Фарғона вилояти Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси | Расмий канали
715 subscribers
2.66K photos
202 videos
115 files
937 links
Фарғона вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси Ахборот хизмати
Download Telegram
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари

📸 Фоторепортаж

Қува туманида аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида узоқ муддатга ер ажратиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

📲 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари

📸 Фоторепортаж

Ёзёвон туманида аҳолини муқобил энергия манбалари билан таьминлашга қаратилган амалий ишлар олиб борилмоқда.

📲 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Учкўприк_тумани

Учкўприк тумани Бегобод МФЙ ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.11.2021 йилдаги ПҚ-20-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда фуқароларни қизиқтирган саволларига жавоб бериш мақсадида вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Турсунов иштирокида ўқув семинари ташқил қилинди.

♻️ Семинарда қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, фермерлар ва ПҚ-20-сонли қарорга асосан ер олган фуқаролар қатнашдилар.

🌐 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари
#Ҳамкорлик

♻️ Марғилон шаҳар З.М.Бобур МФЙ ҳоким ёрдамчиси Рўзимухаммад Тўхтасинов ва Фарғона тумани Мозортаги маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Дониёрхўжа Мадаминов Фурқат ва Бешариқ туманлари бўлиб, ҳоким ёрдамчилари фаолияти, тадбиркорлик субъектлари томонидан ташкил этилган амалий ишлар билан яқиндан танишиб, ҳамкорлик юзасидан фикр алмашишди.

🌐 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари
#Субсидия_Риштон_тумани

📸 Фоторепортаж

♻️ Фарғона вилояти Риштон туманида ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан 20 нафар ишсиз хотин-қизларга субсидия асосида тикув машиналари топширилди.

🌐 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари
#Қувасой_шаҳар

📸 Фоторепортаж

Қувасой шаҳрида ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан ажратилган имтиёзли кредитлар ҳисобига яратилган янги иш ўринлари, тадбиркорлик субъектларининг бугунги кундаги фаолияти ўрганилмоқда.

♻️ Ўрганишларда шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Хусанбой Холдаров ҳамда Марказ раҳбари Эркинжон Ташбековлар қатнашмоқда.

📲 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари
#Сарҳисоб_Қува_тумани

Қува туманида 2022 йил якунлари муҳокама қилинди.

Йиғилишда 2022 йил давомида туманда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш йўналишида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари фаолияти муҳокама этилди. Йил бошида белгиланган вазифалар ижроси, яратилган янги иш ўринлари, кўрсатилган ёрдамлар, ажратилган кредитлар натижадорлиги каби устувор масалалар кўриб чиқилди. Ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг энг муҳим кўрсатгичлари даражаси таҳлил қилди.

♻️ Шунингдек, йиғилишда ҳоким ёрдамчилари олдида турган энг муҳим масалалар ижросини 2023 йилда бажарилиши бўйича тегишли кўрсатма ва топшиқлар берилди.

🔰 Йиғилишда Агентликнинг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Анваржон Абдуллаев ҳамда Қува тумани ҳокими 1-ўринбосари Ахроржон Сиддиқовлар иштирок этди.

📌 Йиғилишлар, тасдиқланган режа асосида шаҳар-туманларда бошқарма бошлиғи раислигида давом этмоқда.

🌐 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш #Ҳоким_ёрдамчилари
#Субсидия_Марғилон

Марғилон шаҳрида ҳоким ёрдамчиларининг тавсияномаси билан "Аёллар дафтари" даги 33 нафар аёлларга тикув машиналари топширилди

Вазирлар Маҳкамасининг
252-сонли қарорига асосан,
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш Агентлиги жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳоким ёрдамчиларининг тавсиясига кўра ишсиз фуқароларга субсидия асосида меҳнат қуроллари тарқатилмоқда.

📊 Хусусан бугун Марғилон шаҳрида ҳам 33 нафар аёлларга доимий даромадга эга бўлишларини таъминлаш мақсадида субсидия асосида тикув машиналари топширилди.

🔰 Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда шаҳар ҳокими сўз олиб Марғилон шаҳрида фуқароларнинг доимий иш билан банд, даромад манбаига эга бўлишлари учун амалга оширилаётган ишларни алоҳида эътироф этди.

♻️ Янги тикув машиналари соҳибалари берилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимиз ҳамда масъулларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

📲 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари

📸 Фоторепортаж

Фарғона вилояти Ёзёвон тумани Беруний маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Адҳамжон Неьматжонов халққа ҳисобот берди.

🌐 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари

Ҳоким ёрдамчилари фаолияти таҳлил этилди.

Бугун Риштон тумани ҳокимлигида туманидаги маҳаллаларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари фаолияти сарҳисоби бўйича муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

♻️ Танқидий таҳлилий рухда бўлиб ўтган йиғилишда 2022 йилда эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар ҳоким ёрдамчилари мисолида кўриб чиқилди. Фаолият самарадорлигининг энг муҳим кўрсатгичлари даражаси аьло бўлган ҳоким ёрдамчилари фаолияти эьтироф этилиб, фаолияти қониқарсиз бўлган айрим ҳоким ёрдамчилари танқид қилинди.

📊 2023 йилда туманда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш йўналишида олдинда турган вазифалар белгилаб олинди.

🔰 Йиғилишда фаолияти қониқарсиз бўлган 3 нафар ҳоким ёрдамчиларига "интизомий чора" кўриш бўйича қарор қабул қилинди. Мухокама йиғилишлари давом этмоқда.

🌐 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари

Муҳокама йиғилишлари давом этмоқда.

♻️ Хабар бериб бораётганимиздек, бошқарма бошлиғи Анваржон Абдуллаев иштирокида шаҳар-туманларда таҳлилий танқидий йиғилишлар бўлиб ўтмоқда.

Олтиариқ тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда ҳам тумандаги мавжуд 72 та МФЙ ларнинг ҳоким ёрдамчилари фаолияти сарҳисоб қилинди. Эришилган ютуқлар билан бир қаторда олдинда турган вазифалар ижросига алоҳида эътибор қаратилди.

📊 2022 йил якунлари бўйича кўрсатгичлари паст бўлган 2 та ҳоким ёрдамчилари фаолияти танқид қилиниб, уларга "интизомий чора" кўрилди. 2023 йилда KPI кўрсатгичларини аьло даражада бажариш бўйича барча имкониятлар кўрсатиб берилди.

🌐 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари

📸 Фоторепортаж

♻️ Фарғона вилояти Риштон тумани Учариқ маҳалласи хоким ёрдамчиси Отабек Рахматуллаев халққа ҳисобот берди.

🌐 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари

Муҳокама йиғилишлари давом этмоқда.

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида бўлиб ўтган йиғилишда бошқарма бошлиғи Анваржон Абдуллаев иштирок этди.

🔰 Йиғилишда ҳоким ёрдамчилари фаолияти таҳлил қилиниб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

♻️ Йиғилишлар режа асосида давом эттирилмоқда.

🌐 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари

Фарғона тумани ҳокими ёрдамчилари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Бошқарма бошлиғи раислигида Фарғона тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари фаолиятини янада яшилаш, йўл қўйилган камчиликлар ва олдинда турган вазифалар муҳокама қилинди.

🌐 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash