Истанбулда вақтинча яшаб, ишлаётган самарқандлик 53 ёшли эркак иш жойида зинадан йиқилиб тушиш оқибатида ҳушини йўқотиб, воқеа жойида вафот этди. Унинг жасади моргда сақланмоқда, бош консулхона марҳумнинг қариндошларидан мурожаат қилишни сўради.
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/24/istanbul/
Telegram | Instagram | YouTube
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/24/istanbul/
Telegram | Instagram | YouTube
Тошкентдаги Central Park`да ANORBANK ва eMaktab ҳамкорлигида йўлга қўйилган «Беш баҳолар сиздан, совғалар биздан» шиори остидаги махсус лойиҳанинг иккинчи босқичи якунлари эълон қилинди (реклама).
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/24/anorbank/
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/24/anorbank/
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати янги автомобиллар «Меҳр дафтари» жамғармаси ҳисобидан харид қилинмаганини маълум қилди. Техник хатолик юз берди, сабаблари аниқланмоқда, дейилади ҳокимлик хабарида.
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/24/cars/
Telegram | Instagram | YouTube
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/24/cars/
Telegram | Instagram | YouTube
Словакиялик олимлар Оролбўйи ҳудудида 70 млн йиллик ноёб топилмаларни, жумладан, сувда яшайдиган кичик динозавр турининг суягини аниқлади. Аммо Ўзбекистонда таҳлил қилиш имкони бўлмагани сабабли суяклар Словакияга олиб кетилди.
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/24/dinosaur/
Telegram | Instagram | YouTube
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/24/dinosaur/
Telegram | Instagram | YouTube
Тармоқларда Самарқанд вилояти Пайариқ туманида 7-синфда ўқийдиган қиз мактаб директорининг уйида тазйиқ остида қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолат назоратга олинганини, туман ИИБ текширув ҳаракатлари олиб бораётганини маълум қилди.
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/24/girl/
Telegram | Instagram | YouTube
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/24/girl/
Telegram | Instagram | YouTube
24 апрель куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
🚗 Давлат идоралари ўз автопаркини электромобиллар билан янгиламоқда.
🚶🏻♂️ Тошкентда навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси — фото, видео.
💻 Paynet`нинг таъсисчиси ўзгарди. Тўлов хизматининг янги эгаси ким?
⛽️ Ўзбекистон биринчи чоракда 360,2 млн долларлик газ импорт қилди.
📖 «Ўткан кунлар» романи илк бор араб тилида нашр этилди.
🇺🇸 АҚШ Конгресси ниҳоят Украина, Исроил ва Тайван учун ёрдам пакетларини тасдиқлади. Асосий маълумотлар.
Батафсил: www.gazeta.uz/uz/2024/04/24/dayjest/

Самарқанднинг Иштихон туманидаги Зарбанд конидан ўзбошимчалик билан 13,1 минг куб мармар қазиб олингани аниқланди. Бунинг оқибатида табиий объектларга 5,1 млрд сўм зарар етказилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/24/marble/
Telegram | Instagram | YouTube
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/24/marble/
Telegram | Instagram | YouTube
800 мингга яқин одам Буэнос-Айрес кўчаларига чиқиб, давлат университетлари ривожига сарфланадиган харажатларни қисқартиришга қарши чиқди. Университетларни молиялаштиришни камайтириш қарори Аргентина президенти Хавьер Милей ташаббуси билан қабул қилинганди.
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/25/argentina/
Telegram | Instagram | YouTube
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/25/argentina/
Telegram | Instagram | YouTube
Германия прокуратураси Марказий Осиёнинг етти фуқаросини террорчилик гуруҳи тузиш ва ИШИДни қўллаб-қувватлашда айблади. Улар ўтган ёздан бери ҳибсда сақланмоқда.
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/25/germany/
Telegram | Instagram | YouTube
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/25/germany/
Telegram | Instagram | YouTube
Суд Тошкентдаги Atlas Party тадбирида қатнашган аёллар ва уларнинг либосларини ҳақорат қилган эркакни 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилди.
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/25/atlas-party/
Telegram | Instagram | YouTube
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/25/atlas-party/
Telegram | Instagram | YouTube
Ўзбекистонда эмлаш дастури 3,5 млн бола, жумладан, ҳар йили дифтерия, қоқшол ва кўк йўталга қарши 3 дозали вакцина оладиган 950 минг болани қамраб олади. Бутунжаҳон эмлаш ҳафталиги муносабати билан ЮНИСEФ эмлаш ҳаракатлари болаларнинг омон қолиши ва саломатлиги учун нақадар муҳим эканини эслаб ўтди.
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/25/immunization/
Telegram | Instagram | YouTube
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/25/immunization/
Telegram | Instagram | YouTube
«Тоза ҳаво» ойлиги доирасида 10 кун ичида Ўзбекистон бўйлаб 60 мингга яқин автомобиль экологик назоратдан ўтказилди. Бунда 518 та транспорт воситаси атмосферага меъёридан ортиқ зарарли моддалар чиқаргани аниқланди. 300 дан ортиқ ҳайдовчи жаримага тортилди.
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/25/toza-havo/
Telegram | Instagram | YouTube
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/25/toza-havo/
Telegram | Instagram | YouTube
Ўзбекистонга лифт импорт қилувчи тадбиркорлар олган 3 йиллик мувофиқлик сертификатлари амал қилиши 20 мартдан кейин тўхтатиб қўйилди. Бизнес масъул идоралар вазият бўйича асосли жавоб бермаётганини таъкидламоқда. Тадбиркорлар очиқ рақобатни сўраб, импорт чекловларини хато деб атаяпти.
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/25/lifts/
Telegram | Instagram | YouTube
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/25/lifts/
Telegram | Instagram | YouTube
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Янгиланган макроиқтисодий прогнозларга кўра, асосий сценарий бўйича 2024 йилда умумий инфляция прогнози 9−11 фоизгача оширилди.
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/25/central-bank/
Telegram | Instagram | YouTube
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/25/central-bank/
Telegram | Instagram | YouTube
ДХХ Жиззах шаҳрида судланувчига енгил жазо тайинлатиб бериш учун 10 минг доллар олишда гумонланган адвокатни ушлади. Учқўрғон туманида компанияга жиноий иш очилмаслигига ёрдам бериш эвазига 2 минг доллар талаб қилган МИБ ходимлари қўлга олинди.
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/25/pora/
Telegram | Instagram | YouTube
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/25/pora/
Telegram | Instagram | YouTube
Жиззах вилоятида одам ўлдиришда гумонланиб, воқеа жойидан қочиб кетган шахсни ушлашда ёрдам берган Жаҳон тиллари университети талабаси тақдирланди. Йигитга қўл соати, 5 млн сўм пул ва ота-онаси номига ташаккурнома берилди.
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/25/help/
Telegram | Instagram | YouTube
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/25/help/
Telegram | Instagram | YouTube
Буюк Британия ташқи ишлар вазирининг Тошкентга ташрифи чоғида қўшма иқтисодий комиссия тузиш, тезюрар темирйўл лойиҳалари ва бошқалар бўйича келишувларга эришилди. Таълим, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, иқлим ўзгариши муаммоларини ҳал қилиш бўйича дастурлар эълон қилинди.
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/25/uzbekistan-uk/
Telegram | Instagram | YouTube
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/25/uzbekistan-uk/
Telegram | Instagram | YouTube
«Адолат» партияси Тошкент ҳокимлигини Абдулла Қодирий ва Бобур номидаги истироҳат боғларини ижарага бериш каби муҳим қарорларни қабул қилишдан олдин ўрганиб, жамоатчилик фикрини инобатга олишга чақирди.
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/25/adolat/
Telegram | Instagram | YouTube
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/25/adolat/
Telegram | Instagram | YouTube
Тошкент ҳокимлиги Дўстлик боғидаги дарахт ва яшилликни сақлаб қолишлари, аттракционлар ўрнатилмаслиги ва боғни реконструкция қилиш лойиҳасини жамоатчиликка тақдимот қилишлари лозим, дея таъкидлади Экологик партия. Шу юзасидан партия ҳокимликка депутатлик сўровини юборишни маълум қилди.
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/25/eko-partiya/
Telegram | Instagram | YouTube
https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/25/eko-partiya/
Telegram | Instagram | YouTube