Фарғона вилояти Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси | Расмий канали
699 subscribers
2.66K photos
202 videos
115 files
937 links
Фарғона вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси Ахборот хизмати
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Нафосат_МФЙ
Имтиёзли кредит эвазига қурилган иссиқхоналар оилага қўшимча даромад олиб кирмоқда

"Нафосат" маҳалла фуқаролар йиғинидаги Исмоиловлар хонадони ҳам ибратли ва намунали оилалардан. Хонадон бошлиғи Мўйдинжон Исмоилов қўли гул дурадгорлардан бири.

Хонадон соҳибаси Маликахон Исмоилова Фарғона ёғ-мой корхонасида ишлайди. Оила аъзолари ишдан бўш вақтларида деҳқончилик билан шуғилланишади. Иссиқхонада етиштирилган помидор ва бодринглар маҳалладаги савдо дўконларига етказиб берилмоқда.

Мазкур хонадондаги иккинчи иссиқхонада ҳам лимон етиштирилиб, яхшигина даромад олинмоқда. Шунингдек, кўкатчилик ва узумчилик ҳам оилага даромад олиб киради.

-Ҳалол меҳнат орқали барака топмоқдамиз,- дейди биз билан суҳбатда хонадон соҳибаси. - Деҳқончиликдан ташқари чорвачиликни ҳам йўлга қўйганмиз. Бизда бўш вақтнинг ўзи бўлмайди. Шу меҳнатларимиз орқали оиламизнинг моддий ҳолатини яхшилаб бормоқдамиз.


Фарғона шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати