Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари
21.5K subscribers
35.9K photos
887 videos
5 files
33.2K links
Ўзбекистон янгиликлари. Расмий сайт www.gazeta.uz/uz

Таҳририят:
@GazetauzMuloqotBot
+998 78-333-10-15

Реклама:
@Afisha_Media_Regina
+998 99 444 35 39

Иш: https://forms.gle/wXBjsfutge9EF9k16

Лотин алифбосидаги канал: @gazetauz_ozb
Download Telegram
Афғонистон ва Тожикистон чегарасидаги «Шерхон-Бандар» пункти толибонлар назоратига ўтди

21 июнь куни толибонлар Афғонистон ва Тожикистон чегарасидаги «Шерхон-Бандар» назорат ўтказиш пунктини эгаллашди, 134 нафар афғон ҳарбийлари қўшни давлат ҳудудига чекинди.

Тожикистон ва Афғонистон чегаралари линиясидаги вазият кескин деб баҳоланмоқда, Шерхон-Бандар ҳудудида яраланган, ўлдирилган ва асирга олинган афғон ҳарбийларининг умумий сони 100 нафарга яқин.

Шерхон-Бандар Тожикистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо-ўтиш жойи бўлиб, у орқали Тожикистоннинг Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёдан, шу қаторда Покистон ва Эрондан келадиган божхона импорти ўтади. 

AsiaPlus нашрининг маълум қилишича, вазият кескинлашган тақдирда Тожикистон Афғонистондан 10 мингдан ортиқ қочқинларни қабул қилишга тайёр. Аммо ҳозирча бундай эҳтиёж йўқ.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/23/taliban/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
«Лукойл» Ўзбекистон билан қўшма лойиҳалар учун 12 млрд доллар ажратишни режалаштирмоқда

Бу ҳақда Россия ҳукумати раҳбари Михаил Мишустин айтиб ўтди.

Унинг таъкидлашича, бу компания томонидан энергия салоҳиятини ривожлантиришга сармоя киритган 8 млрд долларга қўшимча равишда амалга оширилади.

Ўзбекистон «Лукойл» фаолиятининг муҳим минтақаларидан бири ҳисобланади. 2018 йилда компания Қандим газни қайта ишлаш заводини очган эди.

Олдинроқ, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Москвада Россия ҳукумати раҳбари билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳамкорлик бўйича 12 та ҳужжат имзоланди

Улар орасида кадастр ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни қонунийлаштиришга қарши курашиш соҳасида, товар ва автомобилларни олиб ўтишда божхона операцияларини соддалаштириш тўғрисидаги битимлар мавжуд.

Томонлар қуйидагилар бўйича ўзаро келишиб олдилар:

🔸Ўзбекистондан келиб чиққан ва Россияга олиб кириладиган товарларнинг божхона қиймати тўғрисида маълумотлар билан алмашиш;

🔸ташқи савдода шубҳали молиявий операциялар билан биргаликда курашиш;

🔸алоқа ва ахборот технологиялари, таълим, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик қилиш.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Россия ўртасида логистика йўлакларини ривожлантириш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳужжат мамлакатлар ўртасида товарларни олиб ўтиш тартибини соддалаштиришни ва бошқаларни назарда тутади.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Долларнинг расмий курси яна пасайди

Долларнинг расмий курси 9,48 сўмга пасайди ва жами 10 571,88 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз кўтарилди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
«Ўзбекнефтгаз» тизимида ишловчи ходимлар ўртасида 220 та қариндош-уруғчилик муносабатлари аниқланди

Бу ҳақда корхона ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мисол учун, бир корхонада фаолият олиб борадиган бош технологнинг 5 та қариндоши қўл остидаги асосий ишлаб чиқариш цехида ишлайдиган бўлса, бошқа бир энергетикнинг 4 та қариндоши қўл остидаги электр таъминот цехида фаолият юритиб келмоқда, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, жамиятнинг бошқармалари (завод), корхона ва нефть базаларида ишловчи ходимлар ўртасида 220 та ҳолатда манфаатлар тўқнашувининг асосий омили бўлган қариндош-уруғчилик муносабатлари аниқланган бўлиб, 127 та ҳолатда манфаатлар тўқнашуви бўйича тегишли мувофиқлаштириш ишлари амалга оширилган.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/23/relatives/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Лойиҳа: коррупция ва манфаатлар тўқнашуви сабабли шартномалар ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин

Президент қарори лойиҳасига кўра, коррупцияга қарши курашиш бўйича қўшимча чораларни амалга ошириш кутилмоқда.

Ҳужжат билан 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат органлари ва давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотларда ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга ошириш тартибини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

2021 йил 1 октябрга қадар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши қатъиян тақиқланган давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахслари ва ходимлари рўйхатини белгилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, коррупцияга, шу жумладан манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда тузилган шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш кутилмоқда.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/23/anticorruption/

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Россиядаги ўзбекистонликларни қайтариш учун 2 та махсус поезд рейси қўйилди

Пандемия даврида Россия давлатида қолиб кетган ўзбекистонликларни мамлакатга олиб келиш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан Москва-Тошкент йўловчи поездининг махсус рейси йўлга қўйилди.

Мазкур поезд 28 июнь куни Москва Казанский-Тошкент йўналишида ҳаракатини амалга оширади. Поезд Москвадан соат 22:28 да жўнайди. 

Шунингдек, 25 июнь куни Волжский-Тошкент йўналишида ҳам 1 та махсус поезд қатнови амалга оширилади. Поезд Волжский вокзалидан соат 20:57 да жўнайди.

Ушбу поездларга фақат бир томонга, яъни Москва-Тошкент ҳамда Волжский-Тошкент йўналишларига чипталар сотилади. Йўловчилар ёки уларнинг яқинлари е-ticket.railway.uz сайти орқали чипталарни электрон тарзда харид қилишлари мумкин.

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
MilaWall шоурумнинг очилишида меҳмонларга ёрқин кўнгилочар дастур ва декоратив бўёқ ва сувоқнинг имкониятлари намойиш этилди (реклама ҳуқуқлари асосида).

https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/23/milawall/?utm_source=push&utm_medium=telegram
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Марказий Осиёда қарор топаётган вазиятни муҳокама қилди

23 июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш ҳамда минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар, дейилади хабарда.

Давлат раҳбарлари Марказий Осиёда қарор топаётган вазият юзасидан фикр алмашдилар ҳамда минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш учун яқин мулоқот ва саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни давом эттириш зарурлигини таъкидладилар.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/23/uzb-taj/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Президент Янги Ўзбекистон университетини ташкил этишга оид қарорни имзолади

Президент Шавкат Мирзиёев 23 июнь куни Янги Ўзбекистон университетида таълим жараёнини ташкил этишга оид тақдимот билан танишди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

ОТМга қабул имтиҳонларини Кембриж университети ўтказади. Массачусетс технология институти ҳамда Мюнхен техника университети билан биргаликда ўқув режа ва дастурлар ишлаб чиқилади. Шунингдек, улар таълим сифатини назорат қилиш, лаборатория ва кутубхоналарни тўлдиришга кўмаклашади.

ОТМда 5 та — муҳандислик, табиий фанлар, бошқарув, агротехнологиялар ва ахборот технологиялари факультетлари бўлади. Дарслар ўзбек ва инглиз тилларида олиб борилади.

Президент белгиланган чора-тадбирларни маъқуллаб, Янги Ўзбекистон университетини ташкил этишга оид қарорни имзолади.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/23/yangi-uzbekistan/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
23 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

💉Санаторий, пансионат ва оромгоҳларга фақат коронавирусга тест топширганлар қўйилади.

🇺🇿Ўзбекистон ТУРКПАга аъзо бўлиш тўғрисида қарор қабул қилди — ОАВ.

🚗Январь-май ойларида Ўзбекистонга 205 та электромобиль импорт қилинган.

🧾Тошкент хорижлик мутахассислар учун энг арзон шаҳарлар ўнлигига кирди.

🤝Коррупцияда айбдор деб топилганларни давлат хизматига қабул қилмаслик таклиф этилди.

👨‍👩‍👧‍👦Манфаатлар тўқнашуви учун жиноий жавобгарлик белгиланиши кутилмоқда.

📝Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳамкорлик бўйича 12 та ҳужжат имзоланди.

📑Лойиҳа: коррупция ва манфаатлар тўқнашуви сабабли шартномалар ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/23/thursday-dayjest/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
2021-2022 ўқув йили учун ОТМларга қабул квотаси тасдиқланди

Ўзбекистон президенти 24 июнь куни 2021-2022 ўқув йилида Ўзбекистон ОТМларига ўқишга қабул қилиш квотасини тасдиқлашни кўзда тутган қарорни имзолади.

Унга кўра, 2021-2022 ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрлари:

а) бакалавриат бўйича:

▪️ кундузги таълим шаклига — 113530 нафар (ўтган йили — 103575);

▪️ сиртқи таълим шаклига — 37675 нафар (31 350);

▪️ кечки таълим шаклига — 6550 нафар (5 025);

б) магистрлар тайёрлаш бўйича — 12 900 нафар (10 425);

в) филиаллар ва нодавлат ОТМларда давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича — 500 нафар этиб тасдиқланди.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/24/qabul-kvotasi/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Қўқон шаҳрини Туркий кенгашнинг «Туризм пойтахти» деб эълон қилиш таклиф этилди

Айни вақтда Қўқон шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши туризм вазирларининг VI йиғилиши бўлиб ўтмоқда, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон, Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон, Озарбайжон ҳамда Венгриянинг туризм масалалари бўйича вазирлари иштирок этмоқда.

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов йиғилишда еттита таклифни илгари сурди. Жумладан, у давлатлар ўртасида транспорт логистикани ривожлантириш, Маданий мерос объектларини асраш жамғармасини ташкил этишни таклиф қилди.

Қолаверса, у Қўқон шаҳрини Туркий кенгашнинг «Туризм пойтахти» сифатида эълон қилиш таклифини билдирди.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/24/tourism/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Ўзбекистонда коронавируснинг «ҳиндча» штамми аниқланди

Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги Илғор технологиялар маркази директорининг ўринбосари Алишер Абдуллаев «Газета.uz»га маълум қилди.

Унинг айтишича, «ҳиндча» штамм Россиядан кириб келган бўлиши мумкин. «Бугунги кунда энг хафли штаммлардан бири ҳиндча штаммдир», — дейди у.

Вазирликнинг маълумотларига кўра, «ҳиндча» штамм бир неча кун олдин қайд этилган. COVID-19 нинг ушбу штамми билан касалланаётганларнинг сони ортиб бормоқда.

Алишер Абдуллаевнинг таъкидлашича, ҳозирда Ўзбекистонга ойига 500 мингдан 1 млн 200 минггача коронавирус тестлари ишлаб чиқариш қуввати мавжуд.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/24/indian-stamp/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
23 июнь куни Ўзбекистонда 1 нафар коронавирус бемори вафот этди, 442 та янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди

23 июнь куни Ўзбекистонда:

💉 қўлланилган вакцина: 61 467 доза;

Улардан:

▪️ 1-босқич эмланганлар: 33 349 доза;

▪️ 2-босқич эмланганлар: 13 973 доза;

▪️ 3-босқич эмланганлар: 14 145 доза.

🚑 коронавирус билан касалланиш ҳолатлари: 442 киши;

🟢 соғайганлар: 398 киши;

⚫️ вафот этганлар: 1 киши;

🏥 айни вақтда шифохоналарда: 3513 киши даволанмоқда.

Шу кунгача Ўзбекистонда 3 035 784 доза вакцинадан фойдаланилди.

Улардан:

▪️ 1-босқич эмланганлар: 1 784 553 доза;

▪️ 2-босқич эмланганлар: 1 097 247 доза;

▪️ 3-босқич эмланганлар: 153 984 доза.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
«Шаҳидлар хотираси» мажмуаси ҳудудидаги объектлар қурилиши қандай молиялаштирилади?

«Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуаси ҳудудида объектлар қурилишини молиялаштириш учун Тошкент ҳокимлигининг маҳаллий бюджетидан 20 миллиард сўм миқдоридаги маблағ, шунингдек бошқа ҳудудлардаги инвесторларга ер участкаларини сотишдан тушадиган маблағларни йўналтириш режалаштирилган. Гап мажмуа яқинидаги 2,67 гектар ер ҳамда 0,9 гектарлик Aqva Bog’i аквапарки ҳудуди ҳақида бормоқда.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/24/financing/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Сирдарёда 8 ёшли қизчага тегажоғлик қилган эркак 10 йилга қамалди

Сирдарёда вилояти Сайхунобод туманидаги мактаб ҳожатхонасида 8 ёшли қизалоққа тегажоғлик қилган эркакка суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Сукут сақлама» лойиҳаси маълум қилди.

2020 йил июль ойида уйи олдидаги дўконга чиққан 8 ёшли қизалоқни нотаниш эркак велосипедига миндириб, 35-сонли мактаб хожатхонасига олиб келади. Қизчанинг айтишича, эркак уни мактаб ҳожатхонасига олиб кириб, ечинтирган ва ахлоқсиз ҳаракатларни амалга оширган.

22 июнь куни гумонланувчи Жиноят кодекси 119-моддаси 4-қисми (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш ўн тўрт ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса) билан айбдор деб топилиб, 10 йил-у 1 ойга озодликдан маҳрум қилинди.

У ўта хавфли рецидивист деб эълон қилинган.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/24/sexual-harassment/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Евро-2020. Бельгия — Португалия, Англия — Германия. Мусобақанинг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди

11 июндан 11 июлга қадар бўлиб ўтаётган Европ чемпионатининг гуруҳ босқич учрашувлари якунига етди. Нимчорак финал жуфтликлари (Ўйинлар бошланиши Тошкент вақти билан):

26 июнь

21:00. Уэльс — Дания. Амстердам, «Йохан Кройфф Арена» стадиони.

23:59. Италия — Австрия. Лондон, «Уэмбли» стадиони.

27 июнь

21:00. Нидерландия — Чехия. Будапешт, «Пушкаш Арена» стадиони.

23:59. Бельгия — Португалия. Севилья, «Ла Картуха» стадиони.

28 июнь

21:00. Хорватия — Испания. Копенгаген, «Паркен» стадиони.

23:59. Франция — Швейцария. Бухарест, «Пушкаш Арена» стадиони.

29 июнь

21:00. Англия — Германия. Лондон, «Уэмбли» стадиони.

23:59. Швеция — Украина. Глазго, «Хэмпден Парк» стадиони.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
ДХХ Тожикистондан олиб кирилган қарийб 9 кг гиёҳвандлик моддаларини мусодара қилди

Давлат хавфсизлик хизмати гиёҳвандлик моддалари ва психотроп воситаларни аниқлаш ва мусодора қилишнинг бир нечта ҳолатлари тўғрисида «Газета.uz»га хабар берди.

ДХХ томонидан Қашқадарё вилоятида жами 3,3 кг, Тошкент вилоятида жами 5,4 кг гиёҳвандлик моддалари топилди ва мусодара қилинди. Барча ҳолатларда наркотик моддалар Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/24/drugs/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Қўқон Туркий кенгаш давлатларининг илк «Туризм пойтахти» деб эълон қилинди

Бу ҳақда Қўқонда бўлиб ўтаётган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар туризм вазирлари йиғилишида айтиб ўтилди дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

Бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов барча туркий давлатларда Қўқон шаҳрини туристик салоҳиятининг тарғибот-ташвиқот ишлари ташкил қилинишини таъкидлади.

«Мен барча мамлакатларнинг туризм вазирларига Қўқонни Туркий давлатларнинг туристик пойтахти сифатида қўллаб-қувватлашда ҳисса қўшишларини сўрайман. Бу бизга туркий давлатлардан кўплаб сайёҳларни жалб қилишда ёрдам беради», — деди у.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb