21 июнь куни Ўзбекистонда 2 нафар коронавирус бемори вафот этди, 395 та янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди
21 июнь куни Ўзбекистонда:
💉 қўлланилган вакцина: 47 882 доза;
Улардан:
▪️ 1-босқич эмланганлар: 21 163 доза;
▪️ 2-босқич эмланганлар: 14 641 доза;
▪️ 3-босқич эмланганлар: 12 078 доза.
🚑 коронавирус билан касалланиш ҳолатлари: 395 киши;
🟢 соғайганлар: 383 киши;
⚫️ вафот этганлар: 2 киши;
🏥 айни вақтда шифохоналарда: 3581 киши даволанмоқда.
Шу кунгача Ўзбекистонда 2 918 909 доза вакцинадан фойдаланилди.
Улардан:
▪️ 1-босқич эмланганлар: 1 723 372 доза;
▪️ 2-босқич эмланганлар: 1 068 278 доза;
▪️ 3-босқич эмланганлар: 127 259 доза.
Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/22/tuesday-corona/?utm_source=push&utm_medium=telegram
Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb

ТИВ Ўзбекистонда махфий биологик қурол ишлаб чиқарилаётганини рад этди
22 июнь куни Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистондаги лабораториялар биологик қурол ишлаб чиқаришга мўлжаллангани ҳақидаги хабарларларни рад этиб, баёнот билан чиқди.
«ОAВда Ўзбекистондаги мавжуд лабораторияларнинг гўёки биологик қурол ишлаб чиқаришга мўлжалланганлиги тўғрисида тарқалаётган маълумотларнинг мутлақо ҳақиқатга тўғри келмаслигига эътибор қаратамиз», — дея қайд этилади ТИВ баёнотида.
«Шуни таъкидлаш керакки, ушбу лабораториялар фақат диагностик тадқиқотлар ўтказиш ва тинчлик мақсадларидагина фойдаланиш учун мўлжалланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Бактериологик ва токсик қурол-яроғларни тақиқлаш тўғрисидаги Конвенсия иштирокчиси сифатида биологик қурол-яроқларни ишлаб чиқариш ва тўплашнинг тақиқланишини таъминлайди», — дея қўшимча қилинади хабарда.
Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/22/biologic/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Kun.uz раҳбари сайтдаги диний мавзуда эълон қилинган мақолалар учун жаримага тортилди
Сайтда эълон қилинган диний мазмундаги материаллар учун Kun.uz асосчиларидан бири ва раҳбари 12,2 млн сўм миқдорида жаримага тортилди.
Маълум бўлишича, Ички ишлар вазирлиги терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси томонидан ўтказилган интернет-мониторинг кузатув тадбирлари давомида Kun.uz сайти томонидан диний мазмундаги мақолалар жойлаштириб келингани аниқланган.
Kun.uz таҳририяти аввалдан диний мазмундаги материалларни тайёрлашда Дин ишлари бўйича қўмита экспертиза гуруҳи билан самарали ҳамкорлик қилиб келишини таъкидлади.
Ушбу янгиликдан сўнг Kun.uz ўз сайтида материалларни эълон қилишни тўхтатди (ўзбекча версияси). Сўнгги янгиликлар соат 20:42 да эълон қилинган.
Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/22/kun-uz/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Грузия ва Туркияда комендантлик соати бекор қилинади
Грузияда ўтган йилнинг ноябридан бери коронавирус пандемияси сабабли мамлакатда амалда бўлган комендантлик соати ва кўчада тиббий ниқоб тақиш режими бекор қилинади, дея хабар бермоқда РИА Новости.
«Энди тиббий ниқобларни очиқ ҳавода тақиш мажбурий бўлмайди — фақат транспорт ва ёпиқ жойларда ниқобда бўлиш зарур», — деди Грузия бош вазири.
Шунингдек, пандемия сабабли Туркияда жорий қилинган комендантлик соати ҳам 1 июлдан бошлаб бутунлай бекор қилинади.
Шаҳар жамоат транспортида ҳаракат қилишда ва узоқ масофаларга саёҳат қилишда ҳам чекловлар бекор қилинади. Мамлакат раҳбари бир неча ҳафта ичида 18 ёшдан катталарни эмлаш жараёнларини якунлаш ниятида эканлигини билдирган.

Қашқадарёда 2 нафар пиёда Nexia уриб юбориши натижасида ҳалок бўлди
Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълумотга кўра, 13 июнь куни Қашқадарё вилояти Ғузор туманида автомашина йўналишига нисбатан йўлнинг чап томонидан пиёда кесиб ўтаётган бир фуқарони уриб юбормаслик мақсадида, Nexia йўлнинг ўнг томон четига бошқарган. Натижада автомашина бошқарувини йўқотиб, ағдарилиб кетган.
Машинанинг орқа томонидан ҳаракатланиб келаётган М.П. бошқарувидаги яна бир Nexia автомашинаси эса йўлнинг ўнг томонидаги қатнов қисмида турган икки нафар пиёдани уриб юбориб, ЙТҲ содир қилган.
Оқибатда 2 нафар пиёда олган оғир тан жароҳатларидан ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари хитойлик аниматорнинг видеосига эътибор қаратдилар.
Унда коронавирусга қарши вакцинанинг таъсири ҳақида ҳикоя қилинади: мушук эмланади ва COVID-19 юқтирган панда билан учрашганида, антитаначалар вирусни дубинкалар билан уришади.
Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Унда коронавирусга қарши вакцинанинг таъсири ҳақида ҳикоя қилинади: мушук эмланади ва COVID-19 юқтирган панда билан учрашганида, антитаначалар вирусни дубинкалар билан уришади.
Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Сурхондарёда тез ёрдам машинасини ўтказмаган ЙПХ ходимлари лавозимидан озод этилди
Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходимлари чақирув бўйича кетаётган тез ёрдам машинасини ўтказмагани акс этган видео лавҳалар тарқалди.
ИИВ ЙҲХББнинг изоҳ беришича, ушбу ҳолат Термиз шаҳар Навбаҳор кўчасида содир бўлган.
Маълум қилинишича, ЙПХ ходимлари 15−17 июнь кунлари Сурхондарё вилоятида «Ёшлар фестивали» ўтказилгани муносабати билан йўлнинг ҳаракатланиш вақтинча чекланган қисмида чақирув бўйича манзилга кетаётган тез ёрдам машинасини ўтказмаган.
Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБнинг 21 июнь кунидаги хизмат текшируви хулосасига кўра, ЙПХ ходимлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, бошқарма ихтиёрига қолдирилди.

Навоийда тўрт нафар ноқонуний тилла қазувчи вафот этди, уч киши шифохонага ётқизилди
Вилоят прокуратурасининг матбуот хизмати хабар беришича, 12 июнь куни Хатирчи туманида яшовчи 7 нафар фуқаролар «Олтинсой» тоғ тизмасига тилла қуми қазиб олиш мақсадида боришган ва чуқурликка тушишган.
«Электродвижок»дан чиққан ёқилғи тутунидан заҳарланиш натижасида 4 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган ҳамда 3 нафар фуқаро туман тиббиёт бирлашмасининг «жонлантириш» бўлимига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Хатирчи туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/22/navoi/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Долларнинг расмий курси пасайди
Долларнинг расмий курси 5,49 сўмга пасайди ва жами 10 581,36 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль ҳам бироз пасайди.
Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Долларнинг расмий курси 5,49 сўмга пасайди ва жами 10 581,36 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль ҳам бироз пасайди.
Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Кластер усулида мебель ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
Буни назарда тутувчи президентнинг 21 июндаги тегишли қарори қабул қилинди.
Унга кўра, ҳудудларда кластер усулида мебель маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналари ташкил этилади. Улардаги ишлаб чиқариш майдонлари мулк ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинади.
КСЗлар учун ер майдони ажратилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича тўланадиган компенсация тўловлари, истисно тариқасида, ундирилмайди.
Тадбиркорлар маҳсулот экспортини йўлга қўйган тақдирда бир қатор имтиёзларга эга бўлади, қолаверса, ҳомашё ва эҳтиёт қисмлар импорти учун божхона божидан озод қилинади.
2022 йилдан бошлаб ҳар йили май ойида Мебель халқаро савдо кўргазмаси ўтказилади.
Батафсил: www.gazeta.uz/uz/2021/06/22/furniture/?utm_source=push&utm_medium=telegram

❗️Ниқобсиз шахслар жамоат транспортларига қўйилмайди
Республика махсус комиссияси қарорига кўра, йўналишли автобус ҳайдовчилари (кондукторлари) ва метро кузатувчилари ниқобсиз бўлган шахсларни транспорт воситалари салонига чиқармаслик чораларини кўриши белгиланди. Бу борадаги таклиф Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Транспорт вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар томонидан киритилган.
Шунингдек, мунтазам равишда микрофон орқали йўловчилар масъулиятини ошириш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш, жамоат транспортларининг охирги бекатида дезинфекция-тозалаш ишларини амалга ошириш кўзда тутилмоқда.
Темир йўл вокзаллари ва аэропортларда эса санитария-эпидемилогия талабларига амал қилиниши қатъий назоратга олинади. Жумладан, дезинфекция ва тозалаш тадбирлари мунтазам равишда амалга оширилади.

«Мақсад бизнинг овозимизни ўчириш бўлди» — Azon.uz раҳбарияти сайтдаги мақолалар учун жаримага тортилди
Azon.uz нашри раҳбарияти сайтда эълон қилинган диний мазмундаги мақолалар учун жаримага тортилди. Шунингдек, суд сайтдаги баъзи хорижий хабарларни «Ўзбекистоннинг бошқа давлатлар билан муносабатини бузиши мумкин» деб топган. Azon.uz бош муҳаррири «Газета.uz»га ушбу суд жараёнини «журналистик фаолиятга тажовуз» дея таърифлади.
Унинг айтишича, Диний қўмита таҳририятга диний материалларни мустақил чиқариш учун оғзаки рухсат берган бўлган. Суд қароридан кейин нашр янгиликларни эълон қилишни тўхтатди.
ИИВ матбуот котиби Шохрух Ғиёсов «Газета.uz»га вазирлик Терроризм ва экстримизмга қарши курашиш бош бошқармасининг барча ҳаракатлари қонун доирасида амалга оширилганлигини, таҳририят шикояти бўлса судга мурожаат қилишини таъкидлади.
Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/22/azonuz/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Абдулла Арипов Россия бош вазири билан учрашди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ кенг кўламли иштироки мамлакат иқтисодиётининг ўсиши учун имкониятлар яратади, деди Россия бош вазири Ўзбекистон ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссия йиғилишида.
«Ишончим комилки, ЕОИИда тўлақонли иштирок этиш Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши учун қўшимча имкониятлар ва Ўзбекистон фуқаролари учун сезиларли устунликлар яратади» — деди Мишустин.
Мишустин Россия ва Ўзбекистон ўртасида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишга, шунингдек, муаммоларга, шу жумладан пандемияга қарши биргаликда курашишга чақирди.
Йиғилишда жорий ўқув йилида Россияда ўқиш учун Ўзбекистон фуқароларига 200 дан ортиқ стипендиялар ажратилгани ва кейинги ўқув йили учун эса 400 га яқин грант ажратилиши режалаштирилаётгани қайд этилди.
Москва шаҳридаги ВДНХда «Ўзбекистон» павильонининг очилиши кутилмоқда.
Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/22/mishustin-aripov/?utm_source=push&utm_medium=telegram

«Агробанк» АТБ кобейжинг картасини очган мижозлар Ўзбекистон ва дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакатларида товар ҳамда хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўладилар (реклама ҳуқуқлари асосида).
https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/22/agrobank/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Учтепада бошқа шахсга тегишли арматурани $35,7 мингга сотиб юборган шахс қўлга олинди
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида ўзганинг қурилиш материалини бошқа бир фуқарога 35,7 минг долларга сотган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган.
Унга кўра, фуқаро Б.М. фуқаро А.га метaлл савдоси билан шуғулланувчи корхонаси мавжудлигини, шунинг учун арзон нархларда арматура топиб беришини маълум қилган.
Аниқланишича, у аслида Зангиота туманидаги бозорда савдо қилувчи О.га тегишли 50 тонна арматурани ўзига тегишли деб алдаб, фуқаронинг пулларини қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сабзи нархи яқин кунларда арзонлашади – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Ўзбекистон вилоятларида тўлиқ пишиб етилиши ноқулай об-ҳаво туфайли қарийб бир ойга кечиккан «эртапишар» сабзи ҳосилини йиғиб олиш бошланди, дея хабар қилди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.
«Оммавий йиғиб олиш ишлари июлнинг биринчи санасига режалаштирилган. Бу бозорни янги сабзи билан тўлиқ таъминлаш ва унинг нархи босқичма-босқич арзонлашувига олиб келади», - дейилади хабарда.
Аввалроқ «Газета.uz» мамлакат бозорларида сабзи нархи кескин кўтарилиб, килограмига 11 минг сўмгача етгани ҳақида хабар берган эди. Йил бошидан буён эса ушбу маҳсулот нархи 60 фоизга ошди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буни ташқи бозорларда сабзи нархининг кўтарилган, шунингдек, совуқ ҳаво туфайли етилиш муддати кечиккани билан изоҳлади.
Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/22/carrot/?utm_source=push&utm_medium=telegram

22 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
🏠Қандай уйлар бошқарувчи компанияларга бириктирилади?
🏢Сенатнинг 16-ялпи мажлиси 25 июнь куни чақирилади.
🇺🇿Ўзбекистон 2021 йилда «Газпром»дан 1,5 млрд куб газ сотиб олди.
💉50 ёшдан ошган фуқаролар ҳамда ОТМ профессор-ўқитувчиларини эмлаш бошланади.
🦠Коронавирус сабабли Ўзбекистон Афғонистон билан чегарани ёпди.
🧪ТИВ Ўзбекистонда махфий биологик қурол ишлаб чиқарилаётганини рад этди.
📲Kun.uz раҳбари сайтдаги диний мавзуда эълон қилинган мақолалар учун жаримага тортилди.
👮🏻♀️Сурхондарёда тез ёрдам машинасини ўтказмаган ЙПХ ходимлари лавозимидан озод этилди.
📲«Мақсад бизнинг овозимизни ўчириш бўлди» — Azon.uz раҳбарияти сайтдаги мақолалар учун жаримага тортилди.
🤝Абдулла Арипов Россия бош вазири билан учрашди.
Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/22/tuesday-dayjest/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Жаҳон янгиликлари дайжести
🏰 Венеция ва Будапешт «таҳдид остида» бўлган ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилиши мумкин. Ливерпуль порти ва Танзаниядаги Селус қўриқхонасини эса рўйхатдан чиқариб ташлаш таклиф қилинмоқда.
🇦🇪 Aбу Дабида сайёҳлар COVID-19'га қарши бепул эмланади. Бунда Sinovac ва Pfizer вакциналаридан фойдаланилади.
🇳🇮 Никарагуада бир ой ичида президентликка беш нафар номзод ҳибсга олинди. Улар миллий суверенитетга таҳдид солувчи ҳаракатлар содир этганликда айбланмоқда.
🇪🇸 Испания ҳукумати 2017 йилда «ноқонуний» референдум ташкил этишда айбланган Каталония сиёсатчиларини афв этди. Мамлакат мухолифати бу борада Олий судга мурожаат қилишни режалаштирмоқда.
🇦🇿 Қорабоғдаги Шуша шаҳрига Озарбайжон давлат қўриқхонаси мақоми берилди.
Батафсил: www.gazeta.uz/uz/2021/06/22/digest154/?utm_source=push&utm_medium=telegram

«Бугунги сукунат орқали соҳадаги барча муаммоларга эътибор қаратишни истадик» - Kun.uz
Kun.uz нашри сайт раҳбари жаримага тортилганидан сўнг сайт фаолиятида танаффус қилди. 22 июнь куни ҳам сайтнинг ўзбекча талқинида хабарлар лентаси янгиланмади.
«Мамлакатда сўз эркинлиги билан боғлиқ айрим қонунчилик меъёрлари (жумладан, Kun.uz’нинг жавобгарликка тортилишига сабаб бўлган қонун нормалари) ҳамон эски қолипларда қолаётганига кўз юмиб бўлмайди. Бундай камчиликлар исталган вақтда сўз эркинлигига қарши қурол сифатида фойдаланилиши мумкин», - дейилади баёнотда.
Нашр айрим давлат идоралари томонидан ОАВ фаолиятига аралашувлар, сўз эркинлигига тўсқинликлар ҳамон сақланиб қолаётганини таъкидлади.
«ОАВ фаолиятига ҳар қандай босим ва цензурага йўл қўйиб бўлмайди. Бугунги сукунат орқали соҳадаги барча муаммоларга эътибор қаратишни истадик», - дейилади баёнотда.
Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/23/protest/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Санаторий, пансионат ва оромгоҳларга фақат коронавирусга тест топширганлар қўйилади
Эндиликда фуқаролар санаторий, пансионат ва болалар оромгоҳларига фақат ПЗР тест топширган ҳолдагина қабул қилинади, дея маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Бу алоҳида кўрсатма бўлгунга қадар ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар оромгоҳларнинг барчасига тегишли.
ПЗР тест оромгоҳга қабул қилинишдан олдин охирги 72 соат давомида топширилган бўлиши керак.

Қозоғистон полиция хизмати 86 та янги Cobalt автомобилидан фойдаланади
Бу ҳақда Tengrinews нашри хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Шимолий Қозоғистон вилояти полициясига Қозоғистон полицияси куни арафасида 86 та янги Chevrolet Cobalt автомобили калитлари вилоят ҳокими Кумар Аксакалов томонидан тантанали равишда топширилган.
Қайд этилишича, Chevrolet Cobalt русумидаги 86 автомашинанинг барчаси вилоят бюджетидан сотиб олинган бўлиб, улар маҳаллий полиция инспекторлари ишида қулайликлар яратиш учун мўлжалланган.
Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/23/cobalt/?utm_source=push&utm_medium=telegram