Файзбоғ (ТемурМалик)
17.7K subscribers
8K photos
1.73K videos
13 files
8.44K links
Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)

Алоқа: @SivasgaXat_bot

Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz

Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida

Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/+hzJqLUtVL1swMzc6
Download Telegram
Халқ таълими тизимидаги бир қатор мутахассислар Xалқ таълими вазирлиги томонидан эълон қилинган #Ustoz2020 кўрик-танловидан норози бўлиб, президентга мурожаат ёзишмоқда. Уларнинг фикрича, танловда кўпгина ноҳақликлар кузатилган. Мурожаатни қуйида ўз ҳолича келтириб ўтамиз.

"Ассалому алайкум, ҳурматли Шавкат Миромонович!


Биз, халқ таълими тизимидаги бир қатор ўқитувчилар Сизга мурожаат қилмоқдамиз. Биз таълим тизимидаги ислоҳотларга ишонган ҳолда, Xалқ таълими вазирлиги томонидан эълон қилинган #Ustoz2020 кўрик-танловига қатнашдик, аммо биз биринчи босқич натижаларидан қаттиқ норозимиз. Танлов шартларига кўра, икки дақиқалик видео ролик ўқитувчининг ижодкорлиги ва изланувчанлигига кўра баҳоланиши керак эди. Бироқ, танловга топширилган аризаларни иншо кўринишида қабул қилиб, фақат иншога қараб видео роликларни баҳолашган. Низомда эса иншога урғу берилмаган. Катта эҳтимол билан, бизнинг аризаларимиз ва видео роликларимиз кўриб чиқилмаган.

Нуфузли Global Teacher Prize танловига қандай мезон асосида ўқитувчиларни саралашмоқда, бизга қоронғулигича қолмоқда. Айрим, сертификатлар билан кифояланган, ичида маълум ғояси бўлмаган видео роликларни халқаро кузатувчивчиларга тақдим қилиб, юртимиз обрўсини таваккалга қўйишмоқчими? Таълимда арзирли бир янгилик яратган, мавжуд чекланган имкониятлардан шахсан қулайлик яратиб, йиллар давомида кўплаб меҳнат қилган ўқитувчилар номуносиб баҳоланган.

Ҳурматли Шавкат Миромонович! Нима учун, бизда таълимдан бошлаб ҳамма соҳада "қўл учида" ёндашиб ишлаш механизми кучайиб кетган? Ривожланган давлатларда, ҳар бир жараёнга ипидан-игнасигача аҳамият қаратилиб, ҳар бир ҳодиса илмий ишдек таҳлил қилинади, уларнинг ривожланиш сабаби ҳам шунда, деб ўйлаймиз. Биз танловдаги мағлубиятимиз учун эмас, тизимидаги ноҳақликлардан қаттиқ норозимиз. Ўзимиздан кучли, билимли кадрларни тан олишга тайёрмиз, аммо нуфузли халқаро танловга шунчалик юзакилик билан ёндашиш мумкинми? 12 минг 495 нафар иштирокчини 9 нафар ҳакамлар ҳайъати қандай қилиб қисқа муддатда таҳлиллаши мумкин? 24 минг 990 та эссе ва 12минг 495 та роликни 10 кун ичида 9 киши баҳалой олиши ақл бовар қилмас иш, деб ҳисоблаймиз. Аттестациялардан норозиликлар, исбот қила олмайдиганимиз таниш-билишлик ёки коррупция, ён босиш ҳолатлари, бекордан бекорга тарқалмайдиган турли миш-мишларни текшириб, қонунан чора кўришларини, бизни бошимизда ўтирган катта-кичик раҳбарларнинг ўз дунёқарашидан келиб чиқиб туриб, қарорлар қабул қилиши тизимни фалаж ҳолатга олиб келишига қаршимиз! Албатта, бизни устимиздан турли раддиялар бериб, ўзларини оқлаш учун ташкилотчилар ҳамма имкониятини ишга солишини яхши англаймиз, лекин шуни айтмоқчимизки, биз кўплаб ўқитувчилар энди ҳеч қачон миллий танловга қатнашмаймиз, ишончимиз қолмади.

Шавкат Миромонович! Таълим тизими, халқ таълими бугун ва эртани ҳал қилувчи энг катта омиллигини ҳисобга олган ҳолда, бизнинг мурожаатимизни шахсан ўзингиз кўриб чиқишингизни ва адолат қарор топишини истаймиз".


«Файзбоғ» телеграм каналига аъзо бўлинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w