Жиноят кодекси 184-моддаси билан тергов органи ва биринчи инстанция суди томонидан нотўғри айбланган шахс Қашқадарё вилояти суди томонидан 2 йилдан сўнг оқланди ва унга олдин ундириб олинган 520 млн сўмни қайтариш белгиланди.
Бироқ, солиқ органи оқланган шахсга ҳар хил баҳоналар билан пулни қайтармай келмоқда.
Конституциянинг 138-моддасига кўра, суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир.
Мажбурий ижро бюроси эса солиқ органи ҳисоб рақамига қўйилган тақиқни ечишни сўрамоқда😂
Агар қарздор оддий фуқаро бўлганда МИБ нималар қилмасдия
Мана шундай ҳолатда қонун устуворлигини таъминлайдиган прокуратура МИБ ҳаракатига баҳо бероладими?
@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Tuzuk-quruq ishlaganmikin o‘zi bu eskalatorlar? Ishlamay, eskirib ketgan shekilli :) Manba
@generalissimo_marshal
@generalissimo_marshal
Айрим раҳбарлар ўзи хизмат қилиши керак бўлган халқини қабул қилмаётган, йиллаб қабулида сарғайтираётган бир пайтда Олий суд раиси Бахтиёр Исломов 2025 йилнинг бошидан бугунга қадар 432 нафар фуқарони қабул қилди.
Бугуннинг ўзида 18 нафар фуқаро қабул қилиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг қабулини белгиланган тартибда доимий равишда ўтказиб келмоқда.
@generalissimo_marshal
Бугуннинг ўзида 18 нафар фуқаро қабул қилиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг қабулини белгиланган тартибда доимий равишда ўтказиб келмоқда.
@generalissimo_marshal
Қуруқ ҳисобот замони ўтди, энди натижа талаб қилиняпти❗️
Каттақўрғонда халқ вакиллари раҳбарларни қуруқ гапларигамас, амалдаги ишига баҳо беришни бошлади.
Йиғилишда СЭС раҳбари чиқиб, 2024 йил учун ҳисоботини мақтаниб ўқиб бердию, лекин ҳисоботи қабул қилинмади.
Негаки:
Мактаб ёнидаги дўконларда ҳали ҳам энергетик ичимликлар бемалол сотиляпти – бу кимнинг назоратида?
Бозорда санитария? Гигиена? Бу сўзлар қоғозда яхши, аммо амалда жудаям суст.
Энг қизиғи – депутатларнинг саволларига тўлиқ жавобам йўқ.
Электр таъминотчи раҳбарларам унчалик яхши кўринмади. Ҳисоботлари “шартли равишда” қабул қилинди фақат. Демак, бу соҳадаям фақат чиройли гаплармас, иш керак.
Маҳаллий кенгашлар қўғирчоқмас. Энди ҳар бир раҳбар гапмас, иш билан келиши керак. Қуруқ ҳисоботлар даври ўтди. Халқ кутяпти, депутатлар кузатяпти, матбуот ёзяпти.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бироқ, бу қонун чиққунга қадар 1,5 минг одамни жавобгар қилишга улгуришибди.
@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Излаган имкон топар ёхуд Андижонда ота алимент ўрнига ер майдонини ҳадя қилди ❗️
Андижон вилояти, Улуғнор туманида яшовчи фуқаро алимент қарзи эвазига ўзига тегишли бўлган ер участкасини берди.
Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро суди томонидан 19.09.2022 йилда Ш.Р.дан Н.С. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Ҳозирда алимент ундируви қарздорнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш орқали амалга оширилаётган бўлса-да, илгари ўз вақтида тўланмаган маблағлар туфайли 4,2 млн сўм қарздорлик юзага келган.
Ижро жараёнида, қарздор билан ўтказилган суҳбат давомида у ўзининг 6 сотихли ер участкаси мавжудлигини маълум қилган ҳамда ушбу ерни алимент қарзи ва фарзанди вояга етгунга қадар тўланиши лозим бўлган алимент ўрнига бериш таклифини илгари сурган.
Ундирувчи аёл ушбу таклифга розилик билдириб, ер участкасини қабул қилишини маълум қилган. Томонлар ўртасидаги келишувга мувофиқ, ер участкаси аёл номига расмийлаштириб берилди ва ижро иши якунланди.

Суд ходимлари ўзлари шикоят бериб, муқаддам камайтирилган жарималарни ўз ҳолига келтирмоқдалар❗️
Generalissimus каналида 2025 йил 22 апрель куни эълон қилинган постда - суд ходимлари радар орқали келган жарималарни судга мурожаат қилиб камайтирганликлари, лекин Олий суд раиси 1-ўринбосари И.Муслимовнинг топшириғи билан шу жарималарни ҳозирда тўлиқ тўлаётганликлари ва суд қарорларига кассация шикояти бераётганликлари баён қилинган эди.
Шу каналнинг ўзида Олий суд матбуот котибининг билдириши ҳам эълон қилиниб, суд ходимларига жаримани камайтириш ҳақидаги қарорларга кассация шикояти бериш хусусида топшириқ берилгани тўғрисидаги хабарлар асоссиз эканлиги кўрсатилган эди.
Интернет тармоғига жойланган суд қарорларидан кўринишича, 2025 йил 23 апрелдан 8 майга қадарли Самарқанд, Тошкент, Хоразм, Қашқадарё, Сурхонардарё вилоятлари ва Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатларида 100га яқин маъмурий ҳуқуқбузарилк тўғрисидаги ишлар кассация тартибида кўриб чиқилган (МЖтКнинг 128-3(прим3)-моддаси, тезликни ошириш).
Уларнинг аксарияти ҳуқуқбузар шахсларнинг 1-инстанция суди қарорини бекор қилиш ва ЙҲХХ органлари қўллаган жаримани ўз ҳолига қайтариш тўғрисида берган кассация шикоятлари асосида кўрилган.
Шу билан бирга айрим ишлар прокурорларнинг кассация тартибидаги протестлари (масалан, 3-1-1102-2402/520, 3-1-1102-2402/566, 3-1-1104-2402/768 сонли ишлар), баъзилари ЙҲХХ органларининг кассация шикоятлари асосида кўриб чиқилган.
Бунда:
ЙҲХХ органлари кассация тартибида шикоят беришга ҳақли бўлмасаларда, уларнинг шикояти қаноатлантирилган (масалан, 3-1-1802-2301/556 сонли иш);
Кассация шикоятини (протестини) суд қарори чиқарилган кундан 6 ой ичида бериш мумкин бўлсада, 2019, 2022, 2023 йилларга оид суд қарорлари ҳам қайта кўрилган ва бекор қилинган (масалан, 3-1-1801-2203/345, 3-1-1401-2205/573, 3-1103-1901/379 сонли ишлар).
Ҳуқуқбузар ҳақидаги анкета маълумотлари имкон қадар яширилган бўлсада, айримларида суд ходимларининг лавозимлари қолиб кетган (масалан, 3-1-2205-2401/774 сонли ишда фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг АКТ ходими, 3-1-1401-2301/1427 сонли ишда Самарқанд вилоят судининг судья катта ёрдамчиси, 3-1-1809-2301/730 сонли ишда Қашқадарё вилоят маъмурий судининг бош консультанти ва ҳоказо)
Адвокат Беҳзодбек Ғаниев

Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 2025/2026 ўқув йили учун қабул бугунга қадар эълон қилинмаётгани сабаби мактаб Олий суд ҳузурига ўтказилиши кутилаётгани билан боғлиқлиги айтилмоқда.
Воқеалар ривожини кузатамиз.
@generalissimo_marshal
Воқеалар ривожини кузатамиз.
@generalissimo_marshal
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, ДХХ ваколатларига киритилган масалалар юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкор равишда қабул қилиш мақсадида Call-марказ фаолият юрита бошлади.
Call-марказга 1520 қисқа рақами орқали қўнғироқ қилиш мумкин.
Хусусан, қуйидаги масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинади:
- Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига бўлган тажовузлар ҳақида;
- Давлат чегарасини қўриқланиши ва ҳимоя қилинишига бўладиган таҳдидлар;
- Қуролли Кучлар ва мудофаа-саноат мажмуасида давлат хавфсизлигига бўладиган таҳдидлар;
- терроризм, экстремизм, уюшган жиноий гуруҳларга оид;
- қурол-яроғ, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига доир жиноятлар ҳақида;
- давлат манфаатларига таҳдид солувчи коррупция ва иқтисодий жиноятлар юзасидан;
- миллий, этник ва диний адоватни тарғиб этиш;
- давлат манфаатлари ва хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига доир бошқа ахборотлар.
Шу билан бирга, Жиноят-процессуал кодексининг 345-моддасида белгилаб қўйилган ва тергови ДХХ ваколатига киритилган Жиноят кодексининг 150-163, 182, 223, 246-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинади.
Ҳурматли фуқаролар, эслатиб ўтамизки «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 38-моддасига асосан, мазкур қонунни бузганлик, худди шунингдек, туҳмат ва ҳақоратдан иборат мурожаат берганлик белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
Азиз юртдошлар атрофингизда бўлаётган қонунбузарликларга нисбатан бефарқ бўлманг, 1520 рақамига қўнғироқ қилинг!
Мурожаат қилган фуқароларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади.
Унутманг! Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини сақлашда ҳар бир фуқаронинг иштироки муҳим ҳисобланади.
@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Адвокат Беҳзодбек Ғаниев ажойиб маълумотларни аниқлабди, батафсил қуйида:
"Бекобод туман маъмурий судининг 2019 йил 8 июль кунги қарори билан ҳуқуқбузар Д.Д.га нисбатан ЙҲХХ органи томонидан расмийлаштирилган 2 та жарима қарори бекор қилиниб, у МЖтКнинг 21-моддаси тартибида жазодан озод қилинган.
Ҳуқуқбузар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, ўзига нисбатан чиқарилган Бекобод туман маъмурий судининг 2019 йил 8 июль кунги қарорини бекор қилишни сўраган (нотўғри тушунманглар: суд ходимларига кассация шикояти бериш хусусида топшириқ берилмаган, суд ходими Д.Д. ўзи истаб, ўз манфаатига қарши, ўз хоҳиши билан шикоят берган).
Тошкент вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси ушбу ишни қарийб 6 йилдан сўнг кўриб чиқиб, 2025 йил 25 апрель кунги қарори билан 1-инстанция судининг қарорини бекор қилган ва ҳуқуқбузар Д.Д.га нисбатан жарима қўллаш ҳақидаги ЙҲХХ органининг қарорларини ўзгаришсиз қолдирган.
МЖтКнинг 324-14(прим14)-моддаси 3-4-қисмларига кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича кассация шикояти (протести) 1-инстанция судининг қарори чиқарилган кундан эътиборан 6 ой ичида берилиши мумкин ва бу муддатни ўтказиб юбориш сабаблари узрли бўлса, ўтказилган муддат тикланади.
Ҳар қандай топшириқ ва босим бўлган тақдирда ҳам, вилоят судининг судьяси мустақил тарзда, қонунга асосланиб ҳаракат қилиши ва кассация шикояти бериш муддати 10 маротаба ўтказиб юборилганлиги сабабли, ишни қайта кўриб чиқмаслиги лозим эди.
Ушбу ҳолат маъмурий жарима қўллаш билан боғлиқ оддийгина бир ишга тааллуқлидир. Агар юқоридаги каби “вазият” жиноят ёки бошқа турдаги суд ишларида ҳам муайян қарорларни қабул қилишни тақозо қилса, унда нима бўлади?!
Хулоса ўзингиздан...
@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Улар паспорт ўқиш ускунасини сотиб олиш учун ажратилган давлат маблағларини растрата йўли билан ўзлаштиришган.
2025 йил 6 май куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш инстанциясида судланувчи Р.М.га оид иш кўриб чиқилди.
Маълум бўлишича, Р. М. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги (Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги собиқ Давлат персоналлаштириш маркази) маъмурий ва хўжалик ишлари бўлими бош мутахассиси лавозимида ишлаган. Унга нисбатан аввал 1 йил муддатга моддий жавобгарлик ва мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Р.М. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги бошлиғи биринчи ўринбосари Н.Н. билан тил бириктирган. Жумладан, марказнинг “Хўжалик шартномаларини кўриб чиқиш ва хулоса бериш комиссияси”нинг баённомасига мувофиқ, марказ учун 100 дона “Desco” русумли паспортни ўқиш ускунасини сотиб олиш бўйича бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион юзасидан эълон жойлаштирилган. Улар шартномадаги товарнинг ўзига хос хусусий параметрларини ифодаловчи шартлари, шу жумладан техник топшириғи ўзгартириб, ўртача бозор нархи 8 292 740,5 сўмни ташкил қилувчи (Стандартный SMARTCARD считыватель ISO/IEC7501) “Desco” русумли паспорт ўқиш ускунасини қабул қилишиб, жами 845.805.950 сўм миқдоридаги давлат маблағларини растрата қилиш йўли билан талон- торож қилишган.
Ҳукм бўйича Н.Н. ҳам судланган бўлиб, ундан шикоят ва протест келиб тушмаган.
Судланган Р.М. шикоятида, биринчи инстанция суди унга нисбатан шубҳа ва гумонга таянган ҳолда асоссиз жазо тайинлагани, унга қўйилган айб ишончга сазовор ва рад этиб бўлмайдиган далиллар билан ўз исботини топмаганлигини ҳамда тўпланган далиллар номақбул эканлигини маълум қилиб, оқлов сўраган. Бироқ юқори инстанция ўрганиш ва далилларга асосланиб, ҳукмни ўзгартиришга асос топмаган.
Якуни ҳукмга кўра, аввалги ҳукмлар ўзгартиришларсиз қолдирилди. Манба.
@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Майли, бу соҳада нима қилса қилишсин, лекин пенсия ёшини кўтаришмаса бўлди, ўзи шундоғам 55/60 ёшга етиш қийин бўлиб қолди.
@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
У дунёдаги энг камбағал президент эди !
Уругвайнинг собиқ президенти, дунёда “энг камбағал президент” сифатида танилган Хосе Мухика 89 ёшида оламдан ўтди. Уни қисқа қилиб испанчасига эркалаб “Пепе” деб чақиришарди. Унинг вафоти ҳақида мамлакатнинг амалдаги раҳбари Яманду Орси маълум қилди.
Эътибор беринг, собиқ Президентнинг камтарин ҳаётига ҳатто ўзимизнинг УЗА ҳам хайрихоҳ ва ҳавасда.
📽 https://youtu.be/sl1ycV0Q5B8
Батафсил: https://uza.uz/posts/719977

АЁЛ СУДЬЯЛАР - АДОЛАТ ВА МАТОНАТ ТИМСОЛИ / Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг оила судьяси Латофат Махамадиева ҳақида лавҳа
@generalissimo_marshal
@generalissimo_marshal
Azon global жамоаси Aлишер Турсунов жорий йилнинг 10-май куни Ўзбекистонга депортация қилиб олиб келинган бўлсада, бугунги кунга қадар унинг ҳимоя ҳуқуқи таъминланмаганини таькидламоқда.
Уларга кўра, адвокатларга Aлишер Турсуновнинг қаерда эканлиги ҳақида маълумот тақдим этилмай, ҳимоячиларга у билан учрашиб малакали ҳуқуқий ёрдам берилишига тўсқинлик қилинмоқда.
Хусусан, А.Турсуновнинг ҳимоячилари “Gulyamov, Sadikov and Partners” адвокатлик фирмаси адвокатлари А.Ғ.Содиқ, Ф.Ш.Абраевларга, қолаверса, муқаддам адвокатлик ордери тақдим этган А.Даминов ва Ж.Муталибовларга ҳам иш ҳужжатлари билан танишиш, гумон қилинувчини ушлаш жараёнида ҳимоя билан таъминлаш, эҳтиёт чора танлашда суд мажлисида қатнашиш, ҳимоя остидаги шахс билан холи учрашиш имконияти берилмаган.
Адвокатлар томонидан Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат қилинганда, тергов органи адвокатларга гумон қилинувчи А.Турсуновнинг қайси тергов ҳибсхонасида вақтинча сақланаётганлигини билмаслигини, эҳтимол Давлат хавфсизлик хизмати марказий тергов ҳибсхонаси (Гвардейский)да сақланаётган бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот беришган.
Бундан ташқари, адвокатлар томонидан 14.05.2025 йилда ДХХ марказий тергов ҳибсхонасига борилганда дастлаб А.Турсуновнинг шу ерда сақланаётганлигини маълум қилишиб, икки соатдан сўнг учрашувга рухсат беришларини айтишган. Бироқ, орадан бироз вақт ўтиб, ДХХ ходимлари адвокатларга қўнғироқ қилишиб, А.Турсуновнинг ДХХ тергов ҳибсхонасида йўқлигини, улар бошқа шахс билан адаштириб юборишганлигини маълум қилишган.

Trampning ‘huquq va tartibot’ ritorikasidan San Fransisko shahri atrofidagi ko’rfazda joylashgan Alkatraz qamoqxonasi faoliyatini qayta tiklash joy olibdi.
Alkatraz qamoqxonasi Amerikaliklar ommaviy tasavvuriga ommaviy madaniyat, ayniqsa, film industriyasi orqali o’rnashib qolgan hamda aynan shu vositalar orqali madaniy jihatdan reproduksiya qilinadi. Dastlab, harbiy fort, keyinchalik harbiy mahkumlar saqlanuvchi qamoqxona sifatida faoliyat yuritgan muassasa 1933-yilda harbiylar tomonidan Adliya vazirligiga topshirib yuborilgan. 1920-1930-yillardagi jinoyatchilik to’lqinining o’sishi fonida federal hukumat jamiyatga ushbu muammo haqida jiddiy o’ylanayotganligi yuzasidan signal yuborish maqsadida maxsus tartibli (maximum-security, minimum-privilege) qamoqxona loyihasini amaliyotga tadbiq etgan.
Qamoqxona atagi 29 yil faoliyat yuritib 1964-yilda xarajatlarning qimmatligi sababli tugatilgan. Paradoksal ravishda, hukumatdagi va jazoni ijro etish tizimidagilarning argumenti sifatida uning izolyatsiyalangan orolda joylashganligi—garchi aynan shunday geografik joylashuv tarixan orol qamoqxonalarining qurilishi uchun asos qilib olinganiga qaramasdan—muassasaning tugatilishiga asosiy faktor qilib ko’rsatilgan.
@generalissimo_marshal
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM