Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари
21.5K subscribers
35.9K photos
887 videos
5 files
33.2K links
Ўзбекистон янгиликлари. Расмий сайт www.gazeta.uz/uz

Таҳририят:
@GazetauzMuloqotBot
+998 78-333-10-15

Реклама:
@Afisha_Media_Regina
+998 99 444 35 39

Иш: https://forms.gle/wXBjsfutge9EF9k16

Лотин алифбосидаги канал: @gazetauz_ozb
Download Telegram
ХМК Ўзбекистон кимё саноатини модернизация қилишга ёрдамлашади

Халқаро молия корпорацияси ҳамда Ўзбекистон ҳукумати ўртасида кимё саноатини модернизация қилиш ва ўғитлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш бўйича битим имзоланди, дея хабар қилди Молия вазирлиги матбуот хизмати.

«Ўзбекистоннинг афзаллиги шундаки, у ўзининг хом ашёсидан фойдаланиб, турли хил ўғитлар, саноат ва истеъмол товарларини ишлаб чиқара оладиган давлатдир. Аммо, давлат назоратида бўлган соҳалар, асосан, сармоялар етишмаслигидан азият чекмоқда, самарасиз бўлиб қолмоқда ва ортиқча ресурсларни истеъмол қилмоқда», - дейилади хабарда.

Мазкур лойиҳа зарур бозор ислоҳотлари орқали соҳадаги самарасизликларни бартараф этиш, давлат иштирокини камайтириш ва хусусий инвесторлар учун тенг шароит яратишга қаратилган, дея қайд этди Молия вазирлиги.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/21/chemical-industry/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
21 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

🕌«Ушбу ёдгорликлар Тошкентга бетакрор шаҳар қиёфасини бахш этади». Саида Мирзиёева пойтахтдаги панноларни сақлаб қолишга чақирди.

💵Тошкентдаги дорихоналарда ноқонуний сотилаётган 63 минг дона кучли таъсир қилувчи дорилар аниқланди.

👩🏻Самарқандда 19 ёшли қиз иш вақтида зўрланди.

🏗Президент шу ҳафта пойтахтда амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишади.

📑«Ҳақиқат ва тараққиёт» социал-демократик партияси давлат рўйхатидан ўтказилмади — Адлия вазирлиги.

💉Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хитой-ўзбек вакцинаси билан эмланди.

📝«Июль охиригача кутишимиз керак». Шерзод Асадов — президент сайловига номзодлар эълон қилиниши ҳақида.

💰Чирчиқ пединститути ўқитувчиси ОТМга киритиб қўйиш учун $6000 олаётганда ушланди.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/21/monday-dayjest/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Aндижонда Spark ҳайдовчиси ЙПХ ходимини капот устида судраб кетди

Ижтимоий тармоқларда Spark автомашинаси ҳайдовчиси ЙПХ ходимини автомобил капотида судраб кетаётгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати изоҳ берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 19 июнь куни соат 19:30 ларда Aндижон вилояти, Aндижон шаҳар, Бобур шоҳ кўчасида содир бўлган.

ЙПХ ходими И.Бобабеков Spark автомобили ҳайдовчисига тўхташ ишорасини кўрсатишига қарамасдан ҳайдовчи ходимнинг устига автомобилни бошқарган. Aвтомобиль капотига осилиб қолган И.Бобабеков тахминан 50−60 метр масофадан сўнг тушиб қолган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Aндижон шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳайдовчи ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/21/andijan-spark/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Жаҳон янгиликлари дайжести

🌍 2027 йилда Ғарбий Aфриканинг 15 мамлакати умумий пул бирлигини жорий этади. Ҳозирдаги франк валютаси эко'га ўзгартирилади.

🇮🇱 Исроил ташқи ишлар вазири илк бор расмий ташриф билан БААга боради. Ташриф доирасида Aбу Дабида Исроил элчихонасини, шунингдек Дубайда мамлакат Бош консуллиги очилади.

🇪🇺 Европа Иттифоқи Беларусга қарши тўртинчи санкциялар тўпламини жорий этди.  Қўшимча чоралар сифатида Беларус иқтисодиётининг 7 та тармоғига қарши иқтисодий санкциялар маъқулланди.
 
🇸🇪 Швеция парламенти илк бор бош вазирга ишончсизлик вотумини билдирди.

🇬🇧 Буюк Британия бош вазири мамлакатнинг «илмий ҳукмронлик»ка эришиш ниятини эълон қилди.

🇮🇷 Эроннинг сайланган президенти Эбраҳим Раиси коррупция ва анъанавий бюрократияни йўқ қилиш, одамлар ҳаётини яхшилашга ваъда берди.

Батафсил: www.gazeta.uz/uz/2021/06/21/digest153/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Aqlvoy болалар телеканали мультфильмлардаги иккита саҳна бўйича изоҳ берди

Aqlvoy болалар телеканалида эфирга узатилган мультфильмларда итальян рассоми Сандро Боттичеллининг "Венеранинг туғилиши" картинаси ва малика Жинан ҳамда Оловудииннинг ўпишиш саҳналари ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг норозилигига сабаб бўлди.

Аксарият фойдаланувчилар канал маъмуриятини айблаб, ҳолат бўйича чора кўришни сўраган бўлса, айримлар, хусусан хонанда Лола Йўлдошева «канал бошқа таълим дастурлари қатори болаларга шунчаки бундай таркибни тақдим этиши лозим»лигини таъкидлади.

Aqlvoy ушбу ҳолат бўйича изоҳ беришга мажбур бўлди:

«Афсус билан шуни тан оламизки, болаларда янгиликка интилиш, уларни жаҳон маданий мероси билан таништириш, атроф-муҳитни ўрганишга қизиқиш уйғотишга қаратилган контент танланганига қарамай, унинг ичида кичик ёшдаги болалар учун номаъқул бўлган саҳналар инсон омили сабаб эфирга узатилган».

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/21/aqlvoy

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Қандай уйлар бошқарувчи компанияларга бириктирилади?

Президент Шавкат Мирзиёев 19 июнь куни «Кўп қаватли уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Ҳужжат «Ўзбекистон 24» телеканалида қарор имзолангани ҳақидаги лавҳа эфирга узатилганидан уч кун ўтиб имзоланди.

Қарорга кўра, 2022 йилнинг 1 июлигача Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкентдаги 15 та ҳудуд очиқ танлов асосида танлаб олинадиган бошқарувчи ташкилотларга бириктирилади.

2021 йил 1 октябрдан қурилиши тугалланган ва фойдаланишга қабул қилинган кўп квартирали уй-жойни бошқариш биринчи икки йилда қурувчига топширилади.

2022 йил 1 январдан бошлаб нотариуслар мулкдорларнинг бошқарувчи олдида қарздорлиги бўлса, унинг миқдори уй-жойларга бўлган мулк ҳуқуқини расмийлаштиришда тегишли шартномада акс эттирилади ва янги мулкдор ушбу қарздорлик ҳақида огоҳлантирилади.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/22/managing-organization/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Сенатнинг 16-ялпи мажлиси 25 июнь куни чақирилади

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси 25 июнь куни чақирилади. Парламент юқори палатаси матбуот хизматининг хабар қилишича, бу ҳақдаги қарор 21 июнь куни бўлиб ўтган Сенат Кенгаши мажлисида қабул қилинди.

Ялпи мажлисда:

“Расмий статистика тўғрисида”ги,

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги,

“Судлар тўғрисида”ги,

“Ўзбекистон Республикасининг давлат тили тўғрисида”ги ва бошқа қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масаласи кўриб чиқилади.

Шунингдек, Тошкент вилоятининг қатор туман ва шаҳарлари чегараларини ўзгартириш масаласи муҳокама қилинади.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/22/senate/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Коронавирус сабабли Ўзбекистон Афғонистон билан чегарани ёпди

Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Шу билан бирга, Афғонистон фуқароларига туристик визалар беришни ҳамда туристик фирмалардан виза талабномаларини қабул қилиш вақтинча тўхтатилади.

«Термиз-автойўл» чегара ўтказиш пункти орқали қуйидаги тоифадаги фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат берилади:

🏛 дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалар ва халқаро ташкилотлар ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларига;

🚛 халқаро юк ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга;

🇺🇿 🇦🇫 ўз юртига қайтаётган Ўзбекистон ва Афғонистон фуқароларига.

«Термиз-автойўл» чегара ўтказиш пункти орқали Ўзбекистонга кириб келаётган шахслар томонидан ўтказиш пунктида коронавирус инфекцияси антигенини экспресс тест текшируви орқали манфий натижа қайд этилган тақдирда Ўзбекистон ҳудудига киритилади.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/22/afghanistan/

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Ўзбекистон 2021 йилда «Газпром»дан 1,5 млрд куб газ сотиб олди

Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон 2018 йилда «Газпром»га 3,8 млрд куб метр газ етказиб берган. 2019 йилда етказиб бериш ҳажмини 4,9 млрд куб метргача оширган ва 2020 йилда уни тўхтатганди. 2021 йилнинг биринчи чорагида ҳам ўзбек гази Россия консернига етказиб берилмаган.

2020 йилда «Газпром» Туркманистон газини Ўзбекистонга етказиб беришни бошлади. Ўтган йилда 0,9 млрд куб метр газ етказиб берилган. Жорий йилнинг биринчи чорагида бу кўрсаткич 1,5 млрд куб метрга етган.

Эътиборли жиҳати шундаки, 2021 йилнинг илк чорагида Ўзбекистон «Газпром» ва Туркманистондан Хитойга (0,54 млрд куб метр) экспорт қилганидан ҳам кўпроқ газ сотиб олган.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
50 ёшдан ошган фуқаролар ҳамда ОТМ профессор-ўқитувчиларини эмлаш бошланади

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмланганлар рўйхати кенгаймоқда.

Эндиликда 50 ёшдан ошган фуқаролар ва олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари COVID-19га қарши бепул эмланишлари мумкин. Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш бўйича махсус республика комиссиясининг қарорида хабар берилди.

Сўнгги кунларда инфекция билан касалланиш ҳолатлари бироз ортганлигини инобатга олиб, ҳудудларда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга йўналтирилган тиббиёт муассаларининг тайёргарлик ҳолатини таҳлил қилиш ва зарур дори воситалари захирасини шакллантириш юзасидан топшириқлар берилди.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/22/vaccination/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
21 июнь куни Ўзбекистонда 2 нафар коронавирус бемори вафот этди, 395 та янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди

21 июнь куни Ўзбекистонда:

💉 қўлланилган вакцина: 47 882 доза;

Улардан:

▪️ 1-босқич эмланганлар: 21 163 доза;

▪️ 2-босқич эмланганлар: 14 641 доза;

▪️ 3-босқич эмланганлар: 12 078 доза.

🚑 коронавирус билан касалланиш ҳолатлари: 395 киши;

🟢 соғайганлар: 383 киши;

⚫️ вафот этганлар: 2 киши;

🏥 айни вақтда шифохоналарда: 3581 киши даволанмоқда.

Шу кунгача Ўзбекистонда 2 918 909 доза вакцинадан фойдаланилди.

Улардан:

▪️ 1-босқич эмланганлар: 1 723 372 доза;

▪️ 2-босқич эмланганлар: 1 068 278 доза;

▪️ 3-босқич эмланганлар: 127 259 доза.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/22/tuesday-corona/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
ТИВ Ўзбекистонда махфий биологик қурол ишлаб чиқарилаётганини рад этди

22 июнь куни Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистондаги лабораториялар биологик қурол ишлаб чиқаришга мўлжаллангани ҳақидаги хабарларларни рад этиб, баёнот билан чиқди.

«ОAВда Ўзбекистондаги мавжуд лабораторияларнинг гўёки биологик қурол ишлаб чиқаришга мўлжалланганлиги тўғрисида тарқалаётган маълумотларнинг мутлақо ҳақиқатга тўғри келмаслигига эътибор қаратамиз», — дея қайд этилади ТИВ баёнотида.

«Шуни таъкидлаш керакки, ушбу лабораториялар фақат диагностик тадқиқотлар ўтказиш ва тинчлик мақсадларидагина фойдаланиш учун мўлжалланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Бактериологик ва токсик қурол-яроғларни тақиқлаш тўғрисидаги Конвенсия иштирокчиси сифатида биологик қурол-яроқларни ишлаб чиқариш ва тўплашнинг тақиқланишини таъминлайди», — дея қўшимча қилинади хабарда.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/22/biologic/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Kun.uz раҳбари сайтдаги диний мавзуда эълон қилинган мақолалар учун жаримага тортилди

Сайтда эълон қилинган диний мазмундаги материаллар учун Kun.uz асосчиларидан бири ва раҳбари 12,2 млн сўм миқдорида жаримага тортилди.

Маълум бўлишича, Ички ишлар вазирлиги терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси томонидан ўтказилган интернет-мониторинг кузатув тадбирлари давомида Kun.uz сайти томонидан диний мазмундаги мақолалар жойлаштириб келингани аниқланган.

Kun.uz таҳририяти аввалдан диний мазмундаги материалларни тайёрлашда Дин ишлари бўйича қўмита экспертиза гуруҳи билан самарали ҳамкорлик қилиб келишини таъкидлади.

Ушбу янгиликдан сўнг Kun.uz ўз сайтида материалларни эълон қилишни тўхтатди (ўзбекча версияси). Сўнгги янгиликлар соат 20:42 да эълон қилинган.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/22/kun-uz/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Грузия ва Туркияда комендантлик соати бекор қилинади

Грузияда ўтган йилнинг ноябридан бери коронавирус пандемияси сабабли мамлакатда амалда бўлган комендантлик соати ва кўчада тиббий ниқоб тақиш режими бекор қилинади, дея хабар бермоқда РИА Новости.

«Энди тиббий ниқобларни очиқ ҳавода тақиш мажбурий бўлмайди — фақат транспорт ва ёпиқ жойларда ниқобда бўлиш зарур», — деди Грузия бош вазири.

Шунингдек, пандемия сабабли Туркияда жорий қилинган комендантлик соати ҳам 1 июлдан бошлаб бутунлай бекор қилинади.

Шаҳар жамоат транспортида ҳаракат қилишда ва узоқ масофаларга саёҳат қилишда ҳам чекловлар бекор қилинади. Мамлакат раҳбари бир неча ҳафта ичида 18 ёшдан катталарни эмлаш жараёнларини якунлаш ниятида эканлигини билдирган.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Қашқадарёда 2 нафар пиёда Nexia уриб юбориши натижасида ҳалок бўлди

Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, 13 июнь куни Қашқадарё вилояти Ғузор туманида автомашина йўналишига нисбатан йўлнинг чап томонидан пиёда кесиб ўтаётган бир фуқарони уриб юбормаслик мақсадида, Nexia йўлнинг ўнг томон четига бошқарган. Натижада автомашина бошқарувини йўқотиб, ағдарилиб кетган.

Машинанинг орқа томонидан ҳаракатланиб келаётган М.П. бошқарувидаги яна бир Nexia автомашинаси эса йўлнинг ўнг томонидаги қатнов қисмида турган икки нафар пиёдани уриб юбориб, ЙТҲ содир қилган.

Оқибатда 2 нафар пиёда олган оғир тан жароҳатларидан ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари хитойлик аниматорнинг видеосига эътибор қаратдилар.

Унда коронавирусга қарши вакцинанинг таъсири ҳақида ҳикоя қилинади: мушук эмланади ва COVID-19 юқтирган панда билан учрашганида, антитаначалар вирусни дубинкалар билан уришади.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Сурхондарёда тез ёрдам машинасини ўтказмаган ЙПХ ходимлари лавозимидан озод этилди

Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходимлари чақирув бўйича кетаётган тез ёрдам машинасини ўтказмагани акс этган видео лавҳалар тарқалди.

ИИВ ЙҲХББнинг изоҳ беришича, ушбу ҳолат Термиз шаҳар Навбаҳор кўчасида содир бўлган.

Маълум қилинишича, ЙПХ ходимлари 15−17 июнь кунлари Сурхондарё вилоятида «Ёшлар фестивали» ўтказилгани муносабати билан йўлнинг ҳаракатланиш вақтинча чекланган қисмида чақирув бўйича манзилга кетаётган тез ёрдам машинасини ўтказмаган.

Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБнинг 21 июнь кунидаги хизмат текшируви хулосасига кўра, ЙПХ ходимлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, бошқарма ихтиёрига қолдирилди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Навоийда тўрт нафар ноқонуний тилла қазувчи вафот этди, уч киши шифохонага ётқизилди

Вилоят прокуратурасининг матбуот хизмати хабар беришича, 12 июнь куни Хатирчи туманида яшовчи 7 нафар фуқаролар «Олтинсой» тоғ тизмасига тилла қуми қазиб олиш мақсадида боришган ва чуқурликка тушишган.

«Электродвижок»дан чиққан ёқилғи тутунидан заҳарланиш натижасида 4 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган ҳамда 3 нафар фуқаро туман тиббиёт бирлашмасининг «жонлантириш» бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Хатирчи туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/22/navoi/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг расмий курси 5,49 сўмга пасайди ва жами 10 581,36 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль ҳам бироз пасайди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Кластер усулида мебель ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Буни назарда тутувчи президентнинг 21 июндаги тегишли қарори қабул қилинди.

Унга кўра, ҳудудларда кластер усулида мебель маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналари ташкил этилади. Улардаги ишлаб чиқариш майдонлари мулк ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинади.

КСЗлар учун ер майдони ажратилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича тўланадиган компенсация тўловлари, истисно тариқасида, ундирилмайди.

Тадбиркорлар маҳсулот экспортини йўлга қўйган тақдирда бир қатор имтиёзларга эга бўлади, қолаверса, ҳомашё ва эҳтиёт қисмлар импорти учун божхона божидан озод қилинади.

2022 йилдан бошлаб ҳар йили май ойида Мебель халқаро савдо кўргазмаси ўтказилади.

Батафсил: www.gazeta.uz/uz/2021/06/22/furniture/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb