Фарғона вилояти Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси | Расмий канали
701 subscribers
2.66K photos
202 videos
115 files
937 links
Фарғона вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси Ахборот хизмати
Download Telegram
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Марғилон шаҳрида амалга оширилаётган янги ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов билан биргаликда бугун Марғилон шаҳрида бўлиб, амалга оширилаётган янги ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишди, тадбиркорлар билан мулоқот қилди.

“Daily” маркаси остида ичимлик суви ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти, “Айнур Универсал Полимер” МЧЖ томонидан сантехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш, “Rashid Tex” МЧЖ корхонасида текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнлари кўздан кечирилди, тадбиркор Муҳаммаджон Раҳмонов томонидан барпо этилаётган Заргарлик мажмуаси билан танишилди.

Тадбиркорларнинг вилоят ҳокими билан мулоқотда ўртага ташлаган мурожаатларига ижобий ечим белгиланди, тегишли мутасаддиларга вазифалар юклатилди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11382956

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
2023 йил 25 январ кунги Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда кичик бизнесни ривожлантиришга қўшимча шароитлар яратиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишидаги топшириқга асосан,
09.02.2023
куни Фарғона вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бўлими бошлиғи С.Камолитдинов ва Марғилон шаҳар марказ рахбари У.Юсупов хамда МФЙ га бириктирилган хоким ёрдамчилари томонидан, Марғилон шаҳридаги бўш бинолар ҳолати ўрганилди ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳисобига микромарказ ташкил этиш ва янги иш ўринлари, яратиш бўйича режалар белгилаб олинди. Бўш биноларни аукцион савдоларига чиқариш ва уларга салоҳиятли тадбиркорларни жалб этиш ҳисобига қўшимча аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича янги лойиҳалар кўриб чиқилди.

🌐 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари

📸 Фоторепортаж

Бувайда туманида аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида узоқ муддатга ер ажратиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

📲 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари

📸 Фоторепортаж

♻️ Фарғона тумани Мозортаги маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Дониёрхўжа Мадаминов халққа ҳисобот берди.

🌐https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
Жорий йилнинг 9 февраль куни Қувасой шаҳрида 2022 йил якунларига бағишланган, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолияти бўйича танқидий йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят Махаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи А.Абдуллаев, Шаҳар хокимининг 1-ўринбосари Х.Холдаров томонидан олиб борилди. Йиғилиш танқидий рухда ўтиб, 2022 йилда йўл қўйлган камчилик ва хатоларни 2023 йилда қайтарилмасликлар бўйича келишиб олинди.Йиғилишда, хоким ёрдамчилари олдига масалаларни сўзсиз ҳамда белгиланган муддатларда бажарилиши бўйича топшириқлар берилди.

🌐 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash