Фарғона вилояти Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси | Расмий канали
635 subscribers
2.66K photos
202 videos
115 files
937 links
Фарғона вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси Ахборот хизмати
Download Telegram
#ҳонадонбай_ўрганиш

Ҳонадонбай ўрганиш натижасида аҳоли мурожаатлари ижобий ҳал этилмоқда.

Аввал хабар берганимиздек Қува тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Халимжон Умаров раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан ҳонадонбай аҳоли мурожаатларини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўрганиш давомида аҳоли томонидан моддий ёрдам, бандлик, даволаниш ва бошқа бир қатор масалаларда мурожаатлар билдирилмоқда.

Билдирилган мурожаатлар тегишли масъулларни жалб этган ҳолда ўрнида ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Ҳусусан ногиронлик аравалари, дори-дармон воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва моддий ёрдамлар тарқатилмоқда.

Бандлик масаласида қилинган мурожаатлар ҳам ижобий ҳал этилмоқда. Жумладан Қақир маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Гулнора Эрдалиева томонидан тикув машинаси олиб бериш масаласида қилган мурожаати ижобий ҳал этилиб, фуқарога субсидия маблағлари ҳисобидан тикув машинаси олиб берилди.

Ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Telegram | Facebook | Youtube | quva.uz|Instagram|Twitter|vkontakt|