Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари
23.4K subscribers
32K photos
814 videos
5 files
29.3K links
Ўзбекистон янгиликлари. Расмий сайт www.gazeta.uz/uz

Таҳририят:
@GazetauzMuloqotBot
+998 78-333-10-15

Реклама:
@Afisha_Media_Regina
+998 99 444 35 39

Иш: https://forms.gle/wXBjsfutge9EF9k16

Лотин алифбосидаги канал: @gazetauz_ozb
Download Telegram
Жаҳон янгиликлари дайжести 

🇪🇺 Европа Марказий банки иқлим ўзгариши бўйича махсус марказ яратишга қарор қилди. Унинг асосий мақсади иқлим сиёсати соҳасида банкнинг турли бўлимлари ишларини мувофиқлаштиришдан иборат бўлади.

🇨🇳 Хитой денгиз полициясига мамлакат миллий суверенитетини ҳимоя қилиш учун 1 февралдан бошлаб чет эл кемаларига қарата ўт очиш ҳуқуқи берилади.

🇦🇹 25 январдан бошлаб Aвстрия аҳолиси дўконларда ва жамоат транспортида оддий ниқоблар ўрнига FFP2 турдаги респиратор ниқоблардан фойдаланишга мажбурланди.

🇰🇬 Қирғизистоннинг сайланган президенти Садир Жапаров ўзининг биринчи хорижий ташрифини Россияга амалга оширмоқчи.

🇦🇪 Абу-Дабида Исроил элчихонаси очилди.

🇪🇬 Мисрда 24 январь куни коронавирусга қарши вакцинация кампанияси бошланди.

Батафсил: www.gazeta.uz/uz/2021/01/25/digest55/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Фото: Европа Марказий банки

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Тошкентда депутатларга ажратиладиган пуллар қандай сарфланади?

Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев шаҳар ва туман депутатлари, қолаверса маҳалла раисларига аҳоли муаммоларини ҳал этишга маблағлар ажратишини маълум қилган эди.

«Газета.uz» аниқлашича, шаҳар ва туман депутатлари ҳамда маҳалла раисларига жами 179 млрд 700 млн сўм ажратилмоқда. Шунингдек, пойтахтнинг учта сектор раҳбарига жами 15 млрд сўм, шаҳар Миллий гвардия бошқармаси бошлиғига эса 2 млрд сўм берилади. Бундан ташқари, энг намунали 50 та маҳалланинг раисига «СПАРК» топширилади.

«Газета.uz» маблағлар нимага, қачон ва қай тартибда сарфланиши, манфаатлар тўқнашувини олдини олиш ва шаффофликни таъминлаш, қолаверса, аҳоли ўз муаммолари билан кимга ёки қаерга мурожаат қилиши лозимлигига ойдинлик киритди.

Депутатлар ишонтиришича, бу ишлар Жаҳонгир Ортиқхўжаевни PR қилиш учун амалга оширилмаяпти.

Батафсил: www.gazeta.uz/uz/2021/01/25/deputy/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Аҳоли орасида Чегара қўшинларига кўмаклашувчи отрядлар ташкил этилади

Ҳукумат қарори билан Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига кўмаклашувчи 10 кишилик «Чегара посбонлари» отрядлари ташкил этилмоқда.

Отрядлар аъзолигига чегарага яқин ҳудудда яшовчи ёки ишловчи соғлом, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлигини ҳурмат қиладиган 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган шахслар ихтиёрий равишда қабул қилинади.

Улар чегарадош аҳоли пунктларида амалга ошириладиган тадбирларда Чегара қўшинлари назорати остида қатнашиш, белгиланган ҳудудларда кузатув олиб бориш ва фаолиятининг тунги вақтларида жамоат жойлари, маҳалла кўчалари ва чегарадош ҳудудлардаги қаровсиз жойларда тунги патруллик фаолиятида иштирок этади.

Аъзоликка қабул қилишда меҳнат шартномаси тузилмайди ва иш стажи ҳисобланмайди. Лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,06 дан 1,41 бараваригача ойлик тўлов берилади. Аъзоларга гувоҳнома ҳам тақдим этилади.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Тошкентда 17 ёшли йигит отасини пичоқлаб қўйди

Тошкент шаҳар Яккасарой туманида 47 ёшли муқаддам судланган А.И. пичоқланган ҳолда топилган. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

22 январь куни соат 01.00 да Яккасарой тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига хабар келиб тушган. Унда Шота Руставели кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонда оилавий келишмовчилик юзага келгани ҳақида маълум қилинган. 

Келишмовчилик натижасида 17 ёшли ўрта мактаб ўқувчиси ўз отаси фуқаро А.И. ни пичоқлаб қўйгани аниқланди. А.И. тиббиёт муассасасига етказилган, тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Президент ёш кафедра мудирига Олий судда ишлашни таклиф қилди, у эса ўз иш жойида қолишни сўради

Тошкент давлат юридик университетининг 31 ёшли кафедра мудири Ҳусейн Ражабов президент билан учрашувда юристлар учун ягона малакаловчи имтиҳон тизимини жорий этишни таклиф қилди.

Шавкат Мирзиёев бу имтиҳондан 90 фоиз юристлар ўта олмаслигини маълум қилди, бироқ ушбу ғояни ўрганиб чиқишини айтди.

Суҳбат давомида давлат раҳбари Ўзбекистонда афв қилиш тўғрисидаги қарорлар нима учун чиқарилишига тўхталиб, бунга «ноқонуний қамалганлар кўплиги» сабаб эканлигини таъкидлади.

Президент ёш мутахассисга Олий судда ишлашни таклиф қилди, бироқ у кафедра мудири сифатида қолишни сўради.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/01/26/exam-for-lawyers/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Марказий банк бошқаруви раисига янги ўринбосар тайинланди

Турдалиев Аброрхўжа Акбарович Марказий банк бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу хабарни Марказий банк "Газета.uz"га тасдиқлади.

Аброрхўжа Турдалиев шу кунгача Марказий банкнинг Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Ўзбекистонликларнинг шахсий маълумотларини Ўзбекистонда сақлаш мажбурий бўлади

Шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритилиб, веб-сайт эгаларига Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини Ўзбекистон ҳудудида сақлаш мажбурияти юкланди.

Ўзгартиришларга кўра:

🔁 Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари жисмоний жиҳатдан Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ва Давлат реестрида рўйхатдан ўтган техник воситалар ёрдамида қайта ишланиши керак;

🌐 маълумотларни локализация қилиш талаби ахборот технологиялари, шу жумладан Интернет орқали маълумотларни қайта ишлашга тааллуқли;

🖥️  маълумотларни локализация қилиш, йиғиш, тизимлаштириш ва сақлаш талаби мулкдорда ёки операторнинг зиммасида ҳисобланади.

Ўзгартиришлар уч ой ичида — апрель ўрталаридан бошлаб кучга киради.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Давактив агентлиги Coca-Cola корхонаси бўйича тендерни тўхтатиш тўғрисидаги Антикоррупцион агентлик тақдимномасига муносабат билдирди

Антикоррупция агентлиги «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» МЧЖни хусусийлаштириш бўйича тендер шартлари ўта юқорилигини таъкидлаган ва тендерни тўхтатишни сўраб, тақдимнома киритган эди.

Давактив агентлиги тақдимнома 2020 йил 16 декабрдаги эълондаги маълумотларга асосланганини, Антикоррупцион агентлик жараён қандай ташкил этилганлиги тўғрисида ишчи гуруҳга мурожаат қилмаганлигини маълум қилди.

Давактив Антикоррупцион агентлик ва жамоатчилик билан хусусийлаштиришни шаффоф ва ошкора тарзда, халқаро амалиёт қоидаларига мувофиқ ҳолда сотиш жараёни юзасидан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган.

Шунингдек, яқин орада жараённинг бевосита иштирокчилари “The Coca-cola Export Corporation” (АҚШ, Атланта), “Rothschild & Co” инвестиция банки ва “Dentons” юридик фирмасининг тақдимнома бўйича фикрлари эълон қилинади.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
638 млн сўмни талон-тарож қилган ободонлаштириш бошқармаси собиқ раҳбарига жиноят иши қўзғатилди

Ангрен шаҳар ободонлаштириш бошқармаси собиқ раҳбари А.И., «A.С.» МЧЖ раҳбари Х.И., «J.T.» МЧЖ раҳбари Ж.А. ва бошқалар 638,3 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланди. Бу ҳақда «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу маблағ 2019 йилда шаҳарда амалга оширилган ободонлаштириш ишларида сметада назарда тутилган ишларнинг тўлиқ бажарилмаганлиги натижасида, бюджетдан ажратилганлиги маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан А.И. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата) ва 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Тошкент ва Ромитан туманларида 2,7 млрд сўмлик газ ўғирлангани аниқланди

Тошкент туманида тадбиркор М.М. ўзига қарашли иссиқхонанинг табиий газ қувури 2020 йилнинг октябрида далолатнома асосида тамғаланган бўлсада, уни бузиб, ўзбошимчалик билан газдан фойдаланишда давом этган. Бош прокуратура матбуот хизмати «Газета.uz»га хабар беришича, бунинг оқибатида газ таъминоти корхонасига 1 млрд сўм зарар етказилган.

Ромитан туманидаги ҳолатда эса фуқаро Н.М. ўзининг фермер хўжалигига қарашли дала шийпонида оҳак ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил қилган. У оҳак ишлаб чиқариш учун юқори босимли газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, «Ҳудудгазтаъминот»га 1,7 млрд сўм зарар етказган.

«Ноқонуний равишда фойдаланилган табиий газ куз-қиш мавсумида ҳудуддаги 110 тадан 200 тагача хонадонни узлуксиз газ билан таъминлашга етиши маълум бўлди», дейилади хабарда.

Ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 185-2-моддаси (Газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
❗️Сергели метро йўналиши шаҳар муҳитидан узилган

26 декабрь куни Тошкент метросининг узоқ кутилган Сергели йўналиши очилди. У тезда йўловчилар билан тўлди — куннинг энг тиғиз соатларида вагонлар одамлар билан тўлиб тошади.

«Газета.uz» ўқувчилари сентябрь ойида очилган Қўйлиқ йўналиши сингари янги йўналиш ҳам шаҳар муҳитидан узилиб қолганидан шикоят қилмоқдалар — бекатларга олиб борадиган пиёдалар ўтиш жойлари йўқ, чорраҳаларда светофорлар йўқ, пиёдалар инфратузилмаси ва ҳаракатланиш имконияти чекланган одамлар учун шароитлар талабга жавоб бермайди.

Мухбирларимиз янги йўналиш бўйлаб юриб, унинг атрофидаги инфратузилма билан боғлиқлигини ўрганишди.

Батафсил фото-шарҳ: https://www.gazeta.uz/uz/2021/01/26/sergeli/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
2020 йилда деярли 15 минг нафар хотин-қизга ҳимоя ордери берилган

ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси муҳим топшириқлар бўйича инспектори Нилуфар Ғиёсованинг ЎзАга маълум қилишича, 2020 йилда тазйиқ ва зўравонликка учраган 14 минг 774 хотин-қизга ҳимоя ордери берилган.

Ҳимоя ордерлари кўпроқ Тошкент шаҳри, Самарқанд, Тошкент, Фарғона, Қашқадарё, Андижон вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ҳиссасига тўғри келган.

Хотин-қизлар 56 ҳолатда жинсий, 121 ҳолатда иқтисодий, 6836 ҳолатда жисмоний зўравонликка учраган бўлса, 6281 ҳолатда руҳий босимни бошидан ўтказган. 1480 ҳолатда тазйиқ остида қолган.

Ҳимоя ордери берилаётганлар орасида 125 нафар вояга етмаган қизлар ҳам бор. Ҳимоя ордери олаётганларнинг асосий қисмини 30 ёшдан ошган аёллар ташкил этган. Хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг 73 фоизи уларнинг оилаларида, қолгани жамоат жойида, ишхона ва таълим муассасаларида содир этилган.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Эмомали Раҳмон Тожикистонда COVID-19 беморлари қолмаганлигини маълум қилди 

«Жорий йилнинг январь ойи бошидан бери Тожикистонда биронта коронавирус инфекцияси қайд этилмади ва бизда коронавирус йўқ деб ишонч билан айтишимиз мумкин», — деди Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон парламентга мурожаатида. Бу ҳақда Avesta ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Сўнгги 15 кун ичида Тожикистонда COVID-19 коронавирус инфекциясининг янги ҳолатлари қайд этилмагани мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан маълум қилинган.

«Аммо бу биз бепарво бўлишимиз, эпидемия чораларини эътиборсиз қолдиришимиз керак дегани эмас. Қаранг, қўшни давлатларда нима бўлаяпти. Шунинг учун республикага кирган ҳар бир киши, шу жумладан бизнинг фуқароларимиз ҳам 14 кун давомида уйда шифокорлар назорати остида бўлиши керак», — деди Тожикистон президенти.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Антикоррупцион агентлик Coca-Cola корхонасининг хусусийлаштирилиши жараёнининг давом эттирилишига эътирози йўқлигини маълум қилди

Давактив агентлиги Coca-Cola корхонаси бўйича тендерни тўхтатиш тўғрисидаги Антикоррупцион агентлик тақдимномасига муносабат билдириб, корхонани халқаро амалиёт қоидаларига мувофиқ ҳолда сотиш жараёни юзасидан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини ва тендерни ташкиллаштиришда халқаро компаниялар иштирок этаётганлигини маълум қилган эди.

Антикоррупцион агентлик хусусийлаштириш жараёнларини халқаро компаниялар иштирокида амалга оширилаётган янги амалиётни тўла қўллаб-қувватлади ва жараённинг давом эттирилишига эътирози йўқлигини маълум қилди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
30 млрд сўм фақат дарахтга эмас, балки ободонлаштиришга ҳам сарфланиши мумкин

Бу ҳақда пайшанба куни бўлиб ўтган анжуманда депутат Васила Алимова маълум қилди, дея хабар беради «Газета.uz» мухбири.

«Кўкаламзорлаштиришга ҳам йўналтирилиши мумкин. Лекин асосий мақсад кўп йиллик, қимматбаҳо, йирик дарахтларни ҳамда иқлимимизга чидамлиларини экиш. Шаҳарда транспортлар кўп, ҳавода газланиш кўп. Катта ва ясси баргли дарахтлар шовқинни ҳам ўзига қамраб олади, ҳам ҳавони тозалайди», – деди депутат.

Алоҳида эътибор яшил ҳудудларни сақлашга қаратилади.

«Ҳозир мақсадимиз яшил ҳудудларни "адекват" ҳолатда сақлаб қолиш. Дарахт кесишлар ҳали давом этмоқда, бунинг олдини олиш ва яшил ҳудуд яратиладиган кўчалар, мавжуд истироҳат боғлари ва ижтимоий объектларнинг майдонларига дарахт экиш масаласи кун тартибида», – деди Алимова.

Жамоатчилик таклиф билдириши учун низом ишлаб чиқилаётгани айтилди. Унгача фуқаролар депутатларга ўз таклифларини юбориши мумкин.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
20 долларлик банкнотада Гарриет Табмен пайдо бўлиши кутилмоқда

Эндиликда 20 долларлик купюрадаги АҚШнинг 7 президенти Эндрю Джексоннинг ўрнига АҚШда Қулликка қарши ҳаракатнинг етакчиларидан бири бўлган Гарриет Табмен сурати бўлиши маълум қилинди. Бу ҳақда «Америка овози» хабар бермоқда. 

«Молия вазирлиги Гарриет Табменни янги 20 долларлик купюралар олд қисмига жойлаштириш бўйича ҳаракатларни янгиламоқда», — деди  АҚШ президенти матбуот котиби Жен Псаки.

«Бизнинг банкноталаримиз, пулларимиз мамлакатимиз тарихи ва хилма-хиллигини акс эттириши муҳим ва Гарриет Табменнинг янги 20 долларлик банкнотани безаб турган қиёфаси буни албатта амалга оширади», — дея қўшимча қилди у.

Банкноталарни алмаштириш Барака Обама президентлиги пайтида бошланган эди, бироқ Дональд Трамп маъмурияти томонидан 2028 йилга қолдирилган эди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
❗️ 28 январдан концерт тадбирларини ўтказишга рухсат берилди, умумий овқатланиш ва кўнгилочар объектлар тунги вақтда ишлаши мумкин бўлади

Коронавирус қарши курашиш махсус комиссияси қарори билан, маданият соҳа вакилларининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда, 28 январдан концерт-томоша тадбирларини санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда ташкил этишга рухсат берилди.

Уларга қуйидаги талаблар қўйилади:

🏢 концерт саройларини фақат 50 фоизгача тўлдириш;

💺 ўриндиқлардан оралиқ масофани сақлаган ҳолда фойдаланилишини таъминлаш ва бўш қоладиган ўриндиқларни консервация қилиш;

😷 концерт саройларига ташриф буюрувчи томошабин ҳамда ходимлар қатъий ниқобда бўлиши.

Шунингдек, ушбу қарор билан Республика махсус комиссиясининг умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар томонидан соат 8:00 дан 23:00 гача бўлган даврида фаолият юритиши билан боғлиқ бўлган чекловлар бекор қилиниб, Тунги вақтда фаолият юритишга рухсат берилади.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
✈️ 2020 йилда Ўзбекистонга қайси давлатлардан хорижликлар ташриф буюрди

2020 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадда ташриф буюрган чет эл фуқаролари сони 1,5 миллион кишини ташкил этди. 2019 йилнинг шу даврига нисбатан ушбу кўрсаткич 77,7 фоизга камайди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида айтилмоқда.

Ўтган йили Ўзбекистоннинг 2 миллион фуқароси сайёҳлик мақсадида мамлакатни тарк этди, бу 2019 йилга нисбатан 76,3 фоизга паст.

Ўзбекистонга МДҲ мамлакатларидан 1,42 миллион чет элликлар (умумий соннинг 94,4%), бошқа мамлакатлардан - 83,8 минг киши (5,6%) келган.

Чет элликларнинг энг катта оқими қуйидаги давлатлардан қайд этилди: Қирғизистон - 508 минг киши (барча келганларнинг умумий сонидан 33,8%), Қозоғистон - 424,1 минг киши (28,2%), Тожикистон - 337,5 минг киши (22,4%), Россия - 81,6 минг киши (5,4%), Туркманистон - 60,6 минг киши (4%), Озарбайжон - 2,2 минг киши (0,1%) ва Белорусия - 1,6 минг киши (0,1%)

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Қирғизистон университетига ўқишга киритишни ваъда қилган самарқандлик талаба қўлга тушди

Бош прокуратура матбуот хизмати «Газета.uz»га хабар беришича, Самарқанд давлат тиббиёт институти талабаси Н.М. фуқаро А.ни Қирғизистондаги университетга ўқишга киритиб қўйиш ва кейинчалик Самарқанд давлат университетига ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган.

Мазкур ҳолат бўйича Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, самарқандлик талаба 5 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Нидерландияда комендантлик соати туфайли фуқаролар норозилик намойишлари давом этмоқда

23 январда Голландиянинг кўплаб шаҳарларида карантин чекловларига қарши норозилик намойишлари бошланди. Шу куни мамлакатда Иккинчи жаҳон урушидан буён илк бора комендантлик соати кучга кирди.

21:00 дан 04:30 гача аҳолига уйларидан чиқиш тақиқланиб, қоидабузарларга 95 евро жарима солиниши белгиланган. Норозилик намойишлари 3 кун мобайнида давом этиб келмоқда.

Намойиш иштирокчилари асосан ёшлардан иборат бўлган. Улар ўт ёққан, полиция ходимларига тош ва мушакларни отиб, машиналарни ағдаришган. Лутерлар эса дўконларни ўмарган.

Полиция билан энг катта тўқнашув содир бўлган Роттердамда фавқулотда вазият эълон қилинди.

Тўқнашувлар Амстердам, Гаага, Амерсфорт, Гелене ва бошқа шаҳарларда ҳам содир бўлган. Намойишларнинг учинчи куни полиция 184 кишини ҳибсга олди. Голландиядаги ушбу тартибсизликлар сўнгги 40 йил ичидаги энг йирик эканлиги қайд этилди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb