Фарғона вилояти Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси | Расмий канали
709 subscribers
2.66K photos
202 videos
115 files
937 links
Фарғона вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси Ахборот хизмати
Download Telegram
#Янги_Ўзбекистонда
#Эл_азиз_инсон_азиз
#Тошлоқ_тумани

Жорий йилнинг 02 май куни вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи А.Абдуллаев ва Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Б.Р.Холиқовлар Тошлоқ туманига ташриф буюришди.

⚡️Ташриф давомида маҳалладаги 5 лик ходимлари фаолиятлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-376-сонли қарорига асосан хотин-қизларларни бандлигини таъминлаш ва соғломлаштириш масканларини ташкил қилиниш масалалари ҳамда туманда касаначиликни ташкил қилиш ва ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, ўзларининг керакли маслаҳатларини айтишиб, масъулларга керакли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
#Янги_Ўзбекистонда
#Эл_азиз_инсон_азиз

Фарғона вилояти ҳокими Х.Бозаровнинг жорий йилнинг 06 май куни Фарғона туманида жисмоний ва юридик шахсларни билан ўтказган оммавий сайёр қабул давомида Фарғона шаҳар "Баҳор" МФЙ раиси устидан норози бўлган Т.Исмоилов ва ушбу МФЙда яшовчи фуқаро Сон Викторнинг холидан хабар олиш бўйича қилган мурожаатлари ва маҳаллани эски биноси ўрнига иссиқхона қуриш бўйича Ю.Усмоновнинг мурожаатларини вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.Холиқов жойига бориб ўрганди.

⚡️Ўрганиш давомида "Баҳор" МФЙ раиси устидан норозилик бўйича бўлган мурожаатлар маҳалла кенгаши иштирокида атрофлича муҳокама қилинди шунингдек Сон Викторнинг холидан хабар олиниб, Ю.Усмоновнинг мурожаати бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, ижобий ечимга қаратилди ва масъулларга тегишли топшириқ, кўрсатмалар берилди.
#Янги_Ўзбекистонда
#Эл_азиз_инсон_азиз

Жорий йилнинг 22 май куни вилоят Камбагалликни кискартириш ва бандлик бош бошкармаси бошлиги уринбосари- Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Б.Холиқов Қува туманига ташриф буюриб, Раста МФЙ Фурқат кўчаси 67-уйда яшовчи Каримова Зебохоннинг мурожаатини ишчи гурух тузган ҳолда жойига бориб ўрганди.

⚡️Ўрганиш давомида фуқаро Каримова Зебохоннинг уй-жой масаласида ва ишсизлик бўйича қилган мурожаатлари бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, ижобий ечимга қаратилди ва масъулларга тегишли топшириқ, кўрсатмалар берилди.
#Янги_Ўзбекистонда
#Эл_азиз_инсон_азиз
#Олтиариқ_тумани

Жорий йилнинг 07 июнь куни вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари-Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Б.Холиқов Олтиариқ туманига борди.

⚡️Ташриф давомида Олтиариқ туманидаги ҳоким ёрдамчилари билан учрашиб, "Узумбоғ" плантациясида олиб борилаётган ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари билан яқиндан танишиб тегишли масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.