Фарғона вилояти Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси | Расмий канали
721 subscribers
2.66K photos
202 videos
115 files
937 links
Фарғона вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси Ахборот хизмати
Download Telegram
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари
#Йил_сарҳисоби

Фарғона вилоятидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган Ҳоким ёрдамчиларининг аҳолига 2022 йилда амалга оширган йиллик ҳисоботлари ва 2023 йилдаги режалари бўйича ҳисобот йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.

🔵 Ҳисобот йиғилишларида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва камчиликлар таҳлил қилиниб, ҳоким ёрдамчиларининг ҳисоботлари эшитилиб, жорий йилдаги режа ва мақсадлар, олдинда турган устувор вазифалар белгилаб олинмоқда.

🖇 Ушбу йиғилишларда "маҳалла бешлиги" хусусан, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспекторлари, шунингдек, аҳоли вакиллари иштирок этмоқда.

📲 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари
#Йил_сарҳисоби

📍 Қува тумани мисолида

Аввал хабар берганимиздек айни кунларда Фарғона вилоятидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган Ҳоким ёрдамчиларининг аҳолига 2022 йилда амалга оширган йиллик ҳисоботлари ва 2023 йилдаги режалари бўйича ҳисобот йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.

🔵 Қува туманидаги Намуна, Гулистон, Дамариқ, Толмозор, Қорақум маҳалларидаги ҳоким ёрдамчилари Абдулазизхон Ёдгоров, Иброхимжон Умрзақов, Азизбек Жумабоев, Ойбек Фозилов ҳамда Анваржон Атабековлар ўз ҳисобот йиғилишларини ўтказди. Йиғилишларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва камчиликлар таҳлил қилиниб, ҳоким ёрдамчиларининг ҳисоботлари эшитилиб, жорий йилдаги режа ва мақсадлар, олдинда турган устувор вазифалар белгилаб олинди.

🖇 Йиғилишларда "маҳалла бешлиги" тўлиқ таркибда иштирок этишмоқда.

📲 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари
#Йил_сарҳисоби

📍 Учкўприк тумани мисолида

Фарғона вилоятида Ҳоким ёрдамчиларининг ҳисобот-йиғилишлари давом этмоқда.

Бугун Учкўприк туманидаги Бобошбек, Тожик, Пучиғой, Янгиер ҳамда Турғоқ маҳаллаларига бириктирилган ҳоким ёрдамчилари Х.Самадов, Р.Маматқулов, А.Нурматов, Қ.Йўлдашев ва Ж.Мелибоевларнинг ҳисоботлари тингланди.

🖇 2023 йилга мўлжалланган Концепция тақдимоти доирасида фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олди.

Шаҳар-туманларда ҳисобот йиғилишлари давом этмоқда.

📲 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари
#Йил_сарҳисоби

📍 Олтиариқ тумани мисолида

Ҳоким ёрдамчилари ҳисобот бермоқда.

✍️ Тасдиқланган режага кўра Олтиариқ тумани Бўрбонлиқ қишлоғи худудидаги Зилол, Гулобод ва Шалола МФЙларига бириктирилган ҳоким ёрдамчиларининг 2022 йилдаги фаолияти юзасида маҳалла фаоллари олдида ҳисоботлари эшитилди.

🖇 Концепция тақдимотида Агентликнинг туман Маркази раҳбари А.Усубоев ва маҳалла фаолларидан 173 нафар фуқаролар иштирок этишди. Ҳисобот-йиғилиши фуқароларининг фикр-мулоҳазалари, савол-жавоблар тарзида бўлиб ўтди.

Шаҳар-туманларда ҳисобот йиғилишлари давом этмоқда.

📲 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари
#Йил_сарҳисоби

📍 Фарғона тумани мисолида

Фарғона туманининг Юқор арча маҳалла фуқаролар йиғинига бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Шукуржон Аҳронқулов халққа ҳисобот берди.

✍️ Бўлиб ўтган ҳисобот-йиғилишида маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва камчиликлар таҳлил қилиниб, жорий йилдаги режа ва мақсадлар, олдинда турган устувор вазифалар белгилаб олинди.

♻️ Ушбу ҳисобот-йиғилишида туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Жахонгир Хасанов иштирок этди. Тумандаги 76 та маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида режа асосида ҳисобот-йиғилишлари давом этмоқда.

📲 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари
#Йил_сарҳисоби

Қува туманида ҳисобот йиғилишлари давом этмоқда.

Режага асосан тумандаги Акбаробод маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Гулнорахон Камолова ҳамда Кандабулоқ маҳалласига бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Умиджон Комоловлар ўзларининг йиллик ҳисоботларини халққа тақдим этишди.

🔵 Фаолияти давомида кўрсатилган ёрдамлар, ажратилган имтиёзли кредитлар ва субсидиялар ҳисобига ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаган аҳоли вакиллари ўз иш намуналарини кўргазмаси билан қатнашиб, ҳоким ёрдамчиларининг амалий фаолиятини кўрсатиб беришди.

🖇 Жорий йилнинг устувор йўналишлари ва амалга оширилиши режалаштирилган вазифалар бўйича ахборотлар берилиб, аҳоли вакилларининг фикр-мулоҳазалари тингланди. Уларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берилди.

📲 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари
#Йил_сарҳисоби

⚡️⚡️⚡️Риштон туманида аҳоли ўз ёрдамчиларининг ҳисоботларини эшитишди.

Риштон туманининг Деҳқонобод ва Тўда маҳаллаларида бўлиб ўтган ҳисобот йиғилишларида ҳоким ёрдамчилари Жонобидин Қахоров ва Сардор Акбаровлар эришилган натижалар бўйича ҳисобот бериб, олдин турган вазифалар ижросига алоҳида тўхталиб ўтишди.

🔵 Туман миқиёсида режа асосида йиғилишлар давом этмоқда.

📲 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash