links
Jizzax davlat pedagogika universiteti Geografiya va iqtisodiy bilim asoslari yo‘nalishining maxsus kanaliga xush kelibsiz!!!

👨‍💻 Kanal muallifi: Juraxujayev Davronxo‘ja

― Rasmiy guruhimiz: @geografiya_JDPI_group
Download Telegram
Forwarded from Xushnudbek.uz
Навбатда туриш маданияти

Японияда метро жуда қулай жамоат транспорти, шу сабабли одамлар оқиб келяпти метрога (1-расм).

Бекатлари бизникидай чиройли эмас, оддий қурилган. Аммо фойдаланиш қулай, ногиронлар учун ҳам барча шароитлар бор. Масалан, кўзи ожизлар учун ҳаммаёқда махсус сариқ йўлаклар қилинган, оёғи билан ҳис қилиб, қийналмай юришади (2-расм).

Навбатга туриш маданиятинику айтмаса ҳам бўлади. Одамларнинг тартибли ва бағрикенг эканлигига фақат ҳавас қилиш мумкин.

Энг аввало вагон эшикларининг қаршисида ипга терилган маржондай бир қатор бўлиб туриб олишаркан (3-расм). Бирорта инсон қаторни бузмайди, бузишга ҳаракат ҳам қилмайди. Асалга ёпирилган арилар тўдаси каби эшикка тармашиш йўқ.

Метро вагонлари келиб тўхтагач, аввал тушадиганларни ўтказиб юборишади (4-расм). Токи ҳамма тушиб олгунгача сабр билан кутишади. Миқ этмасдан. Бирорта инсон ушбу тартибни бузиб, ўзини ичкарига урмади.

Эҳ... Навбатда туришни ўрганишимиз керак. Миллатнинг маданият белгиларидан бири бу ҳам.


👉 @xushnudbek 👈
Япониядаги

Айрим жиҳатлар:

1-расм: Чекиш учун махсус кабиналар бор, фақат шу ерда чекилади. Бошқа жойда сигарет чекканларга катта жарима солинади;

2-расм: валюта алмаштириш учун махсус анкета тўлдириб, шахсий маълумотларни ёзиш керак экан. Ҳатто иена олиш учун ҳам. Бу масалада японлар биздан кўра анча бюрократ экан. Бизда анча эркинлик, масалан доллар топшириб, сўм олишда ҳеч қанақа ҳужжат шартмас;

3-расм: Нарита халқаро аэропорти атрофида машина қўйиш учун жуда катта автотураргоҳлар бор. Умуман олганда машина қўйиш анча қулайга ўхшаб кўринди;

4-расм: Aвтотураргоҳда ҳайдовчиларга мўлжал олиш осонроқ бўлиши учун автомобил балонига мослаб махсус кичик бетонлар қўйилган;

5-расм: ISUZU махсус туристик автобусида бизни Tокио марказига олиб кетишмоқда. Энг қизиғи ҳатто автобусда ҳам хавфсизлик камари тақишимизни сўрашди. Бизда йўловчилар тугул, кези келса ҳайдовчилар ҳам хавфсизлик камари тақишни ўзига ор деб билади, тавба. Қоидаларга амал қилишни японлардан ўрганиш керак.


👉 @xushnudbek 👈
Контракт тўлаш муддати узайтирилди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 21 октябрдаги баёнига асосан 2019/2020 ўқув йилида ОТМлар бакалавриатига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган (шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган) абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2019 йилнинг 20 ноябри этиб белгиланди.

Манба: Ҳуқуқий ахборот телеграм канали

👉 @geografiya_JDPI 👈
#Izoh_sizdan

🌏 Yer kecha va bugun 🌎

👨‍💻 Yaxshi tayyorlashibdi.

👉 @geografiya_JDPI 👈
#Iqtibos_time 🎯

"Ilm qilish bamisoli yalang oyoq, oʻtkir shagʻal toshlardan iborat qir-adirlarga, chirmashib choʻqqilarga chiqish bilan barobar. Choʻqqiga chiqqandan soʻng barcha narsalar pastda, keng ufq koʻzga tashlanadi, kishi zavqlanadi, lekin olimning yanada yangi-yangi choʻqqilarni egallagisi keladi".


Geografiya fanlari doktori, professor:
Abdusami Soliyevich Soliyev.

👉 @geografiya_JDPI 👈
#Tavsiya
Bir kuni eksklav va anklav hududlar toʻgʻrisida kengroq maʼlumotga ega boʻlish uchun internetni "kovlay" boshladim. Shunda bir qiziq maqolaga koʻzim tushib qoldi. Maqolada shunday maʼlumotlar borki, ularni oʻqib ruslarning olib borgan siyosatiga yana bir bor qoyil qoldim. Sizga ham oʻqib koʻrishni tavsiya qilaman. Quyida maqolani toʻliq keltiraman. 👇👇👇
Forwarded from GEOGRAFIYA JDPU via @like
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Siz ham yoshligingizda shu odatlarni qilgan bo'lsangiz kerak a?

Vaqt bir pasda o'tib ketarkan...Yoshligingizni eslashingiz uchun maxsus siz uchun video

Yoshlik bizni tashlab ketadi...😔😔😭

👉 @geografiya_JDPI 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
​​ЖШШИР нима ва уни қандай аниқлаш мумкин?

Бугун - 1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистонда мобил телефонлар ҳамда сим-карта солинадиган планшетларнинг IMEI-коди махсус тизимдан рўйхатдан ўтказилмаса, 30 кундан сўнг ишламай қолади.

Агар телефон махсус тизимдан рўйхатдан ўтмаган бўлса, унда 1170 қисқа рақамидан огоҳлантирувчи SMS келаётган экан (сурат пастда). Огоҳлантириш мактубида телефонни рўйхатдан ўтказиш учун IMEI-код, ЖШШИР, паспорт серия ва рақамини 1170 рақамига SMS орқали юбориш сўралган.

Паспорт серия ва рақами тушунарли. Телефон ёки планшетнинг IMEI-кодини эса *#06# комбинациясини териб, аниқлаш мумкин.

Хўш, ЖШШИР нима? Ва уни қандай аниқлаш мумкин?

ЖШШИР – жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами бўлиб, у ҳар бир фуқаронинг паспортида ёзилган бўлади. Паспортни янгисига алмаштирсангиз ҳам, серия ва рақам ўзгариши мумкин, аммо ЖШШИР ўзгармайди.

Уни аниқлаш жуда осон. Қуйида кўрсатилган сурат орқали паспортингиздан 14 та рақамни топинг, ана шу Сизнинг ЖШШИРингиз бўлади. Кўпчилик билмаслиги мумкин, жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси (ИНПС) рақами ҳам айнан ЖШШИР билан бир хил бўлади. Яъни кимдир Сиздан ИНПС рақамингизни сўраб қолса, «пенсия дафтарчам қаерда эди-я» деб қидириб юрманг, паспортингизга қараб айтсангиз ҳам бўлаверади.

Шунингдек, IMEI-кодни фақат 1170 рақамига SMS ёзиб рўйхатдан ўтказиш шартмас. Истасангиз uzimei.uz сайтига кириб, осонгина рўйхатдан ўтказишингиз ҳам мумкин. Айтганча, сайтга киришлар сони бугун кескин ошиб кетди ва www.uz рейтинги бўйича ўзбек сайтлари орасида 5-ўринга чиқиб олди.

❗️1 декабргача IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш бепул. 1 декабрдан бошлаб эса 30 кун ичида рўйхатдан ўтказса 44 минг сўм, 30 кундан кейин рўйхатдан ўтказса 55 минг сўм тўлов олинади.

Қўшимча маълумот:

ИНПС ва ИНН рақамларини интернетдан қандай билиш мумкин?


👉 @xushnudbek 👈
#Инфографика

Қишлоқ хўжалиги ҳанузгача иқтисодиётнинг энг катта тармоқларидан бири ҳисобланади. У дунё ялпи ички маҳсулотининг 3 фоизини ва бандликнинг 30 фоизини ташкил қилади. Энг кўп етиштирилган ҳосил - бу нон ва алкогол ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган буғдой.

Буғдойни экспорт қилувчи ТОП-10 мамлакат (2018-йил ҳолатига кўра):

1. 🇷🇺 Россия – $8,4 млрд (жаҳон экспортининг 20,5% қисми)
2. 🇨🇦 Канада – $5,7 млрд (13,9%)
3. 🇺🇸 АҚШ – $5,5 млрд (13,3%)
4. 🇫🇷 Франсия – $4,1 млрд (10%)
5. 🇦🇺 Австралия – $3,1 млрд (7,5%)
6. 🇺🇦 Украина – $3 млрд (7,3%)
7. 🇦🇷 Аргентина – $2,4 млрд (5,9%)
8. 🇷🇴 Руминия – $1,2 млрд (3%)
9. 🇩🇪 Германия – $1,2 млрд (2,8%)
10. 🇰🇿 Қозоғистон – $965 млн (2,4%)

Юртимизда эса буғдой экспортидан 20 миллион АҚШ доллари миқдорида даромад келади

👉 @geografiya_JDPI 👈
#izoh_sizdan
Hayotda mazmunli va maqsad bilan yashang.

👉 @geografiya_JDPI 👈
#Хабар

Олий таълим вазири: Ҳозирги тизимда ҳам талабаларга олган баҳосига қараб стипендия тўланади

Манба: 👉 https://kun.uz/97785819

👉 @geografiya_JDPI 👈
📆 #Kun_taqvimi

📝 3-Noyabr 2019-yil Yakshanba yilning 307-kuni. Yil yakuniga 58 kun qoldi.

Bu kunda...

🗓 3-noyabr 1905-yil - Finlandiya avtonomiyasi tiklandi.

🗓 3-noyabr 1928-yil — Turkiya Arab alifbosidan Lotin alifbosiga oʻtdi.

🗓 3-noyabr 1971-yil - Buyuk Britaniya Shimoliy Atlantikadagi Rokoll orolini tarkibiga qo'shib oldi.

🗓 3-noyabr 1978-yil - Dominika mustaqillikni qo'lga kiritdi.

🗓 3-noyabr 2001-yil — Oʻzbekistonda «Avesto» kitobining 2700 yilligi nishonlandi.

👉 @geografiya_JDPI 👈
#Bilib_oling

Atlantika okeanidagi boʻgʻozlar va ularning eng tor joylari:

🗺 Katta Belt - 11 km,
🗺 Kichik Belt - 0.5 km,
🗺 Bosfor - 0.7 km.gʻ,
🗺 Gibraltar - 14 km,
🗺 Dardanell - 1.3 km,
🗺 Daniya - 287 km,
🗺 Deyvis - 360 km,
🗺 Dreyk - 818 km,
🗺 Kattegat - 60 km,
🗺 Kerch - 4 km,
🗺 La- Mansh - 32 km,
🗺 Pa-de-Kale - 32 km,
🗺 Messina - 3 km,
🗺 Skagerrak - 60 km,
🗺 Florida - 80 km,
🗺 Eresunn - 3.4 km,
🗺 Yukatan - 200 km.

👉 @geografiya_JDPI 👈
#Yaxshi_kayfiyat

ЁШ ЙИГИТНИНГ ЎЙЛАРИ

Балконда сигарет чеккани чиққанимда тамаки қолдиғини пастга ташламайман. Чунки мен мана бундан қўрқаман: Шамол қолдиқни учириб кетиб, бирор деразадан ичкарига улоқтирса, уйга ўт кетса, газ баллони портласа, уйда одам ўлса, тергов бошланса, милиция менинг айбдорлигимни исботласа, мени телевизорда кўрсатишса ва онам уни кўриб, менинг тамаки чекишимни билиб қолсалар, ўлдирадилар

👉 @geografiya_JDPI 👈