Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари
21.6K subscribers
35.9K photos
887 videos
5 files
33.2K links
Ўзбекистон янгиликлари. Расмий сайт www.gazeta.uz/uz

Таҳририят:
@GazetauzMuloqotBot
+998 78-333-10-15

Реклама:
@Afisha_Media_Regina
+998 99 444 35 39

Иш: https://forms.gle/wXBjsfutge9EF9k16

Лотин алифбосидаги канал: @gazetauz_ozb
Download Telegram
Руминияда бадиий гимнастика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Анастасия Саранцева ва Мишель Нестерова бронза медалларини қўлга киритди. Бу натижа орқали тарихда илк бор ўзбекистонлик гимнастикачилар ЖЧда медалли бўлди.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/07/11/gymnastics/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Рақобат қўмитаси раиси Шоҳруҳ Шораҳмедов Uzum ва Click компаниялари қўмита рухсатисиз бирлашса, жазога тортилишини маълум қилди. Аввалроқ компаниялар ўзаро бирлашгани тўғрисида қўшма баёнот берган, кейинроқ эса қўмита ҳали бирлашув бўйича расмий битим тузилмаганини билдирганди.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/07/11/uzum-click/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
«Газета.uz» Тошкент шаҳридаги 47 та (улар жами 822 та) сайлов участкаси маълумотларини таҳлил қилди. Ғолиб Шавкат Мирзиёев уларда 48,7 фоиздан 96,5 фоизгача овоз тўплади. Айрим участкаларда ҳақиқий эмас деб топилган бюллетенлар улуши қолган учта номзоднинг умумий фоизларидан ҳам юқори бўлган.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/07/11/voting-in-tashkent/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Долларнинг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 12 июлдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 18,54 сўмга қимматлаб, 11 574,13 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курси ҳам ошди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Шавкат Мирзиёев 10 та туман ва 2 та шаҳар ҳокимини инвестиция кўрсаткичи қониқарсизлиги учун ишдан бўшатиш бўйича топшириқ берди. Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасига уларнинг фаолиятини ўрганиб, қонун устуворлигини таъминлаш вазифаси юклатилди.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/07/11/hokimlar/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
❗️Президент видеоселекторда сусткашликка йўл қўйганликлари учун сув хўжалиги вазири ўринбосари Бахтиёр Камалов, транспорт вазири ўринбосари Абдусамад Мўминов, «Сувтаъминот» раҳбари Соҳиб Саифназаров, «Темир йўл» раҳбари Ҳуснутдин Хосилов ва «Автойўл» раҳбари Абдураҳмон Абдувалиевни лавозимидан озод этди.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/07/11/dismissals/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти этиб қайта сайланганидан кейинги илк нутқида халқнинг юксак ишончини оқлаш учун бор билим, тажриба ва кучини сарфлашини, керак бўлса, бунинг учун жонини ҳам беришга тайёрлигини таъкидлади.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/07/11/jonim-fido/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Ўзбекистон Инвестиция вазирлигида ҳар бир янги инвесторга ҳамроҳлик қилиш учун «инвестиция менежери» лавозими жорий этилади. Улар бевосита вазирга бўйсунади ва хорижий инвесторлар билан доимий алоқада бўлиб, юзага келган масалаларни ҳал қилиб боради.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/07/11/investment-managers/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Тошкент вилоятидаги Чотқол давлат биосфера резервати ҳудудида Фавқулодда вазиятлар, Мудофаа ва Экология вазирликлари томонидан ёнғин ўчирилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин майдони 10 гектардан 20 гектаргача ўрмонни ташкил этади.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/07/11/fire/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Европа Иттифоқи Ўзбекистонда бўлиб ўтган президентлик сайлови якунлари бўйича эълон қилган баёнотида мамлакатни демократик ислоҳотларни амалга оширишда қўллаб-қувватлашда давом этишини ҳамда ЕХҲТ ДИИҲБ кузатувчилар миссияси хулосаларини «эътиборга олиши»ни таъкидлади.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/07/11/eu/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Суд Telegram-каналига алоқадорликда гумон қилинаётган журналистларга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқишни 18 июль кунига тайинлади. Жабрланганлар ва даъвогарлар орасида Меҳнат вазирлигининг собиқ раҳбари Нозим Ҳусанов, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳибсдаги собиқ раҳбари ва бошқалар бор.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/07/11/kompromatuzb/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
11 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

🔺 Рақобат йўқ, лекин яхши ташкил этилган. ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси — президентлик сайлови тўғрисида

🔪 «Ғишткўприк» божхона пости олдида эркак ўткинчига пичоқ билан ҳужум қилди

👥 Шавкат Мирзиёев «Темир йўл», «Автойўл», «Сувтаъминот» раҳбарлари ва бошқа амалдорларни ишдан олди

📲 «Бизнинг рухсатимизсиз бирлашса, жазога тортилади». Рақобат қўмитаси раиси — Uzum ва Click бирлашиши ҳақида

👤 Чирчиқда 27 ёшли йигит ўзини кўп қаватли уй балконидан ташлаб вафот этди

«Газета.uz»да эълон қилинган таҳлилнома ва мақола:

📄 48,7% дан 96,5% гача. Тошкентда Шавкат Мирзиёевга қандай овоз беришди? (47 та участка мисолида)

🌳 «Бизга кислород керак». Тошкентдаги маҳалла аҳолиси 18 минг дарахт кесилишидан хавотирда

Батафсил: www.gazeta.uz/uz/2023/07/11/digest/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Японияда бўлиб ўтган 64-Халқаро математика олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 3 та бронза медалини олди. Уларга 66 млн сўмдан пул мукофоти берилади.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/07/12/imo/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Тижорат банклари 12 июль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 515−11 570 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 620−11 635 сўм.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/07/12/dollar-12/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Қозоғистон президенти блогерларни реклама ёрлиғини қўйиш ва даромадларидан солиқ тўлаш мажбуриятини юкловчи қонунни имзолади. Шунингдек, улар сохта хабарлар тарқатгани учун жаримага тортилади.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/07/11/bloggers/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Президент имзолаган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича Миллий гвардия ва ички ишлар органларига ваколатлар беришни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилди.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/07/12/ecology/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аввалроқ «Газета.uz» президент 12 нафар ҳоким, шунингдек, бир қатор мансабдор шахслар ва давлат корхоналари раҳбарларини ишдан бўшатгани ҳақида ёзганди.

«Қандай машаққат билан чет давлатга бориб, банклар, тадбиркорлар билан учрашаман, катта-катта лойиҳаларни келишаман. Лекин, менинг вакилларим бўлган одамлар ухлаб, мудраб ўтирибди», — деди Мирзиёев.

Президент автомобиль йўллари қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» ва «Ўзсувтаъминот» раҳбарлари, сув хўжалиги ва транспорт вазирлари ўринбосарлари ишдан олинганини айтиб, «Хиёнат қилганга ўрин йўқ», деди.

Шунингдек, президент «Ўзтўқимачиликсаноат», «Иссиқлик электр станциялари» ва «Ўзсаноатқурилишбанк» раисларига «ҳайфсан» берди.

«Охирги ҳайфсан буларга. Сўнгги огоҳлантириш. Агар уч ой ичида ўзгариш қилмаса, жавобгарликка тортилиб, барча зарар ва олинмаган фойда улардан ундириб олинади», — деди у.

«Мен ишлаган, хато қилган одамни кечираман, лекин хиёнат қилган одамни ҳеч қачон кечирмайман», — деди президент.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Юй Цзюнь Хитойнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. 51 ёшли дипломат шу йил бошида 5 йиллик миссиясини якунлаган Цзян Яннинг ўрнини эгаллади.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/07/12/china/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ўз фаолиятида бевосита президентга ва Сенатга ҳисобдор этиб белгиланди. Қўмита ҳар йили иқтисодиётда рақобат муҳити ва истеъмолчилар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши ҳолати тўғрисида ҳисобот бериб боради.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/07/12/antimonopoly/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Жанубий Африка Республикасининг Йоҳаннесбург шаҳрида 2012 йилдан бери биринчи марта қор ёғди. Ҳодиса намликнинг кўтарилиши ва совуқ ҳарорат туфайли кузатилган. Олимлар бунга глобал исишнинг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлади.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/07/12/africa-snow/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Экспортга қўйилган чеклов бекор қилингач, Ўзбекистон четга рекорд даражада кўп пиёз юборди. Март ойи ўрталаридан июнь охиригача ташқи бозорларга 222,8 минг тонна пиёз жўнатилган, бу ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 53 фоизга кўп. Маҳсулотнинг 90 фоизи Россия ва Қозоғистонга сотилган.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/07/12/onion/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb