Энг катта хавф лоқайдлик ва бепарволик кучайиб бораётганида — президент
Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида маънавият учун энг катта хавф — бу аксарият одамларимизда лоқайдлик ва бепарволик кучайиб бораётганида эканини таъкидлади. Бу ҳақда «Газета.uz» мухбири хабар берди.
Айниқса, ҳозирги замонда маънавий нуқтаи назардан «ухлаб ётиш»га, лоқайд бўлишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Барча фожиа ва муаммолар, Ватанга, миллатга, келажакка хиёнат айнан лоқайдликдан бошланиши қайд этилди.
Йиғилишда давлат раҳбари аксарият одамлар, авваламбор, раҳбарлар, давлат ходимларининг билимсизлиги, замондан орқадалиги энг катта ички хавф эканини айтган.
«Ислоҳотлар учун маблағ ва инвестицияларни топяпмиз, лекин маънавий иммунитетни мустаҳкамлаш учун руҳий ресурсни қаердан топамиз? Бу саволлар ҳар биримизни ўйлантириши зарур» — деди президент.
Батафсил: www.gazeta.uz/uz/2021/01/19/president-uz/?utm_source=push&utm_medium=telegram
Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb

Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш фонди ташкил этилади – Шавкат Мирзиёев
Президент раислигида ўтган йиғилишда «Ижод» жамоат фонди негизида Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш фондини ташкил этилиши маълум қилинди.
«Газета.uz» мухбири хабар беришича, ушбу жамғармага 120 млрд сўм ажратилади, улар маънавий-маърифий тарбия ва тарғибот-ташвиқот ишларини самарали амалга ошириш, миллий адабиётни ривожлантириш учун сарфланади.
Бу маблағнинг 90 млрд сўми ҳудудларда маънавий-маърифий соҳаларни ривожлантиришга, 20 млрд сўми Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини қўллаб-қувватлашга, 10 млрд сўми мамлакат миқёсида маънавий-маърифий ишларни самарали ташкил қилишга йўналтирилади.
Президент шу йилдан бошлаб, маънавият ва маърифат соҳаси ихтисосликларини фанлар классификаторига киритиш, бу йўналиш бўйича етук кадрлар тайёрлаш бўйича топшириқлар берди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
🇰🇬 Қирғизистон сақлаш шароити йўқлиги учун Pfizer вакцинасини ишлатишдан бош тортди. Cоғлиқни сақлаш вазирининг таъкидлашича, мамлакатда вакцина сақланадиган махсус музлаткичларни сотиб олишга етарли маблағ йўқ.
🇹🇷 Туркия ҳукумати аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлашнинг иккинчи босқичига ўтди. Тиббиёт ходимларидан сўнг қариялар уйлари ходимлари ҳамда ногиронлар уйларидагир эмланади.
🇩🇪 Германия ҳукумати мамлакатда амалдаги карантин чекловларини камида 15 февралгача узайтирмоқчи. Дўконларда ва жамоат транспортида бутун мамлакат бўйлаб FFP2, KN95 респиратор ниқоблари ёки бир марталик тиббий маскаларни тақиш мажбурий бўлади.
🇸🇬 Сингапурда келаси ойдан бошлаб коронавирусга қарши бепул вакцинация бошланади. Ҳар куни 70 мингтагача киши эмланади.
Батафсил: www.gazeta.uz/uz/2021/01/19/digest50/?utm_source=push&utm_medium=telegram

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дераза ва эшиклар яхши ёпиляптими, шамол ўтмаяптими? – энергетика вазири ҳаво кескин совиши ҳақида огоҳлантирди
Бу ҳақда энергетика вазири Алишер Султонов брифингда таъкидлаб, «жуда ҳам кўп энергиямиз кўчани иситишга кетяпти», деган.
«Ушбу ҳафтанинг охирига келиб, Ўзбекистонда совуқ об-ҳавонинг янги тўлқини нолдан паст ҳароратгача тушиши кутилмоқда. Биз вазиятдан яхши хабардормиз, муммоларни енгиллаштириш, уй-жойлар ва иш жойларининг барқарор энергия ва газ билан таъминлашга эришиш учун барча чора-тадбирлар амалга оширилган», – деди вазир.
Шу боис 20 январдан 1 февралгача истеъмолчиларга 2,3 млрд кВт соат электр энергияси, 1,1 млрд метр куб табиий газ, 19,2 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилиши айтилди. Ҳозирда 8,2 минг тонна суюлтирилган газ ва 28 минг дона газ баллонлари захиралари тайёрлаб қўйилган.
Кўмир омборларида 156,6 минг тонна кўмир ва брикет захираси мавжуд. Аҳолига кунига 4 минг тонна кўмир етказилмоқда.

Президент мамлакат мафкурасининг асосий ғояси нималардан иборатлигини маълум қилди
Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштиришга бағишланган видеоселекторда айтиб ўтди.
«Биз яратаётган янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, одамийлик, гуманизм ғояси бўлади. Биз мафкура деганда, аввало, фикр тарбиясини, миллий ва умуминсоний қадриятлар тарбиясини тушунамиз. Улар халқимизнинг неча минг йиллик ҳаётий тушунча ва қадриятларига асосланган», — деди давлат раҳбари.
Сўнгги пайтларда терроризм, экстремизм, трансмиллий ва кибер-жиноятчилик, одам савдоси, наркотрафик каби таҳдидлар хавфи ошиб бораётгани айтилди. Баъзи ҳудудларда атайин беқарорлик юзага келтирилиб, норозилик кайфияти авж олдирилаётганига урғу берилди.
Президент бундай таҳликали вазиятда ҳушёр ва огоҳ бўлиб, халқнинг тинчлиги ҳамда Ўзбекистон манфаатларини ўйлаб яшаш зарурлигини таъкидлади.

Пандемия даврида АҚШ президенти инаугурацияси
Жо Байденнинг инаугурация маросимидан олдин Вашингтондаги Миллий хиёбонда АҚШнинг 200 минг дона байроғи ўрнатилди. Улар коронавирус пандемияси пайтида вафот этган АҚШ аҳолисини, шунингдек карантин чоралари туфайли инаугурация маросимида иштирок эта олмайдиган ёки уни жонли тарзда кузата олмайдиган одамларнинг рамзий тимсоли сифатида қўйиб чиқилган. Инаугурация маросими 20 январь куни бўлиб ўтади.
Одатда 200 минг киши ташриф буюрадиган инаугурация маросимига 1000 киши келиши кутилмоқда.
Инаугурация арафасида АҚШнинг сайланган президенти Жо Байден ва вице-президент Камала Харрис Вашингтонда сешанба куни COVID-19 дан вафот этган 400 минг америкалик аҳолини хотирлашди.
Фото: Reuters

Ўзбекистонда февраль ойининг охири, март ойининг бошида коронавирусга қарши вакцинация жараёни бошланиши мумкин
Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбарининг ўринбосари Ботиржон Қурбонов «Замон» дастурига интервьюсида маълум қилди.
Бугунги кунда ЖССТ қўллашга рухсат берган АҚШнинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech корхоналари томонидан ишлаб чиқилган вакцинани Ўзбекистонда ҳам эмлаш жараёнига жалб қилиш ва фуқароларни эмлаш тўғрисида 100 минг дозага расман бюртма берилган.
Ушбу вакциналар 1-1,5 ой ичида келтирилиши кўзда тутилган, дейди Санитария-эпидемиология хизмати раҳбарининг ўринбосари.

30−40 фоиз аҳолида коронавирусга қарши жамоавий иммунитет бўлиши мумкин
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботиржон Қурбонов «Дарё» нашрига берган интервьюсида Ўзбекистонда коронавирусга қарши жамоавий иммунитет ҳосил бўлганлигини айтиб ўтган.
«Ўзбекистонда ҳам жамоавий иммунитет ҳосил бўлган. 70−80 фоиз эмас, 30−40 фоиз атрофида бўлиши мумкин. Жамоавий иммунитет аҳолининг 70−80 фоизи даражасида ҳали шаклланмаган», — деган Ботиржон Қурбонов.
Ботиржон Қурбоновнинг айтишича, беморлар организмида антитаначалар йўқолмайдиган даражада пайдо бўлса ва йиллар давомида сақланиб турса, унда жамоавий иммунитет шаклланади.
https://www.gazeta.uz/uz/2021/01/20/immunity/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Азизбек Икромов Маҳалла вазирлигидаги лавозимидан озод этилди
Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари Азизбек Икромов президентнинг 18 январдаги фармони билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди. Ушбу маълумотни «Газета.uz»га ИBВ матбуот хизмати тасдиқлади.
Азизбек Икромов 2019 йил ноябрь ойидан бери Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг ўринбосари бўлиб фаолият юритади.
2020 йил февраль ойида у қўшимча равишда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари этиб тайинланган эди.

Тошкентда юк автомашинаси ва «Cobalt» тўқнашуви содир бўлди. Бир киши вафот этди
ЙҲХББ матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкент шаҳрида фуқаро Ф.М. турмуш ўртоғи билан биргаликда «Cobalt» автомашинасида йўлнинг хавфли бурилиш жойида тезликни камайтирган.
Шу вақтда Бектемир тумани томонидан хавфли бурилишга келган ҳайдовчи Р.М. (1997 й.т.) бошқарувидаги «Howa» оғир юк автомобили қарама-қарши йўлга чиқиб кетган.
Ф.М. имкон қадар автомобилини четган олишга ҳаракат қилган, аммо оғир юк автомобилининг ҳайдовчиси бошқарувини йўқотиши ва юк тортиб кетиши натижасида у «Cobalt» нинг устига ағдарилган.
Тўқнашув натижасида «Cobalt» автомашинасида бўлган йуловчи К.М. (1988 й.т.) оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маҳмуд Истамов Бухоро вилояти прокурори лавозимига тайинланди
Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Истамов Маҳмуд Шуҳратович Бухоро вилояти прокурори этиб тайинланди. Буни «Газета.uz»га МСК матбуот хизмати тасдиқлади.
Айтишларича, у бу лавозимда Дилшод Файзиев ўрнини эгаллаган. Файзиев нима сабабдан лавозимдан олинганига аниқлик киритилмади.
Истамов 1979 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги – ҳуқуқшунос.
2014-2019 йилларда меҳнат фаолиятини Президент администрациясидаги Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати Сиёсий партиялар билан ҳамкорлик қилиш шўъбаси мудири, Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчилик шўъбаси мудири лавозимида олиб борган.
Маҳмуд Истамов Марказий сайлов комиссиясига 2019 йил 13 июнда ўтган бўлса, унга қадар Адлия вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.

Тошкент шаҳри марказида Hampton by Hilton меҳмонхонаси қурилмоқда
Тошкент шаҳри марказида Hampton by Hilton меҳмонхонаси қурилмоқда, дея хабар берди Spot.
Hampton by Hilton — Американинг Hilton меҳмонхоналар тармоғига тегишли бренд ҳисобланади. Бренд ўртача даражадаги нархларга эга меҳмонхоналарни ўзи ичига олади. Ҳозирда бутун дунё бўйлаб 2731 та бундай меҳмонхона мавжуд.
Объект Истиқбол кўчасида, KFC ресторани ёнида, Халқаро Вестминистер университети рўпарасида жойлашган.
Лойиҳа буюртмачиси Asia Star Plaza компанияси бўлиб, ягона давлат регистри маълумотларига кўра, компания 2020 йилнинг 29 январида рўйхатга олинган.
Меҳмонхонанинг очилиши тўғрисида биринчи бор 2020 йилнинг мартида маълум бўлган. Ўшанда NRG қурилиш компанияси ушбу меҳмонхонани қуришни режалаштираётгани айтилганди.
Батафсил: www.gazeta.uz/uz/2021/01/20/hampton-by-hilton/?utm_source=push&utm_medium=telegram

2020 йилги давлат дастурининг 70 дан ортиқ банди 10 ойгача кечикиб бажарилган
«Юксалиш» УМҲ раиси Бобур Бекмурадов 2020 йилги давлат дастури ижросида йўл қўйилган камчиликларни маълум қилди.
«2020 йил давлат дастурининг 70 дан зиёд бандлари 1 ойдан 10 ойгача ижро муддати кечикиб бажарилган, 39 та банд бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилган бўлса-да, ўз вақтида қабул қилинмаган», — деди у.
Бекмурадов вазирлик ва идоралар томонидан "бажарилган" деб ҳисобот берилган айрим вазифалар моҳиятан бажарилмаганини қўшимча қилди. Ижроси кечиккан бандлар бўйича вазирлик ва идоралар унинг сабаблари ҳақида жамоатчиликка тушунтириш бермаган ҳолатлар ҳам кузатилган.
Бунга ечим сифатида «Юксалиш» давлат дастурлари ижросини онлайн кузатиш мумкин бўлган платформани ишга туширмоқчи. Шу билан бирга, ҳар ой ижро бўйича масъул вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида брифинг ва жамоатчилик эшитувлари ўтказилади ҳамда чораклик муқобил ҳисоботлар эълон қилиб борилади.

Хорижда ўқиб келган ёшлар у ердаги тажрибани тез ва шошилинч амалга оширмоқчи бўлади – президент
Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев видеоселекторда айтиб ўтди.
«Ёшларга кенг имконият яратиб беряпмиз. Уларга катта-катта лавозимларни ишониб топширяпмиз. Уларда билим, истеъдод бор. Афсуски, айримлари миллий замин, миллий маънавиятимиздан узоқлашиб кетгани сезилиб қолмоқда. Уларнинг кўплари ўзлари ўқиб келган хорижий давлатлардаги тажрибани тез ва шошилинч амалга оширмоқчи бўляптилар, аммо бундай натижага ўша давлатлар бир неча юз йиллар давомида эришгани ҳақида улар ўйлаб кўрмаяпти», — деди президент.
Давлат раҳбари бундай ёшлар миллий тарих ва қадриятларни, ижтимоий муҳитни чуқур ўрганиши кераклигини таъкидлади.
«Афсуски атрофимиздаги барча сиёсий-ижтимоий жараёнларни чуқур тушуниб, таъсирчан тилда етказиб берадиган таҳлилчи ва экспертлар жуда кам», — дея қўшимча қилди.

Депутатлар такси ҳайдовчиларидан лицензия талаб қилмаслик таклифини билдирди
19 январь куни Қонунчилик палатаси қўмитасида «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлашга бағишланган фракциялараро мунозара ўтказилди.
Унда депутатлар шахсий автомобилда йўловчи ташишни лицензия талаб қилинадиган фаолият туридан чиқариб, ваколатли органларни хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхатига киритиш таклифини илгари суришган. Бу билан таксичилик қилувчиларга енгиллик яратиш мақсад қилинган.
«Ушбу фаолият турини бир рўйхатдан иккинчи рўйхатга олиниши ҳайдовчиларга йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро енгил автомобилларда ташиш учун рухсатнома олиш жараёнини енгиллаштиради ва тўлов суммасини адолатли белгиланишига олиб келади», — дейилади хабарда.
Айтилишича, билдирилган таклиф ва фикр-мулоҳазалар қонун лойиҳасини такомиллаштириш жараёнида кўриб чиқилади.

Жек Ма 2020 йил октябридан буён илк бор оммага кўриниш берди
Alibaba асосчиси Жек Ма 20 январда қишлоқдаги ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш дастурининг онлайн-маросимида иштирок этган, дея хабар қилди Forbes. У онлайн видеода хитойлик ўқитувчилар ва таълим тизимини қўллаб-қувватлашга чорлаган.
Bloomberg хабарига кўра, Жек Ма иштирокидаги видео жонли эфирда ҳам кўрсатилган. Тадбиркор Хитой ҳукумати билан юзага келган зиддият ҳақида ҳеч нарса демаган. Видео пайдо бўлганидан сўнг Alibaba акцияларининг қиймати дарҳол 6,3% га кўтарилди.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида Жек Ма ва ҳукумат билан зиддият юзага келгач, у оммага кўриниш бермаётгани ва унинг ғойиб бўлганлиги ҳақида хабарлар тарқала бошлаган эди.
Фото: Justin Chin/Bloomberg

«Ходимлар жисмонан ва руҳан чарчаган» — олий таълим вазири
Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов иш фаолиятининг биринчи кунлари бўйича ўз таассуротлари билан бўлишди.
«Жамоада эркин ва ижодий муҳит йўқдай, ходимлар ҳорғин ва ташаббус кўрсатмайди. Сабаби иш тартиби тўғри ташкил этилмаган», — деди вазир.
У инсон ресурслари нотўғри тасарруф қилинаётганлигига ҳам тўхталди. «Ходимлар ишда кўп вақт қолиб кетиши натижасида жисмонан ва руҳан чарчаган кўринади. Оиласига, фарзандлар тарбиясига эътибор қаратишга улгурмаса керак. Ходимларга, аввало, иш жойида эркин ишлаш, ижодий фикрлаш, қолаверса дам олиш учун қулай шароит яратиб бериш ва ундан кейин иш унумдорлигини талаб қилиш мумкин».
Абдуқодир Тошқулов энди вазирлик «янгича иш тартибига» ўтишини маълум қилди.
Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/01/20/higher-education/?utm_source=push&utm_medium=telegram