Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари
21.7K subscribers
35.4K photos
866 videos
5 files
32.7K links
Ўзбекистон янгиликлари. Расмий сайт www.gazeta.uz/uz

Таҳририят:
@GazetauzMuloqotBot
+998 78-333-10-15

Реклама:
@Afisha_Media_Regina
+998 99 444 35 39

Иш: https://forms.gle/wXBjsfutge9EF9k16

Лотин алифбосидаги канал: @gazetauz_ozb
Download Telegram
1 январгача Сергели йўналиши бўйлаб метрода ҳаракатланиш бепул

Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши 26 декабрь соат 16:00 дан бошлаб хизмат кўрсата бошлади.

«Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизматининг хабар беришича, айнан бугундан бошлаб 2021 йил 1 январь соат 8:00 гача ушбу йўналишнинг «Бекат-1», «Бекат-2», «Бекат-3», «Бекат-4», «Бекат-5» станцияларида ҳаракатланиш бепул бўлади. Бироқ бепул хизмат фақат янги йўналишдан транспортга чиқилганда амал қилади. Яъни агар йўловчи Чилонзор йўналишида транспортга чиққан бўлса хизмат пуллик бўлади.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Сергели туманида иккита йирик кўчани туташтирувчи кўприк фойдаланишга топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев Сергели тумани Қипчоқ кўчасида қурилган кўприкни кўздан кечирди.

“Тошкент-Ангрен” темир йўли устидан қад ростлаган ушбу эстакада Тошкентдаги иккита йирик кўча – Янги Сергели айланма йўли билан Халқа йўлини боғлайди. Ушбу кўприкнинг узунлиги 772 метр бўлиб, эстакада қисми 445, эни эса 28 метрни ташкил қилади. Ушбу кўприк соатига 12 мингтагача автотранспорт воситаларини узлуксиз ўтказиш имкониятига эга.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 4 июнь куни ушбу кўприк лойиҳаси билан танишган эди.

Маълумот учун, президент қарори лойиҳасига кўра, Тошкент шаҳрида 6 та янги кўприк қурилиши режалаштирилган эди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Президент 2021 йил учун Давлат бюджетини тасдиқлади

Шавкат Мирзиёев 2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунни имзолади.

Қонун билан 2021 йил учун республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари тасдиқланди. 

Шунингдек, 2021 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва консолидациялашган Давлат бюджети прогнозлари ҳамда 2022–2023 йиллар учун бюджет мўлжаллари белгиланди.

Шунингдек, 2021 йил учун қуйидаги айрим тўловлар ставкалари тасдиқланди:

▪️ мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари;

▪️ товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун ундириладиган йиғимларнинг чекланган ставкалари;

▪️ автотранспорт йиғимларининг ставкалари.

Ушбу Қонун 2021 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Андижон вилояти ҳокими президентга мурожаат қилаётиб 81 марта "ҳурматли президент" деди

Президент Шавкат Мирзиёев 25 декабрь куни "Ёшлар форуми"га ташриф буюриб, нутқ сўзлади. Тадбирда президент бир нечта ҳоким билан суҳбатлашди ва вилоятларда қилинган ишлар бўйича ҳисоботларни тинглади.

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов "Ёшлар форуми"да давлат раҳбарига мурожаат қилаётиб, 10 дақиқа ва 21 секунд давомида 81 марта "ҳурматли президент" деди. У ўртача ҳар 7,6 секундда бир марта шундай мурожаат қилди. Солиштириш учун, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров худди шу тадбирда 12 дақиқа ва 35 секунд давом этган нутқи давомида ушбу сўзларни 22 марта талаффуз қилди. Яъни ҳар 34,3 секундда бир марта "мухтарам президент" дея мурожаат қилди. Ушбу сўзларни "Газета.uz" мухбири ҳисоблаб чиқди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Дунё бўйича COVID-19 билан касалланганлар сони 80 миллиондан ошди

Жонс Хопкинс университети (АҚШ) маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 80 млн 27 мингга етди.

Энг кўп зарарланганлар АҚШ (18,77 млн), Ҳиндистон (10,16 млн), Бразилия (7,44 млн), Россия (2,99 млн), Франция (2,6 млн), Буюк Британия (2,26 млн) ва Туркия (2,13 млн) мамлакатларига тўғри келмоқда.

Ҳозиргача COVID-19 дан тузалганлар сони 45,1 млн дан ошган. Ушбу вирус сабаб вафот этганлар сони эса 1 млн 753 мингдан кўпроқни ташқил қилмоқда.

Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг юқори кўрсаткич Қозоғистонда (196 минг касалланганлар) бўлиб турибди. Шунингдек, ҳозирда Қирғизистонда 80 мингдан ортиқ, Афғонистонда 50 минг, Тожикистонда 13 мингдан ортиқ COVID-19 билан зарарланганлар бор.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Биткоиннинг нархи 28 минг доллардан ошди

Биткоин янги рекорд ўрнатди ва унинг нархи 28 минг доллардан ошди. Ушбу криптовалютанинг ҳозирги курси 28 287 АҚШ долларига тенг (хабар ёзилаётган пайт яна кўтарилди). 

BTC'нинг айни дамдаги бозор қиймати 526,7 млрд долларни ташкил қилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Биткоиннинг нархи илк бор 20 минг доллардан ошгани ҳақида хабар берган эдик.

Фото: coinbase.com

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Прокуратура Андижонда давлат харидларидаги “таниш-билишчилик” ҳолатларини ўрганади

Андижон вилояти прокуратураси томонидан вилоят ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати»томонидан амалга оширилган давлат харидлари ўрганилмоқда

Аввалроқ Андижон вилоятида Milano Biznes Servis компанияси қарийб 20 млрд сўмлик давлат харидларини ютиб олгани ҳақида хабар берилган эди. Унинг таъсисчиси Муҳиддин Қодиров эса бир вақтнинг ўзида “Ягона буюртмачи хизмати” раҳбари ҳам ҳисобланади.

Бундан ташқари, вилоят қурилиш бошқармаси бошлиғи Рустамбек Ходибоев миллиардлаб сўмлик давлат буюртмаларини бажараётган Ixtisoslashgan Shahrixon Qurilish компаниясининг таъсисчиси ҳам ҳисобланади.

Худди шундай лойиҳалар таъсисчилари “Ягона буюртмачи хизмати” раҳбарининг қариндошларига тегишли Andijon Ihlos Qurilish компанияси томонидан ҳам амалга оширилмоқда.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Музработда электр таъминотидаги узилишдан норози аҳоли кўчада балон ёқди

27 декабрь куни Сурхондарё вилояти Музработ тумани, «Оби ҳаёт» маҳалласида яшовчи фуқароларнинг электр энергия таъминотидаги узилишдан норози бўлиб, кўчада балон ёққан. Ушбу ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги муносабат билдирди.

Унга кўра, 25 декабрь куни маҳалладаги қуввати 630 кВА трансформаторнинг ишдан чиқиши оқибатида 26 декабрь куни қуввати 400 кВА бошқа трансформатор ўрнатилган. Аммо электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг ортиши натижасида у ҳам ишдан чиққан.

Хокимлик ахборотига кўра, «Оби ҳаёт» маҳалласида 545 та хонадон бўлиб, ушбу ҳодиса оқибатида 165 та хонадоннинг электр таъминотида узилиш юзага келган.

Муаммони бартараф этиш мақсадида 27 декабрь куни 630 кВА кучланишга эга янги трансформатор ўрнатилиб, аҳоли электр энергия билан таъминланган, дейилади хабарда.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Навоий марказида Янги йил арчаси ёниб кетди

27 декабрь куни Навоий марказида вилоят ҳокимлиги яқинига ўрнатилган Янги йил арчаси ёниб кетгани юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси изоҳ берди.

Қайд этилишича, ёнғиннинг келиб чиқишига ёғингарчилик натижасида намланган электр симларидаги қисқа туташув сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Марказий арча ўрнатилган жойда иккита ёнғин-қутқарув отряди ва битта ўт ўчириш автоэкипажининг навбатчилиги ташкил этилган бўлиб, улар томонидан соат 19:07да келиб чиққан ёнғин 19:21да ўчирилган.

Фото: Telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Самарқанд ва Қашқадарё ўртасидаги довонда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди

ЙҲХББ матбуот хизмати хабарига кўра, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи “Тахтақорача” довонида қор ёғиб, йўлнинг қатнов қисмида йўллар музлаган ва қор кўчиши, йўлда кўриш масофаси чекланиши, қуюқ туман тушиши эҳтимоли бор. Шу сабабли довон орқали транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Жанубий Корея ва Канадада ҳам коронавируснинг янги штамми аниқланди. Япония чегараларни ёпиб қўйди

Аввалроқ, "британча штамм" деб ном олган COVID-19'нинг янги штамми Жанубий Корея ва Канадада ҳам аниқланди. Жанубий Корея Буюк Британия билан авиақатновларни 23 декабрь куни тўхтатиб қўйган эди. 

Шунингдек, янги штамм Сингапур, Германия, Франция, Ирландия, Швейцария, Ливан, Швеция, Испания ва Японияда ҳам аниқланганди.

Бир қатор мамлакатлар, шу жумладан, Япония (январь охиригача), Саудия Арабистони, Исроил, Уммон ва Қувайт каби мамлакатлар чегараларни вақтинча ёпиб қўйишди ва ҳаво йўллари орқали қатновларни тўхтатишди.

Бразилия, Россия, Канада, Эрон, Туркия, Испания, Ҳиндистон, Нидерландия, Италия, Германия, Польша, Швеция, Дания, Финландия, Хорватия ва шунингдек, Болтиқбўйи мамлакатлари эса Буюк Британия билан авиақатновларни вақтинча тўхтатиб қўйишди. 

Маълумот учун, ушбу штамм 14 декабрь куни аниқланган эди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Депутатлар президент хавфсизлик хизматига оид қонун лойиҳасини кўриб чиқди

26 декабрь куни Қонунчилик палатаси депутатлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқди.

Ҳозирга қадар хизмат ўз фаолиятини қонуности ҳужжатлари асосида юритиб келмоқда. Қонун эса хизмат фаолиятида ҳуқуқий асос вазифасини ўтайди. Унда қўриқланиши белгиланган шахсларнинг тоифаси, хизматнинг мақоми, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, давлат органлари билан ҳамкорлик масалалари акс этган. Шунингдек, лойиҳада хизмат фаолиятини назорат қилиш тартиби ҳам назарда тутилган.

Таъкидланишича, лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига ҳам қўйилган, қолаверса, АҚШ, Россия, Корея давлатларининг соҳадаги қонунчилик асослари ўрганилган. Қонун лойиҳаси 2008 йил 10 октябрда имзоланган МДҲ иштирокчи давлатларининг давлат қўриқловига олинган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳамкорлик келишуви асосида ишлаб чиқилган.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Долларнинг расмий курси 3 сўмга кўтарилди ва жами 10 476 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз пасайди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
«Ғўзапоя масжиди» реставрация ишлари туман ҳокимлиги томонидан бажарилмади — Маданият вазирлиги

Маданият вазирлиги Наманган вилояти Косонсой туманидаги 22 та тарихий обидаларнинг йўқ бўлиб кетиш эҳтимоли тўғрисидаги лавҳага муносабат билдирди.

Унга кўра, «Ғўзапоя масжиди» ёдгорлиги бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан белгиланган реставрация тиклаш бўйича чора тадбирларни туман ҳокимлиги бажармаган.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йилги қарорига асосан Косонсой туманидаги «Мугтепа» археология ёдгорлигида очиқ осмон остидаги музей ташкил этиш керак бўлган. Қарор ижроси вилоят ҳокимлиги ва Наманган вилоят тарихи ва маданияти томонидан таъминланмаган.

Ҳозирда Маданий мерос департаменти томонидан «Мунчоқтепа» археология ёдгорлиги ва «Ғўзапоя масжид» ёдгорлиги 2021 йил таъмирлаш тиклаш дастурига киритилди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш. Қўлланма

Сўнги пайтларда ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришда қайта имтиҳон топшириш керак бўлади, деган нотўғри маълумот тарқала бошлади. Давлат хизматлари агентлиги вазиятга аниқлик киритди.

2021 йилда ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришда қайта имтиҳон топшириш керак бўлмайди.

Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш 2021 йил 31 декабрга қадар давом этади. Бу Давлат хизматлари марказларида соддалаштирилган тартибда амалга оширилади. Яъни, қайта имтиҳон варақаси талаб этилмайди.

Аввалроқ, "Газета.uz" эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш бўйича қўлланма эълон қилган эди.

Хизматдан фойдаланиш учун паспорт, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини тақдим этиш ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 % (бугунги кунда 156 100 сўм) миқдоридаги тўловни амалга ошириш лозим.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb