Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари
21.6K subscribers
36K photos
888 videos
5 files
33.3K links
Ўзбекистон янгиликлари. Расмий сайт www.gazeta.uz/uz

Таҳририят:
@GazetauzMuloqotBot
+998 78-333-10-15

Реклама:
@Afisha_Media_Regina
+998 99 444 35 39

Иш: https://forms.gle/wXBjsfutge9EF9k16

Лотин алифбосидаги канал: @gazetauz_ozb
Download Telegram
​​АҚШ президентлигига номзодини сурмоқчи бўлган Буттиджич ўз фикридан қайтди

Саут-Бенд шаҳрининг собиқ мэри Пит Буттиджич АҚШ президентлик сайловларида демократлар партиясидан номзод кўрсатиш учун бўлаётган сайловолди пойгалардан чиқаётганлигини маълум қилди. Бу ҳақда у CBS News орқали қилган мурожаатида айтиб ўтган.

Демократлар партияси вакиллари ноябрь ойидаги АҚШ президентлик сайловида Дональд Трампга қарши номзод кўрсатиш учун ўтказаётган праймеризида ҳозирча сенатор Берни Сандерс 58 та делегатнинг овози билан олдинда бормоқда. Барак Обама президентлиги давомида вице-президент бўлган Джо Байден эса Буттиджич пойгани тарк этгандан сўнг 50 та делегатнинг овозига эга бўлиб, иккинчи кетмоқда.

Сешанба куни бўлиб ўтадиган праймеризнинг энг муҳим кунларидан бири "Супер Сешанба" давомида бир вақтнинг ўзида 14 та штатларда партия делегатлари овоз беришади, шу куни умумий овозларнинг учдан бири, 1357 та овоз, тақсимланади.

Ноябь ойидаги сайловда демократлар партиясининг номзоди сифатида қатнашиш учун, камида 1991 та партия делегатининг овозини ютиш керак бўлади.

Фото: The New York Times

@gazetauz_uzb
Ўзбекистон бўйлаб автомобиллар учун пуллик турар жойлари очилиши режалаштирилмоқда

Трансопрт вазирлиги қошидаги автомобиль йўллари қўмитаси томонидан Regulation.gov.uz порталида жойлаштирилган Вазирлар маҳкамасининг қарори лойиҳасига кўра, Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида давлат-хусусий шериклик асосида автомобиллар учун пуллик турар жойларини қуриш ва фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Қарор лойиҳасига кўра, автомобиль турар жойларининг қаерда қурилиши бўйича ҳокимликлар қарор чиқаришади. Ушбу автомобиль турар жойларидан пуллик фойдаланиш вақтини ҳар куни соат 08:00 дан 17:00 гача қилиб белгилаш кўзда тутилмоқда.

Қарор лойиҳасининг муҳокамаси 15 мартгача давом этади.

@gazetauz_uzb
1 майдан бошлаб боғча учун тўловлар ошади

Ҳукуматнинг 28 февраль кундаги қарорига кўра, 1 майдан бошлаб боғча учун тўланадиган тўловлар оширилиши қуйидагича тасдиқланган.

Манба: Huquqiy Axborot

@gazetauz_uzb
​​Афғонистон, Эрон ва Италияга парвозлар тўхтатилди

Ўзбекистон транспорт вазирлиги Афғонистон, Эрон ва Италия авиация хизматлари вакилларини 1 мартдан бошлаб ушбу мамлакатларга парвозлар вақтинчалик тўхтатилганлигини маълум қилган. Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу қарор COVID-19 коронавирусининг Ўзбекистон ҳудудига кириб келиш ва тарқалиши олдини олиш учун қабул қилинган.

Хабарда Ўзбекистон фуқароларига Афғонистон, Эрон ва Италиядаги ҳолатнинг яхшиланишига қадар ушбу мамлакатларга боришдан тийилиб туришлари тавсия этилган, ва коронавирус билан оғриган беморлар аниқланган давлатлар ҳудудид бўлиб турганларга зарур ҳолатларда Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилган.

Олдинроқ, 1 мартдан бошлаб Жанубий Кореяга авиақатновлар тўхтатилганлиги ҳақида хабар берилган эди. Бундан ташқари Токио ва Рим, Джидда ва Мадина (Саудия Арабистони) шаҳарларига ҳам авиақатновлар тўхтатилган. Хитойга рейслар февраль бошидан тўхтатилган эди.

@gazetauz_uzb
Февраль ойидаги инфляция 0,8 фоизни ташкил этди

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра февраль ойида истеъмол нархи ва тарифларининг ўртача ўсиши 0,8 фоизни ташкил этган.  2020 йилнинг дастлабки икки ойида товарлар ва хизматларнинг нархи 1,4 фоизга ошган.

Февраль ойидаги инфляция даражаси 1 фоиздан пастроқ бўлган. Маълумот учун, 2019 йилнинг январь ва февраль ойларидаги инфляция кўрсаткичи икки баровар кўпроқ эди — 1,5 ва 1,6 фоиз.

@gazetauz_uzb
Исроилда бир йил ичида учинчи марта парламент сайловлари бўлиб ўтади

3 март куни Исроил бўйлаб мамлакат парламенти - Кнессетга навбатдан ташқари сайловлар бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда РИА Новости.

Сўнгги 11 ой ичида мамлакат парламентига учинчи сайловлар бўлиб ўтмоқда. Бунинг сабаби - апрель ва сентябрь ойларида бўлиб ўтган сайловларда Исроилнинг ҳеч қайси сиёсий партияси коалицион ҳукумат тузиш бўйича келишувга эриша олмади. Кнессетдаги 120 та депутатлар ўрни учун сайловларда 30 га яқин сиёсий партиялар ва блоклар қатнашмоқда.

@gazetauz_uzb
Марказий Осиё ўйинларини тиклашга қарор қилинди

Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва Эрон давлатлари миллий олимпия қўмиталарининг бош котиблари Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Марказий Осиё ўйинларини яна ўтказишга келишиб олишди. Бу ҳақда Қозоғистон миллий олимпия қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Марказий Осиё ўйинларининг навбатдагисини 2021 йилда ўтказиш режалаштирилган. Томонлар қайси спорт мусобақалари дастурга киритилиши ва мусобақалар муддати ҳақида келишиб олишлари керак бўлади. Мусобақалар дастурида анъанавий спорт турлари бўлиши ҳам мумкинлиги айтилган.

Биринчи Марказий Осиё ўйинлари 1995 йил сентябрь ойида Тошкентда ўтказилган. Сўнгги маротаба эса 2003 йил Душанбеда ташкил этилган эди.

Фото: Қозоғистон миллий олимпия қўмитаси

@gazetauz_uzb
Маймунларни яширинча олиб чиқишга уринган шахс тўхтатилди

Тошкент вилояти “Ойбек” чегара божхона пости орқали 1 бош “Оқпанжа гиббон” ва олти бош “Явана маккакаси” зотига мансуб маймунларни олиб ўтишга уринган қўшни давлат фуқароси Бобожонов божхона ходимлари томонидан тўхтатилган. Бу ҳақда божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра уларнинг умумий нархи 100 млн. сўмга баҳоланган. Маймунлар ҳозирда Тошкент ҳайвонот боғига топширилган ва улар ветеринарлар назоратига олинган. Божхона органлари ушбу иш юзасидан суриштирувларни давом эттиришмоқда.

Фото: Давлат божхона қўмитаси

@gazetauz_uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Доҳада бўлиб ўтган Афғонистон бўйича музокаралар натижалари ҳақида:

"Толибонлар бизнинг учрашувимизда: "Биз ҳеч қачон Ўзбекистонга қандайдир хавф келтирадиган, хавфсизлигини бузадиган ҳаракатларга йўл қўймаймиз, ва у соҳада бирга ишлашга тайёрмиз", — деди. Бу Ўзбекистон учун жуда катта ютуқ".

@gazetauz_uzb
Яқин кунларда ҳаво ҳароратининг бир оз пасайиши кутилмоқда. 5 март куни мамлакатнинг катта қисмида ёмғир ёғади.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/03/02/weather-forecast/?utm_source=push&utm_medium=telegram
⚡️Ўзбекистонда рақамли ривожланиш вазирлиги ташкил этилиши мумкин

Regulation.gov.uz порталида эълон қилинган президент фармони лойиҳасига кўра Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси рақамли ривожланиш вазирлиги этиб қайта таъсис этилиши мумкин.

Фармон лойиҳасида электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази, рақамли иқтисодиётни ўрганиш маркази ва рақамли технологияларни ривожлантириш бюджетдан ташқари фонди ташкил этилиши назарда тутилган.

Фармон лойиҳаси бўйича муҳокамалар 17 мартгача давом этади.

@gazetauz_uzb
«Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастури 284та банд билан тасдиқланди.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/03/02/program/?utm_source=push&utm_medium=telegram

@gazetauz_uzb
❗️Ташқи меҳнат миграцияси Агентлигининг Корея Республикаси Гвангжу шаҳридаги ваколатхонасининг Фейсбук канали орқали ваколатхона раҳбари Алишер Сулаймонов айни кунларда Корея Республикасида "Коронавирус" билан боғлиқ воқеаларга аниқлик киритиш ва бошқа мавзудаги саволлар бўйича ОНЛАЙН тарзда савол-жавоб ўтказмоқда.

https://www.facebook.com/Vakolatxona.Koreya/videos/1344779495713230/

@gazetauz_uzb
Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси фуқароларни ватанга қайтишга чақириқларга берилмасликка чақириб, Жанубий Корея ҳукумати коронавирус аниқланган тақдирда бепул даволанишни кафолатлашини эслатиб ўтди.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/03/02/south-korea/?utm_source=push&utm_medium=telegram

@gazetauz_uzb
Коронавирус бўйича сўнгги янгиликлар

🇮🇷 Эрон Олий рахнамосининг Маслаҳат кенгаши аъзоси Муҳаммад Мир-Муҳаммади коронавирус оқибатида вафот этди. У мамлакатнинг Ватикандаги собиқ элчисидан кейин коронавирус туфайли оламдан ўтган иккинчи Эрон амалдори бўлди — Bloomberg

💰 Дунёнинг 500 нафар энг бой кишилари бир ҳафта давомида коронавирус оқибатида 444 млрд АҚШ доллари йўқотишди. Ушбу ҳафта мобайнида Amazon асосчиси Жефф Безос, Microsoft асосчиси Бил Гейтс ва LVMH раиси Бернар Арнаутлар жаъми 30 млрд АҚШ доллари йўқотишди — Bloomberg

🇰🇷 Жанубий Кореяда коронавирус билан оғриб вафот этганлар сони 26 кишига етди. Мамлакатда умумий касалланганлар сони 3700 дан ошди. Коронавирус билан зарарланганларнинг асосий қисми Тэгуда қайд этилган — РИА Новости

🇫🇷 Париж шаҳридаги Лувр музейи душанба куни сайёҳлар учун очилмади. Бунга сабаб сифатида музей ишчиларининг коронавирусдан хавфсирашлари кўрсатилган. Францияда ҳозирга қадар 100 га яқин коронавирус билан оғриган беморлар қайд этилган — CNN

@gazetauz_uzb
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси Абдушукур Абдуллаев айрим туман филиал раҳбарларини ишдан олмоқда. У «тозалаш»ни Андижон ва Қашқадарё вилоятларида ўтказди.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/03/02/kadastr/?utm_source=push&utm_medium=telegram

@gazetauz_uzb
Сеул-Тошкент йўналиши бўйича қисқартирилган авиақатновлар жадвали эълон қилинди

Ташқи меҳнат миграцияси Агентлиги Корея Республикаси Квангжу шаҳридаги ваколатхонасининг маълум қилишича, Сеулдан Тошкентга авиақатновлар сони қисқартирилиб, ҳар ҳафтада бир маротаба паритет асосида парвозлар галма-гал амалга оширилади.

Парвозлар тартиби:

2020 йил 8 март куни – Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан;
2020 йил 15 март куни – Корея Республикаси авиакомпаниялари томонидан;
2020 йил 22 март куни – Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан;
2020 йил 29 март куни – Корея Республикаси авиакомпаниялари томонидан.

Бундан ташқари, Тошкентга қайтиб борган фуқаролар Тошкент шаҳридан ташқарида бўлган махсус жойда 14 кун мобайнида карантинда сақланиши маълум қилинди.

@gazetauz_uzb
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати Миришкор туман ҳокими Бахтиёр Ражабовнинг сўконғичлигини тан олди. Ҳоким ишини тегишли ташкилотлар ўрганмоқда.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/03/02/rajabov/?utm_source=push&utm_medium=telegram

@gazetauz_uzb
Ўзбекистон қуёш энергетикасига 1,3 млрд доллар сармоя киритишни режалаштирган Канаданинг SkyPower Global компанияси раҳбари Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилди. Унинг сўзларига кўра, шартнома имзоланганига икки йил бўлганига қарамасдан, ҳукумат энергияни сотиб олиш ҳақида кафолат тақдим этмади. Компания Ўзбекистондан янада жозибали таклифлар пайдо бўлган тақдирда ҳам ўз мажбуриятларини бажаришни сўради.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/03/02/skypower/?utm_source=push&utm_medium=telegram
Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси Ян Цзечи президент Шавкат Мирзиёев қабулида бўлиб, унга Си Цзиньпиннинг Ўзбекистон раҳбарига йўллаган шахсий мактубини етказди.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/03/02/yanszi/?utm_source=push&utm_medium=telegram

@gazetauz_uzb
60 ойга бўлиб тўлаш шарти билан фоизсиз машина сотишни ваъда қилган Avto 60 oy компанияси қарийб 19 минг кишини чув туширгани маълум бўлди. Жами зарар 57,4 млрд сўмни ташкил этмоқда.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/03/02/avto-60-oy/?utm_source=push&utm_medium=telegram

@gazetauz_uzb