Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари
21.7K subscribers
35.4K photos
866 videos
5 files
32.7K links
Ўзбекистон янгиликлари. Расмий сайт www.gazeta.uz/uz

Таҳририят:
@GazetauzMuloqotBot
+998 78-333-10-15

Реклама:
@Afisha_Media_Regina
+998 99 444 35 39

Иш: https://forms.gle/wXBjsfutge9EF9k16

Лотин алифбосидаги канал: @gazetauz_ozb
Download Telegram
Мактабларда иситиш тизимидаги муаммо бўйича мурожаат қилиш мумкин бўлган рақамлар

Тизимдаги мавжуд муаммолар ҳақида мазкур рақамлар орқали хабар бериш мумкин:

📞 Қорақалпоғистон: 61 222-95-13;

📞 Андижон: 74 228-26-27;

📞 Бухоро: 95 600-34-35;

📞 Жиззах: 72 222-08-68; 

📞 Қашқадарё: 75 223-41-19;

📞 Навоий: 79 220-61-82;

📞 Наманган: 69 232-61-15;

📞 Самарқанд: 66 238-88-10; 

📞 Сурхондарё: 76 227-35-55; 

📞 Сирдарё: 67 225-4017; 

📞 Тошкент: 71 231-65-73; 

📞 Фарғона: 73 244-31-19; 

📞 Хоразм: 62 228-11-52;

📞 Тошкент шаҳри: 71 237-08-01.

Агар ҳудудлардаги штабларга мурожаат қилинган бўлсада, аммо ҳали хам мактабнинг иссиқлик тизимида муаммолар бартараф этилмаса, ХТВнинг (71) 202 09 09 рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Андижонда «Cobalt» тез тиббий ёрдам машинасига урилди. Бир киши вафот этган

ЙҲХББ матбуот хизмати хабарига кўра, 10 январь куни соат 20:00ларда, Андижон вилояти, Асака туманида ҳайдовчи  Н.Х.(1993 й.т.) бошқарувидаги «Cobalt» русумли ҳамда Ш.Х.(1979 й.т.) бошқарувидаги «Дамас» русумли тез ёрдам машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Тўқнашув натижасида «Дамас» ҳайдовчиси 41 ёшли Ш.Х. олган оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган. Ушбу автомобиль йўловчиси У.Х.( 1987 й.т.) тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Tashkent City'га пуллик кириш тартиби 31 мартга қадар узайтирилди

Tashkent City марказий дирекциясининг 11 январь куни чиқарган буйруғига асосан, парк ҳудудига пуллик кириш тартиби 31 мартга қадар узайтирилди, дея хабар бермоқда Daryo.

Олдинроқ паркга пуллик кириш тартиби 10 январга қадар бўлиши айтилган эди. 

Ҳужжатга кўра, пуллик киришни 31 мартга қадар узайтириш боғ фаолиятини сақлаб туриш харажатларини ҳамда инфратузилма ва объектларини 2021 йил мавсумига тайёргарлик кўриш харажатларини молиялаштириш мақсадида жорий этилган.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Тоғли Қорабоғни ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳ тузилади

Россия, Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда ҳукумат аъзоларидан иборат бўлган ишчи гуруҳи тузишга келишилди. Улар Тоғли Қорабоғни ривожлантириш билан шуғулланади ва биринчи навбатда ушбу ҳудудда хавфсиз темир йўл ва автомобиль алоқаларини ўрнатади.

Ушбу гуруҳга уч мамлакатнинг бош вазир ўринбосарлари раҳбарлик қилади.

Ишчи гуруҳ 30 январгача биринчи йиғилишини ўтказиши ва қилиниши керак бўлган ишлар, шу жумладан, ўт очишни тўхтатиш, ҳудуддаги иқтисодий ва транспорт алоқалари қайта тикланиши каби тадбирлар рўйхати шакллантирилиши керак.

Гуруҳ 1 мартга қадар Озарбайжон ва Арманистон орқали хавфсиз юк ташишни таъминлайдиган транспорт инфраструктура объектларини қайта тиклаш ва янги бинолар қуришни ўз ичига олган аниқ тақвимни тасдиқлаш учун тақдим этиши лозим.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Меҳрли қалблар уйи — бола асраб олган оталар ҳикояси

Бугунги кунда Халқ таълими вазирлигининг маълумотларига кўра, 2047 меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан чин етимлар сони 316 тани ташкил этмоқда.

Ҳар бир бола оилавий муҳитда ва фаровонликда яшашга ва тарбияланишга ҳақлидир. Қаровсиз қолган болаларни оилаларга жойлаштириш муаммоси мамлакатимиз учун жуда долзарб масала.

Етим болаларни оилаларга беришга кўмаклашиш ва фарзанд асраб олган оилаларни қўллаб-қувватлаш керак. 

Фарзанд асраб олган ота-оналар нималарни ҳис қилишади? Нелли Каримова бола асраб олган икки ота билан уларнинг оилаларида бу жараён қандай кечганлиги, ота-оналар қандай тўсиқлар ва муаммоларга дуч келганликлари ва уларга қандай ёрдам керак бўлганлиги ҳақида суҳбатлашди.

Тўлиқ мақола: https://www.gazeta.uz/uz/2021/01/12/adoption/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Янгийўл шаҳрида сув таъминоти вақтинча тўхтатилди

Янгийўл шаҳар ҳудудидан ўтувчи ичимлик сув қувурида юзага келган носозликларни бартараф этиш мақсадида 12 январь 06:00 дан 20:00 га қадар «Гулбахор» ҳамда «Ниёзбош» сув иншоотларида насос агрегати тўхтатилган.

Қуйидаги ҳудудларда сув таъминотидаги узилишлар кузатилади:

Янгийул шаҳар Фаровон мфй, Файзли мфй, Олтинобод мфй, Туркистон мфй, Мустақиллик мфй, Мевазор мфй, Рамадон мфй, Сабо мфй, Наврўз мфй, Ишчилар шахарчаси мфй, Олмос мфй, Мезон мфй, Янгибоғ мфй, Бахт мфй, Янгийул туман Фаровон мфй, Гулистон мфй, Намуна мфй, Бинокор мфй, Гулбоғ мфй, Маданият мфй, Пахта мфй, Ниёзбош мфй, Ўзбекистон мфй, Қирсадоқ мфй.

Фуқаролар саволлар бўйича ушбу рақамларга мурожаат қилиши мумкин:

📞+998702021415

📞+998951420486

📞+998706060214 

📞+998978715313 (телеграмм шаҳар)

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Жанубий Корея Ўзбекистон билан Эркин савдо шартномасини тузишни тезлаштиради

Жанубий Корея Ўзбекистон билан Эркин савдо шартномасини (ЭСШ) тузиш бўйича ишларни тезлаштиради. Бу ҳақда Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин ўз мурожаатида маълум қилди.

«Биз Филиппин, Камбоджа ва Ўзбекистон билан ЭСШ музокараларини тезлаштириш орқали Янги Жанубий ва Янги Шимолий сиёсат бўйича алмашинув ва ҳамкорликни кенгайтирамиз», — деди у.

Ўтган йилнинг июль ойи охирида Сеулда икки мамлакат ўртасида эркин савдо тўғрисида битим бўйича жамоатчилик тинглови бўлиб ўтган эди.

Жанубий Корея Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2019 йилда икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми 2,755 млрд долларни (импорт — 2,661 млрд доллар, экспорт — 93,6 млн доллар), 2020 йил январь-сентябр ойларида — 1,599 млрд долларни (импорт — 1,565 млрд доллар, экспорт — 34,1 млн) ташкил этган. 

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
ИИВ собиқ ходимаси орадан 8 йил ўтиб, лавозимига тикланди

Самарқанд вилояти ИИБ ва унинг қуйи тизимларида 2000−2012 йилларда турли лавозимларда фаолият юритган Хуршида Джалилова 2012 йилга келиб, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансуб эмаслиги важи билан ишдан бўшатилган.

У 8 йил мобайнида ишга тикланиш бўйича давлат идораларига қайта ва қайта мурожаат қилгани натижасида иш 2020 йил мартда Олий судда кўриб чиқилган.

Олий суднинг ажримига кўра, Самарқанд вилоят ИИБ хизмат текшируви ғайриқонуний деб топилган ва Х.Джалиловани ишга тиклаш белгиланган. Шундан кейин ҳам ходиманинг Қирғизистонда фуқаролиги бор ёки йўқлиги аниқланаётгани важи билан суд қарори ижроси таъминланмаган.

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили Қирғизистон Омбудсменига мурожаат қилиб, аниқлик киритди. ИИВга юборилган хулоса натижасида, Хуршида Джалилова 2021 йилдан эътиборан бор махсус унвони билан ишга тикланди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Олис ҳудудлардаги ишга жалб қилинган малакали мутахассисларга қўшимча тўловлар ажратилади

Президент қарорига мувофиқ, 1 январдан олис ва чекка ҳудудлардаги мутахассисларга қуйидаги имтиёзлар берилади:

💰 бюджет ташкилотларига ишга кирган олий маълумотли мутахассисларга БҲМнинг 50 баравари (11 млн 150 минг сўм) миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик учун БҲМнинг 2 баравари (446 минг сўм) миқдорида;

🏥 оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга қабул қилинган шифокорларга камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан 30 млн сўм миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули, уй-жойи бўлмаганларга эса 3 йил давомида хизмат уй-жойлари берилади ёки БҲМнинг 2 баравари (446 минг сўм) миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади.

📑 Ёрдам пули ва компенсация даромад солиғининг солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

Уй-жой учун ҳар ойлик компенсация мутахассис ишга қабул қилинган ойдан бошлаб 3 йил гача тўланади.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Эски намунадаги банкнотлар ва тангалар 2022 йил 1 январгача алмаштирилади

1997 йил намунасидаги 200 сўмлик, 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотлар 2020 йил 1 июлдан қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотган. Уларнинг ўрнига эса 2018 йилдан буён 200 ва 500 сўмлик тангалар доимий равишда муомалага чиқарилмоқда.

2020 йил 1 июлдан бери эски намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик тангалар ва банкнотлар фақат Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари Ҳисоб-китоб касса марказлари томонидан алмаштириб берилмоқда.

Фуқароларнинг қўлида ҳануз эски намунадаги танга ва банкнотлар мавжудлиги боис, Марказий банк бошқарувининг 2021 йил 9 январдаги қарори билан уларни амалдаги пул белгиларига алмаштириб беришнинг охирги муддати этиб – 2022 йил 1 январь белгиланди.

Эски намунадаги пулларни Марказий банкнинг жойлардаги Ҳисоб-китоб касса марказларида алмаштириш мумкин.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
«Шахмат федерацияси тўсқинлик қилишда давом этса, федерациямни ўзгартираман» — Жавоҳир Синдоров

12 ёшида шахмат тарихида иккинчи энг ёш халқаро гроссмейстерга айланган Жавоҳир Синдоров «Дарё» нашрига берган интервьюсида шахматчилар федерация томонидан қўллаб-қувватланмаслигини таъкидлади.

Ёш шахматчи шахмат бўйича жаҳон олимпиадасидаги ғалабадан кейин қатнашчиларга президент совғаси сифатида автомобиллар топширилганлигини, лекин у ва жамоадоши Ситора Сапарова ҳатто тақдирлаш маросимига чақирилмаганини маълум қилди. Бундан ташқари, шахмат федерацияси шахматчиларга Синдоров ташкил этган мусобақада қатнашишни тақиқлаганини айтди.

Унинг айтишича, эътиборсизлик туфайли кўплаб шахматчилар бошқа давлат байроғи остида мусобақада қатнашишга мажбур бўлган. «Агар шу кетишда давом этса мен ҳам шахмат федерациямни ўзгартираман», дейди ёш шахматчи. 

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/01/12/sindarov/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
«Мени умуман алоқам йўқ» – «Баракали қоракўл чорвадор» Жиззахдаги уй қулаши ҳақида

Жиззахда қулаган уйни қурганлиги айтилган «Баракали қоракўл чорвадор» фермер хўжалигининг раҳбари Жаҳонгир Абдуллахакимов «Газета.uz» билан суҳбатда бу маълумотни рад этди.

«Қурилиш қилмоқчи бўлганман, қиммат бўлгани сабабли "уни қилолмас эканман", деганман. 2020 йил апрелида мулк ҳуқуқи фуқаро Абдураҳим Бобоевга ўтказилган. Нолдан қурган одам шу киши. Мен уни беголанаштирдим, кейин умуман аралашмадим», – деди Жаҳонгир Абдуллахакимов.

У шунингдек, хабарларда фермер хўжалик иш бошқарувчиси Акмал Бобоев деб қайд этилган шахс аслида бинони сотиб олган Абдураҳим Бобоевнинг ўғли эканини ҳам қўшимча қилди.

Бундан ташқари, қурилиш ишлари ўзбошимчалик билан амалга оширилганлиги ва 6 қаватли бинога рухсат бўлмаганлиги айтилмоқда.

Батафсил: www.gazeta.uz/uz/2021/01/12/jizzakh-uz/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Ўзбекистонда фарзанд асраб олиши мумкин бўлган шахслар рўйхати ўзгартирилади

Амалдаги қонунчиликка кўра, қасддан содир этган жиноятлари учун илгари ҳукм қилинган шахслар вояга етмаганни фарзандликка олишларига йўл қўйилмайди. 

Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасига кўра, муқаддам қасддан жиноят содир этган шахслар томонидан фарзандликка олишни тақиқлаш тизимини ижтимоий хавфлилигига қараб белгилаш кўзда тутилмоқда.

Таҳлилларга кўра, мамлакатда фарзандликка олиш истагини билдирган шахслар 4 мингдан ортиқни ташкил қилади. Бугунги кунда фарзандликка олиш истагида навбатда турганларнинг сони фарзандликка берилаётганларга (ҳар йили ўртача 200 нафар бола) нисбатан анча юқори эканлиги таъкидланган.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
⚡️Абдукарим Мирзаев қўйиб юборилди

Туркия полицияси томонидан шубҳали шахслар билан телефон орқали мулоқотда бўлганликда гумон қилиниб қўлга олинган таниқли журналист Абдукарим Мирзаев қўйиб юборилди. Бу ҳақда Registon TV онлайн телеканали томонидан маълум қилинди

Унга нисбатан илгари сурилган барча гумонлар тасдиғини топмаган.

«Ҳозиргина ҳамкасбимиз Абдукарим Мирзаев Истанбул Иммиграция идорасининг Чет элликларни депортация қилиш марказидан қўйиб юборилди», — дейилади хабарда.

Айни вақтда журналист ўз уйига йўл олган. Тез орада жонли эфирга чиқиб, бўлиб ўтган ҳодисалар ҳақида ўз муносабатини билдириши айтилган.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Хотин-қизлар масалалари бўйича агентлик ташкил этиш таклиф этилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилган йиғилишда хотин-қизлар масалалари бўйича агентлик ташкил этиш таклиф этилди. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Бундан ташқари барча даражадаги давлат ва жамоат ташкилотларида салоҳиятли, билимли, малакали аёлларни раҳбарлик вазифасига тайинлаш бўйича квоталаш тартибини киритиш таклифи ҳам таъкидлаб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, 29 декабрда президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга йўллаган мурожаатида Республика жамоат хотин-қизлар кенгашини тузишн ташаббуси билан чиққан эди. Кенгашга сенат раиси Танзила Нарбаева раислик қилиши таклиф этилган.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси жорий этилади

Бу борада президентнинг тегишли қарори қабул қилинди. Унга кўра, индекс қуйидаги йўналишлар бўйича статистик кўрсаткичлар ва ижтимоий сўровлар натижалари асосида аниқланади:

🔹 қонун ҳужжатларига риоя қилиниши;
🔹 фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланиши;
🔹 одил судлов ва суд қарорлари ижро этилиши;
🔹 ҳуқуқ-тартибот ўрнатилгани ва хавфсизлик таъминлангани;
🔹 маҳаллий ижро органлари фаолиятининг самарали назорат қилиниши;
🔹 коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги;
🔹 ҳокимият институтларининг шаффофлиги.

Қарор билан Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини акс эттирувчи 32 та индикатор ҳам тасдиқланди.

Индекс “Huquq ustuvorligi” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали аниқланади. Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси 182 та мезонга асосланади ва ахборот тизимига киритилган маълумотлар ёрдамида ҳар йили 1 майга қадар тузилади.

2020 йил учун индексни аниқлаш эса жорий йилнинг 1 июлига қадар якунланади.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди

Унда Қуролли Кучлар ва ҳарбий-маъмурий секторлар фаолиятининг 2020 йилги сарҳисоби ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Давлат раҳбари: «ўз фарзандларида юксак ватанпарварлик руҳини камол топтира олмаган давлат, қандай қудратли қуролга эга бўлмасин, мудофаа қобилиятини мустаҳкамлай олмайди», — дея таъкидлади.

Ҳарбий кадрларни тайёрлашда замонавий жанг амалиётлари ва миллий ҳарбий санъат тарихини чуқур ўрганиш вазифаси қўйилди. Ҳарбий округлар қўмондонликларига камида 10 тадан мактабни оталиққа олиш топшириғи берилди.

Президент долзарб масалалардан бири — ҳарбий оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш, соғлом турмуш тарзи ва болалар тарбиясига ёндашувларни намунали даражага кўтариш, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уй-жой билан таъминлаш масаласига ҳам тўхталиб ўтди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Кун фотоси

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг Telegram'да расмий саҳифаси очилди

Саҳифада жойланган биринчи сурат ⬆️

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Боғча ёшидаги 2,7 млн боланинг 60,9 фоизи мактабгача таълим билан қамраб олинган

Республикада мавжуд 18 254 та муассасадан, 6 197 таси – давлат ташкилоти, 10 244 таси – оилавий шаклдаги боғча, яна 788 таси – ДХШ асосида фаолият юритса, қолган 1 025 таси – хусусий ҳисобланади.

Жами 2,7 млн боғча ёшидаги боладан – 1 699 566 нафари (60,9%) мактабгача таълим билан қамраб олинган. Улар билан 116 996 нaфaр педагог шуғулланади.

Маълумот учун, президент парламентга мурожаатномасида 2021 йилда боғча қамровини 65 фоизга, 2023 йилда эса 75 фоизга етказиш лозимлигини қайд этган эди. Қўшимча 2 мингта нодавлат боғча ташкил этишга бюджетдан 600 млрд сўм субсидия берилиши айтилганди.

Қолаверса, ЮНИСEФ ва Жаҳон банки ҳамкорлигида имконияти чекланган болалар учун мактабгача таълимни уйда бериш модели ҳам йўлга қўйилиши ҳам маълум қилинган.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb