Файзбоғ (ТемурМалик)
18.4K subscribers
7.8K photos
1.63K videos
13 files
8.3K links
Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)

Алоқа: @SivasgaXat_bot

Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz

Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida

Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/+hzJqLUtVL1swMzc6
Download Telegram
Ёз ғамини қишда е)

«Файзбоғ» телеграм каналига аъзо бўлинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бизга таниш бўлган видеоблогер Шавкат Эгамбердиев "Буюк келажак" номли янги видеоролик ясабди.

Айтишларича, Эгамбердиев кимларнингдир босими остида ушбу видеони ўз Инстаграм саҳифасидан ўчиришга мажбур бўлган. Интернет деган "жонивор" қандай кучга эга эканлигини ҳамон тушунмаётган бизнинг колхоз раҳбарлар, аллақачон ҳамма ерга тарқалиб бўлган видео изини йўқотиш устида бош қотиришмоқда. Facepalm.

Истеъдодли ижодкор томонидан тайёрланган ушбу видеороликни биргаликда томоша қиламиз.

#GAZBER
#CHIROQBER
#MENXALQMAN

👉 @fayzboguz
#ЁшИстеъдод

Машҳур америкалик сиёсий арбоб ва ёзувчи Бенжамин Франклин “Бу дунёда фақат икки нарса муқаррар: ўлим ва солиқлар”, деб айтиб ўтган эди. Кўпинча, бир вақтнинг ўзида бир нечта солиқларни тўлашимизга тўғри келиб қолади. Бу ҳам майли, лекин дунёнинг баъзи мамлакатларида фуқароларга шундай бемаъни солиқлар жорий этилганки, уларни эшитиб кулишниям, йиғлашниям билмай қоласиз. Қуйида тақдим этиладиган ажабтовур солиқлар ҳақидаги маълумотларни ўқиш асносида кулиш ёки йиғлашингиз ўзингизга ҳавола.

👉 @fayzboguz

https://telegra.ph/NAFAS-OLGANLIK-UCHUN-20-DOLLAR-SOLI%D2%9A-%D2%9A%D0%8EJSANGCHI-KARL-11-24
Давлат тадбири меҳмонларини овқатлантиришга 1,4 млрд сўм сарфланган

Жорий йилнинг 24 январ куни «Tashkent city» халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги «Congress Hall» мажмуасида бўлиб ўтган давлат тадбирини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар 1 миллиард 768 миллион сўмни ташкил этган. Бу ҳақда ҳукуматнинг шу йилнинг 1 май куни имзоланган тегишли фармойишида маълумот берилган.

Тадбирга ташриф буюрганларни овқатлантириш ишига «Akfa Dream World» МЧЖ масъул бўлган. Бу ҳақдаги маълумот буюртмачи Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ижрочи «Akfa dream world» МЧЖ ўртасида тузилган шартномада акс этган. Шартномага мувофиқ, 24 январ куни 800 кишининг «Ballroom»да тушлик қилишига 447 миллион 174 минг сўм, «Шош»да 400 кишининг тушлиги учун 223 миллион 587 минг сўм, «Тошкент 2-3-4»даги 110 кишилик тушликка 61 миллион 486 минг 425 сўм сарфланиши назарда тутилган. Ҳар бир шахснинг битта тушлиги 558 минг 967 сўмдан ҳисобланган.

👉 @fayzboguz
— Шаҳримиз тунда жуда чиройли кўринади-да!
— Бизнинг қишлоғимиз эса, фақат кундузи кўринади...

© Камол Қодир ўғли


👉 @fayzboguz
Эй каттакон вазирлар,
Берманг энди таъзирлар,
Ҳаво совуқ халқ йиғлар,
Халққа свет, газ беринг!!!


Девонайи Ҳақгўй


Бугунги кунда блогер дўстимиз Девонайи Ҳақгўй ўзига хос сатирик, сарказм ва қалампир постлари билан кўпчиликнинг эътирофига сабаб бўляпти. Сиз ҳам ушбу каналда кўпчиликни қийнаётган муаммоларнинг кутилмаган танқидларига гувоҳ бўласиз. Ушбу канални кузатиб боришни тавсия этамиз!

Каналга ўтиш: @adolat_kuychisi
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент вилоятининг электр таъминоти корхоналарини судга берди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент, Зангиота, Қибрай тумани электр тармоқлари корхоналари раҳбарларига нисбатан маъмурий ҳужжатларни расмийлаштириб, тегишли тартибда кўриб чиқиш учун маъмурий судга юбориш чораларини кўрмоқда. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

20 ноябрь куни Тошкент туманидаги қарийб 17 минг электр энергия истеъмолчиси томонидан фойдаланилган электр энергияси учун тўловлар бўйича юзага келган қарздорлик сабабли амалдаги тартиб бўйича АСКУЭ тизими автоматик равишда қарздор истеъмолчиларнинг таъминотини тўхтатган. Ўз навбатида, юқоридага ҳолат жойига чиқиб ўрганилганда истеъмолчилар томонидан фойдаланилган электр энергияси учун қарздорлик тўлангандан кейин ҳам автоматик равишда электр тармоғига қайта уланмаган ҳолатлар аниқланган.

👉 @fayzboguz
​​Медиа билан ишлаб, ҳеч қачон медиа олдида кўриниш бермайдиган, очиқлик сиёсатини тарғиб қилиб, ўзи очиқликка қарши бўлган АОКА раҳбари Асаджон Ходжаев KunUz сайтини газ-свет муаммосини ёритгани учун "огоҳлантириб қўйибди". Газ ва свет муаммосини ОАВ ва блогерлар ёритмаса, расмий шахслар бу муаммога муносабат билдирмаса, юртда бугунгиданда хавфлироқ хаос юзага келиши мумкинлигини булар билишармикан?

ОАВ ва блогерлар халқ дардини цивил равишда ёритиб, халқ ва давлат ўртасида кўприк яратаётган онлайн платформадир. Тақиқлар билан муаммога ечим топиб бўлмайди. ОАВ ва блогерларнинг ҳозирги танқидларидан ёрилиб кетаётган бизнинг кўнгли нозик раҳбарчалар халқ олдига бир марта чиқиб кўришганида эди, ОАВда ёритилаётган материалларнинг бари "асал" эканлигини билиб олишарди. ОАВ ва блогерлар гул ширасини (нектар) йиғиб юрадиган асаларига ўхшайди, "боғдаги" асл вазият эса бундан анча ёмон.

Дарвоқе, бу хабарнинг битта позитив жиҳати бор: Асаджон Ходжаевнинг ташқи кўриниши қандай эканлигини ниҳоят билиб олдик.


👉 @fayzboguz
Эрта-индин KunUz сайти қуйидаги баёнот билан чиқиб қолса-я:

"Бугун вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Kun.uz таҳририяти вакиллари ва Асаджон Хўжаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида АОКА раҳбари ва сайт таҳририятига тааллуқли, юзага келган муаммоли масалалар муҳокама қилинди.

Шуни расман маълум қилмоқчимизки, мазкур мулоқот якунига кўра сайт жамоаси ва АОКА раҳбарияти ўртасидаги барча тушунмовчиликлар барҳам топди. Томонлар бир-бирини тушуниб, ўзаро муросага келди.

Фурсатдан фойдаланиб, жамоамиз аъзолари бошқа нашрларнинг журналистлари ва блогерлардан бу масалани ортиқ муҳокама қилмасликни сўраймиз, зеро фақат икки тарафгагина тегишли бу низо турли сиёсий кучлар ва шахслар томонидан тор манфаатлар йўлида қурол сифатида фойдаланилишини хоҳламаймиз".

Билбўметта. 😁


👉 @fayzboguz
​​Айтмоқ ёки кўнмоқ, шудир масала…

Кеча давлат раҳбари нефть-газ кимё саноатидаги табиий газни қайта ишлаш бўйича қарийб 9 миллиард долларлик 52 та истиқболли лойиҳалар тақдимоти билан танишибди. Лойиҳалар самарасида 4,1 миллиард долларлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, 1,1 миллиард долларлик импорт ўрни тўлдирилиши ва 1,45 миллиард долларлик экспорт таъминланиши мумкин, шунингдек, 6 минг 500га яқин иш ўрни яратилиши режалаштирилган экан.

Янги лойиҳалар амалга оширилиши ва иш ўрни яратилиши жуда яхши янгилик, лекин тилимиз янгидан-янги иборалар билан бойиб боряптию, улардан келаётган ҳақиқий наф ҳеч бўй кўрсатай демайди-да. Мисол учун, юқоридаги хабарда қўлланган “истиқболли лойиҳа” атамаси аниқ ва олдиндан режалаштирилиб ҳисоб-китоб қилинган, натижа бера оладиган лойиҳага нисбатан ишлатилса керак. Ўзи свет йўғида изоҳли луғат титиб (ўчоққа ёқвормаган бўлсангиз, албатта), иборанинг маъносини қидириш шарт эмас, шунчаки, серқуёш, лекин ўзи совуқ Сусамбилдаги “босқичма-босқич қилинаётган” ишларга бир қур назар ташласангиз кифоя, чунки уларнинг ҳаммаси “истиқболли лойиҳа”лардан бошланган.

Истиқболли лойиҳа… Истиқбол... Кимнинг истиқболи? Ўз беминнат еридан чиққан табиий бойлик ўзига насиб этмаётган, қора совуқда таппи ёпиб, ўтин дардида у ёқдан бу ёққа югураётган халқникими? Ёки ишлайдиган амаллари гапирган гапига мос келмайдиган, шундоғам ошиғи олчи бўлаётган амалдорларнинг истиқболи назарда тутиляптими? Ундай бўлса, ҳолимизга маймун энди йиғлашгаям истиҳола қилса керагов.

Экспорт салоҳиятимизга кўз тегмасин, пандемия даврида ҳам пасайиш нелигини билмай юқорига ўрлайверади. Ахир, ер остида шунча табиий бойлигимиз бўлатуриб, ундан фойда кўрмаслик инсофдан бўлмайдику. Кўпчиликни қийнаётган муаммо ҳам айнан ўша “фойда”ни ким(лар) кўришидадир: туфлиси ғубор кўрмаган амалдорларми ёки лой кечиб, ғўзапоя тераётган халқ?

Шундоғам аёвсиз касаллик тинкасини қуритган халқни энг зарур пайти газ ва электр таъминотидан узиб қўйиш адолатга ҳам, инсонийликка ҳам тўғри келмайди. Қора халққа қора қишда қора таппи ва қора чироқдан (уйқаш келишини қаранг) бошқаси бекорми? Нега баъзиларнинг раҳбар олдида тутган қалтироғи давлатнинг асосий илдизи бўлган халқ олдига чиққанда изсиз йўқолиб, аввалги шакл-у шамойил пайдо бўлади?

Шу ўринда яна бир гап: ҳар йили ёз охирламасдан “юртбошимиз ташаббуси билан бошланган куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар ижросини таъминлаш” деган тенденция авж ола бошлайди, ТВ, радиоларда тинмай гапирилади, дадил-дадил баёнотлар тақдим этилади, “аҳолининг электр, газ ва бошқа мавсумий муаммоларини манзилли ҳал қилиш” бўйича ботмон-ботмон ваъдалар берилади. Ҳа, афсуски, фақат берилади, аслида эса бир чўғдан ҳам нишон йўқ, мутасаддилар кулоқларини ва дарвозаларини тақа-тақ беркитиб, қишки уйқуга кетишади. Тўрт-беш ойлаб нимага шунча тайёргарликлар кўрилди, суҳбат-у брифинглар ўтказилдию, нимага Ғишмат поезддан кўмир ўғирлашга, Жумагул эса таппи ёпишга мажбур бўляпти? Бундай номутаносибликка кимдир изоҳ бериши керакку.

Айтганча, учинчи Ренессансгаям омон-эсон ўтиб олдик, мабодо билмайсизларми, истиқболимизга етай деб қолдикмикин?


Сожида

#ЁшИстеъдод

👉 @fayzboguz
​​Энергетика вазирлиги: "Туркияда аҳолини узлуксиз энергия билан таъминлаш учун 15 йил сарфланган, биз эса ўз олдимизга 5 йил ичида аҳолига тўлиқ энергия таъминоти етказиб бериш тизимини изчил йўлга қўйиш маррасини қўйдик".

Кеча Ахборот ва оммавий коммуникация ассоциацияси биносида Энергетика вазири Алишер Султонов, унинг ўринбосарлари Шерзод Ходжаев, Беҳзод Нурматов ва бошқа соҳага алоқадор шахслар, шунингдек, журналист, блоггерлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда каналимиз номидан иштирок этган вакил ҳам ўзини қизиқтирган саволларни йўллади.

Файзбоғ канали: "Бугун Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бош иқтисодчиси Винаяк Нагараж Twitterдаги саҳифасига шундай ёзди: “Газ йўқ… ва бу гап йўқ эмас!” Гувоҳи бўлганингиздек, Ўзбекистонда аҳоли ҳалиям газсиз яшаётгани кўп жойларда кулгига қолишимизга сабаб бўляпти. XXI асрда аҳолининг светсиз яшаши ҳам жуда кулгили. Соҳа мутахассислари сифатида айтингчи, халқни узлуксиз энергия манбаси билан таъминлаш тизимида тубдан ўзгариш бўладими ва қачон? Агар режалаштирилган ислоҳотлар ва ҳолат бўйича яхшиланиш кузатилмаса, унда нима бўлади?

Энергетика вазири: Тизим аллақачон эскирган, буни ҳаммамиз биламиз, лекин мутахассисларимиз кун-у тун тинмасдан узлуксиз энергияни етказиб бериш учун ҳаракат қилмоқда. Янги замонавий энергетика тизимини жорий этиш учун четдан мутахассис жалб этишимиз зарур. Осиё, Европа ва жаҳон банкларининг кучли мутахассислари билан доира стол учрашувлари ташкил этиб, биргаликда “2030 йилгача электр таъминотини ривожлантириш концепцияси”ни ишлаб чиқиб, вазирлик сайтига учта тилда жойлаштирдик, бирор кун тақдимотини ҳам киламиз.

Энергетика вазири муовини: "Ўтган бир йил ичида давлат-хусусий шериклик тамойили асосида 2 млрд 4 млн долларлик шартнома имзоланган. 6 ой ичида 4 млрд 400 млн доллларлик лойиҳаларнинг имзоланиши кутилмоқда. Агар ушбу лойиҳаларни давлат ички ресурслари ҳисобидан амалга оширганимизда, электр энергияси тарифларини 1,5 бараварга ёки давлатнинг ташқи қарзини 7 млрд долларга оширишга мажбур бўлардик, бунинг имкони бўлмаганлиги учун давлат-хусусий шерикчилик тамойили энг мақбули деб топилди".

Файзбоғ канали: "Сиз айтган концепцияни биз блоггерлар ва журналистлар ўқиб танишиб чиқишимиз мумкин, лекин буни 26 миллион аҳоли ўқиб чиқолмайди, шу боис аниқ жавоб беришингизни илтимос қилардим: халққа қанча муддатда тизимни ўзгартиришга ваъда бера оласиз?"

Энергетика вазири: "Ҳар ой, ҳар йил ўзгариш бўлишига ваъда берамиз. Бу йил ўтган йилгига нисбатан анча катта ўзгаришлар бўлди, кейинги йил бу йилга нисбатан каттароқ ўзгариш бўлади. Масалан, 2019 йил 24 ноябр ҳолатига кўра , 204,2 миллион киловатт электр энергияси ва 49 миллион 169 минг кубметр табиий газ ишлаб чиқарилган. Бу йилги ҳисоб-китобга кўра эса, 214,1 миллион киловатт электр энергияси (аввалги йилдагидан 10 миллион киловатт соат ортиқ) ишлаб чиқарилган бўлса, табиий газ кўрсатикичи 44 миллион 977 минг кубметрни ташкил этди. Охирги 3-4 йилда генерация тизими бўйича қилинган шундай катта ишларни санаб ўтаманки, атроф давлатларнинг ҳеч бирида унақа ишлар қилинмаган. Навоийда, Тўрақўрғон ва Тахиатошда бешта янги блок қўшилди. Саудия Арабистонидан инвестор жалб этдик, у ҳеч қанақа кафолатсиз мамлакатда йирик 1500 мегаваттли станция қурилишига ҳомийлик қилмоқчи, яқин кунларда станцияга тамал тоши қўйилади".

Энергетика вазири муовини: "Соҳага ажратилаётган эътибор ва маблағ ҳисобига тизимда 30 йилда қилинмаган ишлар охирги 3 йилда амалга оширилди, энергияни тежаб сарфлаш ҳисобига бу йил тарифларни оширмадик, келаси йил ҳам оширмаслик тўғрисида буйруқ олганмиз. 2025 йилгача бозор иқтисодиёти тамойилларига асосланган энергетика бозори яратилади ва мавжуд муаммолар ечилади. Туркияда биз қилган ислоҳотларни амалга ошириш учун 15 йил сарфлаганлигини Туркияда худди шу ислоҳотлар устида ишлаган ва ҳозирда вазирлигимизга жалб қилинган мутахассис айтиб ўтди. Биз эса олдимизга 5 йил ичида аҳолини тўлиқ энергия таъминоти етказиб бериш тизимини изчил йўлга қўйиш маррасини қўйдик".


👉 @fayzboguz
Ўзбекистонда цензура масаласи яна трендда

Кеча KunUZ сайти АОКА томонидан ўзига нисбатан босимлар бўлгани ҳақида ёзиб чиққан эди. Маълум бўлишича, АОКАнинг бу каби "огоҳлантириш хати" нафақат "кунчиларга", балки мамлакатимиздаги бошқа бир қатор таниқли сайтларга ҳам берилган. Улар орасида DaryoUz, GazetaUz, PodrobnoUz каби йирик сайтлар ҳам бор.

Мазкур тушунарсиз ҳолат чет эл расмийларининг ҳам эътиборидан четда қолмаганлигини Буюк Британия Ўзбекистондаги элчиси жаноб Тим Торлотнинг Twitter саҳифасида эълон қилган қуйидаги хабаридан ҳам билиш мумкин: “АОКАнинг оммавий ахборот воситалари ривожланишини қўллаб-қувватлаш бўйича тутган йўлидан ҳайрон қолдим. Соғлом ва эркин ОАВсиз демократик жамиятни асло қуриб бўлмайди”.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда АОКА ташкилотини бутунлай тугатиш ҳақидаги чақириқлар ҳам авж олмоқда.

👉 @fayzboguz
Оламда тасодифий номутаносибликлар оқибатида келиб чиққан шундай кулгили ва ноқулай вазиятлар ҳам учраб турадики, улардан чиқиб кетиш учун бирор чора ҳа деганда топилақолмайди. Масалан, шотландларнинг Янги йил анъанасини билмасдан туриб, асло меҳмонга бора кўрманг. Нима учунлигини билиш учун эса қуйидаги мақола билан танишиб чиқишингиз мақсадга мувофиқ.

#ЁшИстеъдод учун Отабековна тайёрлади

https://telegra.ph/Avtomatdek-tezkor-futfolchi-11-24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Энди фақат одамларни рози қилган ҳокимга орден берамиз, лавозимини кўтарамиз» — Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 24 ноябрь куни ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги ҳамда хизматлар соҳасини ривожлантиришга доир келгуси вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда давлат раҳбарининг маълум қилишича, эндиликда «темир дафтар»га киритилган фуқароларни иш билан таъминлашни уддасидан чиқолмаган ҳудуд раҳбарлари ишдан бўшатилади.

«Ҳамма бўйича хулоса бўлади. "Қизил"дан чиқмаганлар йил якунигача кетади… Ҳоким кетдими, иккита тумандаги тўртта сектор ҳам кетиши керак. Ҳамма ҳаракатларимиз халқимизнинг оғирини енгил қилиш, имкониятлар яратишга қаратилган. Лекин биз қўйган ҳокимлар тўғри тушунмаяпти. Энди фақат одамларни рози қилган туман ҳокимига орден берамиз, лавозимини кўтарамиз. Бошқа ҳеч қандай кўрсаткич бизни қизиқтирмайди», — деди Шавкат Мирзиёев.

👉 @fayzboguz
​​Бепарволикнинг нозик санъати

ХХI асрда муваффақият одамларга босим юклайдиган даражага етиб келди. Ҳамма сизни муваффақиятли бўлишга мажбурлашга ҳаракат қилади. Жамият ҳам, ОАВ ҳам, кинолар ҳам, ҳатто китоблар ҳам.

Синфдошингнинг ўғли мактабга борди, сен ҳали уйланмадинг ҳам. Ўртоғинг Gentra олди, сан ҳали ҳам китоб кўтариб юрибсан. Ижтимоий тармоқларда ҳам ҳамма бахтиёр, ҳамма чиройли ресторанда селфи тушган, муваффақият ҳамма учун идеалга айлантирилган. Натижада, ҳамма бир-бирига ҳеч кимдан кам эмаслигини исбот қилишги киришиб кетган. Ойига икки миллион маош оладиган одам ўзини муваффақиятли кўрсатиш учун 15 миллионга iPhone сотиб олади. Ўзини бошқалардан кам эмаслигини кўрсатиш учун йиллаб пул йиғилади ва 1000 кишилик тўй қилинади. Ҳожибой Тожибоев таъбири билан айтганда, "уйинг томи қўшнининг икки хонали уйидан баландроқ бўлишни истасанг, уйингни уч қаватли қил".

Одам ўзини қанчалик ёлғондан муваффақиятли қилиб кўрсатишга ҳаракат қилса, аслида ич-ичидан шунчалик бахтсиз бўлади. Бу борада замонавий руҳшуносларнинг бир қатор тадқиқотлари ҳам мавжуд.

Ёлғон устида қурилган муваффақият ва бахт аслида муваффақиятсизликдир. Муваффақият учун илк қадам бу инсон ўзини борича қабул қилиши, ўзлигидан уялмаслигидир. Инсон ўзи учун жавобгарликни ўз бўйнига олиши ва ўзи учун ҳаракатни бошлаши керак. Тўғри, буларнинг ҳаммасини айтишгагина осон...

Яқинда АҚШлик блогер Марк Менсоннинг шу мавзуга таалуқли бўлган «Бепарволикнинг нозик санъати» китобини ўқиб чиқдим. Китобда Марк сизга аввало ўзнгизда бор нарсаларни қадрига етишни, бор имкониятингиздан келиб чиқиб ҳаракат қилишни ўргатади. Марк бошқалар хоҳлагандек яшашга ҳаракат қилишни тўхтатишни, умуман сиз учун кераксиз ва фойдасиз нарсаларга умрингизни сарфламасликни тавсия қилади. "Ҳаётдаги муаммолардан қочма, борича қабул қил, имкониятингдан келиб чиқиб ҳаракат қил, ўзинг учун ҳақиқатдан аҳамиятга эга нарсаларга эришишни мақсад қил", дейди муаллиф.

Китоб сизга бошқалар учун эмас, ўзингиз учун бахтли бўлишингиз кераклигини тушунтиришга ҳаракат қилади.

Бу навбатдаги бизнес ёки психологик китоб эмас. У сизга қандай яшашни ҳам ўргатмайди. Шунчаки, ҳаётингизга бошқа ракурсдан қарашни таклиф қилиб кўради.

Ўқиб чиқишни тавсия қиламан. Айниқса “нерви бузуладиган” танишларингизга совға қилсангиз, ва ўқишни қаттиқ тайинласангиз, кейинчалик сиздан миннатдор бўлиб юришига аминман))

Китобни Asaxiy UZ орқали харид қилишингиз мумкин. Буюртмангизни Ўзбекистон бўйлаб етказиб беришади:

https://asaxiy.uz/product/knigi/zha%D2%B3on-adabiyoti/mark-menson-beparvolikning-nozik-sanati


👉 @fayzboguz
Тошкент ҳокимияти 1 млрд сўмга Президент портретларини сотиб олган

Тошкент ҳокимининг бошқарув аппарати 4965 дона Президент портретларини сотиб олган. Уларнинг умумий қиймати 999,05 миллион сўмга тенг. Бу ҳақда маълумотларни Давлат харидлари порталига юкланган ҳужжатда кўриш мумкин.

2020 йил 19 майдаги шартномага кўра, портретлар «Колорпак» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Буюртмага кўра, ҳар бири 200 минг сўмлик 2894 дона 59×71 лик портрет (жами 665,6 миллион сўм), ҳамда 2071 дона 49×42лик портрет (жами 333,4 миллион сўм) сотиб олинган.

Маълумот учун, «Колорпак» томонидан чиқарилган Президент портретининг улгуржи нархлари 322 минг сўм (59×71см) ва 207 минг сўмни (49×42) ташкил қилади.

👉 @fayzboguz
​​Жанубий Корея

Иқтисоди бўйича дунёда 11-ўринда. Ўртача ойлик иш ҳақи – 3000 доллар атрофида. Мамлакатда қашшоқлар деярли йўқ. Ўртача умр кўриш узунлиги – 82 йил. Дунёда гўдаклар ўлими кўрсаткичи энг паст бўлган мамлакатдир. Дунё миқёсида юқори технологиялар «топ» етказиб берувчиси. Дунёдаги ҳар учта кемадан биттаси айнан шу ерда ишлаб чиқарилган.

Автомобиллар, смартфон ва телевизорлар ҳақида гапирмасак ҳам бўлаверади. Аҳолиси – дунёдаги энг ўқимишли ва рақобатбардошлардан биридир. Мактаблар таълим сифати бўйича дунёда учинчи ўринда туради. Шифохоналар тиббий хизмат сифати бўйича дунёда учинчи ўринда туради. Армия дунёдаги энг кучли ва самарали армиялар орасида бешинчи ўринни эгаллайди. Ҳукумат илм-фанга Япония ва АҚШга қараганда кўпроқ сармоя киритади. Дунёдаги Интернетга уланган одамлар сони энг кўп.

Буларнинг барчаси - нефт, газ, пахта ва қимматбаҳо металларсиз жуда кичик бир ҳудудда. Буларнинг барчаси - бир авлод даврида, қисқа вақт ичида, очарчилик ва уруш харобаларида бунёд этилган. Буларнинг барчаси ўз анъаналарини, ўз тилларини йўқотмасдан, ҳаётга ҳурмат ва муҳаббат ила барпо қилинган.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook
Бош прокуратура Trailblazer сотиб олгани ҳақидаги маълумотларни рад этди. Улар Equinox сотиб олишган

Ижтимоий тармоқларда Давлат харидлари порталининг маълумотига асосан 2020-йил давомида Бош прокуратура UzAutoMotors Lacetti, Equinox ҳамда Trailblazer автомашиналарини сотиб олганлиги ҳақида хабар тарқалди. Ушбу хабар юзасидан Бош прокуратура баёнот берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда коронавирус пандемияси туфайли харажатлар чекловлари киритилишига қадар Бош прокуратура томонидан UzAutoMotors Lacetti ҳамда Equinox русумли автомашиналари сотиб олинган. Бироқ Trailblazer русумли автомашина харид қилинмаган.

Equinox русумли автомашина Молия вазирлигининг розилиги билан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида қонун ҳужжатлари ижроси устидан назоратни амалга оширишга масъул бўлган Бош прокурорининг ўринбосари (янги штат бирлиги) хизматда фойдаланиши учун харид қилинган.

👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w
Яқинда каналимизга журналистика факультети талабаси Д.Азимовнинг АОКА раҳбари А.Хўжаев номига йўллаган мурожаати келиб тушди. Мурожаат матни билан қуйида танишишингиз мумкин:

"Менинг ота-онам собиқ журналистлар. Улар ўз касбини жуда яхши кўрганлар, лекин соҳани тарк этишга мажбур бўлишган. Уларнинг журналистлик фаолияти 2000 йилларнинг биринчи ўн йиллигига тўғри келган. У пайтларда Ўзбекистон халқи хабардор бўлиши керак бўлган кўплаб воқеалар юз берган, аммо айтиш имконсиз эди. Барча ОАВ материаллари фақат расмий органлар раҳбариятининг нуқтаи назари асосида тасдиқланган қоидалар моделига мос келиши керак эди ва улар нуқул ҳаммаси жойида эканлигини айтишдан бўшашмасди. Журналист сифатида улар фуқаролардан кўра кўпроқ нарсани билишар эди, одамлар газетага ёки бошқа ОАВга мурожаат қилган тақдирда улар ёрдам беришга доим тайёр эдилар. Хизмат сафарлари ва учрашувлар, оддий одамлар билан суҳбатлар олиб бориларди, бироқ, ҳеч қайсиси босма, радио ёки ТВда ёритилмас эди. Одамларнинг азоб-уқубатларини кўриб туриб, материалларда эса “жаннатдан хабарлар”ни ёзиб, иккиюзламачилик қилишни истамаган ота-онам ўз касбини ўзгартиришга қарор қилишган.

Университетга киришим ўтиш даврига тўғри келди. Шавкат Мирзиёев президент этиб сайлангач, журналистиканинг эркин фаолият юритишини эълон қилди. Шунча қийинчиликни бошдан кечирган ота-онам журналистлик касбини танлашим ҳақидаги қароримни айтгач, бироз хавотирланишди, лекин тўсқинлик қилишмади. Ўтган йиллар давомида мамлакатимизда ОАВ фаолиятининг гуллаб-яшнашини, уларнинг янги Ўзбекистонда тутган ўрни қанчалик юксалиб бораётганини кўриб, журналистика соҳасини танлаганимдан хурсанд бўлдим, ота-онамга ҳозир ҳамма нарса бошқача эканини исботладим. Лекин айни пайтда уларнинг кўзига қандай қарашни билмаяпман, нигоҳларидан "Биз сенга айтгандикку!” деган ифодани ўқияпман.

Асаджон Азатбекович, битта саволимга жавоб берсангиз: ўз ишларини ҳалол бажараётган ОАВга таҳдид солиш сизнинг шахсий ташаббусингизми ёки ҳозирги давлат сиёсатими? Буни чин дилдан тушунишни истайман. Ахир, Президентимиз ОАВнинг жамиятнинг кўзгусига айланиши қанчалик муҳим эканини бир неча бор таъкидлаб ўтган эдику. Ўзбекистон ҳозир очиқ давлат, энди аввалгидек чегараларни ёпишмайди, интернетни узиб қўйишмайди. Сенат раҳбари Танзила Норбоева, ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳам эркин фаолият юритувчи ОАВнинг аҳамияти ҳақида гапириб ўтган. Сиз раҳбарлик қилаётган АОКА ташкилотининг асосий вазифаси фуқароларнинг сўз ва ахборот эркинлиги бўйича конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишни таъминлашдан иборат. Айтганча, сиз ушбу ҳужжатлар билан танишиб чиққанмисиз ўзи? Агар ўқиб чиққанингизда, президент сиёсатига қаршилик кўрсатмас, давлат раҳбари айтган гапларни обрўсизлантирмас эдингиз! Сизнинг ҳаракатларингиз орқали халқаро майдонда мамлакат ва президент нуфузига қандай зарар етказилганлигини тушуняпсизми? Сиз қандай асосга кўра қонунларни бузяпсиз? “Oммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонуннинг 40 моддасига биноан, маълумотлар расмий хабарлардан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан ёки расмий статистик ҳисобот маълумотларидан олинган ёхуд ахборот агентликлари ёки матбуот хизматлари, шунингдек, давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтлари орқали олинган ҳолларда бош муҳаррир, шунингдек, журналист ОАВда ҳақиқатга мос келмайдиган материалларни тарқатиш учун жавобгар эмас, дейилган. Нима учун цензура тақиқланган мамлакатда ОАВни цензура қилишга ҳаракат қиляпсиз?

Мен ўз мамлакатимни яхши кўраман ва унинг учун бирор наф келтиришни истайман, бу эса фақат севимли машғулот билан шуғуллангандагина амалга оширилиши мумкин. Шунинг учун, жуда кеч бўлмасидан олдин, журналистликда давом этишим ёки бошқа ишга ўтишим борасида қарор қабул қилишим зарур, чунки агар ҳокимиятни сиз кабилар идора этишда давом этса, журналистика ўлади, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги эса манқуртлар билан тўлади".


«Файзбоғ» телеграм каналига аъзо бўлинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w
#Кун_мавзуси

Бугун ижтимоий тармоқнинг ўзбек сегментида мана бу скрин кенг тарқалмоқда.


«Файзбоғ» телеграм каналига аъзо бўлинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w
Forwarded from Xurmo
​​AL CAPONE 💸

Uning birgina ismi sarguzasht va ekshnni anglatadi!
Italiyalik oddiy muhojirlarning farzandi qanday qilib jinoyat olamining eng QUDRATLI insoniga aylangan? 🧐

PREMYERA 19:00 da
👇👇👇
https://youtu.be/utFNCQ37FDo

Telegram kanal👉 XurmoOfficial