Фарғона вилояти Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси | Расмий канали
701 subscribers
2.66K photos
202 videos
115 files
937 links
Фарғона вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси Ахборот хизмати
Download Telegram
Ҳоким ёрдамчилари хайрия тадбирига ҳисса қўшдилар

Хабарингиз бор, кўплаб фуқароларимиз мурожаати, таклиф ва истакларига биноан, аянчли зилзила оқибатида оғир талафот кўрган Туркия давлати ва халқини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Бағдоддан – Туркияга!” хайрия тадбири эълон қилинди.

Эътиборлиси, мазкур тадбирда Бағдод тумани ҳокимлигининг Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни равижлантириш маркази ходимлари, шунингдек, туманда мавжуд маҳаллаларда (жами 59 та) тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағилликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчилари ҳам муносиб ҳисса қўшдилар. Улар 64 та иссиқ кўрпани ташаббускор гуруҳ аъзоларига топширдилар.

Маълумот учун: хайрия тадбирининг биринчи кунида (17:30 га қадар) кўнгиллилардан 200 АҚШ доллари ва 2,9 миллион сўм (шундан, 2 млн. 480 минг сўм банк пластик карталари орқали) маблағ жамғарилди.

Хайрия тадбири давом этмоқда.

🌐 Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

📲 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари

📸 Фоторепортаж

Қува туманида аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида узоқ муддатга ер ажратиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

📲 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари

📸 Фоторепортаж

Ёзёвон туманида аҳолини муқобил энергия манбалари билан таьминлашга қаратилган амалий ишлар олиб борилмоқда.

📲 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Учкўприк_тумани

Учкўприк тумани Бегобод МФЙ ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.11.2021 йилдаги ПҚ-20-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда фуқароларни қизиқтирган саволларига жавоб бериш мақсадида вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Турсунов иштирокида ўқув семинари ташқил қилинди.

♻️ Семинарда қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, фермерлар ва ПҚ-20-сонли қарорга асосан ер олган фуқаролар қатнашдилар.

🌐 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
​​ҚУЁШ ПАНЕЛИ ЎРНАТГАНЛАРГА ҚАНДАЙ ИМТИЁЗЛАР БЕРИЛАДИ?

Ўзбекистон Республикасининг «Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунининг 14-моддасига кўра,

☑️Қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчилар қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини (номинал қуввати 0,1 МВт ва ундан ортиқ бўлган) ўрнатганлик учун мол-мулк солиғини тўлашдан ҳамда ушбу қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича ер солиғини тўлашдан улар фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан ўн йил муддатга озод этилади.

▪️Амалдаги энергетика ресурслари тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган яшаш учун мўлжалланган жойларда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар эгалигидаги мол-мулкка қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланилган ойдан эътиборан уч йил муддатга жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи солинмайди.

▪️Амалдаги энергетика ресурслари тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган яшаш учун мўлжалланган жойларда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланилган ойдан эътиборан уч йил муддатга ер солиғидан озод этилади.

☝️🏻Эслатиб ўтамиз, электр энергиясини ишлаб чиқаришда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан шахсий эҳтиёжлар учун электр энергияси ишлаб чиқарилган тақдирда, рухсат берувчи ҳужжатлар олиш талаб этилмайди.

Қуёш панеллари ўрнатиш учун қайси банкдан қандай шартларда кредит ажратилиши ҳақида 👉 мана бу ерда 👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈