Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари
23.1K subscribers
32.3K photos
818 videos
5 files
29.6K links
Ўзбекистон янгиликлари. Расмий сайт www.gazeta.uz/uz

Таҳририят:
@GazetauzMuloqotBot
+998 78-333-10-15

Реклама:
@Afisha_Media_Regina
+998 99 444 35 39

Иш: https://forms.gle/wXBjsfutge9EF9k16

Лотин алифбосидаги канал: @gazetauz_ozb
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев биринчи маротаба журналистлар саволларига жавоб берди

ОАВ вакиллари давлат раҳбарига унинг Наманган вилоятига сафари ҳақида саволлар бердилар. Президент ОАВ вакиллари саволларига батафсил жавоб берди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Грузия бош вазири истеъфога чиқди

Грузия бош вазири Георгий Гахария 18 февраль куни мухолифатдаги Бирлашган Миллий Ҳаракат партияси етакчиси Никанор Мелияни ҳибсга олиш тўғрисидаги суд қарорининг бажарилмаслиги муносабати билан ўз лавозимини тарк этишини маълум қилди.

«Кеча суд жаноб Мелияга қамоқ жазосини профилактика чораси сифатида тайинлади. Бу инсон ҳеч қачон Грузия қонунчилигини ҳурмат қилмаган ва 20 июнда (2019) фуқароларимизни парламентга бостириб киришга чақирган ва парламентни қўлга киритиш йўлидаги ташаббускорлардан бири бўлган», — деди Гахария.

«Aфсуски, мен бу масалада жамоам билан келиша олмаганимдан келиб чиқиб, ўз лавозимимдан кетишга қарор қилдим», — деди у.

Гахария истеъфога чиқиш «мамлакат сиёсий маконидаги қутбланиш даражасини пасайтиришга ёрдам беради», деб ишонишини таъкидлади. 

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Жанубий Кореяда КХДР томонидан кунига 1,6 млнга яқин хакерлик ҳужумлари қайд этилмоқда

Nikkei'нинг Сеулдаги манбаларига кўра, ҳужумларнинг асосий мақсади — Жанубий Кореядаги кичик ва ўрта компанияларнинг компьютерларига вирус киритиб, уларни блокировка қилиш. Баъзи ҳолларда, кибержиноятчилар махфий маълумотларни, хусусан, мижозларнинг шахсий маълумотларини, бўлажак битимлар тўғрисида маълумотни ошкор қилиш билан таҳдид қилишади.

Компьютер қулфини очиш ва маълумотларни сир тутиш учун хакерлар тахминан 40,7 минг дан 470 минг долларгача пул талаб қилишади.

2020 йилда Жанубий Кореяда хакерларнинг ушбу ҳаракатларидан етказилган зарар деярли 1,8 млрд долларни ташкил этди, дея ёзмоқда нашр. Таъкидланишича, бу миқдор сўнгги беш йил ичида 18 баравар ошган. Хакерлар одатда биткоинда тўловни талаб қилишади, кейинчалик уларни Хитой биржасида қаттиқ валютага алмаштиришади.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
❗️Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ривожланишига тўсиқ бўлаётган учта асосий муаммо ҳақида

Президент Шавкат Мирзиёев Наманганга ташрифи чоғида мамлакат ривожига тўсиқ бўлаётган учта асосий муаммони қайд этди. Бу ҳақда «Газета.uz» мухбири хабар бермоқда.

Давлат раҳбарининг фикрича, кадрлар масаласи, коррупуция ва давлат идоралари раҳбарларининг савияси Ўзбекистондаги ислоҳотларни амалга оширишда қийинчилик туғдирмоқда.

«Уч йилдан буён таълим соҳасига катта аҳамият қаратяпмиз. Бугунги ҳаракатларимиз яқин йилларда ўз самарасини беради ва кадрлар масаласи ҳам ечим топади, деган умиддаман», — дея таъкидлади давлат раҳбари.

Президент коррупция масаласига тўхталиб, яқинда коррупция бўйича «жуда катта қарор» чиқишини айтди. 

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/02/18/problems-of-development/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Японияда Олимпия ташкилий қўмитасининг янги раҳбари тайинланди

Япониянинг Олимпиада ишлари бўйича вазири Сейко Хасимото Токио ўйинлари ташкилий қўмитасининг янги раҳбари этиб тайинланди.

Хасимото 1984 йилдан 1996 йилгача етти Олимпиадада қатнашган: тўртта Қишки ўйинларда конькида тез югуриш ва учта Ёзги ўйинларда велоспорт бўйича. 1992 йилда Альбервилда (Франция) аёллар ўртасида 1,5 метрга югуришда бронза медалига сазовор бўлди.

Ташкилий қўмитанинг собиқ раҳбари Есиро Мори йиғилишларнинг бирида сўзлаган нутқи учун танқид қилинганидан сўнг истеъфога чиқиш тўғрисида қарор қабул қилган. Мори ўз нутқида кўп аёллар иштирок этадиган учрашувлар узоқ вақтга чўзилиб кетишини айтган эди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
«Газета.uz» дан муҳим хабарлар дайжести:

❗️Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ривожланишига тўсиқ бўлаётган учта асосий муаммо ҳақида
https://t.me/gazetauz_uzb/10176

💉Журналист ва блогерлар ҳам коронавирусга қарши бепул эмланади
https://t.me/gazetauz_uzb/10171

🇺🇿 Жаҳонгир Отажоновнинг президентликка номзодини қўймоқчи бўлгани демократия йўлида эканлигимизни англатади — Расул Кушербаев
https://t.me/gazetauz_uzb/10160

🦴Элликқалъада эшаклар қабристони топилди
https://t.me/gazetauz_uzb/10162

👶🏻 Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш миллий стратегияси концепцияси тасдиқланди
https://t.me/gazetauz_uzb/10164

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзаро ер алмашади — Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон чегаралар бўйича музокараларни март ойининг биринчи ўн кунлигида тиклайдилар.

Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари 2020 йил декабрь ойида Ўзбекистондан бош вазир маслаҳатчиси Меҳриддин Хайриддинов бошчилигидаги 20 кишилик делегация Қирғизистонга ташриф буюрганини ёдга олди.

«Охирги протокол тунги соат 3 да имзоланди. Улар чирандилар, биз чирандик. Натижада тунги соат 3 да протокол имзоланди. Музокаралар шундай давом этади, тортишувлар бўлиб ўтади, баъзан жуда қайноқ. Натижада, биз бир нарсага келмоқдамиз», — деди Камчибек Ташиев.

Музокаралар ҳақида гапирар экан, у «биз баъзи жойларда участкалардан воз кечамиз, бошқа жойларда бошқа участкаларни оламиз», — деб таъкидлади.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/02/18/demarcation/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
«Наманганликлар тартиб-интизомни яхши кўради» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятини ва унинг аҳолисини нега бошқа ҳудудларга намуна сифатида кўрсатиши ҳақида гапирди. Бу ҳақда «Газета.uz» мухбири хабар берди.

«Наманганликларда тадбиркорлик, бирлашиш, натижага ишлаш деган одат бор. Иш услуби маданияти жуда юқори», — деди у. Давлат раҳбари пандемия даврида вилоятнинг ялпи ишлаб чиқиши 5 фоиздан ошганини қайд этиб, «ҳеч қайси вилоятда бундай натижа бўлмаганини» айтди.

Президент вилоятни Фарғонани билан таққослади. «Фарғонада нефтни қайта ишлаш заводи, „Фарғонаазот“ каби катта-катта корхоналар бор. Наманганда-чи? Умуман йирик корхоналар йўқ. Афсуски, 30 йил ичида бу вилоятда мақташга арзигулик катта корхоналар қурмадик», — деди Шавкат Мирзиёев.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/02/19/namangan-president/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Адлия вазирлиги «Газета.uz»да эълон қилинган мақолага жавоб берди

Адлия вазирлиги ННТлар соҳасидаги бюрократик муаммолар тўғрисида «Газета.uz»да эълон қилинган мақолага жавоб берди.

Вазирликнинг фикрига кўра, ННТни рўйхатдан ўтказишни «рад этиш учун кўплаб сабаблар бўлиши мумкин» ва «уларнинг барчаси қонунчиликда қайд этилган».

Бундан ташқари, таъсисчиларнинг ННТга номувофиқлиги аниқланганда, рўйхатдан ўтказиш рад этилиши мумкинлигига тўхталган.

Адлия вазирлигининг тўлиқ жавоби: https://www.gazeta.uz/uz/2021/02/18/minjust/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
❗️«Маҳалла раиси ислоҳотчи бўлади» — президент Намангандаги янги тажриба ҳақида

Шавкат Мирзиёев маҳалла раисларини ёшлар орасидан сайлашни таклиф этди. Бу ҳақда «Газета.uz» мухбири хабар берди.

«Кеча Даштбоғ маҳалласининг раиси 22 ёшли Музаффар билан танишдим. Маҳалла раисини ёшлар орасидан сайлайлик. 15 кунда ҳар бир туманда маҳалла раислари йиғилиши бўлади. У ерда депутатлар қатнашади. Бу Наманган тажрибаси бўлади. Музаффарга ўхшаган ислоҳотчи ёшларни қўямиз. 775 та садоқатли одамларни топа олсак, муаммоларнинг ўзи ҳал бўлади», — дея таъкидлади Ўзбекистон президенти.

Бундан ташқари, президент Наманган шаҳри тўртта сектор раҳбарининг тақдири мажлисдан сўнг, маҳаллаларни айланиш вақтида ҳал бўлишини айтди. «Мошинага ўтириб, ўзим хоҳлаган маҳаллага бораман. Шунга қараб шаҳарнинг 4 та сектор раҳбари масаласи ҳал бўлади», — деди давлат раҳбари.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/02/19/mahalla/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
⚡️Алишер Усмонов ўз ҳисобидан Ўзбекистонга 500 минг вакцина олиб беради

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилди, дея «Газета.uz» мухбири хабар бермоқда.

Давлат раҳбарининг айтишича, биринчи босқичда 1 млн вакцина олиб келиниши режа қилинган.

«Алишер Бурхонович 1 млн вакцинадан 500 мингини ўзимни ҳисобимдан олиб бераман, деди. ”Мен Наманганни яхши кўраман, биринчи 50 мингини уларга беринг” деб илтимос қилди. Бу эмлаш масаласини ҳам кўриб чиқаяпмиз», – деди президент.

Давлат раҳбари COVID-19`га қарши курашиш бўйича чоралар натижасида коронавирус билан чалиниш ҳолатлари камайганини айтди.

«Бугун эрталаб менга хабар қилишди, Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш бўйича атиги 11 та ҳолат аниқланган. Бу жуда катта натижа. Биз кўрган чоралар мана шундай натижага эришишимизга замин яратди», – дея таъкидлади президент.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
«Абдуразоқовдан бошқа муносиб номзод йўқ» — президент Наманган вилояти ҳокими ҳақида

Ҳозирда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси давом этмоқда. Унда Шавкат Абдуразоқов вилоят ҳокими лавозимига тасдиқланди Бу ҳақда «Газета.uz» мухбири хабар берди.

Президент бунга тўхталиб, «Биласизми, ҳар битта вилоятда шундай раҳбарни 5 йил олдиндан тайёрлашни бошлашга мажбур бўлганман», деди. 

«[Абдуразоқов] Наманган тумани ва шаҳрида ишлаган, уни олиб кетиб, Тошкентдаги кабинетларни кўрсатганман, уларни эшигини қандай очишни ўргатганман. Шунинг учун Шавкат Абдуразоқов номзодини таклиф этмоқчиман. Ҳозирги лавозимга Абдуразоқовдан бошқа муносиб номзод йўқ», — деди давлат раҳбари Наманга ҳокими ҳақида.

Давлат раҳбари таклифига биноан депутатлар Шавкат Абдуразоқовни вилоят ҳокими лавозимига маъқуллади.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Тошкент метрополитени «Ўзбекистон темир йўллари» таркибидан чиқарилади

Бу ҳақда тегишли қонун ҳужжати regulation.gov.uz порталида халқ муҳокамасига қўйилди.

Шунингдек, қонун лойиҳасида Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси негизида Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармасини ташкил этиш белгиланган.

Қонун ҳужжати муҳокамаси 4 мартгача давом этади. Унгача ҳужжатга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Метрополитен биринчи бор Ўзбекистон темир йўллари таркибига 1997 йил кирган бўлиб 24 йил давомида унинг назорати остида ишлаган.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Президент ИИБ ёшлар етакчисини Наманган шаҳар ҳокимига биринчи ўринбосар этиб тайинлашни таклиф этди

Наманган вилояти халқ депутатлари кенгаши йиғилишида, Шавкат Мирзиёев вилоят ИИБ ёшлар етакчиси, 31 ёшли Достонбек Абдуқаҳҳоровни Наманган шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлашни таклиф этди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

Давлат раҳбари унга Наманганни янги тажрибаси бўйича ишлашини, маҳаллабай ишлаш бўйича ишларни жадаллаштиришга оид топшириқлар берди. Сўнг, ушбу вазифани уддалай олиш ёки олмаслигини сўради.

Достонбек Абдуқаҳҳоров президентнинг ишончини оқлашини айтиб, мазкур вазифаларни бажаришда бор куч ғайратини аямаслигини маълум қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ўз ўрнида, худди шундай ёшларни тарбия қилаётгани учун вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбариятига миннатдорчилигини билдирди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Уйчи туманининг 4 та сектор раҳбари лавозимидан озод қилинди

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг йиғилишида президент Уйчи тумани 4 та сектор раҳбарлари – туман ҳокими, прокурори, ИИБ бошлиғи ҳамда туман бош солиқчисини вазифасидан озод қилишга кўрсатма берди. Бу ҳақда «Газета.uz» мухбири хабар берди.

Бунга раҳбарларнинг йўл қўйилган камчиликлар, туман иқтисодий кўрсаткичлари яхшиланмагани, топишириқларни бажармагани сабаб бўлган.

«Аҳволинг (Уйчи тумани - таҳр.) энг ёмон республикада, Наманганда энг охирисан. Сенга ўхшаганлар учун мен юрибман, кечалари ухлолмай. Виждонинг олдида гапир, менга баландпарвоз гапларинг керакмас. Мен дарров биламан — ким сиёсат қилаяпти, ким юрагидан гапиряпти», — деди президент туман раҳбариятига қарата.

Мухаммадаюбхўжа Апақов Уйчи тумани ҳокими сифатида 2018 йил августидан ишлаб келаётган эди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Дам олиш кунлари ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Жума куни об-ҳаво ўзгара бошлади, осмонни зич булутлар қоплади, шимоли-ғарбий ҳудудларда қорга айланадиган ёмғирлар бошланди, дея хабар берди Ўзгидромет.

Кун давомида республиканинг барча ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир, шимолда қор ёғади. Фақат Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли камроқ.

Дам олиш кунларида антициклон таъсири сақланиб туради, республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.

Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли камроқ. Ҳаво ҳарорати кечалари 2-7° илиқгача, кундуз кунлари 8-13° илиқгача пасаяди.

Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрга яқинлашади.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
«Ўша уйда ётасизлар, ишини қилиб, кейин чиқиб кетасизлар». Президент раҳбарлар аҳоли муаммоларини қандай ечиши кераклигини айтди

Ўзбекистон президенти аҳолини касбга ўргатиш ва иш билан таъминлашга тўхталиб, «энди пул берилмаслигини, ким нимага қодирлигига қараб имконият яратилишини» таъкидлади. Бу ҳақда "Газета.uz" мухбири хабар берди.

«Балиқ эмас, қармоқ берамиз. Ҳар битта вилоят туман ҳокимлари одамларингни юбориб, Музаффар Аҳмаджоновдан (Даштбоғ маҳалласи раиси — таҳр.) ўрганасизлар», — деди президент.

Шавкат Мирзиёев вазир ва давлат идоралари раҳбарларига муаммоли ҳудудларда аҳоли билан бирга яшаб, масалаларни ҳал этишни буюрди. «Ўша уйда ётасизлар, ётиб, ўша уйни ишини қилиб, кейин чиқиб кетасизлар», — деди у.

Батафсил: www.gazeta.uz/uz/2021/02/19/employment/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Мелиев Барҳаёт Бахтиёржонович Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар берди Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Барҳаёт Мелиев 2010 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. 

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар у Тошкент шаҳар ҳокимлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Марсни ўрганувчи Perseverance қурилмаси Марсга муваффақиятли тарзда қўнди

18 февраль кечаси NASA Perseverance Марсни ўрганувчи қурилмаси режалаштириганидек Марсдаги Езеро (Jezero) кратерига қўнди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

АҚШнинг «Mars 2020» тадқиқот миссияси Ер сайёрасидан 7 ой олдин старт олган эди. Ушбу қурилма NASA тарихидаги бешинчи шундай қурилма ҳисобланади. Унинг вазифаси Марс сайёрасидан грунт (тупроқ) намуналарини олиб келиш.

Шунингдек, қурилма ичига Марс атмосферасидан кислород олувчи мослама ва илк бор ўзга сайёра юзасида парвоз қилиши режалаштирилган «космик вертолет» ўрнатилган.

АҚШ президенти Жо Байден ўз Twitter’и орқали NASA’ни ушбу тарихий воқеа билан табриклади.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
SFI Management Group «Ўзметкомбинат», ОКМК ва «Ўзиккиламчиранглиметалл»да бошқарувини якунлайди

SFI Management Group ва Ўзбекистон ҳукумати «Ўзметкомбинат», «ОКМК» ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» корхоналаридаги давлат акциялар пакетини ишончли бошқариш тўғрисидаги шартномаларни бекор қилиш тўғрисида келишиб олишди.

Баёнотга кўра, 2017 йилдан бошлаб, Ўзбекистонда «давлат-хусусий шериклик соҳасида биринчилардан бўлган SFI Management Group ХК МЧЖ металлургия корхоналарининг устав капиталидаги давлат улушининг ишончли бошқарувчиси сифатида жалб қилинган»

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/02/19/sfi-management-group/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Ўзбекистонда «Nike» ва «Adidas» кроссовкалари ишлаб чиқарилади

Биринчи босқич 2021 йилнинг 4-чорагида ишга тушиб, лойиҳа 2022 йил 3-чорагида тўлиқ қувватда ишга тушиши режалаштирилган, дея хабар берди Review.

Хабарга кўра, ҳозирда хорижий инвестор томонидан 6 млн AҚШ долларлик инвестиция киритилган. Заводда йилига жами 3 млн жуфт спорт пойабзали ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.

«Ўзчармсаноат» уюшмаси хабарига кўра, «Nike», «Adidas» кроссовкалари талаб даражасида ишлаб чиқарилганидан сўнг, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 50 фоизини Марказий Осиё давлатларига экспорт қилишни «Tianjin Zhongzhilihua” компанияси зиммасига олган. Шу билан бирга, «SinoInternational» МЧЖ халқаро ярмаркаларда иштирок этиш ҳисобига 30 фоизини бошқа давлатларга ва 20 фоизини ички бозорга сотишга келишилган.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/02/19/nike-adidas/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb