Кечаги кун университетда эдим, оралиқ имтиҳон бўлди. Ҳамма имтиҳонни топшириб чиқди. Энди биз мусулмонмиз — ҳамма дуо қилаяпти, Аллоҳдан сўраяпти: “яхши топшириб чиқайлик” деб. Кейин курсдошлар билан қарасак, баъзи чет эллик студентларнинг қўлида телефон, телефонда энди маймуннинг расми бор. Ҳаммаси ўшанга қараб, ўшандан сўраяпти. Кейин бориб сўрадик: “Сенлар нимага бундай қилаяпсанлар?” десак, “Бу бизнинг Худойимиз”, дейишди. Тўғриси, ичимдан шундай ажойиб ҳис ўтди — буни айтиб бериш қийн. Кейин болалар: “Сенлар шу маймунга сигинасанларми?” деса, уларнинг жаҳли чиқиб, “Йўқ, бу маймун эмас!” деб ўз динини ҳимоя қилаяпти. Ўша пайт Аллоҳга шундай шукроналар айтдим — бизни шундай кофир қилиб яратмаганига(