Mr Freeman
4.31K subscribers
2.05K photos
833 videos
7 files
736 links
Fayzbog.uz асосчиси Темур Маликнинг кичик канали. Бу ерда муаллиф ижоддан кўра кўпроқ ички дунёсидаги "мен"ига мурожаат қилади (Асосий ижодлар эса @fayzboguz каналида)
Download Telegram
Олимпиада қоидаларига кўра, терма жамоага 3 нафар катта ёшдаги ўйинчиларни жалб этишга рухсат берилади. Менимча, бу рўйхатга Алиқулов, Шукуров ва Шомуродовни қўшиш керак. Сиз қандай фикрдасиз?
Айтганча, кунни яна битта муҳим хабар билан якунлайлик. Шу билан бу мавзуга нуқта қўйсак бўлади)

Осиё кубоги финал учрашуви ҳам аслида жуда принципиал бўлиши керак ҳар икки жамоа учун. Бунинг сабабини юқоридаги расмда кўришингиз мумкин.

Мусобақада ғалаба қозонган жамоа Олимпиада ўйинларининг D гуруҳидан жой олади. Бу гуруҳда Осиё жамоасини Парагвай, Мали ва Исроил терма жамоалари кутяпти.

Финалда ютқазган жамоа эса Париждаги мусобақанинг С гуруҳидан ўрин олади. У ерда Испания, Миср, Доминикан Республикаси каби терма жамоалар ўз рақибини кутяпти.

Менимча, финалчилар D гуруҳига қўшилишни жуда исташади, чунки нариги томонда Испания билан Миср нафақат гуруҳдаги, балки бутун мусобақа фаворитларидан бири ҳисобланишади.

Сиз нима дейсиз, қайси гуруҳга тушиш биз учун қулай?

@freemanuz
Билмадим, шу йилги яримфинал ўйинларига унча қизиқмаяпман. Париж, Дортмунд, Бавария қандайдир ғалати формада, ўз ўйинини кўрсата олмаяпти, хз қандай қилиб шу ергача етиб келдийкин. Эртанги ўйинни ҳам кўришга ҳафсала йўқ..

@freemanuz
Боҳо Аҳмедов эртага эрталаб уйғониб, биринчи бўлиб Реал ўйин натижасини кўради-да, сўнг анклавига ўйин борасидаги бирорта таҳлилий пост ёзиб қўяди)

@freemanuz
Forwarded from Bahodir AnkLavi
Кеча ўйин бормиди?
Ўзбекистон матбуоти «Чегара билмас мухбирлар» (Reporters Without Borders, RSF) халқаро нодавлат ташкилоти рейтингида 148-ўринни олибди.

Жамоатчилик фаоллари бу хабарни қандай кўради: “180 та давлат ичида 148-ўриндамиз!”

Ўзбек амалдорлари қандай кўради: “32 та давлатдан юқоридамиз!”

@freemanuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Америкаликлар ўзбекча қўшиқ айтиб беришди)

@freemanuz
Аббос Файзуллаев, Ҳожимат Эркинов ва Абдуқодир Ҳусановсиз терма жамоа финалда Япония билан ўйнайди. Асосий футболчиларимиз йўқ, кўрамиз навбатдаги мураккаб вазифани Кападзе қандай уддалар экан.

@freemanuz
Жалолиддинов алмаштирилгунга қадар терма жамоа яхши ўйнаб келаётган эди, сардор майдонни тарк этгач ўйинни ташлаб қўйди негадир. Нега ўзи уни алмаштирди Кападзе? Ва нега жамоа Жалолиддинов билан ва Жалолиддиновсиз икки хил ўйин кўрсатяпти? Бутун мусобақа бўйлаб мана шу камчиликни сездим. Қаттиқ боғланиб қолган экан унга жамоа, айниқса, ҳужумларни ташкил қилишда. Унинг ўрнига жуда бўш ўйин кўрсатаётган Ҳолматовни алмаштирса бўларди.

Бизникилар пеналти устида яхшилаб ишлаши керак экан. Қайси ёшда бўлишидан қатъи назар, футболчи юқори бурчакка қаттиқроқ тепишни машқ қилиши керак. Бу дарвозабон учун ўлик нуқта ҳисобланади — зарба аниқ йўлланса, ҳеч бири қайтаролмайди. Тожикистон терма жамоаси БААга қарши нимчорак финал ўйинининг пеналтилар сериясида 5 та зарбадан 5 та гол урганди ва ҳар сафар тўп айнан шундай — кучли ва юқори бурчак томон тепилган эди. Бизнинг футболчилар эса ҳар сафар бир бирига ўхшаш зарбалар йўллаб келмоқда ва кўпинча адашмоқда. Эсласангиз, Норчаев ҳам гуруҳ босқичида Қувайтга қарши ўйинда пеналтидан гол уролмаган эди. Жуда кўпайиб кетди бунақа ҳолатлар, жиддийроқ шуғулланиш керак.

Майли энди, бу финални тезроқ унутиб, олимпиада ўйинларига тайёргарликни бошлаш керак. Муҳими, йигитлар асосий вазифани бажаришди. Терма жамоанинг асосий ўйинчиларини финал олдидан ўз клубларига жўнатиб қўйиб, йигитлардан чемпионликни талаб қилиш кулгили эди, аслида.

@freemanuz
Ўзбекистон терма жамоалари ўйинига шарҳловчиликка Даврон Файзиевни қўймаслик керак. Биринчидан, бу касб этикасидан олиб қаралганда нотўғри ҳисобланади: ЎФА вакили ўз жамоаларининг ўйинларини шарҳлаши мумкин эмас. Иккинчидан, Даврон ака шарҳ давомида холисликни йўқотиб қўйиб, футболчиларнинг ҳар бир тўғри ё нотўғри хатти-ҳаракатларидан аллақандай “ибрат” топишга ҳаракат қиляпти, шарҳ якунида эса жамоа футболчилари, мураббийлар ва қолган штаб аъзоларига қўшиб, раҳбарлар-у шифокорларига миннатдорчилик билдириш билан вақт ўтказяпти (яна камига ҳаммани номма-ном санаб чиқяпти). Акани терма жамоамиз ўйинларини шарҳлашга мажбурлаб бунчалик қийнаманглар-е)

Ўзи, анчадан бери шу нарсани пайқаб юрибман, кечаги мағлубият алами қаттиқроқ таъсир қиворди шекл, ёрилдим охири.

@freemanuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда сўровнома ўтказилибди:

- Вам мигранты жить не мешают?
- Йўғе, нимишают.

@freemanuz
Анжан мухлислари футболни ёрворишади-да!

@freemanuz
Ҳар йили 4-5 май арафасида интернет "HAS NOT BEEN SELECTED" дегичларнинг дийдиёси билан тўлиб тошади. Орамизда ютганлар ҳам бўладими ҳеч? Бирон марта "менга гринкард чиқди", деб пост ёзганларни учратмаган эканман, вей. Қани, бу йилги Green Card натижалари билан ўртоқлашинглар-чи...

Балки, танишлариз орасидан ютуқ чиққанлари ҳам бордир. Шу пайтдаги аламларингиз ҳақида ҳам бўлишсаларинг бўлади)

@freemanuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия томонидан яратилган сунъий давлат — Донецк халқ республикаси раҳбари Денис Пушилин Тошкентга ташриф буюрибди. Қачондан бери биз сепаратчи экстремистларни ўз юртимизда қабул қиладиган бўлиб қолдик?!

@freemanuz
Терма жамоанинг асосий ҳужумчилари бугун ўз жамоалари сафида муҳим голларни уришди. Битта Шомуродов камлик қиляпти)

Остон бугунги вазиятдагидек қарши ҳужумларда қочиб кетишни янаям кўпроқ машқ қилса ўзига яхши бўлади. Катанецга айнан шундай футболчилар керак.

@freemanuz
Forwarded from Imaginative Girl 🦢
Африкада маймунларни қандай тузоққа туширишади, биласизми? Овчи тухум катталигидаги тошни дарахтнинг диаметри 6-7 см келадиган кавагига солиб қўяди — бу ҳолда ўзини худди бирор сирли ишни бажараётгандек тутади.Маймунлар эса сал наридан уни қизиққонлигидан ёрилиб кетай дея кузатиб туришади. Кейин овчи бир неча метр нарига кетади. Шу ондаёқ дарахт олдига маймунлардан бири югуриб келади ва қўлини кавакка тиқади. У тошни ушлаб, ташқарига тортмоқчи бўлади. Бироқ кавак диатметри кичиклик қилади. Тўғри, маймун истаган дақиқада тошни қўйиб юбориб, қўлини чиқариб олиши мумкин.Бироқ, у бундай қилолмайди! Овчи эса келиб, маймунни ушлайди ва қопга солади.

Худди шу тарзда биз кўпинча ўтмишимиздан воз кеча олмаймиз. Унга ёпишиб олиб, янги ва бахтлироқ ҳаётдан воз кечиб, биз ўз қўлимизни боғлаймиз. Шунда олдимизда ўта муҳим савол пайдо бўлади: ўзи нимага эришмоқчимиз? Теодор Рузвельт шундай деган: «На ғалаба, на мағлубиятга ўрин бўлмаган ҳаёт билан яшаётган ўртамиёналарнинг севинч ва изтиробларсиз ҳаётидан кўра,кўплаб омадсизликларга дучор бўлсанг-да, буюк ишларга журъат қилиб, ғалабага эришиш муҳимроқ». Ғолиблар ҳеч қачон ўзини қониқтирмаган вазиятга ёпишиб олмайди. Улар таваккал қилишга тайёр, чунки ҳар қандай натижа ўзини қониқтирмаётган ўша ҳолатдан яхшироқ эканини тушунишади. Европадаги одамларнинг кўпчилиги учун қашшоқлик — оч қолиш эмас, воқеликни қабул қилишни ўтмаслаштирувчи ҳолат ҳисобланади. Мағлубиятга учрашни истамай юритилаётган ўйин ва ғалаба қозониш учун ўйналаётган ўйин орасида жузъий фарқ бор. Ютқазишни истамаётган киши таваккал ва хавфлардан огоҳ бўлишга ўралашиб қолади. Ютишни мақсад қилган киши эса ғалаба учун имкониятни кўради. Сизнингча, бу инсонларнинг қай бири бахтлироқ?

"Ғолиблик қонуни" дан

@imaginative_girl
Тожикистон Россияни қўлида)

@freemanuz