Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари
21.9K subscribers
34.4K photos
853 videos
5 files
31.7K links
Ўзбекистон янгиликлари. Расмий сайт www.gazeta.uz/uz

Таҳририят:
@GazetauzMuloqotBot
+998 78-333-10-15

Реклама:
@Afisha_Media_Regina
+998 99 444 35 39

Иш: https://forms.gle/wXBjsfutge9EF9k16

Лотин алифбосидаги канал: @gazetauz_ozb
Download Telegram
Жиззах ва Самарқандда прокурорлар пора билан қўлга тушди

Жиззах вилоятидаги туман прокурори жиноят ишига алоқадор шахсни камоққа олмаслик учун 2 минг доллар сўраган. Самарқанд вилоятидаги туман прокурорларидан бирининг ўринбосари судланувчига тайинланган жазони оғирроқ жазо турига ўзгартиришга ҳаракат қилиб, биринчи енгилроқ жазони ўз кучида қолдириш учун 10 минг доллар талаб қилган. ДХХ бошқа шунга ўхшаш коррупция ҳолатлари ҳақида ҳам хабар берди.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/09/21/corruption/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Болаларни полиомелитга қарши эмлаш бошланди

20 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда болаларни полиомелитга қарши оммавий эмлаш бошланди. Бу Тожикистон ва Афғонистон полиомелит ҳолатлари аниқланганлиги билан боғлиқ.

Мамлакат ҳудудларига 1,2 миллион доза вакциналар етказиб берилди. Полиомиелитга қарши эмлаш боланинг 2, 3, 4 ва 16 ойлигида ва 7 ёшида оилавий поликлиникаларда ОПВ-оғиз орқали юбориладиган полиомиелит вакцинаси билан амалга оширилади.

СЭО хизмати вакциналар ва иммунопрофилактика бўлими бошлиғи Дилором Турсунова «Газета.uz»га берган изоҳида Ўзбекистонда охирги маротаба полиомелит ҳолати 1995 йил Қорақалпоғистонда аниқланганлигини таъкидлади. «ЖССТ тавсияларига мувофиқ 1997 йилдан бошлаб мамлакатга полио вирус кириб келишининг олдини олиш фаол эпидемиологик кузатув олиб борилмоқда», — деди у.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/09/21/polio-virus/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Ўзбекистонда LADA автомобилларини серияли ишлаб чиқариш бошланди

«Жиззах» эркин иқтисодий зонасидаги ADM Jizzakh корхонасида LADA автомобилларини серияли йиғиш бошланди. Йирик узелли йиғиш усулида (SKD) биринчи бўлиб LADA Vesta SW ва LADA XRAY моделларини ишлаб чиқиш йўлга қўйилди. Тез орада улар сафига LADA Largus ҳам қўшилади.

Ишлаб чиқариш «АвтоВАЗ»нинг ускуналар, технологик жараёнлар ва сифат назорати бўйича барча талабларини инобатга олган ҳолда ташкил этилган. Лойиҳани амалга ошириш орқали 200 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

"Маҳаллий йиғилиш LADA автомобилларини истеъмолчилар учун, биринчи навбатда, кредит дастурлари ва Trade-in шарофати билан янада уйғунроқ қилади», - дея қайд этди компания.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/09/21/lada/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
ИТБ ва ОПЕК Ўзбекистондаги қишлоқ жойларини ривожлантириш учун $275 млн ажратади

Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси Ўзбекистондаги қишлоқ жойларини ривожлантириш лойиҳаси учун $275 млн миқдорида қарз ажратади.

Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (БМТТД) томонидан лойиҳа учун 3,05 млн АҚШ доллари миқдорида грант маблағи ажратилади.

Лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон улуши 59,95 млн АҚШ долларидан иборат.

Мазкур лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларининг 20 та туманидаги 170 та МФЙ ҳудудларида амалга оширилади.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/09/21/ibr/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
ДХХ Тошкент ва Фарғона вилоятларида фирибгарлик ҳолатларига чек қўйди

Паркент туманида яшовчи шахс фермер хўжалиги раҳбарига банкдан 3 млрд сўм кредит ажратилишини айтиб, ундан кредит миқдорининг 10 фоизини беришини сўради. 

Фарғона вилоятида мансабдор шахс қум барханларидан лицензиясиз фойдаланишига рухсат бериш учун 5,6 минг доллар олган вақтида ушланди.

Шунингдек, Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ҳокимлигининг мансабдор шахсларидан бири «Аёллар дафтари» рўйхатида турувчи фуқарога ҳокимлик балансида бўлган икки хонали уй ажратилишида ёрдам беришини айтган. У бунинг эвазига 5 минг доллар талаб қилган. Мансабдор шахс сўралган пулни олган вақтида ушланди.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/09/21/incidents/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
«Толибон» қизларнинг таълим олишини чекламоқда, Кобулда давлат хизматидаги аёллар ишга чиқиши тақиқланди

«Толибон» ўрта таълимдаги қизларнинг мактабга боришини чеклади. Кобулда давлат хизматида ишловчи аёлларга ишга чиқиш тақиқланиб, фақат айрим касб эгаларига ишлашга рухсат берилди. «Толибон» расмийлари бу ҳолатларни «хавфсизлик нуқтаи назаридан» дея изоҳламоқда.

«Касбим бўлмаса, ўқишимга рухсат беришмаса, хавфсизликнинг мен учун ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Бу хавфсизлик фақат „Толибон“га керак», — дейди тиббиёт соҳасида таълим олувчи афғон қизи.

«Толибон» матбуот хизмати вакили ҳукуматда аёлларга зарурат йўқлигини, уларнинг вазифаси болаларни дунёга келтириш ва тарбиялаш эканлигини таъкидлади. 

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/09/21/afghan-education/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Фарҳод Арзиев: Россия билан дўстона муносабатларни ривожлантириш — Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев Тошкентда Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ва «Валдай» клуби томонидан ташкил этилган «Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг янги тарихий босқичидаги тараққиёт ва хавфсизлик таҳдидлари» конференциясида таъкидлаб ўтди.

«Ишонч билан айтиш мумкинки, мамлакатларимиз ўртасидаги вақт ва умумий таҳдидлар билан синовдан ўтган стратегик шериклик ҳамкорликнинг янги ўн йиллиги даврида мустаҳкамланиб, ривожланиб бораверади ва янги уфқларни очади», — дея қўшимча қилди Фарҳод Арзиев.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/09/21/relations-russia/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
«Россиянинг Марказий Осиё бўйича махфий кун тартиби йўқ» - Россия ТИВ раҳбари ўринбосари

Москвада Ўзбекистон президентининг жорий йилда кутилаётган давлат ташрифига тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Андрей Руденко Тошкентда “Валдай” халқаро мунозара клуби ҳамкорлигида ўтказилган «Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг янги тарихий босқичидаги тараққиёт ва хавфсизлик таҳдидлари» халқаро конференциясида маълум қилди.

Шунингдек, у Россиянинг Марказий Осиё бўйича ҳеч қандай махфий кун тартиби ҳамда минтақа давлатларини ким билан бўлиш борасидаги геосиёсий танлов қаршисида қолдириш режаси йўқлигини айтди.

«Бошқа давлатлардан фарқли ўлароқ, биз минтақа давлатларини сиз ким билансиз - Россия биланми ёки Россияга қарши қабилидаги геосиёсий танловлар қаршисида қолдириш ғоялари ёки режалари йўқ", - деди у.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/09/21/visit-russia/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
БМТ Афғонистондаги гуманитар инқирозни бартараф этиш саъй-ҳаракатлари масъулиятини олиши мумкин — Абдулазиз Камилов

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов таъкидлашича, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Афғонистондаги гуманитар инқирозни бартараф этиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун масъулиятни ўз зиммасига олиши мумкин.

ТИВ раҳбари 21 сентябрь куни Буюк Британия Мудофаа вазирининг парламентар ўринбосари, Қуролли кучлар давлат вазири Жеймс Ҳиппини қабул қилди. 

Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди. Афғонистондаги мавжуд вазият ва мамлакатни тинч йўл билан ривожлантиришга қаратилган халқаро саъй-ҳаракатлар юзасидан фикр алмашилди.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/09/21/kamilov/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда келгуси 5 йилда иш ўринлари қандай яратилиши бўйича маълумот берди

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда сайловчилар билан учрашувда 14 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, аҳолига очиқ танлов асосида, 1 гектаргача узоқ муддатли ижарага берилишини маълум қилди. Таъкидланишича, бу орқали 50 мингга яқин иш ўрни ташкил этилади.

6 минг нафар ишсиз аҳоли учун, ихчам иссиқхоналар қуриб берилади.

Қўшимча қилинишича, аҳоли томорқаларининг сув таъминотини яхшилаш орқали, 12 минг фуқаронинг бандлиги таъминланади. Маҳаллага кирган ирригация тизимини тиклаш махсус жамғармаси ташкил этилади. Бу жамғармани Фермерлар ва деҳқонлар кенгаши барча туманларда ташкил қилиб, ўзи бошқаради. Бюджетдан ҳар бир туман жамғармасига 10 млрд сўмдан ўтказиб берилади.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/09/21/mirzyoyev/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Келгуси йилда Қорақалпоғистонда 1-4 синф ўқувчилари учун бепул тушлик берилади - президент

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда сайловчилар билан учрашувда маълум қилди, дея хабар бермоқда «Микрофон кўтарган аёл» Telegram-канали.

Қайд этилишича, бунинг учун бюджетдан йилига 100 млрд сўм ажратилади.

«Буни назорат қилинглар, коррупция бўлмасин. Бошқа ҳеч бир ҳудудда бундай бўлмаган. Буни ўзим ўйлаб ёздим. Болажонларимнинг кўпининг онаси касал», —  дейди Шавкат Мирзиёев.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғига янги ўринбосар тайинланди

Дилмурод Мирсодиқов Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари — ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинланди

Тайинловга қадар Дилмурод Мирсодиқов Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Бунга қадар мазкур лавозимда 2019 йилнинг апрель ойидан бери Зафар Қосимжонов фаолият юритиб келаётган эди.

Шунингдек, ИИВ хабарига кўра, вазирликнинг бошқа ҳудудларида ҳам тайинловлар амалга оширилган.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 1,40 сўмга кўтарилиб, 10 688,10 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курси ҳам кўтарилди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ҳозир мен кандидатман» — Шавкат Мирзиёев

ЎзЛиДеПнинг президентликка номзоди Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда сайловчилар билан учрашувда сўзга чиқувчиларга рухсат беришини сўраган модератор Абат Дониёровга «рухсат бериш менда эмас, сенда ҳозир», дея жавоб берди.

«Ҳозирча...ҳозир мен кандидатман», — дея қўшимча қилди Шавкат Мирзиёев.

Сайловчилар амалдаги президентнинг ушбу сўзларидан сўнг кулган ҳолда ўрниларидан туриб, қарсак чалишди.

Видео: Президент матбуот хизмати

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентнинг учта тумани ҳокимига «ҳайфсан» берди

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг тегишли фармойиши 16 сентябрь куни қабул қилинган. E-qaror порталида эълон қилинган ушбу ҳужжатга «Газета.uz» эътибор қаратди.

Ҳужжатга кўра, Меҳнат кодексининг 181-моддасига асосан Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Иргашевга, Юнусобод тумани ҳокими Жаҳонгир Иброҳимовга ва Янгиҳаёт тумани ҳокими Ҳаёт Иногамовга нисбатан «ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилган.

Ушбу ҳокимларга «ҳайфсан» берилишининг сабаби 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини камайтиришга йўл қўйганликлари эканлиги кўрсатилган.

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, январь-июнь ойларида Юнусобод, Янги Ҳаёт ва Мирзо Улуғбек туманларида физик ҳажм индекси кескин пасайган.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/09/21/hokims/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
«Бизда ситиларга ружу қўйилиб, соғлиқ учун фойдали манбалардан воз кечилмоқда» — «Адолат» номзоди

«Адолат» СДП расмий сайтида партия номзоди Баҳром Абдуҳалимовнинг мақоласи эълон қилинди. Мақолада атроф-муҳит ифлосланишининг инсон саломатлигига таъсири ва бу борада Ўзбекистондаги вазият хусусида фикр юритилади.

Партия раҳбари шаҳарларда «сити» қуришга ружу қўйилганлигини танқид қилди. Шунингдек, ҳаводаги чангга қарши курашишда фойда бериши мумкин бўлган сунъий кўллар республикада бирин-кетин йўқ қилинаётганлигини таассуф билан қайд этган.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/09/21/adolat-sdp/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Қашқадарёда болаларни полга ўтқазиб дарс ўтган ўқитувчиларга ҳайфсан берилди

Яккабоғ туманидаги 39-мактабнинг икки ўқитувчиси «мактаб маъмуриятининг ташкилий масалалардаги камчиликларини бўрттириб кўрсатиш мақсадида» ўқувчиларни полга ўтқазиб дарс ўтгани учун ҳайфсан берилди. Бу ҳақда вилояти прокуратураси хабар қилди.

Айтилишича, мктаб раҳбарияти билан ўзаро келишмовчилиги бўлган Н.С ва О.С. жиҳозланган хоналарда дарс ўтиш имконияти бўла туриб, болаларга партасиз хонада дарс ўтган.

Мактаб педагоглари ва касаба уюшма аъзоларининг қўшма йиғилиши қарори билан ҳайфсан уларга берилди. Шунингдек, мактаб директори, унинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ва хўжалик мудирига интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/09/21/yakkabagh-school/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги узум кўчатларини етказиб бериш бўйича тендер якунларини ўрганади

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 1 млн дона узум кўчатини етказиб бериш бўйича тендери натижалари атрофидаги ҳолатни ўрганиш юзасидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан комиссия тузилди, дея хабар қилди вазирлик матбуот хизмати.

«Вазият ўрнатилган тартибда қонунчиликка мувофиқ кўриб чиқилади. Тадқиқот натижаларига кўра тегишли қарорлар қабул қилинади ва эълон этилади», - дейилади хабарда.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизмати ҳам вазият ўрганилаётганини маълум қилди.

«Газета.uz» аввалроқ in vitro усулида етиштирилган 1 млн дона узум кўчатини етизиб бериш бўйича 9,95 млрд сўмлик тендерда De Nova Agro компанияси ғолиб бўлгани ҳақида ёзган эди.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/09/21/tender/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Жаҳон янгиликлари дайжести

🇸🇩 Суданда бир гуруҳ зобитлар томонидан давлат тўнтаришига уриниш муваффақиятсиз тугади. Бунда иштирок этган 60 киши - 40 нафар зобит, 18 нафар аскар ва икки нафар фуқаро ҳибсга олинди. Таъкидланишича, фитна уюштирганлар мамлакат собиқ президенти Умар ал-Башир режимига дахлдор.

🇦🇫 Aфғонистон муваққат ҳукуматида янги тайинловлар эълон қилинди. Савдо, соғлиқни сақлаш вазирлари, шунингдек, олимпия қўмитаси, марказий статистика бошқармаларига раҳбарлар тайинланди.

🇰🇿 Қозоғистон 2023 йилдан бошлаб +997 - янги телефон кодига ўтади. Ҳозирда мамлакат Россия билан биргаликда +7 халқаро DEF-кодидан фойдаланади.

🇱🇾 Ливия парламенти Aбдел Ҳамид Дбейба ҳукуматига ишончсизлик вотумини билдирди.

Батафсил: www.gazeta.uz/uz/2021/09/21/digest211/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
21 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

❤️‍🩹Ўзбекистонда юрак ва ўпка трансплантацияси йўлга қўйилади — Сенат.

🚗Ўзбекистонда биринчи марта АИ-98 маркали бензин ишлаб чиқарилди.

💵Жиззах ва Самарқандда прокурорлар пора билан қўлга тушди.

💉Болаларни полиомелитга қарши эмлаш бошланди.

🌭Келгуси йилда Қорақалпоғистонда 1−4 синф ўқувчилари учун бепул тушлик берилади — президент.

💰Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 43 трлн сўм йўналтирилади — Шавкат Мирзиёев.

⁉️Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентнинг учта тумани ҳокимига «ҳайфсан» берди.

«Газета.uz»да чиққан мақолалар:

🔸Поезд жўнаб кетди. Электричкаларда кимлар юради ва нега йўловчилар ундан қониқишмаяпти?

🔸«Толибон» қизларнинг таълим олишини чекламоқда, Кобулда давлат хизматидаги аёллар ишга чиқиши тақиқланди.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/09/21/tuesday-dayjest/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
«Doing business» муаллифлари «Ўзбекистон протоколи»дан бехабар — ЖБ

Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг «Газета.uz»га маълум қилишича, «Бизнес юритиш» ҳисоботи муаллифлари ва банкнинг минтақадаги вакиллари 2018 ва 2020 йилларда рейтинг маълумотларидаги номувофиқлик бўйича суриштирувда тилга олинган «Ўзбекистон протоколи»дан хабардор эмас.

2018 ва 2020 йиллар бўйича «Doing business» рейтингидаги маълумотларнинг номувофиқлиги фактлари ва ҳолатларига мустақил ташқи шарҳ бериш учун жалб қилинган WilmareHale юридик фирмасининг ҳисоботида бундай «протокол» мавжуд бўлганлиги ва у Жаҳон банкининг операцион фаолиятига қандайдир таъсир кўрсатганлигини тасдиқловчи фактлар келтирилмаган, — дейилади ваколатхонаси баёнотида.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/09/22/uzbekistanprotocol/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb