#Янги_Ўзбекистонда
#Эл_азиз_инсон_азиз
#Тошлоқ_тумани
✅Жорий йилнинг 02 май куни вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи А.Абдуллаев ва Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Б.Р.Холиқовлар Тошлоқ туманига ташриф буюришди.
⚡️Ташриф давомида маҳалладаги 5 лик ходимлари фаолиятлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-376-сонли қарорига асосан хотин-қизларларни бандлигини таъминлаш ва соғломлаштириш масканларини ташкил қилиниш масалалари ҳамда туманда касаначиликни ташкил қилиш ва ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, ўзларининг керакли маслаҳатларини айтишиб, масъулларга керакли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

#Фарғона_вилояти
#Тошлоқ_тумани
“ЎЗБЕКИСТОН” МФЙДА АҲОЛИГА ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР АЖРАТИЛИШИ НАТИЖАСИДА КИЧИК БИЗНЕС СУБЪЕКТЛАРИ СОНИ ОРТИБ БОРМОҚДА
Маҳаллада 2023 йил давомида 195 нафар фуқаро имтиёзли кредитлардан фойдаланиб иссиқхона, паррандачилик, чорвачилик ва турли соҳаларда хизмат кўрсатиш фаолиятларини йўлга қўйганликлари аҳолининг тадбиркорликка бўлган иштиёқи ортиб бораётганлигини кўрсатмоқда.
—“Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”да турган фуқароларимизни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишлари учун имтиёзли кредитлар ажратиб иш билан таъминланишларига кўмаклашиб келмоқдамиз. Уларнинг кўпчилиги бу имкониятдан унумли фойдаланиб яхши даромад манбаига эга бўлибгина қолмай бир нечта ишчи ўрни яратиб келаётганликлари қувонарли натижаларимиздан бири,—дейди маҳалла ҳоким ёрдамчиси Зиёдахон Халилова.
Қаҳрамон Набиев Россия федерациясига ишлаш учун борганида бошидан оғир жароҳат олиб қайтган. Маҳалла уни тақдирига бефарқ бўлмаган ҳолда “Ёшлар дафтари”га киритганлиги сабабли имтиёзли кредит олишни тавсия қилинган. Чорвачиликка қизиқиши туфайли Қ. Набиев берилган имтиёзли кредитга 10 бош зотли қўйларни олиб парваришлашни бошлади. Бугунги кунга келиб қўйлар боши 18 тага етди.
—Имкониятим чекланиб қолганида уйда бекор қолишни истамадим. Олинган кредитдан унумли фойдаланган ҳолда қўйларни яхши парваришлаб сонини кўпайтирдим. Яна шундай имтиёзли кредит олиб зотли қўйлар сонини 100 тага етказиш мақсадим бор,—дейди Қ. Набиев.
Маҳалладаги Садоқат Норматова Фарғона давлат университети тарих факультетида таҳсил олади. У билим олиш билан бирга қушларга қизиқади. Шу боис ҳам ҳоким ёрдамчисига мурожаат қилиб имтиёзли кредит олиб тўтиқуш парваришлаб кўпайтириш истагини билдирган. Унга 26 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилган. Ҳозирги кунда С. Норматова турли хилдаги тўтиқушларни парваришлаб уларнинг сонини кўпайтиришга эришди.
Бу каби интилувчан, изланувчан ёшларни қўллаб-қувватлаш албатта ўз самарасини беради. Эришаётган ютуқлари, топаётган даромадларини кўрган бошқа ёшлар ҳам уларга эргашиб ўз тадбиркорликларини йўлга қўйишлари ҳудудда ишбилармонлар сафи ортишига сабабчи бўлади.