Хаётий шеърлар Уйда қолинг
18 subscribers
459 photos
202 videos
7 files
164 links
Мен Сметуллаева Барнохон каналимга қўшилинг ва шерларимдан ўқиб баҳро олинг ва @SMETUга фикрбилдиринг
Download Telegram
Forwarded from UMRBOQIY HAQIQATLAR (ROSTNAVIS)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Uchqun" ko‘rsatuvi

UMRBOQIY HAQIQATLAR
#ogoh_boʻling

📌 Telegram akkountingizga kelayotgan ayrim fayllardan ehtiyot boʻling. Ular sizning akkountingizni buzib kirishga va turli xil nomaʼqul axborotlarni tarqatishga harakat qiladi

Aytaylik, doʻstingiz guruhga hech qanday izohsiz, bir xil nomdagi ikkita fayl joʻnatdi. Bu fayllar umumiy guruhlaringizning barchasiga bir paytda kelib tushdi va doʻstingizning bu turdagi (menimcha telegram guruhlaringizda allaqachon bunday xabarlar tarqalishni boshladi) faylni joʻnatganidan hayratga tushdingiz.

❗️BU FAYLNI ASLO OCHA KOʻRMANG!

🥷 Aks holda akkountingizga begonalar tomonidan buzib kirilishi va shaxsiy maʼlumotlaringizga ziyon yetishi mumkin.

⚠️ Shaxsiy maʼlumotlaringiz daxlsizligini taʼminlash uchun ikki bosqichli himoyani yoqishingiz va telegramdagi faol qurilmalar ichidan begonalarini oʻchirib chiqishingizni tavsiya qilamiz!
Forwarded from UMRBOQIY HAQIQATLAR (ROSTNAVIS)
KUZ

Mudroqni keltirib erkalaydi kuz,
Dimoqqa xush yoqar yomg‘ir ifori.
Intiqib kutaman... Yana Layli qiz
Menga aytarmikan sevgi izhorin.

Bag‘riga ohista bosgan bo‘lsa ham
Kuz sarg‘aytar daraxt yaproqlarini,
Hilpiratib to‘ymas keksa shamol ham
Ona tabiatning bayroqlarini.

Ruh ham tetiklashib qoladi ancha,
Tanani tark etar yozning chanqog‘i.
Dehqonlar mehnatin ulug‘lagancha
Darrov ho‘ppak bo‘lar paxta chanog‘i.

Xohish ustun kelar rejalarimdan —
Layli qizni qumsab bog‘ga jo‘nayman.
Kuz poyimga rangin gilamlar to‘shar,
Teraklar bag‘rida yolg‘iz tunayman
.

Siynasin kun sayin ravshan ko'rsatar
Layli qizning ismi yozilgan terak.
Dastlabki tanishuv, telefon xatlar
Xotirdan abadiy o‘chmasa kerak.

O‘ylar chala qolar topmas nihoya
,
Kundan-kun mavjlanar olis xotirlar.
Dekabr yarmin kuzga qo‘shmoq kifoya
,
Va bahor kelmasdan kuzni xotirlash.

Allakim ko‘zlarim yuvar keltirib
Layli qiz labidan reza terlarni
...

ROSTNAVIS
1
Forwarded from ILK IJOD NAMUNALARI (ROSTNAVIS)
YALANGOYOQ
(hikoya)
1991-yil
Luqmon BO‘RIXON

Havola hikoyani to'liq o‘qish uchun

http://myurls.co/Ilk_ijod_namunalari
Forwarded from ILK IJOD NAMUNALARI (ROSTNAVIS)
Alisher Sabriyev 1995-yil 8-fevralda Samarqand viloyatida tug‘ilgan.
Sharof Rashidov nomidagi Samarqand davlat universiteti Filologiya fakultetining adabiyotshunoslik yo‘nalishi magistraturasini tamomlagan. Respublika yosh ijodkorlarining Zomin seminari ishtirokchisi (2018). 2022-yilda ,,Uch nuqta‘‘ nomli birinchi kitobi nashr etilgan.

Yoqmas edi o‘tda, yoqmaguncha,
Yoqmas edi, o‘tda yoqmaguncha.

Qaydan bilar o‘rtanishni oshiq
Tomirda alanga oqmaguncha?

Ul ko‘zlari shams oldida ojiz,
Nargis, necha o‘tli boqma kuncha.

Yo‘q nisbating ul noz-u adoga,
Yuz g‘amza ichinda boqma, g‘uncha.

Ey sarv, hasad qilib qadiga,
Ming fitna ila tutoqma buncha.

Layliga berilmasin baholar,
Majnun ko‘zi birla boqmaguncha!

Majnun kabi o‘t ichinda qolding,
Sabriy, qara, mijja qoqmaguncha.

http://myurls.co/Ilk_ijod_namunalari
👍1
Forwarded from UMRBOQIY HAQIQATLAR / LIFETIME TRUTHS (ROSTNAVIS)
Kabisa yillaridagi ko‘ngilsizliklar

2012-yil qishloqda bobom vafot etgandilar.

2016-yilda o‘zbek xalqi Erkin Vohidov, Islom Karimov, Abdulla Oripov kabi bir qator suyukli shaxslaridan judo bo‘lgandi.

2020-yil dunyoda COVID-19 virusi paydo bo‘lib, karantin davri hukm surgandi.

2024-yil esa galaktikada mudhish voqea sodir bo‘ldi. Ya'ni, Rostnavisning telegram sahifasi texnik xatoliklar tufayli o‘chib ketgan. Quyidagi yangi sahifa havolasi orqali yana ijod namunalaridan bahramand bo‘lishingiz mumkin:

https://t.me/UMRBOQIY_HAQIQATLAR

http://myurls.co/rostnavis
👍1
Forwarded from Deleted Account
Salom, Теlеgrаm Рrеmiumni 3 оу dаvоmidа Вeрul оling
https://frее-рremium-uz
👍1
Forwarded from ILK IJOD NAMUNALARI (ROSTNAVIS)
SUYUNDIQOVA OYGUL BARATOVNA

Oygul Suyundiqova 1957-yil 17-sentabrda Samarqand viloyati Payariq tumanida oʻqituvchi oilasida tugʻilgan. Ilk sheʼriy toʻplami — ,,Yoshlik bayozi — 80ʼʼ — Toshkent 1980-yil.

Qo‘shiqlar besabab tug‘ilmas...
Besabab tug‘ilmagan kabi bardoshlar,
Besabab to‘kilmagan kabi ko‘z yoshlar.
Besabab silkinmagan kabi tog‘u-toshlar,
Besabab kesilmagan kabi mard boshlar...

Qo‘shiqlar besabab tug‘ilmas...
Besabab lolalar bag‘ri qon bo‘lmas,
Besabab dillarga hayajon to‘lmas.
Besabab daryolar to‘lib to‘lg‘onmas,
Besabab onalar sahar uyg‘onmas...

Qo‘shiqlar besabab tug‘ilmas...
Besabab kechalar oy bilan to‘lmas,
Besabab kunduzlar quyosh-la kulmas.
Besabab yurakni chertmaydi bir his
Besabab Vatanni demas buyuk so‘z!

http://myurls.co/Ilk_ijod_namunalari
Сизга бир гап айтайми?

Жума кунда чин дилдан бир инсонга Жаннатни тиладим, топингчи у ким экан? 😍
    👇👇👇👇
   👉👉 
tg://settings/ 👈👈

https://t.me/smetu
Forwarded from UMRBOQIY HAQIQATLAR / LIFETIME TRUTHS (ROSTNAVIS)
DIQQAT AUKSION

Quyidagi kitob kim oshdi savdosiga qoʻyilmoqda ulgurib qoling.

Kitob nomi: SHOIRU SHEʼRU SHUUR
Muallif: ERKIN VOHIDOV
Nashr yili: 1987-yil
Izoh: Holati yangi

Auksion tugash vaqti: 24-mart, 2025-yil. 10:00 gacha

Boshlangʻich narxi: 200 000 soʻm

Bogʻlanish uchun:
+998905058278
Telegram:
https://t.me/rostnavis

https://myurls.co/rostnavis
Forwarded from Насрулло Эргаш дунёси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️#танлов #шеър_ва_тасвир

 56 - ishtirokchi
Rostnavis

VATAN TIZZASIGA KOʻMILGAN BOBOM

✍️ Nasrullo Ergash she’ri
🎤 Rostnavis
ijrosi

2025.10.04

👉
@xayol_soyasi
👏1
,,Otamdan qolgan dalalarʼʼ asaridagi Ziyodga bagʻishlanadi

Goʻdak Ibodinga sajda qilar oy,
Hamon quloq tutar Choʻlpon yulduzi.
Uxlatmay chiqadi meni tunlari,
Oq-qora olamning dardi, kunduzi.

Paxta egatida uxlab yotgan kim?...
Zaharlanib, yolgʻiz oʻtkazar tunni.
Unutish qiyindir, juda qiyindir
Bayroqdor daladan qaytmagan kunni.

Ancha pastlab uchgan AN samolyoti
,,Ulkan toʻyxonaʼʼga zahar purkaydi
Koʻpayib bormoqda loqaydlik, aldov,
Kelganlar tillo-yu gʻasbni koʻzlaydi.

Odamlarga hozir kulgu, tomosha
Mening qalbimdagi sevgim, faryodim.
Odamlar unutib yuborar darrov,
Bitlar sas beradi:
Ziyod.
Ziyod-u ...

Koʻnmaydi, har uygʻoq vijdon koʻnmaydi ...

ROSTNAVIS

https://myurls.co/rostnavis
ЙИГИРМА ЙИЛ БЎЛИБДИ.

Қаранг бир зумда Йигирма йил ўтибди. Йигирма йил, менга нималарни эслатди? Болалик вақтимдаги кўз ёшларни, камситилиш сўзларни, Салом берсам саломимга алик олмай юзини ёпиб олган дамларни эслатди. Шу йигирма йил юрагимда доғ бор эди. Менга яқин инсон дўстим Насиба ва Матлуба менинг тарафимни оларди. У кишиларни умримнинг охиргача дуо қилиб ўтаман.
Синфдошларим юрагимга ўчмас доғ солиб қўйганди. Ҳаммаси эмас бази бир дўстларим Уйга келиб онамга йиғлардим.
Онажон нимага мен бундайман?Нимага бундай қилиб туғгансиз деб онамни қийнаб қўярдим. Онам ҳам кўзларига ёш олиб Мен сени шундай бўлсин деб туғибмидим. Аллоҳимнинг иродаси. Юролмаятганлар қанча? Ўрнидан туролмаятганлар қанча? Қайтама сен шукрсан юро оласан деб юпатарди. Шу кунларни эсласам Ҳеч болалигимга қайтгим келмайди. Мени шоира қилган ўша дардларимдир.
  Қайсидир бир китобда ўқигандим ёшлик вақтида кўп қийналган инсон катта бўлса бахтли бўлади деган ерини ўқигандим. Бу рост гап экан. Бугун бахтлиман. Синфдошларим. Йигирма йил менга қандай бахт олиб келганини билмайсизлар Бояги йиғлаб юрганларим бир зумда унут бўлдилар синфдошларим даврасига чақириб. Мени хурсанд қилдилар. Биринчи куни садақа бердик Синфдошлар ва Устозим Гавҳар опамиз бир ерга йиғилдик. Қандай бахт Гавҳар Устозимни ҳар сафар кўрсам ўз Онамни кўргандай юзимга қон югуради. Синфдошларни айтмайсизми ҳаммаси бир жам бўлиб, бир яқадан бош чиқариб бир онадан туғилгандек барчамиз йиғилдик. Ичимдан кўз тегмасин деб қўйдим. Буларга ўз меҳнатларини сингдирган Файзулла, Абдумалик, Дарман Жавлон ва Йўлдошев Илхамнинг ўғли ва бошқа дўстларим қурдошларим ўз меҳнатларини сингдирди. Бу кишиларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Иккинчи куни Мактабга йиғилдик. Ҳамма устозлар бир бир гапириб ўтдилар. Навбат Гавҳар опамга келганда бутун йиғилганларни ларзага солди ҳаммани йиғлатди. Устозимиз жонидан бизларни яхши кўраркан. Йўлдошев Илҳом ва Утегенов Инамларни гапириб бир эслаб олдик Жойи жаннатдан бўлсин охирати обод бўлсин. Ундан кейин Нукусга отландик бир биридан чиройли бўлган жойларга бордик. Менга қизиқарли бўлган Ўйин Нукус мегадаги тошларни йиқитиш ўйини бўлдилар ва расмларга тушиш Автобусдаги ўйин кулгиларни айтмайсизми ҳамма ҳаммаси қизиқарли бўлиб ўтдилар. Учинчи кунга ҳам етиб келдик. Ҳаммамиз эгизакдай бўлиб юрдика ҳеч эсдан чиқмайдиган давра бўлди. Даврага ҳам кирдик.  Тилаклар куй қўшиқлар билан даврамиз гўзал бўлиб ўтдилар. Бир дақиқа Вафот этган дўстларимизни эслаб сукут сақлаб турдик бази бирларимиз ҳам бир йиғлаб олдига.менга энг қизиқарли ери  Даврани Лола гуллар ва Нилуфар гуллар эгаллади Лола гул рақсга тушаятганда бирдан йиқилди ва Лола гул  Нилуфар гуллар келиб ва Лола гулнинг Онаси келиб турғизишга ёрдам берди. Ҳеч еринг оғримадими деб сўраяпди. Йўқ дедиму ўйинимни давом этдирдим.

     Йигирма йил менга нима деди синфдошлар биласизми?  Мени кечиринглар юрагизга солиб қўйган доғларни ўчиришга келдим дедилар ва барчасини унутдим синфдошларим сизларни яхши кўраман. Сизларни соғиниб қоламан деб бу мақолани йиғлаб ёзган Сметуллаева Барно.

16 06 2025 15:59
Forwarded from ТУҒИЛМАГАН ШЕЪРЛАРИМ КЎП. (Барно Муртаза қизи)

SHOSHILING

MAGISTR DARAJASIDAGI DARSLARGA MARHAMAT

Assalomu alaykum... Suhbatlashishga, aniqrogʻi boʻshab kirsang toʻlib chiqadigan, toʻlib kirsang boʻshab chiqadigan suhbatlarga ehtiyoj borligini koʻrib, bir ish boshladim. Yaʼni, quyidagi mavzular boʻyicha darslarni yoʻlga qoʻymoqchiman. Darslar tungi 10:00dan 11:30gacha videochat shaklida boʻlib oʻtadi. Adabiyotga qiziqqan doʻstlarni taklif etib qolaman!

P/s: oylik toʻlov 100 ming! Oldindan toʻlov qilinishi shart. Karta raqami
9860010112536114.
Darslar 15-sentyabrdan boshlanadi!

MAVZULAR

1. Poetik nutqqa xos spesifik belgilar. Belinskiy tadqiqotlari
2. Badiiy adabiyotda shakl va mazmun kategoriyasi
3. Matyoqub Qo‘shjonovning adabiy-nazariy qarashlari
4. Psixobiografik metodga xos tamoyillar.
5.A.N.Veselovskiyning. Jahon adabiyotida romantizmning tutgan o‘rni
6. Formal metod tanqidi. ( metod tarixi va Jirmunskiy tadqiqotlari)
7. Bahodir Sarmisoqovning adabiy-nazariy qarashlari.
8. Adabiyotshunoslik metodlari tasnifi
9. Obrazlar tasnifi: megaobraz tabiati
10. Mifopoetik tafakkurga xos xususiyatlar.
11. Suvon Meliev va Belinskiyning adabiy-nazariy qarashlari.
12. Retsepsion estetika tabiati. Retsepsion nazariya va germenevtikaning
uzviyligi
13. Dunyo adabiyotshunosligida formal maktabning tutgan o‘rni
14. Vulgar sotsiologizm tanqidi. O‘zbek va jahon adabiyotshunosligida tanqid
va tahlil muammosi
15. Rolan Bartning adabiy-nazariy qarashlari
16. Psixologik adabiyotshunoslik: asoschisi, namoyandalari, tamoyillar
17. Adabiyotshunoslik janrlari xususida
18. Psixoanaliz va badiiy ijod. Ekzistensionalizmning ijodga ta’siri
19. Abdug‘afur Rasulovning adabiy-nazariy qarashlari
20. Ijodiy metod bilan adabiyotshunoslik metodlarining farqi
21. Syujet va obraz tarixi xususida. Arxitip masalasi
22. Germenevtika va metodologiya.
23. Umarali Normatovning adabiy-nazariy qarashlari
24. Retsepsion estetika tabiati. Retsepsion nazariya va germenevtikaning
uzviyligi nimada?
25. O‘zbek va jahon adabiyotshunoligida intertekstuallik muammosi
26. Sent-Byov adabiyotshunoslik metodlari haqida
27. Ozod Sharafiddinovning adabiy-nazariy qarashlari
28. Struktual adabiyotshunoslik: asoschisi, namoyandalari, tamoyillar.
29. San’at va uning turlari: talqin materialiga ko‘ra turlari: me’morlik,
haykaltaroshlik, rassomlik, musiqa, raqs, so‘z san’ati.
30. Adabiyot so‘z san’ati, adabiyot so‘zininng lug‘aviy ma’nosi.
31. Adabiyot termini va uning tarixiy taraqqiyot bosqichlari.
32. Adabiyotning falsafa, estetika, psixologiya va boshqa sohalar bilan
bog‘liq jihatlari
33. Adabiyotda obrazlilik va obrazli tafakkur.
34. Nasriy asarlarda til va badiiy uslub.
35. Adabiyotshunoslik metodologiyasi: metodologiya tunchasi, falsafiy,
nazariy, individual faktorlari
36. Metodologiya adabiyot nazariyasining asosiy muammolaridan biri o‘laroq
nazariy va tarixiy poetikaga tayanishi.
37. Jahon poetik tafakkuri tarixi va ilmiy-nazariy metodlar
38. Qiyosiy-tarixiy, tipologik, formal maktabning metodologik xususiyatlari.
39. Struktural, biografik va psixoanalitik, germenevtik metodning o‘ziga
xosligi.
40. M.Baxtin va uning polifoniya, xronotop nazariyalari.
41. A.N.Veselovskiyning evolyusion tipologiyaga oid nazariyasi
42. M.M.Baxtin “katta zamon” ichidagi dialog, “men” va “birov”, “muallif”
va “qahramon” nazariyalari.
43. “Nazariy poetika” istilohining adabiyot tarixi, tarixiy poetika va struktural
poetika bilan munosabati.
44. Nazariy poetika ilmining ilmining asoschilari.
45. San’at va uning turlari, so‘z san’ati, badiiy asar, zamonaviy adabiy
janrlar, she’r tuzilishi, badiiy shakl va mazmun nazariy poetika predmeti sifatida.
46. Badiiy so‘z va uning boshqa san’at turlari bilan munosabati.
47. Sintetik san’atlar: teatr va kino. So‘z san’atining mohiyati va spesifikasi.
Forwarded from UMRBOQIY HAQIQATLAR / LIFETIME TRUTHS (ROSTNAVIS)
48. Biografik metodning ijodkor biografiyasi bilan uzviy bog‘liqligi.
49. Ijtimoiy omillarning biografik metodning shakllanishidagi o‘rni.
50. Sharl Sent-Byov, Andre Morua tadqiqotlari biografik metodning yangi
bosqichi sifatida.
51. Psixoanalizning maydonga kelishi: Z.Freyd, K.Yung, E.Fromm.
52. Libido, ego, superego psixoanalitik talqinnig kalit tushunchalari sifatida.
53. Psixoanalizda biofil va nekrofil tushunchalari.
54. Psixoanalizning badiiy ijod bilan munosabati.
55. Badiiy ijodda ijodkor pozitsiyasi, dunyoqarashi va milliy mansubligi
masalasi
56. Ijod jarayoni: mavzu tanlash, material yig‘ish, materiallarni tizimli
joylashtirish, yozish jarayonlari
57. Ijodiy jarayon va estetik ideal.
58. Ijodiy jarayonda pafos go‘zallik, xunuklik, fojiaviylik, dramatiklik,
komiklik, sentimentallik.
59. Ijod psixologiyasi.
60. Ijod jarayoni va ijodiy metod mushtarakligi.
61. Badiiy adabiyotda umuminsoniylik, milliylik va individuallik.
62. Adabiyotda xalq tili va folklor elementlari.
63. Zamonaviy adabiyot va milliy til, estetik ideal va milliylik.
64. Badiiy asarda mazmun va shakl uyg‘unligi.
65. Badiiy asar tushunchasi: badiiy, nazariy va estetik kriteriylari. Badiiy
asarda mazmun va shaklga xos komponentlar.
66. Badiiy asarda syujet, kompozitsiya va fabula.
67. Adabiyotda qahramon, obraz, portret va xarakter muammosi.
68. Badiiy asar obrazlari tizimi va ilmiy-nazariy tasnif muammosi.
69. Badiiy obraz va xronotop.
70. Tarixiy obraz spesifikasi va turlari
71. Tarixiy obraz talqinida badiiy to‘qimaning o‘rni.
72. Tarixiy-biografik obraz, “volter-skotcha” obraz .
73. O‘zbek tarixiy romanlarida bosh qahramon masalasi.
74. Adabiy tur va janrlar tixzimida adabiy janrlarni belgilash prinsiplari.
75. Epos va uning janrlari: lirika, drama, epos.
76. Modernizm adabiyotida roman, postmodernistik roman xossalari.
77. Tuyuq janrining spesifik xususiyatlari.
78. Saj’ va tuyuq munosabati.
79. She’riy vaznlar masalasi.
80. Ijodiy metodlar va ularning shakllanish prinsiplari.
Forwarded from NAZMIY SAHIFA (ROSTNAVIS)
Toʻlib bordi manzil boshidan,
avval,
toʻlib bordi bekatma-bekat.
Zim-zich boʻldi,
ayniqsa,
yoʻl oʻrtalarida.
Keyin ...
asta-asta tusha boshladi
yoʻlovchilar
tanish manzillarida —
novdadan uzilgan yaproqlar kabi.
Nihoyat ...
yoʻl oxiri ...
manzil adogʻi ...
Yetib keldi,
faqat,
bitta soʻnggi yoʻlovchi,
soʻnggi yoʻlovchi —
boʻm-boʻsh oʻrinlarda qolgan ter hidi.

IKROM OTAMUROD

t.me/nazmiy_sahifa
Forwarded from NAZMIY SAHIFA (ROSTNAVIS)
SINIQCHI

Mening otam bitta siniqchi edi,
Diplomi yoʻq edi,
Gar huzuriga
Bemor kelsa,
Dardin aniqlash uchun,
Koʻzlarini yumib,
Jarohat joyini
Barmoq uchi bilan
Paypaslardi jim.
Otam
Paypaslagan chogʻda bemorni,
Yumilganda horgʻin koʻz-qarogʻlari,
Oʻxshab ketar edi rentgenga,
Uning
Yumilgan koʻzlari
Va barmoqlari.

Mening otam bitta siniqchi edi,
Oyogʻi singanlar,
Qoʻli singanlar,
Boʻyni qayrilganlar
Kelardi bir-bir.
Shifo topgandan soʻng
Otamdan,
Ular
Tagʻin yoʻl yurardi,
Ishga borardi,
Yeb-ichardi,
Uxlab, hatto, esnardi,
Ammo,
Na Xudoga qilardi shukur,
Na mening otamni eslardi.

Mening otam bitta siniqchi edi,
Qovurgʻasi singan,
Beli qayrilgan,
Tirsagi,
Kuragi
Chiqqan, qapishgan,
Boʻgʻinlari shishgan,
Oyoq-qoʻllari
Yo joyidan chiqqan
Yoki lat yegan
Odamlar kelardi
Uning oldiga.
Shifo topgandan soʻng otamdan,
Ular tagʻin yoʻl yurardi,
Ishga borardi,
Yeb-ichardi,
Uxlab, hatto, esnardi,
Ammo,
Na Xudoga qilardi shukur
Na mening otamni eslardi.

Mening otam bitta siniqchi edi.
Sigirlar,
Otlaru
(Uzr!)
Eshaklar,
Quturgan itlaru
Yuvosh mushuklar
Otamning oldiga kelardi,
Ogʻriq
Azob berganida inqillab arang.
Otam davolagan sigirlar darhol
Podaga qoʻshilib ketardi tagʻin.
Otlar kirakashlik qilardi yana.
Ular yeb-ichardi,
Toʻyib uxlardi,
Chopqillab yurardi
Unutib gʻamni,
Ammo,
Na Xudoga qilardi shukur
Va na eslar edi otaginamni.

Mening otam bitta siniqchi edi.
Togʻlar giyohidan
Hamda shifobaxsh
Oʻtlardan dorivor tayyorlar edi.
Bor edi
Dunyoning bir chekkasida
Shifoxona yangligʻ
Bitta kulbasi.
Koʻzlari yorilgan,
Poʻsti yirtilgan,
Tomirlari shishgan,
Boshi yorilgan,
Paylari kesilgan,
Qoni ivigan,
Ichi maddalagan
Yarasi yopiq,
Yarasi bedavo,
Yarasi ochiq
Odamlar kelardi,
Otam
Ularning
Dardiga bir zumda topardi davo.
Shifo topgandan soʻng otamdan,
Ular
Tagʻin yoʻl yurardi,
Yeb-ichib,
Uxlardi,
Unutib butkul
Ogʻriqni, azobni, alam, dardini,
Ammo,
Na Xudoga qilardi shukur
Va na bilar edi otam qadrini.

Mening otam bitta siniqchi edi.
Bir vodiyning xalqi
Boshdan to oyoq
Otamga
Bir ota,
Bitta volida,
Bir uka,
Bir singil qatori edi.
Ammo, bir kun...
Ammo, bir qaro kunda
Oʻz-oʻzidan qoldi
Otamning koʻngli
Butun dunyodanu
Barcha odamdan.
Odamlarning
Singan qoʻl-oyogʻini
Otam tuzatardi
Va lekin oʻzi
Siniq koʻngil bilan
Oʻtdi olamdan...

Mening otam bitta siniqchi edi...

LOYIQ SHERALI
Odil Ikrom tarjimasi