GENERALISSIMUS
91.9K subscribers
4.84K photos
1.58K videos
648 files
4.17K links
Haq olinur, berilmas!
©️ Mahmudxója Behbudiy

Aloqa uchun: @Fieldmarshal_uz
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро судининг қарорига асосан банк ва фуқаро ўртасида тузилган кредит шартномаси ҳақиқий эмас деб топилди.

Сабаби унинг кредит олиш учун берган аризаси рад қилинганлигини билдирган банк ходими шартномага ўзи имзо қўйиб пулни ўзлаштиргани маълум бўлган.

@generalissimo_marshal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“На кетишни биламиз, на қолишни” — бойсунликлар газ ҳиди ҳақида

Энергетика вазирлиги 5 май куни М25 конида юзага келган улкан газ фаввораси “аҳолига хавф туғдирмайди” деб баёнот берди. 7 май куни Бойсун шаҳри марказида мухбир микрофон тутган аҳоли вакиллари эса бунинг аксини айтмоқда.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@generalissimo_marshal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Заправка" - нефт бизнеси хавфи ҳақида — қамалиб кетиш ҳеч гапмас❗️

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ''заправка'' бизнеси билан нима сабабдан шуғулланмаслиги ҳақида сўзлаб берди.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😐Surxondaryoda bolalarning bog'chaga qamrovi respublika bo‘yicha eng past darajada !

O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senatining Fan, taʼlim va sog‘liqni saqlash masalalari qo‘mitasi raisi B. Abdullayev boshchiligidagi ishchi guruh parlament nazorati doirasida Surxondaryo viloyatidagi maktabgacha taʼlim tashkilotlari faoliyatini o‘rganish davomida bolalar qamrovi 68 foizni tashkil etib, ushbu ko‘rsatkich respublika bo‘yicha eng past darajada ekani maʼlum bo‘ldi. Hozirgi kunda 3 yoshdan 7 yoshgacha bo‘lgan bolalarning 32 foizi maktabgacha taʼlim tashkilotlari bilan qamrab olinmagan. Shuningdek, 28 ta mahallada hali ham maktabgacha taʼlim tashkiloti mavjud emas.

Bundan tashqari, ayrim tashkilotlarda oziq-ovqat mahsulotlarini saqlash talab darajasida emasligi, oshpazlar tibbiy ko‘rikdan o‘tmasdan ishga jalb qilingani va bolalarga belgilangan meʼyorda oziq-ovqat taʼminlanmayotgani kabi holatlar ham aniqlandi.

Mavjud muammolarni bartaraf etish bo‘yicha tegishli tavsiyalar ishlab chiqilib, masʼul idoralarga yetkazildi.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿ДСБА ҳовлисидаги интервью ёхуд Ўзбекистонда салоҳиятли кадрларни мақсадли тайёрлаш ҳамда уларни давлат бошқаруви ва хизматига самарали жалб этиш ҳақида

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг навбатдаги фармонида маълум қилинди.

"O'zbekiston 24" телеканали ижодкорлари янги фармон мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказиш мақсадида масъул идоралар вакиллари иштирокида интервью ташкил этди.

Унда:

▫️Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департамент мудири Эранов Алишер Абурасулович;

▫️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ректори Салихов Жасур Шавкатович;

▫️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси ижрочи директори Исмаилова Гулноза Сайдиғанихўжаевна иштирок этган.

Ушбу муҳим мавзудаги суҳбатни томоша қилишни тавсия қиламиз.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌐Хавфсиз интернет: шахсий маълумотларимиз ҳимояланган бўлади!

Бугун ижтимоий тармоқлардан беминнат фойдаланамиз, онлайн-савдолар қиламиз ва турли хизматларни ишлатамиз. Аммо бу жараёнда шахсий маълумотларимиз хавф остида қолиши мумкинлигини ҳар доим ҳам ўйлайвермаймиз.

Хайриятки, биз ўйламасак ҳам, бизни ўйлайдиганлар бор экан!

Ўзбекистонда "Онлайн-платформалар ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги янги қонун қабул қилинмоқда.

Нима ўзгаради?

🤔Онлайн-платформалар фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтишдан олдин махфийлик сиёсати ҳақида хабардор қилиши шарт бўлади.

🤔Турли платформалар эгалари ёки уларнинг вакиллари шахсий маълумотларингизни сизга билдирмасдан учинчи шахсларга узатиши тақиқланади.

Бу қонун глобал тармоқда шахсий хавфсизликни таъминлашда муҳим қадам бўлади. Бундан буёғига онлайн хизматлардан хотиржам фойдаланаверамиз.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Soliq qo‘mitasi fuqarolar elektron pochtalariga soliq qarzi haqidagi xatni firibgarlar yuborayotganidan ogohlantirdi

Qo‘mita tasdiqlanmagan ma’lumotlar, shubhali havolalar, yuklamalar va ilova fayllaridan ehtiyot bo‘lishga chaqirdi.

@generalissimo_marshal
Президент маслаҳатчиси ўринбосари Вахшиворда сайёр қабул ўтказди!

Президент маслаҳатчиси ўринбосари - Халқ қабулхонаси раҳбари У.Муҳаммадиев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳининг Олтинсой аҳолиси билан мулоқоти кўплаб воқеликларга бой бўлди.

Дастлаб туманнинг “Наврўз” МФЙдаги
48-умумтаълим мактабида Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда олтинсойлик таниқли шоира ва олима, "Шуҳрат" медали соҳибаси Г.Тоғаеванинг "Ишқ ҳандасаси" тўплами тақдимоти,  ижодкорларнинг “Уч авлод учрашуви", "Раҳбар ва ёшлар мулоқоти" ташкил этилди.

Сўнг бу мулоқот майдони Сурхондарёнинг энг қадимий ва олис тоғли қишлоқларидан бири, Термиз шаҳридан 180 км., Олтинсой тумани марказидан 28 км. узоқда жойлашган Вахшивор қишлоғига кўчди.

“Сўфи Оллоёр” зиёратгоҳидаги “Уч авлод учрашуви", Вахшивор қишлоғидаги болалар оромгоҳидаги адабиёт-санъат фестивалидан сўнг шу ернинг ўзида олис тоғ қишлоқлар аҳолиси учун сайёр қабул ва ССВ мутахассисларининг чуқурлаштирилган тиббий кўриги ҳам ташкил этилди.

@generalissimo_marshal
Банк ходимининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди!

Навоий вилоятининг Хатирчи туманидаги тижорат банкларидан бирининг мутахассиси ҳозирда ўз отаси бошқариб келаётган боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослашган фермер хўжаликка туман ҳокимининг 2021 йилдаги қарори билан ижарага берилган 22,6 гектар ер майдонининг 18,7 гектар қисмини 200 млн. сўм эвазига харидор номига расмийлаштириб беришни ваъда қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда банк мутахассиси 190 млн. сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@generalissimo_marshal
Судьяларга дадиллик ва ишонч беринг❗️

Давлат органи зарарига қонуний ва адолатли қарорлар чиқарган судьяларни маломатлар қилиб, ваколатини муддатидан олдин тугатиб, айрим ҳолларда жиноий жавобгарликка тортиш учун қўш-қўллаб прокуратурага топшириш—айрим ва саноқли адолатли судьяларни ҳам қўрқитиб қўйган.

Бунинг натижасида уларнинг қарорлари ва ҳаракатларида дадиллик кўринмаётир, айниқса солиқ органи қарорини ҳақиқий эмас деб топиб, қўрққанидан қайта кўриб чиқиш мажбуриятини юклашига сабаб бўлмоқда. Солиқчилар эса қайта кўриб эски суммани яна тўлаш ҳақида қарорлар чиқармоқда.

Суд қарори бир тийин дегани бу—солиқчилар учун.

Қиймат яратадиган тадбиркорни банкрот қилиб, давлатдан қўнглигини совитиб, адолатга ишончни кўмишнинг оқибати яхши эмас.

@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM