FlyArystan Туркистон-Тошкент йўналишида илк парвозни амалга оширди
Тошкент халқаро аэропортига Қозоғистоннинг FlyArystan лоукостери Туркистон шаҳридан 180 нафар йўловчи билан илк парвозни амалга оширди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Эндиликда мунтазам рейслар ҳафтасига икки марта – душанба ва пайшанба кунлари Airbus A320 самолётларида амалга оширилади. Чипталар нархи бир томонга 870 минг сўмдан бошланади, парвоз давомийлиги 50 дақиқани ташкил этади.
Қозоғистон лоукастери Туркистондан ташқари, Олмаота ва Нурсултонга ҳам рейсларни таклиф қилмоқда.
FlyArystan — Қозоғистоннинг илк ҳамёнбоп лоукастери бўлиб, биринчи парвозини 2019 йилнинг май ойида амалга оширган. Бугунги кунда FlyArystan флотида 10 дона Airbus A320 ҳаво кемаси мавжуд бўлиб, улар ҳар куни бутун Қозоғистон ва хорижга 70 дан ортиқ рейсларни амалга ошириб келмоқда.
Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb

«Ўзэкспомарказ»нинг агрокўргазмалари Ўзбекистонда илк бор гибрид форматида ўтказилади (реклама ҳуқуқлари асосида).
https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/21/uzekspo/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Долларнинг расмий курси уч кунлик пасайишдан сўнг кўтарилди
Долларнинг расмий курси 19,25 сўмга кўтарилди ва жами 10 586,85 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам бироз кўтарилди, рубль эса бироз пасайди.
Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Долларнинг расмий курси 19,25 сўмга кўтарилди ва жами 10 586,85 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам бироз кўтарилди, рубль эса бироз пасайди.
Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
«Июль охиригача кутишимиз керак». Шерзод Асадов — президент сайловига номзодлар эълон қилиниши ҳақида
Президент матбуот котиби бу ҳақда 21 июндани брифингда Amerika Ovozi журналисти Навбаҳор Имамованинг Шавкат Мирзиёев президентликка яна ўз номзодини қўйиши ҳақидаги саволига жавоб бера туриб айтиб ўтган.
Шерзод Асадов сайловга тайёргарлик жараёни аллақачон бошланганини, Ўзбекистон ЕХҲТнинг ДИИҲБ миссиясини бир неча бор қабул қилгани, сайловни жаҳон стандартлари бўйича олиб боришга тайёргарлик кўрилаётганини айтди.
«Демак, сайловолди жараёнини старт берилишига унча кўп вақт ҳам қолмади, бу — июль охири ва номзодлар ким, қачон ўз номзодини илгари суришини [билиш учун], биз албатта мана шу муддатгача кутишимиз керак. Биринчи навбатда, бу ҳар битта номзодни, ҳар битта фуқарони ўзини конституциявий ҳуқуқи», — деди у.
Июнь бошида Алишер Қодиров «Миллий тикланиш» партияси президентликка ўз номзодини июнь ойида эълон қилишини маълум қилганди.

Чирчиқ пединститути ўқитувчиси ОТМга киритиб қўйиш учун $6000 олаётганда ушланди
Тошкентда ўз танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ўқитувчиси ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълумотларига кўра, ЧДПИ ўқитувчиси Ш.Э. фуқаро Б.Т. ва Э.Ж.ни ушбу ОТМ ёки ТДПУга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.
Департамент ҳамда ДХХ Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у 6000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ХМК Ўзбекистон кимё саноатини модернизация қилишга ёрдамлашади
Халқаро молия корпорацияси ҳамда Ўзбекистон ҳукумати ўртасида кимё саноатини модернизация қилиш ва ўғитлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш бўйича битим имзоланди, дея хабар қилди Молия вазирлиги матбуот хизмати.
«Ўзбекистоннинг афзаллиги шундаки, у ўзининг хом ашёсидан фойдаланиб, турли хил ўғитлар, саноат ва истеъмол товарларини ишлаб чиқара оладиган давлатдир. Аммо, давлат назоратида бўлган соҳалар, асосан, сармоялар етишмаслигидан азият чекмоқда, самарасиз бўлиб қолмоқда ва ортиқча ресурсларни истеъмол қилмоқда», - дейилади хабарда.
Мазкур лойиҳа зарур бозор ислоҳотлари орқали соҳадаги самарасизликларни бартараф этиш, давлат иштирокини камайтириш ва хусусий инвесторлар учун тенг шароит яратишга қаратилган, дея қайд этди Молия вазирлиги.
Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/21/chemical-industry/?utm_source=push&utm_medium=telegram

21 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
🕌«Ушбу ёдгорликлар Тошкентга бетакрор шаҳар қиёфасини бахш этади». Саида Мирзиёева пойтахтдаги панноларни сақлаб қолишга чақирди.
💵Тошкентдаги дорихоналарда ноқонуний сотилаётган 63 минг дона кучли таъсир қилувчи дорилар аниқланди.
👩🏻Самарқандда 19 ёшли қиз иш вақтида зўрланди.
🏗Президент шу ҳафта пойтахтда амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишади.
📑«Ҳақиқат ва тараққиёт» социал-демократик партияси давлат рўйхатидан ўтказилмади — Адлия вазирлиги.
💉Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хитой-ўзбек вакцинаси билан эмланди.
📝«Июль охиригача кутишимиз керак». Шерзод Асадов — президент сайловига номзодлар эълон қилиниши ҳақида.
💰Чирчиқ пединститути ўқитувчиси ОТМга киритиб қўйиш учун $6000 олаётганда ушланди.
Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/21/monday-dayjest/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Aндижонда Spark ҳайдовчиси ЙПХ ходимини капот устида судраб кетди
Ижтимоий тармоқларда Spark автомашинаси ҳайдовчиси ЙПХ ходимини автомобил капотида судраб кетаётгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати изоҳ берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 19 июнь куни соат 19:30 ларда Aндижон вилояти, Aндижон шаҳар, Бобур шоҳ кўчасида содир бўлган.
ЙПХ ходими И.Бобабеков Spark автомобили ҳайдовчисига тўхташ ишорасини кўрсатишига қарамасдан ҳайдовчи ходимнинг устига автомобилни бошқарган. Aвтомобиль капотига осилиб қолган И.Бобабеков тахминан 50−60 метр масофадан сўнг тушиб қолган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Aндижон шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳайдовчи ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди.
Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/21/andijan-spark/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Жаҳон янгиликлари дайжести
🌍 2027 йилда Ғарбий Aфриканинг 15 мамлакати умумий пул бирлигини жорий этади. Ҳозирдаги франк валютаси эко'га ўзгартирилади.
🇮🇱 Исроил ташқи ишлар вазири илк бор расмий ташриф билан БААга боради. Ташриф доирасида Aбу Дабида Исроил элчихонасини, шунингдек Дубайда мамлакат Бош консуллиги очилади.
🇪🇺 Европа Иттифоқи Беларусга қарши тўртинчи санкциялар тўпламини жорий этди. Қўшимча чоралар сифатида Беларус иқтисодиётининг 7 та тармоғига қарши иқтисодий санкциялар маъқулланди.
🇸🇪 Швеция парламенти илк бор бош вазирга ишончсизлик вотумини билдирди.
🇬🇧 Буюк Британия бош вазири мамлакатнинг «илмий ҳукмронлик»ка эришиш ниятини эълон қилди.
🇮🇷 Эроннинг сайланган президенти Эбраҳим Раиси коррупция ва анъанавий бюрократияни йўқ қилиш, одамлар ҳаётини яхшилашга ваъда берди.
Батафсил: www.gazeta.uz/uz/2021/06/21/digest153/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Aqlvoy болалар телеканали мультфильмлардаги иккита саҳна бўйича изоҳ берди
Aqlvoy болалар телеканалида эфирга узатилган мультфильмларда итальян рассоми Сандро Боттичеллининг "Венеранинг туғилиши" картинаси ва малика Жинан ҳамда Оловудииннинг ўпишиш саҳналари ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг норозилигига сабаб бўлди.
Аксарият фойдаланувчилар канал маъмуриятини айблаб, ҳолат бўйича чора кўришни сўраган бўлса, айримлар, хусусан хонанда Лола Йўлдошева «канал бошқа таълим дастурлари қатори болаларга шунчаки бундай таркибни тақдим этиши лозим»лигини таъкидлади.
Aqlvoy ушбу ҳолат бўйича изоҳ беришга мажбур бўлди:
«Афсус билан шуни тан оламизки, болаларда янгиликка интилиш, уларни жаҳон маданий мероси билан таништириш, атроф-муҳитни ўрганишга қизиқиш уйғотишга қаратилган контент танланганига қарамай, унинг ичида кичик ёшдаги болалар учун номаъқул бўлган саҳналар инсон омили сабаб эфирга узатилган».
Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/21/aqlvoy

Қандай уйлар бошқарувчи компанияларга бириктирилади?
Президент Шавкат Мирзиёев 19 июнь куни «Кўп қаватли уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Ҳужжат «Ўзбекистон 24» телеканалида қарор имзолангани ҳақидаги лавҳа эфирга узатилганидан уч кун ўтиб имзоланди.
Қарорга кўра, 2022 йилнинг 1 июлигача Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкентдаги 15 та ҳудуд очиқ танлов асосида танлаб олинадиган бошқарувчи ташкилотларга бириктирилади.
2021 йил 1 октябрдан қурилиши тугалланган ва фойдаланишга қабул қилинган кўп квартирали уй-жойни бошқариш биринчи икки йилда қурувчига топширилади.
2022 йил 1 январдан бошлаб нотариуслар мулкдорларнинг бошқарувчи олдида қарздорлиги бўлса, унинг миқдори уй-жойларга бўлган мулк ҳуқуқини расмийлаштиришда тегишли шартномада акс эттирилади ва янги мулкдор ушбу қарздорлик ҳақида огоҳлантирилади.
Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/22/managing-organization/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Сенатнинг 16-ялпи мажлиси 25 июнь куни чақирилади
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси 25 июнь куни чақирилади. Парламент юқори палатаси матбуот хизматининг хабар қилишича, бу ҳақдаги қарор 21 июнь куни бўлиб ўтган Сенат Кенгаши мажлисида қабул қилинди.
Ялпи мажлисда:
“Расмий статистика тўғрисида”ги,
“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги,
“Судлар тўғрисида”ги,
“Ўзбекистон Республикасининг давлат тили тўғрисида”ги ва бошқа қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масаласи кўриб чиқилади.
Шунингдек, Тошкент вилоятининг қатор туман ва шаҳарлари чегараларини ўзгартириш масаласи муҳокама қилинади.
Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/22/senate/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Коронавирус сабабли Ўзбекистон Афғонистон билан чегарани ёпди
Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Шу билан бирга, Афғонистон фуқароларига туристик визалар беришни ҳамда туристик фирмалардан виза талабномаларини қабул қилиш вақтинча тўхтатилади.
«Термиз-автойўл» чегара ўтказиш пункти орқали қуйидаги тоифадаги фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат берилади:
🏛 дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалар ва халқаро ташкилотлар ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларига;
🚛 халқаро юк ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга;
🇺🇿 🇦🇫 ўз юртига қайтаётган Ўзбекистон ва Афғонистон фуқароларига.
«Термиз-автойўл» чегара ўтказиш пункти орқали Ўзбекистонга кириб келаётган шахслар томонидан ўтказиш пунктида коронавирус инфекцияси антигенини экспресс тест текшируви орқали манфий натижа қайд этилган тақдирда Ўзбекистон ҳудудига киритилади.
Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/22/afghanistan/

Ўзбекистон 2021 йилда «Газпром»дан 1,5 млрд куб газ сотиб олди
Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон 2018 йилда «Газпром»га 3,8 млрд куб метр газ етказиб берган. 2019 йилда етказиб бериш ҳажмини 4,9 млрд куб метргача оширган ва 2020 йилда уни тўхтатганди. 2021 йилнинг биринчи чорагида ҳам ўзбек гази Россия консернига етказиб берилмаган.
2020 йилда «Газпром» Туркманистон газини Ўзбекистонга етказиб беришни бошлади. Ўтган йилда 0,9 млрд куб метр газ етказиб берилган. Жорий йилнинг биринчи чорагида бу кўрсаткич 1,5 млрд куб метрга етган.
Эътиборли жиҳати шундаки, 2021 йилнинг илк чорагида Ўзбекистон «Газпром» ва Туркманистондан Хитойга (0,54 млрд куб метр) экспорт қилганидан ҳам кўпроқ газ сотиб олган.

50 ёшдан ошган фуқаролар ҳамда ОТМ профессор-ўқитувчиларини эмлаш бошланади
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмланганлар рўйхати кенгаймоқда.
Эндиликда 50 ёшдан ошган фуқаролар ва олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари COVID-19га қарши бепул эмланишлари мумкин. Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш бўйича махсус республика комиссиясининг қарорида хабар берилди.
Сўнгги кунларда инфекция билан касалланиш ҳолатлари бироз ортганлигини инобатга олиб, ҳудудларда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга йўналтирилган тиббиёт муассаларининг тайёргарлик ҳолатини таҳлил қилиш ва зарур дори воситалари захирасини шакллантириш юзасидан топшириқлар берилди.
Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/22/vaccination/?utm_source=push&utm_medium=telegram

21 июнь куни Ўзбекистонда 2 нафар коронавирус бемори вафот этди, 395 та янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди
21 июнь куни Ўзбекистонда:
💉 қўлланилган вакцина: 47 882 доза;
Улардан:
▪️ 1-босқич эмланганлар: 21 163 доза;
▪️ 2-босқич эмланганлар: 14 641 доза;
▪️ 3-босқич эмланганлар: 12 078 доза.
🚑 коронавирус билан касалланиш ҳолатлари: 395 киши;
🟢 соғайганлар: 383 киши;
⚫️ вафот этганлар: 2 киши;
🏥 айни вақтда шифохоналарда: 3581 киши даволанмоқда.
Шу кунгача Ўзбекистонда 2 918 909 доза вакцинадан фойдаланилди.
Улардан:
▪️ 1-босқич эмланганлар: 1 723 372 доза;
▪️ 2-босқич эмланганлар: 1 068 278 доза;
▪️ 3-босқич эмланганлар: 127 259 доза.
Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/22/tuesday-corona/?utm_source=push&utm_medium=telegram

ТИВ Ўзбекистонда махфий биологик қурол ишлаб чиқарилаётганини рад этди
22 июнь куни Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистондаги лабораториялар биологик қурол ишлаб чиқаришга мўлжаллангани ҳақидаги хабарларларни рад этиб, баёнот билан чиқди.
«ОAВда Ўзбекистондаги мавжуд лабораторияларнинг гўёки биологик қурол ишлаб чиқаришга мўлжалланганлиги тўғрисида тарқалаётган маълумотларнинг мутлақо ҳақиқатга тўғри келмаслигига эътибор қаратамиз», — дея қайд этилади ТИВ баёнотида.
«Шуни таъкидлаш керакки, ушбу лабораториялар фақат диагностик тадқиқотлар ўтказиш ва тинчлик мақсадларидагина фойдаланиш учун мўлжалланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Бактериологик ва токсик қурол-яроғларни тақиқлаш тўғрисидаги Конвенсия иштирокчиси сифатида биологик қурол-яроқларни ишлаб чиқариш ва тўплашнинг тақиқланишини таъминлайди», — дея қўшимча қилинади хабарда.
Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/22/biologic/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Kun.uz раҳбари сайтдаги диний мавзуда эълон қилинган мақолалар учун жаримага тортилди
Сайтда эълон қилинган диний мазмундаги материаллар учун Kun.uz асосчиларидан бири ва раҳбари 12,2 млн сўм миқдорида жаримага тортилди.
Маълум бўлишича, Ички ишлар вазирлиги терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси томонидан ўтказилган интернет-мониторинг кузатув тадбирлари давомида Kun.uz сайти томонидан диний мазмундаги мақолалар жойлаштириб келингани аниқланган.
Kun.uz таҳририяти аввалдан диний мазмундаги материалларни тайёрлашда Дин ишлари бўйича қўмита экспертиза гуруҳи билан самарали ҳамкорлик қилиб келишини таъкидлади.
Ушбу янгиликдан сўнг Kun.uz ўз сайтида материалларни эълон қилишни тўхтатди (ўзбекча версияси). Сўнгги янгиликлар соат 20:42 да эълон қилинган.
Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/06/22/kun-uz/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Грузия ва Туркияда комендантлик соати бекор қилинади
Грузияда ўтган йилнинг ноябридан бери коронавирус пандемияси сабабли мамлакатда амалда бўлган комендантлик соати ва кўчада тиббий ниқоб тақиш режими бекор қилинади, дея хабар бермоқда РИА Новости.
«Энди тиббий ниқобларни очиқ ҳавода тақиш мажбурий бўлмайди — фақат транспорт ва ёпиқ жойларда ниқобда бўлиш зарур», — деди Грузия бош вазири.
Шунингдек, пандемия сабабли Туркияда жорий қилинган комендантлик соати ҳам 1 июлдан бошлаб бутунлай бекор қилинади.
Шаҳар жамоат транспортида ҳаракат қилишда ва узоқ масофаларга саёҳат қилишда ҳам чекловлар бекор қилинади. Мамлакат раҳбари бир неча ҳафта ичида 18 ёшдан катталарни эмлаш жараёнларини якунлаш ниятида эканлигини билдирган.

Қашқадарёда 2 нафар пиёда Nexia уриб юбориши натижасида ҳалок бўлди
Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълумотга кўра, 13 июнь куни Қашқадарё вилояти Ғузор туманида автомашина йўналишига нисбатан йўлнинг чап томонидан пиёда кесиб ўтаётган бир фуқарони уриб юбормаслик мақсадида, Nexia йўлнинг ўнг томон четига бошқарган. Натижада автомашина бошқарувини йўқотиб, ағдарилиб кетган.
Машинанинг орқа томонидан ҳаракатланиб келаётган М.П. бошқарувидаги яна бир Nexia автомашинаси эса йўлнинг ўнг томонидаги қатнов қисмида турган икки нафар пиёдани уриб юбориб, ЙТҲ содир қилган.
Оқибатда 2 нафар пиёда олган оғир тан жароҳатларидан ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.