Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари
21.6K subscribers
35.8K photos
883 videos
5 files
33K links
Ўзбекистон янгиликлари. Расмий сайт www.gazeta.uz/uz

Таҳририят:
@GazetauzMuloqotBot
+998 78-333-10-15

Реклама:
@Afisha_Media_Regina
+998 99 444 35 39

Иш: https://forms.gle/wXBjsfutge9EF9k16

Лотин алифбосидаги канал: @gazetauz_ozb
Download Telegram
Аввалроқ, Ҳукумат раҳбарлари президент Шавкат Мирзиёевнинг санитария-эпидемиологик чекловлар туфайли март-апрель ойларига қолдирилган Москва шаҳрига бўладиган расмий ташрифига тайёргарликни муҳокама қилишгани ҳақида хабар берган эдик.

Вазирлар Маҳкамаси ходимининг аниқлаштиришича, учрашувда март-апрель ойларида ҳукумат раҳбарлари даражасида Қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш масаласи муҳокама қилинган.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари намойишларда иштирок этмасликка чақирилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда бўлиб турган ўзбекистонликларни Россия Федерациясининг турли ҳудудларида давлат расман рухсат бермаган оммавий намойишларда қатнашмасликка чақирди.

Агентлик Россия қонунларига риоя этишни ва одамлар кўп тўпланаётган жойларга бормасликни сўраган.

«Расман рухсат берилмаган тадбирларда қатнашиш чет эл фуқаролари учун Россия Федерацияси қонунларига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилиш ёки давлатдан мажбурий чиқариб юборишга олиб келиши мумкин», — дейилади хабарда.

23 ва 31 январь ҳамда 2 февраль кунлари Россия шаҳарларида Коррупцияга қарши курашиш жамғармаси таъсисчиси, мухолифатчи Алексей Навальнийни қўллаб-қувватлаш учун намойишлар бўлиб ўтган эди.

Навальнийни қўллаб-қувватлаш учун бўлган намойишларда 10 мингдан ортиқ киши ушланган.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Дарахтларни кесишга жорий этилган мораторий 2021 йил якунигача узайтирилди

Президентнинг 3 февралдаги фармони билан республикада давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навлари кесилишига жорий этилган мораторийнинг амал қилиш муддати 2021 йил 31 декабргача узайтирилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

Ҳужжат билан ҳар бир кесилган дарахт ва буталар учун компенсация тарзида 10 туп қимматлилиги жиҳатидан кесиладиган дарахт ва буталардан кам бўлмаган, йирик ўлчамли кўчат экиш ҳамда уларни камида икки йил парвариш қилиш мажбурияти киритилмоқда.

Шунингдек, ноқонуний кесилган дарахт ва буталар учун эса уч йил давомида парваришлаш шарти билан 100 туп кўчат экиш мажбурий этиб белгиланмоқда.

Ноқонуний кесилиш ҳолатларини аниқлаган ёки олдини олган фуқаролар рағбатлантирилади.

Бунга қадар, мораторий 2019 йил 1 ноябридан 2020 йил 31 декабрига қадар жорий этилган эди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилди

Президентнинг 4 февралдаги қарори билан Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилди.

Фонднинг асосий вазифалари:

Алишер Навоий ҳаёти, ғоялари ва илмий-адабий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш;

Алишер Навоий асарларини хорижий тилларга таржима қилиш, уларни республикада ва чет элларда нашр этиш;

Шоир ижодини тадқиқ этаётган адиб ва олимлар фаолиятига кўмаклашиш, хорижий давлатлардаги илмий-ижодий марказлар билан ҳамкорлик қилиш ва бошқалар.

Фондга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси томонидан ҳар йили 1 млрд сўмгача маблағ ажратилади.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Бухорода корхона раҳбарларини қўрқитиб, 30 минг доллар талаб қилган ишчиларга жиноят иши қўзғатилди

Бухоро вилоятида «К.» компанияси ишчилари Ш. Ш., Б.А. ва О.Х. корхона директори ва бош ҳисобчисини мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар содир этгани акс этган видео ёзувларни интернетда тарқатиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилиш билан қўрқитган. Бу хақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Газета.uz» га хабар берди.

Ушбу ҳаракатларини амалга оширмаслик эвазига улардан 30 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Фуқаролар кимёвий ишлов берилган пулларни олган вақтида ашёвий далил билан ушланди.

Ушбу ҳолат юзасидан Ш.Ш., Б.А. ва О.Х.га нисбатан ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Навоийда «Matiz» ва юк машинаси тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди

Бу хақда Навоий вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

2 февраль куни соат 07:30 ларда Бухоро вилоятида яшовчи М.И. (1996 й.т) бошқарувида бўлган “GAZ 330202-244” русумли автомашинани «Зарафшон-Учқудуқ» йўналиши бўйлаб бошқариб борган.

У олд томонидаги автомашинани қувиб ўтган вақтида қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган Н.И. (1979 й.т.) бошқарувида бўлган «Matiz» русумли автомашина билан тўқнашган.

ЙТҲ натижасида «Matiz» автомашинаси ҳайдовчиси Н.И. оғир тан жароҳати олиб, шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этди.

Ҳолат юзасидан М.И.га нисбатан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Баҳоналар кетмайди бу ерда» – Сенат раиси давлат дастури ижроси ҳақида

Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлисида 2020 йилги давлат дастурида белгиланган «Маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси ўз вақтида бажарилмаганига эътироз билдирилди.

Сенат раиси Танзила Нарбаева ҳужжат лойиҳаси кечикканлиги сабабини тушунтиришга уринган маданият вазирининг биринчи ўринбосари Жамол Носировни танқид остига олди.

«Кечириб бўлмайдиган ҳар хил баҳоналар қилгансизлар. Баҳоналар кетмайди бу ерда. Тезлаштириш керак эди. Янги вазифаларни нима алоқаси бор? Вазирликлар нима дейди? Улар айтадики, биз ишлаб, топшириб қўйганмиз, энди биздан соқит бўлди бу масала. У фалон идорада турибди. Сиз ижрочими? Асосий масалани эгасими? Демак сиз барибир жавоб берасиз», – деди Сенат раиси.

Таъкидланишича, қонун лойиҳаси 2020 йил 1 октябрга қадар ишлаб чиқилиши лозим бўлган.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
«Ҳозирча ҳаммаси иш бермоқда»
Лукашенко — Шавкат Мирзиёев ҳақида


4 февраль куни Беларусь президенти Минск шаҳрида миссиясини якунлаётган Ўзбекистон элчисини қабул қилди. У Ўзбекистон режалари тўғрисида Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашганда «баъзан чўчишини» тан олди. «У жуда кўп нарсани ўз зиммасига олиб юбормаяптими? Ҳозирча ҳаммаси иш бермоқда», — деди у.

Беларусь президенти расмий сайтидаги хабарга кўра, Александр Лукашенко дипломатнинг икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссасини таъкидлаб, Ўзбекистонни «биз учун жуда яқин, дўст мамлакат» деб атади.

«Бугунги кунда мамлакатларимиз ўртасида амалга оширилаётган барча ишлар, алоқаларни ривожлантиришда сезиларли ютуқлар биринчи навбатда менинг дўстим Шавкат Миромонович билан боғлиқ», — дея таъкидлади Александр Лукашенко.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Жиззах шаҳрининг собиқ ҳокими Автомобиль йўллари қўмитаси раиси ўринбосари бўлди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Акбар Шукуров Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари – «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» унитар корхонаси директори лавозимига тайинланди.

Бундан аввал Акбар Шукуров Жиззах шаҳар ҳокими бўлган ва январь ойида бошқа лавозимга ўтганлиги муносабати билан ўз вазифасидан озод этилган эди.

Фото: Xabar.uz

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Зайниддин Низамходжаев Марказий сайлов комиссияси раиси этиб сайланди

Марказий сайлов комиссиясининг йиғилишида Низамходжаев Зайниддин Махаматович МСК раиси этиб сайланди. Бу ҳақда «Газета.uz»га МСК матбуот хизмати хабар берди.

Низамходжаев 1954 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти олий, шифокор. «Ўзбекистон Қаҳрамони» фахрий унвони соҳиби. Сенат раиси ўринбосарлигидан аввал юқори палата қўмитаси раиси сифатида фаолият юритган. Ушбу лавозимга қадар Сенат раиси ўринбосари эди.

МСК раиси ўринбосари лавозимига эса Бахром Кучкаров сайланди. У бунга қадар адлия вазири ўринбосар бўлган.

Кучкаров 1972 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос, иқтисодчи. 2017 йилда президент маслаҳатчиси биринчи ўринбосари, 2017−2020 йилларда Давлат экология қўмитаси раиси сифатида ишлаган.

Аввалроқ, МСКнинг қарийб 16 йиллик раиси Мирза-Улуғбек Абдусаломов эса Конституциявий суд судьяси этиб таcдиқланган эди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Сенат сайлов кунини октябрга ўтказишга оид қонунни тасдиқлади

Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлисида «Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бир овоздан тасдиқланди.

Унга кўра, президент ва парламент сайловлари кунини декабрдан октябрь ойининг учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасига ўтказилмоқда.

Президент ушбу қонунга имзо чекса, унда 2021 йилга президент сайловлари 24 октябрга тўғри келиши мумкин.

Ҳужжат 29 январь куни Қонунчилик палатаси мажлисида депутатлар томонидан маъқулланган эди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Рақамли инфратузилмани ривожлантириш учун $2,5 млрд жалб қилинади — Абдулла Арипов

Ўзбекистонда рақамли инфратузилмани ривожлантириш учун яқин икки йил ичида 2,5 млрд доллар жалб этилади, дея маълум қилди бош вазир Абдулла Арипов Олмаота шаҳридаги форумда.

Ушбу маблағлар мобил алоқани модернизация қилиш, электрон ҳукуматни ривожлантириш ва бошқа вазифаларга сарфланади.

Ҳукумат раҳбари ўз чиқишида барча болалар боғчаларида, тиббиёт муассасаларида ва 8000дан ортиқ мактабларда юқори тезликдаги интернет ўрнатилишини маълум қилди.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/02/05/digital/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Конституциявий суд раиси этиб сайланди

Президент тақдимномасига биноан Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлисида Мирзо-Улуғбек Абдусаломов МСК аъзолигидан чиқарилиб, Конституциявий суд судьяси этиб тасдиқланган эди. Бу ҳақда «Газета.uz» манбаси хабар берди.

Шу куниёқ Конституциявий суднинг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда суд раиси Бахтиёр Мирбобоев лавозимдан озод этилди.

Йиғилишда очиқ овоз бериш йўли билан Конституциявий суд раиси этиб Мирзо-Улуғбек Абдусаломов сайланди. У бунга қадар қарийб 16 йил давомида Марказий сайлов комиссиясини бошқарган эди.

Бахтиёр Мирбобоев эса Конституциявий суд судьяси сифатида фаолиятини давом эттиради. У раиси сифатида 2017 йил 24 августдан бери ишлаётган эди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Сан-Марино Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 136-давлатга айланди

3 февраль куни Ўзбекистон ва Сан-Марино мамлакатлари ўртасида дипломатик алоқаларни ўрнатиш бўйича протоколни имзолаш расмий маросими бўлиб ўтди, дея хабар берди "Дунё" ахборот агентлиги.

Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонаси маълумотларига кўра, ҳужжатни Ўзбекистон томонидан элчи Отабек Акбаров, Сан-Маринодан эса мамлакатнинг Италиядаги элчиси Даниэла Ротондаро имзолаган.

Икки мамлакатда ички процедуралар ўтказилгач, протокол кучга киради ва Сан-Марино Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 136-давлатга айланади.

Сан-Марино элчиси икки томонлама муносабатларни савдо-иқтисодий ҳамкорлик орқали ривожлантиришдан манфаатдорлигини билдирди. Шунингдек, у Европа Иттифоқи билан яқин алоқада бўлган Сан-Марино Ўзбекистон компаниялари ва экспортчиларига Европа бозорларига чиқиш учун яхши имкониятлар яратиши мумкинлигини таъкидлади.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Фарғона вилоятида 17 трлн сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади

Президент раислигида ўтган Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг сессиясида 2021−2022 йилларда умумий қиймати 17 трлн сўмлик 949 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши маълум қилинди.

Шаҳар ва туманларни маҳаллабай тизимда ривожлантириш мақсадида вилоятдаги 76 та секторнинг ҳар бирида иқтисодий комплекснинг бошқарув офислари ташкил этилади. 

«Фарғона азот» акциядорлик жамиятида жами 537 млн долларлик 3 та лойиҳа, тўқимачиликда 154 млн долларлик 14 та лойиҳа амалга оширилади.

Қайд этилишига кўра, вилоятда ер ресурси чеклангани сабабли чўл жойлар, яйлов ва адирликларда 33 минг гектар ер ўзлаштирилади. Бунга сарфланадиган 350 млрд сўмлик харажатларнинг 110 млрд сўми субсидия ҳисобидан қоплаб берилади.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/02/05/ferghana-investment/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
«Tashkent Law Spring» иккинчи халқаро форуми онлайн ўтказилади

Бу президентнинг 3 февралдаги фармони билан тасдиқланган 2021 йилги давлат дастурида акс этган, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

Дастурда ўтган йили коронавирус сабаб қолдирилган «Tashkent Law Spring» иккинчи халқаро юридик форумини 1 апрель куни ўтказиш белгиланган. Адлия вазирлиги масъул ходими айтишича, форумда халқаро мутахассисларнинг иштирокини тасдиқлаш учун вақт талаб этилиши муносабати билан муддат ўзгариши ҳам мумкин.

Бу йилги форум видеоанжуман шаклида ўтказилади. Унда юридик техникум ва олий юридик таълим муассасалари талабалари онлайн тарзда қатнашади. ОАВ вакиллари учун эса максимал имконият яратилади.

Эслатиб ўтамиз, илк бор форум 2019 йилнинг 25−27 апрель кунлари «Ҳуқуқ жадал модернизация даврида» мавзусида ўтказилган эди. 1200 дан ортиқ ҳуқуқшунослар, жумладан, дунёнинг 40 дан зиёд мамлакатидан 250 нафар чет эллик иштирокчи қатнашган эди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Жаҳон янгиликлари дайжести

🏛 АҚШ Капитолийни тартибсизликлардан қўриқлаш учун 480 млн доллар сарфлади. 

🇺🇸 AҚШ чет элдан келган қочқинларни қабул қилиш квотасини йилига 125 минг кишига етказмоқчи. Трамп 2021 йилда ушбу квотани 15 минг кишига камайтирган.

🇹🇷 Туркия сайёҳлик мавсумини жорий йилнинг апрель ойида очади. Туризмнинг тўлиқ тикланиши август ойида кутилмоқда.

🇩🇪 Германияда собиқ концлагерь комендантининг 95 ёшли собиқ котибасига айблов ҳукми чиқарилди.

📜 ЕОИИ таълим соҳасида ягона портал яратади. 

✈️ Осиё-Тинч океани минтақаси 2021 йилдан 2030 йилгача ҳарбий самолётларнинг энг йирик импорт қилувчисига айланиши кутилмоқда.

Батафсил: www.gazeta.uz/uz/2021/02/05/digest63/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Фото: Капитолий биноси

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Алишер Каримов адлия вазирига ўринбосар этиб тайинланди

Президент қарорига мувофиқ, адлия вазирининг ўринбосари этиб Алишер Нишанович Каримов тайинланди.

Каримов 1978 йилда Андижон вилоятида туғилган, маълумоти олий. 1999 йилда Тошкент давлат юридик институти, 2011 йилда президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. 

Ўз меҳнат фаолиятини 1999 йилда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (ҳозирги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги) Юридик бошқармаси етакчи мутахассиси лавозимидан бошлаган. Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси маслаҳатчиси лавозимида ҳам фаолият олиб борган.

Каримов 2019 йилдан ҳозирги вақтга қадар Адлия вазирлиги Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Аввалроқ, адлия вазири ўринбосари Баҳром Кучкаров Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари лавозимига сайланган эди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
UzAuto Motors Equinox сотувини тўхтатди

Моделлар қаторини янгилаш стратегияси сабабли Chevrolet Equinox ҳозирги авлоди ишлаб чиқарилиши тўхтатилади, дея хабар берди компания матбуот хизмати.

Шу муносабат билан ушбу автомобиль моделини етказиб бериш бўйича шартномалар олиш учун аризаларни расмийлаштириш тўхтатилгани маълум қилинди.

UzAuto Motors АЖ компанияси Chevrolet Equinox автомобилларини ҳарид қилиш учун аввалдан шартнома тузган сўнгги мижозларга тўлиқ етказиб берилишини таъминлайди, дейилади хабарда.

UzAuto Motors General Motors Overseas Distribution билан 2020-2021 йилларда 8750 та Chevrolet Equinox русумли автомобилларни етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган эди.

Шартнома миқдори деярли 200 млн доллар ёки ҳар бир автомобиль учун тахминан 22 845 долларни( CIP/CPT нархи бўйича) ташкил этган. Ўзбекистонда Equinox 349 млн сўмга (тахминан 33,1 минг доллар) сотилган.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Zira.uz нонушта учун творогдан тайёрланган 7 та мазали ва фойдали рецептлар рўйхатини тақдим этади.

https://www.gazeta.uz/uz/2021/02/06/zira/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Қува туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Қува туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ҳалимжон Умаров Қува тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

У шу пайтга қадар вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасида фаолият юритган.

Ҳалимжон Умаров 1967 йилда туғилган. 2006-2018-йиллар Тошлоқ, 2018-2019 йиллар Қува тумани ҳокими бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 5 февраль куни Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида президент Шавкат Мирзиёев Қува тумани раҳбариятини ишдан олган эди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb