Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари
21.6K subscribers
35.8K photos
883 videos
5 files
33K links
Ўзбекистон янгиликлари. Расмий сайт www.gazeta.uz/uz

Таҳририят:
@GazetauzMuloqotBot
+998 78-333-10-15

Реклама:
@Afisha_Media_Regina
+998 99 444 35 39

Иш: https://forms.gle/wXBjsfutge9EF9k16

Лотин алифбосидаги канал: @gazetauz_ozb
Download Telegram
Дин ишлари бўйича қўмита Azon.uz таҳририятига босим ўтказмаганини айтмоқда

Қўмита ахборот хизмати эълон қилган баёнотда Azon.uz сайтидаги мақолаларни ўчириш бўйича топшириқ берилмагани таъкидланган.

Дин ишлари бўйича қўмита диний мазмундаги материалларни тайёрлаш ва тарқатишда диний-маърифий сайтларга фақат йўналиш ва тавсия бериши мумкинлигини айтган.

Қўмита "қайсидир сайтдан қандайдир маълумотни олдириб ташлаш ёки олиб ташлашга мажбур қилиш ваколатига эга эмас», дейилади баёнотда.

Дин ишлари бўйича қўмита azon.uz сайти билан доимий ҳамкорлик қилиб келаётганини таъкидлаган.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
TEXNOPARK қарздорлик тўланганидан сўнг Ōsten электрон газ ҳисоблагичларини қайта ёқиш бўйича қисқа йўриқномани тақдим этади (реклама ҳуқуқлари асосида).

https://www.gazeta.uz/uz/2021/02/04/texnopark
Янгийўлдаги мактабда шифт кўчиб тушиши оқибатида 2 нафар ўқувчи жароҳатланди

Янгийўлда жойлашган 6-мактабдаги синфхоналардан бирида шифт кўчиб тушиш ҳолати рўй берди. Бу хақда ХТВ матбуот котиби хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, ҳодиса оқибатида икки нафар ўқувчи жароҳатланиб, уларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган.

Аниқланишича, ушбу мактабдаги мукаммал таъмирлаш ишлари 2019 йилда Тошкент вилояти буюртмасига асосан вилоятга ажратилган қўшимча 3,3 млрд сўм маблағ эвазига «Аҳмадхожи ал-Аваз» МЧЖ томонидан амалга оширилган.

Ҳозирда шаҳар ҳокимининг топшириғига кўра шаҳар прокуратураси, халқ таълими бўлими мудири, қурилиш ташкилоти билан биргаликда мактабни шифт қисмларининг чидамлилигини қайта текширувдан ўтказилмоқда, дейилади хабарда.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Январь ойида ишбилармонлик муҳити яхшиланди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази сўровининг натижаларига кўра, январь ойида ишбилармонлик муҳити кўрсаткичи яхшиланган.

Энг сезиларли ўсиш қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳаларида кузатилган.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/02/04/business/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
«Сизлар адолатни тарафдори бўлсангиз, ҳақиқатни ёзсангиз, раҳбарлар ҳозир сизларни ёмон кўриши мумкин, аммо охири ишлашга тушади. Тизимни ишлашига олиб келади бу. Мен сизларга ишларингизда омад тилайман», — деди Шавкат Мирзиёев Риштон халқаро кулолчилик марказида ОАВ ходимлари билан бўлган мулоқотда.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Янгийўлда 8 ёшли қизалоқни олиб кетмоқчи бўлган эркак қўлга олинди

Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, 4 февраль куни соат 10:00 ларда Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходимлари қидирувдаги шахсни Оққўрғон тумани марказий тиббиёт бирлашмасига қарашли оилавий поликлиника ҳудудида қўлга олиб, Қуйичирчиқ тумани ИИБга топширди.

Суриштирув ишлари мобайнида ушбу шахс Тошкент вилояти, Оққўрғон туманида яшовчи, муқаддам ЖКнинг  97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми, 164-моддаси (босқинчилик) 2-қисми билан судланган, фуқаро Х.Т. (1987 й.т.) эканлиги маълум бўлди. 

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Янгийўл шаҳрида 8 ёшли қизни бегона эркак олиб кетмоқчи бўлгани ҳақидаги хабар асосида тергов ҳаракатлари бошлангани хақида хабар берган эдик.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Azon.uz таъсисчиси Мубашшир Аҳмад Дин қўмитасидан таҳдид бўлганлигини таъкидламоқда

Мубашшир Аҳмад 3 февраль куни Дин ишлари қўмитаси ходими томонидан қўнғироқ бўлганини айтди. Воқеа юзасидан портал таҳририяти расмий маълумот берди.

Айтилишича, суҳбатда қўмита раисининг ўринбосари Дилшод Эшнаев Мубашшир Аҳмадга алоқадор бўлмаган, ахборот ресурсларида эълон қилинган мақолалар юзасидан ҳақоратли сўзлар билан таҳдид қилган.

Azon.uz Қўмитадан раис ўринбосари Дилшод Эшнаев ҳаракатларига баҳо беришни ва бу ҳақда жамоатчиликни хабардор қилишни сўраган.

Бундан олдин, Дин ишлари бўйича қўмита бу ҳолат бўйича баёнот бериб, Azon.uz таҳририятига босим ўтказмаганини айтган эди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Мисрнинг «Fly Egypt» авиакомпанияси Ўзбекистонга доимий рейсларни амалга оширади

Бу Ўзбекистон ва Миср ҳукуматлари ўртасида тузулган Ҳаво қатнови тўғрисидаги битимда ўз аксини топган.

Шунга кўра, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги «Ўзавиация» агентлиги томонидан «Fly Egypt» авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам равишда авиақатновларни амалга ошириш учун 3 февралда рухсатнома берилди.

Рухсатнома доирасида Қоҳира – Тошкент – Қоҳира ва Шарм ал-Шайх  – Тошкент – Шарм ал-Шайх йўналишларида парвозлар йўлга қўйилади. Авиакомпания рейсларни Боинг-737-700/800 ҳаво кемаларида амалга оширишини маълум қилган.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Ezgu Amal фонди онкологик ёрдам сифатини яхшилашни сўраб, президентга мурожаат қилди

«Тиббиётимиз даражасини тубдан яхшилаш ва саратон касаллигига чалинган болаларга яшаш имконини бериш зарур». Ezgu Amal жамоат фонди президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилиб, болалар онкологияси ва гематологияси йўналишлари бўйича ташхис қўйиш ва даволаш сифтаини яхшилашни сўради.

Фонд маълумотларига кўра, ривожланган давлатларда саратонга чалинган беморларни соғлом ҳаётга қайтариш кўрсаткичлари 70−80% ни ташкил этади, Ўзбекистонда эса бу кўрсатгич 20−30%га тенг.

Фонд болалар онкологияси ва гематология йўналишларида қатор муаммоларни қайд этиб, унга ечимлар таклиф қилган.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/02/04/ezgu-amal/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
❗️Бухородаги янги қурилаётган уйларнинг бирида портлаш рўй берди

ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, 4 февраль куни Бухоро шаҳри Ислом Каримов кўчасида янги қурилаётган 8 қаватли турар жой биносининг 3 қаватида газ портлаши содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, газ портлаши оқибатида 3 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Вафот этганлар тўғрисида ҳозирча хабар бўлмаган.

Ҳозирда портлаш жойида ФВВ ҳудудий бошқармаси қутқарувчилари ишламоқда.

Видео: Bukhara news/ Bukhara Info!

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Тошкентнинг қадимий 12 та дарвозаси қайта тикланади

2021 йилги давлат дастур лойиҳаси муҳокамаси давомида 4 мингта яқин таклиф келиб тушган. Улар қаторида Фируза Хусаинованинг Тошкент шаҳрининг қадимий 12 та дарвозасини қайта тиклаш ва туризм масканига айлантириш борасидаги таклифи ҳам бор. Бу ҳақда «Газета.uz» мухбири хабар бермоқда.

У давлат дастурига алоҳида банд тариқасида киритилган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият вазирлиги ва Фанлар академияси пойтахтнинг қадимий дарвозалари аниқ белгиланган жойлари, уларнинг кўриниши ва тарихи тўғрисидаги маълумотларни шакллантиради.

Шунга кўра, улар қайта тикланади. Бунга маҳаллий бюджет, ҳомий ва ташаббускорлар маблағлари йўналтирилади. Муддат 1 июнь этиб белгиланган.

Батафсил: www.gazeta.uz/uz/2021/02/04/gate/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
2020 йилда йўл ва кўприк қурилишида 11,5 млрд сўм талон-торож қилинган

2020 йилда йўл ва кўприк қурилиш соҳасида 40га яқин жиноят иши очилган бўлиб, уларда йўллар қурилишидаги коррупцион ҳолатлар бўйича 11,5 млрд сўмлик давлат мулки талон-торож этилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Шунингдек, йўл ва кўприк қурилишига оид қонунчилик ва уларни қуришда қўлланиладиган давлат стандартлари, йўриқнома ва қоидалар эскиргани, ҳозирги кундаги қурилишлар ҳанузгача собиқ иттифоқ давридаги стандартлар асосида амалга оширилаётгани маълум қилинди.

Қайд этилишича, кўприк ва йўллар қурилишида лойиҳа институтлари монополияси тугатилган, бундан буён объектлар очиқ тендер савдолари орқали қурилади. 

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Жаҳон янгиликлари дайжести

🇲🇲 Мьянма ҳарбий ҳукумати Facebook, Instagram ва WhatsApp мессенжерларини 7 февралгача блоклади. 

🇺🇳 Январда озиқ-овқат жаҳон нархлари кескин кўтарилиб, 2014 йил июлидан бери энг юқори кўрстакични ташкил этди. 

🇮🇱 Исроил ҳаво кучлари Суриянинг жанубига ҳужум қилди. Зарбалар Эрондан Исроил ва Ливанга қурол юборилиши мумкинлиги сабабли амалга оширилганлиги айтилди. 

🇺🇸 АҚШнинг Огайо штатида Трампнинг туғилган кунини штатда дам олиш куни деб белгилашни таклиф этишди.

Батафсил: www.gazeta.uz/uz/2021/02/04/digest62/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Фото: Мьянма, Янгон шаҳри

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Бухородаги портлашда 12 киши жароҳатланган. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди

Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Маълумотга кўра, газ сизиб чиқиши натижасида портлаш юз берган 9 қаватли уй «WHITE GROUP TRADING» МЧЖ томонидан қурилган.

Портлаш натижасида, кўп қаватли уйда бўлган А.Мирзаев, Н.Самадов ва И.Сотиболдиевлар, портлаш жараёнида йўлдан транспорт воситаларида йўловчи сифатида кетаётган Ф.Жўраева, Ш.Ўринова, Н.Розиқова, Б.Жўраев, М.Маҳмудова, Б.Собирова, Ш. Идиева, Ф.Юлдашева ва Ш. Асадовалар турли даражадаги тан жароҳатлари олган. 

А.Мирзаев оғир, Ш. Асадова енгил ва қолганлар ўрта оғир тан жароҳати олишган. Тан жароҳатлари бўйича судга оид тиббиёт ва зарар етказилганлиги бўйича судга оид баҳолаш ҳамда судга оид қурилиш техникавий экспертизалар тайинланди. 

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилди. 

Тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Туристларга тезкор ёрдам кўрсатувчи Call-марказ ишга туширилди

Ушбу Call-марказга «1173» қисқа рақам орқали мурожаат қилиш мумкин, дея хабар бермоқда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.

Маълумотга кўра, Call-марказнинг асосий вазифаси сайёҳларнинг мурожаатларини телефон орқали қабул қилиш ва ИИО ваколатлари доирасида уларга тезкорлик билан зарурий ёрдам кўрсатиш ҳисобланади.

Call-марказ Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари ҳамда Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари ИИБлари хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармалари навбатчилик қисмлари билан боғланган.

Мазкур рақамга республиканинг барча ҳудудларидан қўнғироқ қилиш мумкин. Call-марказнинг ўзбек, рус ва инглиз тилларида 24 соат хизмат кўрсатади.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Дам олиш кунлари ҳаво салқинлашади

6-8 февраль кунлари Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва деярли салқин ҳаво массалари Ўзбекистон ҳудудига кириб келади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

6-7 февралда республикада шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 22-28 м/с гача кучайиши мумкин.

7-8 февралда республикада ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади, баланд тоғларда қорга айланади.

7-8 февралда ҳаво ҳарорати кечалари 3-8° илиқ, кундуз кунлари 10-15° илиқ атрофида бўлади.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Конституциявий суд судьяси этиб тасдиқланди

Бу бўйича Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлисида тегишли қарор қабул қилинди.

Унда шунингдек, Марказий сайлов комиссиясининг 8 нафар янги аъзолари тасдиқланди. Улар орасида Олий Мажлис Сенати раисининг ўринбосари Зайниддин Низамходжаев ҳамда адлия вазири ўринбосари Бахром Кучкаров ҳам бор.

Бундан ташқари, сенаторлар 7 нафар комиссия аъзосини ваколатини тугатишга ҳам бир овоздан тасдиқлашди. Шундан сўнг, Сенат раиси Танзила Нарбаева МСК янги аъзоларига ўз йиғилишларини ўтказишга рухсат берди.

Аввалроқ, «Газета.uz» ўз манбасига таяниб, МСКга Зайниддин Низамходжаев раислик қилиши, унга Бахром Кучкаров ўринбосар бўлиши ҳақида ёзган эди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Сенаторлар Халилилло Тўрахўжаевни Олий суд раиси ўринбосарлигига тасдиқлади

Сенатнинг
ўн иккинчи ялпи мажлисида Олий суд раиси ўринбосари лавозимига Халилилло Тўрахўжаев тасдиқланди.

Аввалроқ, «Газета.uz» манбасига таяниб, Халилилло Тўрахўжаев Олий суд раисининг фуқаролик ишлари бўйича ўринбосари лавозимига таcдиқланиши ҳақида маълум қилган эди. Бунга қадар Тўрахўджаев Судьялар олий кенгашида суҳбатдан ҳам ўтган эди.

Халилилло Тўрахўжаев 2017 йил 12 декабридан 2020 йилнинг 30 июнига қадар Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигини бошқарган.

Ундан сўнг, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг раиси, тизим қайта ташкил этилгач эса, Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари — Кадастр агентлиги директори сифатида ишлаб келаётган эди.

У шунингдек, Ўзбекистон президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритган.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
«Шуҳрат Ғаниев бош вазир бўлган пайтимдан бери ёнимда юрибди» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг йиғилишида давлат раҳбари бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев ҳақида сўз юритди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

«Фарғонада қаттиққўллиги, билими билан вилоят ривожига катта ҳисса қўшди. Уни Фарғонадаги тажрибаси, ҳаллолигини инобатга олиб, мамлакатдаги энг оғир соҳа — қишлоқ хўжалиги соҳасига масъуллар бири қилиб тайинладим. У талабчанлиги, қаттиққўллиги ва ҳаловати билан энг оғир соҳада ҳам ижобий ўзгаришлар қилишига ишонаман», — деди президент.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb