Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари
21.5K subscribers
36K photos
888 videos
5 files
33.3K links
Ўзбекистон янгиликлари. Расмий сайт www.gazeta.uz/uz

Таҳририят:
@GazetauzMuloqotBot
+998 78-333-10-15

Реклама:
@Afisha_Media_Regina
+998 99 444 35 39

Иш: https://forms.gle/wXBjsfutge9EF9k16

Лотин алифбосидаги канал: @gazetauz_ozb
Download Telegram
Пойтахтнинг Яккасарой тумани ҳокимияти ҳуқуқшуноси туманда жойлашган мактабдаги бассейнда чўмилганда аҳволи ёмонлашиб вафот этди. Бош прокуратура ўлим сабабини аниқлаш учун судга оид тиббиёт экспертизаси тайинлади.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/26/yakkasaroy/

Telegram | Instagram | YouTube
Тошкент шаҳри ҳокими «Газета.uz»га Қодирий ва Дўстлик боғларининг ижарага берилишини изоҳлар экан, боғларга давлат менежер бўлмаслиги кераклигини айтди. «Бутун дунёда шунақа», — деди у. Унинг сўзларига кўра, яшил ҳудуднинг квадрат метрини сақлаш 20-50 доллар туради — бу давлат бюджети учун катта юк.

Видео: https://youtu.be/qGHOg325Oh4

https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/26/hokim/

Telegram | Instagram | YouTube
Ўзбек тилидаги «Жентльменча бўлмаган ишлар вазирлиги» ва «Якшанба» фильмлари ҳамда яна 8 та кинопремера, спектакллар, ижодий маҳорат дарслари, Халқаро жаз фестивали, концертлар, кўргазмалар, болалар учун шоу-дастурлар ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/26/afisha/

Telegram | Instagram | YouTube
Ўзбекистонда 2025 йил 1 январдан таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади. Бу қимор ўйинларига қарамликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, маблағларнинг мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган, деб ёзди ИЛМА.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/26/bookmaking/

Telegram | Instagram | YouTube
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Саудия Арабистонини мағлуб этиб, U-23 Осиё кубоги ярим финалига чиқди (статистика, видео, фото).

https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/26/asian-cup-u23/

Telegram | Instagram | YouTube
26 апрель куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

📄 Ўзбекистон АҚШнинг интеллектуал мулк бўйича қора рўйхатидан чиқарилди.

🛣 Ўзбекистонда автомобиль йўллари эксплуатациясига хусусий секторни жалб қилиш тартиби белгиланди.

✍️ Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилди.

🌳 «Боғнинг менежери давлат бўлиши нотўғри». Тошкент ҳокими ижарага берилган Абдулла Қодирий ва Дўстлик боғлари ҳақида.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

📚 «Бу ҳечам қаҳрамонлик эмас». Тошкент халқ кутубхонаси ходимлари 1966 йилги зилзиладан сўнг китобларни қандай қутқаргани ҳақида.

🇺🇸 Америкалик таниқли шифокор Жўлдас Қулжанов — Тошкентни зилзиладан кейин тиклашдаги иштироки ҳақида.

Батафсил: www.gazeta.uz/uz/2024/04/26/dayjest/

Telegram | Instagram | YouTube
Таниқли ортопед-жарроҳ, Сент-Луис (АҚШ) университети клиникаси профессори Жўлдас Қулжанов қандай қилиб 18 ёшида 1966 йилги зилзила оқибатларини бартараф этишда ёрдам бериш учун Тошкентга келгани ва бир ярим йил қурилишда ишлагани ҳақида «Газета.uz»га сўзлаб берди.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/26/djoldas-kuldjanov/

Telegram | Instagram | YouTube
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги букмекерлик фаолияти қонунийлаштирилишига изоҳ берди. Таъкидланишича, мавжуд тақиқлар «амалда ишламаяпти». Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатдан маблағларнинг чиқиб кетиши йилига 350 млн доллардан 1 млрд долларгачани ташкил қилмоқда.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/27/ilma/

Telegram | Instagram | YouTube
Навоий вилоятида Matiz автомашинасида уч нафар мактаб ўқувчиси ЙТҲга учради. Улардан икки нафари воқеа жойида вафот этди, бири оғир аҳволда шифохонага ётқизилди.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/27/road-accident/

Telegram | Instagram | YouTube
Чилонзор тумани суди 40 ёшли аёлни фирибгарлик билан 80 дан ортиқ кишининг номига кредит эвазига техника маҳсулотларини харид қилиб келгани учун 5 йилу 2 ойга озодликдан маҳрум этди. У бунгача ҳам 12 марта судланган. Шунингдек, бу ишда аёлга ёрдам берган икки йигит 5 йилу 6 ой муддатга қамалди.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/27/case/

Telegram | Instagram | YouTube
Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқов йўлларни яхшилаш учун 500 млн долларлик лойиҳа ишлаб чиқилгани, шунингдек, бекатлар ва тирбандликни келтириб чиқараётган 30 та энг катта чорраҳани тартибга солиш режаси борлигини билдирди. Ҳоким одамларни микромобилликка ўргатиш муҳимлигини ҳам таъкидлади.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/27/shavkat-umurzoqov/

Telegram | Instagram | YouTube
Ўзбекистон президенти бош вазир бошчилигидаги мувофиқлаштирувчи кенгашга уч ой муддатда вазирлик ва идораларни Янги Тошкентга кўчириш бўйича таклиф киритишни топширди.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/27/new-tashkent/

Telegram | Instagram | YouTube
Словакиянинг Volkswagen ва Volvo компаниялари ҳайдовчилик, автомобиль ишлаб чиқариш, кабель агрегатларини йиғиш, монтаж, автомобилларни синовдан ўтказиш каби йўналишларда Ўзбекистондан ишчиларни таклиф этмоқда. Иш ҳақи 1200−1700 евродан бошланади.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/27/volkswagen-volvo/

Telegram | Instagram | YouTube
Тошкент ҳокими «Газета.uz» мухбирининг «Пойтахт экологияси сизни хавотирга соладими?» деган саволига жавобан шундай деди: «Хавотирга солгани учун 75 гектарда истироҳат боғларини қурдик, ҳозир яна 25 гектарда яшил ҳудудлар барпо этяпмиз. Ҳар бир қурувчига дарахт ва бута экишни мажбур қилиб қўйдим».

https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/27/ecology/

Telegram | Instagram | YouTube
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги ёнғин вақтида ўзбекистонлик кўча тозаловчиси Олимжон Иброҳимов трубада учинчи қаватга кўтарилиб, бир неча кишини қутқариб қолди. У бир вақтлар десантчи бўлиб хизмат қилгани ҳақида гапириб берди. «Ёрдам бериш бурчимиздир, Худо ҳаммани кўриб турибди», — деди у.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/27/saint-petersburg/

Telegram | Instagram | YouTube
Тошкентда тоғаси билан бирга юрган ўғлини олиб кетишга уриниб, уни калтаклаган эркак 5 суткага қамалди. Аниқланишича, йигит ота-онасининг мунтазам жанжаллари сабабли улар билан яшашни истамаган. Февраль ойида боланинг онасига ҳимоя ордери ҳам берилгани маълум бўлди.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/27/violence/

Telegram | Instagram | YouTube
Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқароларига ўта зарурат бўлмаса, Россия ҳудудига барча турдаги транспортларда саёҳат қилишдан вақтинча тийилишга чақирди.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/28/tojikiston/

Telegram | Instagram | YouTube
Сирдарё туманида бир оиладан уч нафар шахснинг куйган жасади қотиллик аломатлари билан топилди. Ҳолат юзасидан ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/28/sirdaryo/

Telegram | Instagram | YouTube
Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси кетма-кет 3-бор Осиё кубоги бронза медалини қўлга киритди. Тожикистон билан баҳснинг асосий вақтида 5:5 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса Ўзбекистон 1:3 ҳисобида ғалаба қозонди (фото, видео).

https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/28/futzal/

Telegram | Instagram | YouTube
Президент қарори билан Humo тўлов тизимидаги давлат улуши сотувга чиқарилади. Ноябрь ойининг охирида ундаги давлат улуши Давактивга ўтказилганди ва ўшанда гап процессинг марказини хусусийлаштириш билан боғлиқ эмаслиги айтилганди.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/28/humo/

Telegram | Instagram | YouTube
Дубай иқтисодиёт ва туризм департеманти санъат мухлислари учун диққатга сазовор жойлар ва маданий тадбирлар хақида маълумот берди (реклама).

https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/29/visit-dubai