Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари
22K subscribers
34.9K photos
859 videos
5 files
32.2K links
Ўзбекистон янгиликлари. Расмий сайт www.gazeta.uz/uz

Таҳририят:
@GazetauzMuloqotBot
+998 78-333-10-15

Реклама:
@Afisha_Media_Regina
+998 99 444 35 39

Иш: https://forms.gle/wXBjsfutge9EF9k16

Лотин алифбосидаги канал: @gazetauz_ozb
Download Telegram
Хитой-ўзбек вакцинаси парламентга тақдим этилди

22 февраль куни Хитойнинг Zhifei Longcom компанияси томонидан яратилган ва Ўзбекистонга ҳаммуаллифлик ҳуқуқи берилган вакцина Олий Мажлисга тақдим этилди. Инновацион ривожланиш вазирлигининг маълум қилишича, ушбу вакцинанинг хавфсизлик даражаси 99% ни, иммуногенлиги эса 97% ни ташкил этади.

Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Шахло Турдиқулованинг таъкидлашича, вакцина синовларига кўра, иккинчи дозани қабул қилгач организмда антитаначаларни ишлаб чиқариш даражаси 11 баравар ошган. 

«Moderna вакцинаси билан солиштирганда ушбу вакцинанинг самарадорлиги 6 баробар юқорироқ. Яна бир қулай томони, ушбу вакцинани оддий музлатгич шароитида, 8 градусгача бўлган шароитида сақлаш ва етказиб бериш мумкин», — деди Шахло Турдиқулова.

Эслатиб ўтамиз, ушбу вакцинани Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш учун Jurabek Laboratories МЧЖ қўшма корхонаси танлангани ҳақида хабар берган эдик.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
«Бу Финляндия эмас, ўзимизнинг Намангандаги ёшлар кутубхонаси» — Алишер Саъдуллаев

Президент Наманган вилоятига ташрифининг иккинчи кунида вақт тиғизлиги сабаб Ёшлар кутубхонасига бора олмади. У ерда бўлганлар эса ўз фикр-мулоҳалари билан ўртоқлашди.

«Бу Финляндия эмас, ўзимизнинг Намангандаги ёшлар кутубхонаси», дея фикр билдирди ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев. Унинг қўшимча қилишича, «ҳамма вилоят ва туманларда шундай кутубхоналар бўлиши керак».

Блогер Азиза Қурбонованинг ёзишича эса, кутубхонадаги ёшлар гарчи президент вақт тиғизлиги учун бу ерга ташриф буюрмаган бўлса-да, улар бошқа нарсадан хурсанд. «Президентимиз приоритетни тўғри қўйди, у киши халқ муаммолари ортидан юрибди», дея интервью берган Исломбек.

Намангандаги кутубхонадан «Газета.uz» фоторепортажи: www.gazeta.uz/uz/2021/02/23/library/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Қонунчилик палатаси спикерига янги ўринбосар лавозими таъсис этилди

Қонунчилик палатаси спикерининг рақамли ривожланиш ва ахборот сиёсати масалалари бўйича ўринбосари лавозими таъсис этилди. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев маълум қилди.

Депутатлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одилжон Тожиевни ушбу лавозимга сайлади.

Тожиев жамоатчилик билан алоқаларни ривожлантириш ва парламент имиджи масалаларига ҳам масъул ҳисобланади. Депутат бундан аввал, «Миллий тикланиш» фракцияси раҳбарининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Долларнинг расмий курси арзонлади

Долларнинг расмий курси 7 сўмга арзонлади ва жами 10 542 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз қимматлади.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Тез ёрдам машинасининг битта чақириғига 150 минг сўм кетади — соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов Ўзбекистон 24 каналига берган интервьюсида маълум қилди.

«Ҳар битта машинани бир хонадонга бориб қайтишининг харажати ўртача 150 минг сўмга тўғри келади. Албатта, бу бюджетга яна қўшимча юклама тушади дегани. Кўп ҳолларда сурункали касалликларга эга фуқаролар асосан „менинг иситмамни ўлчаб қўй, ёки менинг қон босимимни ўлчаб қўй“ деган мурожаатлар билан якунланади. Улар етиб бориш учун кетган харажатларнинг ҳисоб-китобини эътиборга олишмайди», — деди у.

Ўзбекистонда фақатгина фоизини олиб гапирилса, бутун чақирувлардан 40 фоиздан ортиғи сурункали касаллиги бор беморларга тўғри келади. Бу албатта чақирувларнинг қанчалик нотўғри эканлигидан далолат беради, дея таъкидлади соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/02/23/ambulance/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Уйчи туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Уйчи туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Муҳаммадзокир Маматхонов Уйчи тумани ҳокими этиб тайинланди, дея хабар берди Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Муҳаммадзокир Маматхонов 2006 йилда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти, 2012 йилда Президент академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.

2016—2017 йилларда Янгиқўрғон тумани ҳокими бўлган.

У 2020 йил 16 июлдан бери Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, Уйчи туманида 4 та сектор раҳбари, шу жумладан туман ҳокими Мухаммадаюбхўжа Апақов лавозимидан озод қилинган эди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Совуқ ҳавода экинларни асраб қолиш учун нима қилиш керак?

Ҳафта охирига қадар Ўзбекистонга Волга бўйи орқали Россиянинг Европа қисми ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Совуқ циклонда экинлар ва дарахтларни сақлаш бўйича тавсиялар ҳақида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот котиби Нигора Хўжаева маълумот берди.

Ушбу шароитда, мевали боғ ва узумзорларнинг қатор ораларидан суғориш ариқлари олиниб, иложи борича кам миқдорда сув оқизиш тавсия этилди.

Мевали боғ ва узумзорлар қатор ораларига маҳаллий ўғит аралаш ҳашак, пахол, шох-шаббалар уюмларини тўплаб, уларни тутатиш мумкин. Бунинг учун мевали боғ ва узумзорларга бир текисда эни 1,25−1,5 м ҳамда баландлиги 0,5−0,75 м дан тўп-тўп қилиб уйиб қўйиш керак бўлади, дейилади баёнотда.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/02/23/plants/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Журналистик фаолиятга тўсқинлик қилганлик учун 3 йилгача қамоқ жазоси белгиланиши мумкин

Бош прокуратура томонидан ишлаб чиқилган янги таҳрирдаги Жиноят кодекси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди. Унга бир қанча ўзгартишлар қаторида журналистнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилишга оид норма ҳам киритилмоқда.

Таклиф этилаётган янги 184-моддага кўра, «Журналистнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш, яъни, уни бирор бир ахборотни тарқатишга ёки тарқатмасликка мажбурлаш мақсадида ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, журналистга ёхуд унинг яқин қариндошига зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш – БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима ёки 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».

Мазкур янгиликка Комил Алламжонов Масс-медиа фонди жавобгарлик белгиланишини қатъий қўллаб-қувватлашини айтган бўлса, блогер Муҳрим «нега фақат журналист, блогер-чи, ким журналистлигини қандай белгилаймиз?» дея фикр билдирди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистонда камдан-кам учрайдиган табиат ҳодисаси кузатилди

Қорақалпоғистоннинг Чимбой тумани аҳолиси қушларнинг ўзига хос «рақс»ига гувоҳ бўлишди.

Мазкур табиат ҳодисаси мурмурация деб аталади. Бунда минглаб қушлар улкан тўда бўлиб, осмонда ғайриоддий динамик шаклни ҳосил қилади.

Улар кутилмаган томонга учиши, қисмларга ажралиб, яна динамик ҳаракатни давом эттириши мумкин. Ушбу улкан тўдаларда учиш тезлиги соатига 40 кмгача бўлади, бироқ қушлар бир-бирига урилиб кетмайди.

«Рақс» вақтида қушлар парвоз олдидан тўда ҳақида маълумот тўплашади.
Уларнинг бу каби хатти-ҳаракатларига яна бир сабаб – ҳимояланиш ҳисобланади.

Йиртқич қушлар учун бундай ҳолатда ўз қурбонларини танлаш янада мураккаблашади. Чунки, тўдадаги ҳар бир қуш доимий равишда ўз йўналиши ва учиш бурчагини ўзгартириб туради.

Видео: Николай Югай / Facebook

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Наманганда президент танқидидан сўнг, шаҳар ҳокими ва прокурори ўзгарди

Президент Шавкат Мирзиёев ўтган ҳафтада Наманган вилоятига ташрифи чоғида шаҳар ҳокими ва прокурорини «Бунёдкор» маҳалласининг ҳолати учун танқид қилган эди. «Бу сизнинг юзингиз», — деган эди давлат раҳбари, ИИБ таянч пунктининг оқланмаган деворларини кўрсатиб.

Шундан сўнг, шаҳар ҳокими сифатида 2020 йилнинг мартидан бери ишлаб келаётган Олимжон Исаев ҳамда прокурор лавозимида фаолият юритган шаҳар прокурори Баҳромжон Юлдашев ишдан олинди. Буни «Газета.uz»га вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати тасдиқлади.

Сешанба куни бўлиб ўтган халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгаши навбатдан ташқари сессиясида депутатлар шаҳар ҳокими лавозимига Ғофир Жамоловнинг ва прокурорликка Хуршид Одиловнинг номзодини маъқуллаган.

Жамолов бунга қадар пойтахт ҳокимининг ўринбосари сифатида ишлаган бўлса, Одилов Чуст тумани прокурори бўлган.

Фото: Ғофир Жамолов

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Жаҳон янгиликлари дайжести

🥈 Илон Маскнинг бойлиги 15 млрд долларга камайиб, дунёдаги энг бой одам унвонидан маҳрум бўлди. 

🇬🇪 22 февраль куни Грузия парламенти Ираклий Гарибашвили бошчилигидаги янги ҳукуматни тасдиқлади.  

🇩🇪 2020 йилда Германиянинг Бундесверида (мамлакат қуролли кучлари) 477 та ўнг қанотли экстремизм ва ирқчилик ҳолатлари аниқланди, бу 2019 йилга нисбатан 114 тага кўпдир.

🇲🇲 Мьянманинг йирик шаҳарларида минглаб одамлар кўчаларга чиқишди. Мандалай шаҳрида намойишчиларни тарқатиш пайтида камида икки киши ҳалок бўлди ва бир неча киши яраланди.

🏛 Бир гуруҳ АҚШ фуқаролари томонидан Саудия Aрабистони ҳукуматига қарши судга даъво аризаси берилди. Бунга 2019 йил 6 декабрда Саудия Aрабистони аскарининг Флоридадаги авиабазада отишма уюштиргани сабаб бўлди. 

Батафсил: www.gazeta.uz/uz/2021/02/23/digest75/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Фото: Илон Маск

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди 

Шуҳрат Мусаев Наманган вилоят ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи вазифасига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу тайинловга қадар Шуҳрат Мусаев вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси лавозимида фаолият юритган.

2000—2017 йилларда вилоят «Иқтисодстат» бош бошқармаси бўлим бошлиғи, вилоят Иқтисодиёт бош бошқармасининг умумиқтисодиёт комплексини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи, вилоят ҳокимлиги референти, бош мутахассиси, котибият мудири, ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари бўлган.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Тошкентда «Diplomat university» номли хусусий университет очилиши мумкин

Бу ҳақда тегишли ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Университетда иқтисодиёт, ахборот технологиялари, юриспруденция ва халқаро муносабатлар йўналишларида кадрлар тайёрланади.

Университетда ўқиш кредит тизимида, таълимнинг кундузги, онлйн ва кечки шаклларида, ўзбек, инглиз ва бошқа тилларда ташкил этилади.

Қарорда фуқаро Дилшод Сайдаменов таъсисчилигидаги «Diplomat university» 2022 йил 1 августга қадар барча турдаги солиқларни тўлашдан озод қилиниши кўзда тутилган.

«Diplomat university» Миробод тумани, Матбуотчилар, Сайилгоҳ ва Ота Турк кўчалари кесишмасида жойлашиши режалаштирилган.

Блогер Bankiroff эътибор беришича, бу манзилда жойлашган ва бўш бинолар орасида фақат ДХХнинг собиқ марказий биноси жойлашган. Бино президент фармонига асосан сотувга қўйилган эди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Тошкент амалий фанлар университети ташкил этилиши кутилмоқда

Вазирлар маҳкамаси қарори лойиҳасига мувофиқ ушбу университет нодавлат ОТМ сифатида очилади.

Таълим тўлов-контракт ва юридик шахслар — потенциал иш берувчилар томонидан тақдим этиладиган таълим грантлари, шунингдек, ёшларни ўқитиш учун ажратиладиган ҳомийлик хайриялари ҳисобига амалга оширилади.

Дастлабки босқичда «Бизнес ахборот тизимлари», «Бизнес бошқаруви», «Ахборот хавфсизлиги» хамда «Электрон тижорат» бакалавриат таълим йўналишлари бўйича талабалар қабул қилинади.

Дарслар ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади. 

Университет биноси Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашади. Таълим фаолияти 2021-2022 ўқув йилидан бошланади.

ОТМ 2024 йил 1 августгача барча турдаги солиқлар ва Университетни жиҳозлаш ва фаолиятини ташкил этиш учун керакли жиҳозларни олиб келишда импорт божларидан озод қилинади.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
💎 Энди заргарлик компаниялари ўз ёмбиларини жисмоний ва юридик шахсларга сотиши мумкин

Бу президентнинг заргарлик бозорини либераллаштиришга оид қарорида акс этган. Унда ишлаб чиқарувчилар нархларни эркин белгилашига рухсат берилмоқда.

Шунингдек, 2023 йил 1 мартга қадар заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металларни тўғридан-тўғри шартнома асосида ёки кечиктириб тўлаш шарти билан сотиш тартиби жорий қилинади.

1 апрелдан бошлаб:

🔹 Асиллик даражаси тамғасини механик ёки лазер усуллари ёрдамида туширишга рухсат этилади.
🔹 Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини онлайн сотиш ҳам мумкин бўлади.
🔹 БҲМнинг 600 бараваригача савдо амалга оширилганда мижозни, унинг вакилини ва бенефициар мулкдорни текшириш талаб этилмайди.

Бундан ташқари, марварид, олмос ва қимматбаҳо тошларга импорт божхона божлари солинмайди. Тадбиркорларга 300 млн сўмгача 3 йил муддатга микрокредитлар ажратилади.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Қирғизистон президенти Ўзбекистонга ташриф буюради

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистонга расмий ташриф уюштиради, дея хабар берди Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати. 

Ташриф қачон уюштирилиши ҳозирча маълум қилинмаган.

22 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарход Арзиев ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Нуран Ниязалиев ўртасида видеоконференция кўринишида суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбатда ташрифга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

24 февраль куни Қирғизистон президенти илк расмий ташриф билан Россияга учди

Эслатиб ўтамиз, Садир Жапаров Қирғизистон президенти сифатида январь ойи охирида иш бошлаган эди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Ўзбекистонда 11 та янги гидроэлектр станцияси қурилади

Бу орқали қўшимча 587 мегаватт электр қуввати яратилади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

2021 йилда умумий қиймати 1 млрд 420 млн доллар бўлган 16 та лойиҳалар амалга оширилади. Қолган 5 та лойиҳага кўра, мавжуд станциялар модернизация қилиниб, ишлаб чиқариш имконияти кенгайтирилади.

Президентнинг 2017 йил 2 майдаги қарори билан гидроэнергетикани янада ривожалантириш дастурига 3 млрд 400 млн долларлик 65 та лойиҳа киритилган. Шундан 34 таси янги қувватлар ташкил этиш, 31 таси мавжудларини модернизация қилишга қаратилган. 

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Мисрнинг Solyphar компанияси Тошкент вилоятида дори ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Мисрнинг Solyphar компанияси «Таблеткалар, қаттиқ желатинли капсулалар ва дозаланган кукунлар шаклидаги дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш» инвестиция лойиҳасини амалга оширади. 23 февраль куни пойтахтда шу бўйича уч томонлама битим имзоланди.

Қўшма лойиҳа Миср Aраб Республикаси президенти Aбдул-Фаттоҳ ас-Сисининг 2018 йил 4−5 сентябрь кунлари Ўзбекистонга расмий ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувлар доирасида амалга оширилмоқда.

Лойиҳага 20 млн доллар сармоя киритилади. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 500 млн дона таблетка, 200 млн дона капсула ва 10 млн дона сашени ташкил этади. Жами 120 дан ортиқ дори ишлаб чиқарилади. Янги корхона зарур ишлаб чиқариш амалиёти — GМР талабларига жавоб беради.

Шунингдек, корхонада 200 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади. Янги ва илғор технологияларни жорий этиш орқали маҳаллий мутахассисларни тайёрлашни ташкил этиш режалаштирилган.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Январь ойида Хитой Ўзбекистон импортида ҳам, экспортида ҳам етакчи бўлди

Давлат статистика қўмитаси 2021 йилнинг январь ойида Ўзбекистон экспортида ва импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар рўйхатини эълон қилди.

Ўзбекистондан январь ойида энг кўп экспорт Хитой давлатига бўлиб, умумий экспорт хажми 147 млн долларни ташкил этган.

Кейинги ўринларни Россия (110,2 млн доллар), Туркия (106,5 млн), Қозоғистон (63,6 млн) ва Афғонистон (58,1 млн) каби давлатлар эгаллаб турибди.

Январь ойида Ўзбекистонга импорт қилган давлатлар орасида ҳам Хитой етакчи ўринни егаллаган – импорт ҳажми 337,2 млн доллар.

Импорт бўйича кейинги ўринларда Россия (319,5 млн доллар), Қозоғистон (204,9 млн), Туркия (106,1 млн) ва Франция (78,4 млн) каби мамлакатлар турибди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb