Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари
21.6K subscribers
35.9K photos
886 videos
5 files
33.2K links
Ўзбекистон янгиликлари. Расмий сайт www.gazeta.uz/uz

Таҳририят:
@GazetauzMuloqotBot
+998 78-333-10-15

Реклама:
@Afisha_Media_Regina
+998 99 444 35 39

Иш: https://forms.gle/wXBjsfutge9EF9k16

Лотин алифбосидаги канал: @gazetauz_ozb
Download Telegram
Фарғонада «Риштон» чегара божхона пости барча фуқаролар ҳамда енгил автомашиналарни ҳаракатланишлари учун ишга тушди.

https://www.gazeta.uz/uz/2019/08/30/rishton/
Президент Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги («Ўзкосмос») агентлигини ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

https://www.gazeta.uz/uz/2019/08/31/space-agency/
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Ёшлар академияси ташкил этилади. Тизимли равишда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва олимларнинг янги авлодини тайёрлаш — унинг асосий вазифаларидан.

https://www.gazeta.uz/uz/2019/08/31/youth-academy/
Президент Шавкат Мирзиёев клиник ўлим ҳолатидаги гўдакнинг ҳаётини сақлаб қолган шифокор Сергей Тобиасни медал билан тақдирлади.

https://www.gazeta.uz/uz/2019/08/31/doctor/
Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюриб, қатағон қурбонларини ёд этди.

https://www.gazeta.uz/uz/2019/08/31/commemorate/
Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳаси тўғридан-тўғри амал қилувчи ҳужжат бўлади. Солиқлар сони қисқариб, махсус солиқ режимлари бекор қилинмоқда.

https://www.gazeta.uz/uz/2019/09/02/tax-code/
Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ҳарбий қасамёд қабул қилди.

https://www.gazeta.uz/uz/2019/09/02/qasamyod/
Самарқанд ва Қаршида байрам муносабати билан ўтказилган мушакбозликлар даврида очиқ майдондаги қуриган ўтлар ёнгани хабар қилинди.

https://www.gazeta.uz/uz/2019/09/02/mushakbozlik/
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

https://www.gazeta.uz/uz/2019/09/02/president/
«Агар ижобий натижага эришилса, сиз тарихда қоласиз, мухлисларимизнинг орзуси ушалади». Футбол ассоциацияси президенти, ДХХ раиси Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига мурожаат билан чиқди.

https://www.gazeta.uz/uz/2019/09/02/football/
Ҳоким ўринбосарини ёқиб юборган яккабоғлик тадбиркорга нисбатан жиноят иши қайта малакаланиб, судга оширилди. Тадбиркор судга ўз уйидан қатнайди.

https://www.gazeta.uz/uz/2019/09/02/yakkabog/
Велопойгачи Ольга Забелинская Берлиндаги Europakriterium der Bahnfahrer турнирида учта медални қўлга киритди.

https://www.gazeta.uz/uz/2019/09/03/zabelinskaya/
Жомбой туманида ISUZU автобуси ва MAN юк машинаси тўқнашуви натижасида 1 киши ҳаётдан кўз юмди, 22 киши турли даражада тан жароҳати олди.

https://www.gazeta.uz/uz/2019/09/03/jomboy/
«Ўзбекистон темир йўллари» чипталар сотиладиган сайтини янгилади. Интернет орқали сотиб олинган чипта кассадан олинган чиптага қараганда арзонроқ бўлади.

https://www.gazeta.uz/uz/2019/09/03/e-ticket/
Қозоғистон биринчи президентининг катта қизи Дарига Назарбаева республика парламенти юқори палатаси раиси лавозимига қайта сайланди.

https://www.gazeta.uz/uz/2019/09/03/nazarbaeva/
Ўзбекистонлик ҳарбий разведкачилар «Олтин укки — 2019» халқаро мусобақасида иккинчи ўринни қўлга киритди.

https://www.gazeta.uz/uz/2019/09/03/razvedka/
Туркияда ноқонуний юрган хорижликларни аниқлаш ва уларни мамлакатдан чиқариб юбориш борасида текширувлар амалга оширилаётгани хабар қилинди.

https://www.gazeta.uz/uz/2019/09/03/istanbul/
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси фуқаролиги бекор қилиниши мумкин бўлган фуқаролар рўйхатини эълон қилди.

https://www.gazeta.uz/uz/2019/09/03/fuqarolik/
4 сентябрь куни Ўзбекистонда фаолият юритаётган 9904 та давлат умумтаълим муассасаларида 2019−2020 ўқув йили бошланди.

https://www.gazeta.uz/uz/2019/09/04/maktab-2019/
«Росатом» Ўзбекистонда 2020 йил бошидан атом электр станцияси қурилиш майдончасида ишларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда, дея маълум қилди корпорация раҳбари Алексей Лихачёв.

https://www.gazeta.uz/uz/2019/09/04/npp/
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов августда Россия чемпионатининг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

https://www.gazeta.uz/uz/2019/09/04/shomurodov/