Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари
21.6K subscribers
35.9K photos
886 videos
5 files
33.2K links
Ўзбекистон янгиликлари. Расмий сайт www.gazeta.uz/uz

Таҳририят:
@GazetauzMuloqotBot
+998 78-333-10-15

Реклама:
@Afisha_Media_Regina
+998 99 444 35 39

Иш: https://forms.gle/wXBjsfutge9EF9k16

Лотин алифбосидаги канал: @gazetauz_ozb
Download Telegram
Тошкентдан Қозоғистоннинг Хоргос ва Петропавловск шаҳарларига мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди.

https://www.gazeta.uz/uz/2019/09/25/avtobus/
ДХХ Қозоғистондан кўп миқдордаги биоқўшимчалар, «Соннат» дори воситалари ва муддати ўтган онкологик препаратларнинг олиб кирилишига чек қўйди.

https://www.gazeta.uz/uz/2019/09/25/sonnat/
«Ўзэнергоинжиниринг» ва Франциянинг Assystem компанияси электр тармоқлари ва энергетика объектларини лойиҳалаштириш бўйича қўшма корхона ташкил этди.

https://www.gazeta.uz/uz/2019/09/25/assystem/
«Иссиқ нон» тўлиқ метражли бадиий фильми Оскар мукофотига Ўзбекистон номидан илгари суриладиган бўлди.

https://www.gazeta.uz/uz/2019/09/25/oscar/
«Ҳумо арена» спорт комплексида ўтказилган пара-дзюдо бўйича Тошкент Гран-приси Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.

https://www.gazeta.uz/uz/2019/09/25/para-judo-/
Президент 1 октябрдан ҚҚС ставкасини 20 фоиздан 15 фоизга тушириш тўғрисидаги фармонни имзолади. 2020 йилда юридий шахслар фойда солиғига 15 фоизлик базавий ставка ўрнатиш режалаштирилмоқда.

https://www.gazeta.uz/uz/2019/09/25/qqs/
Тошкент вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ҳукумат қарори.

https://www.gazeta.uz/uz/2019/09/25/tosh-vil-/
ИИВ томонидан янги ташкил қилинган Бўзатов тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинлов амалга оширилди.

https://www.gazeta.uz/uz/2019/09/25/bozatov-iib/
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи йил бошидан 20 фоизга ёки 3,4 млрд долларга ошди.

https://www.gazeta.uz/uz/2019/09/25/tashqi-qarz/
Шавкат Мирзиёев БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгашининг судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саянни қабул қилди.

https://www.gazeta.uz/uz/2019/09/25/qabul/
1 октябрдан бошлаб халқаро карталардаги маблағларни банкоматлар орқали фақат сўмда ечиб олиш мумкин. Марказий банк буни халқаро амалиёт билан боғлади.

https://www.gazeta.uz/uz/2019/09/26/currency/
Тошкент прокуратураси Kun.uz мухбирини жиноят содир этишда айблаган Олмазор ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобовга нисбатан жиноят иши қўзғатишни рад этди.

https://www.gazeta.uz/uz/2019/09/26/prokuratura/
Қозоғистон Ўзбекистонда талаб кучайиб кетгани сабабли сигирларни мамлакатдан олиб чиқишни чеклади ва чорва экспортини тўлиқ тақиқлашни кўриб чиқмоқда.

https://www.gazeta.uz/uz/2019/09/26/cattle/
Қашқадарёда икки «Дамас»нинг тўқнашиб, ёниб кетиши оқибатида беш киши вафот этди, тўрт киши жароҳатланди.

https://www.gazeta.uz/uz/2019/09/26/yth/
Бош вазир топшириғи билан 1 февралга қадар ўрмонлардан ташқаридаги дарахтларни кесишга мораторий жорий этиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу вақт давомида дарахт ва буталарни парваришлар, калталатик ва кесиш меъёрлари қайта кўриб чиқилади.

https://www.gazeta.uz/uz/2019/09/26/trees/
«Халқ банки» Бўка филиали бошқарувчисининг биринчи ўринбосари сохта ҳужжатлар билан катта миқдордаги маблағларни ўзлаштиргани аниқланди. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://www.gazeta.uz/uz/2019/09/26/xalq-banki/
Францияга 12 йил президентлик қилган Жак Ширак 87 ёшда вафот этди.

https://www.gazeta.uz/uz/2019/09/26/chirak/
2017 йилда давлатга хиёнатда айбланиб қамалган шарқшунос олим Андрей Кубатин оқланди.

https://www.gazeta.uz/uz/2019/09/26/kubatin/
Фарҳод Маҳмудов Президент администрацияси раҳбарига ўринбосар этиб тайинланди.

https://www.gazeta.uz/uz/2019/09/27/tayinlov/
Жиноий ишлар бўйича судьяларнинг 22,2 фоизи 35 ёшга тўлмаган. Ёшлиги ва тажрибасизлиги сабабли улар қабул қилган қарорларнинг айримлари юқори босқич судлари томонидан бекор қилинган.

https://www.gazeta.uz/uz/2019/09/27/sudya/
Балашихада музей реставрацияси учун таклиф қилинган ўзбекистонликларнинг полиция ходимлари томонидан калтакланиши юзасидан Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига расмий мурожаат йўлланди.

https://www.gazeta.uz/uz/2019/09/27/balashikha/