Файзбоғ (ТемурМалик)
18.2K subscribers
7.83K photos
1.65K videos
13 files
8.33K links
Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)

Алоқа: @SivasgaXat_bot

Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz

Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida

Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/+hzJqLUtVL1swMzc6
Download Telegram
Forwarded from Asaxiy Books
​​Болажонлар учун энг қизиқарли асарлар.

Ўз совуғига қарамасдан қиш одамларга ўзгача кайфият беради. Қор ёғиб турсачи, байрам бўлиб кетади. Айниқса болажонлар учун🤩

🤗 Болажонлар қорбўрон ўйнаб, чанғи учиб чарчаган вақтларида уларни уйда зериктириб қўймаслик эса ота-оналар зиммасида. Бу ишда эса Asaxiy books сизга ёрдам беришга доим тайёр.

Тўплам жаҳон ва ўзбек болалар адабиётининг энг сара намуналаридан ташкил топган.
1.
Люис Кэролл: Алиса мўъжизалар мамлакатида - 13 000 сўм

2. Жюль Верн: Сув остида саксон минг километр - 23 000 сўм

3. Худойберди Тўхтабоев: Қуёнлар салтанати - 25 000 сўм

4. Жоанна Кетлин Роулинг: Гарри Поттер ва афсонавий тош - 25 000 сўм

5. Худойберди Тўхтабоев: Сариқ девни миниб - 16 000 сўм

6. Джон Роналд Руэл Толкин: Ҳоббит ёхуд бориб қайтиш - 23 000 сўм

7. Худойберди Тўхтабоев: Беш болали йигитча - 17 000 сўм

8. Жюл Верн: Ўн беш ёшли капитан - 20 000 сўм

9. Ғафур Ғулом: Шум бола - 20 000 сўм

10. Жон Роналд Руел Толкин: Узуклар ҳукмдори - 34 000 сўм
Жами: 216 000 сўм. Чегирма билан: 192 000 сўм

📌 Тўпламни тўлиқ харид қилинг ва 10 % чегирмага эга бўлинг.

🌐 Онлайн Буюртма қилиш
📲Тел: +998 71 200 01 05

📍Дўконимиз манзили: Геолокация
«Хўрланган Аҳад Қаюм» кўрсатувидан кичик лавҳа)


«Файзбоғ» телеграм каналига аъзо бўлинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w
​​Виждон йиғилиши — иш самарадорлигини ошириш учун инновацион ечим!

Шаҳрихон тумани 1-сонли умуммй ўрта таълим мактабида туман халқ таълими бўлими мудири Рустамжон Матбобоев таълим муассасида виждон йиғилишини ўтказибди. Ушбу йиғилишда 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби педагоглари ҳамда умумтаълим мактаб раҳбарлари иштирок этдилар. Бўлиб ўтган йиғилиш иштирокчилари туман халқ таълими бўлими мудирига бундан буён иш жараёнида виждонан ишлашлари, таълим сифат самарадорлигини ошириш йўлида янги инновацион ғоялар билан таълим сифатини оширишга ваъда берганлар.

Мудирдан инновацион ечим! Шу йиғилишдан кейин муаллимлар ўзгача завқ-шавқ билан ишлаб кетишларига ишончим комил.

Менга ушбу йиғилиш ташаббускорлари унинг натижасини қандай қилиб назорат қилишлари қизиқ. Ҳурматли мудирда бунинг учун виждонни ўлчайдиган "Виждонометр" ускунаси мавжудми? Агар шундай бўлса, бу раҳбарлар биринчи навбатда ўзининг виждонини ўлчаб чиқиши керак бўлади. Бундай совуқ синфхоналарда йиғилиш ўтказадиган одамнинг виждони тоза эканлигига бироз шубҳам бор.


👉 @fayzboguz
Оролбўйида 12 триллион 300 миллиард сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади


2020-2022 йилларда Оролбўйида умумий қиймати 12 триллион 300 миллиард сўм бўлган 1 минг 359 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Шундан 523 миллион долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилади ва қарийб 20 мингта янги иш ўрни яратилади. Бу ҳақда жорий йилнинг 14 ноябрь куни бўлиб ўтган  2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ривожлантириш дастурининг бажарилишини таъминлаш ва бу борадаги вазифаларга бағишланган йиғилишда сўз борди.


👉 @fayzboguz
Тажовузкорлар кўмир ортилган вагонларга яна ҳужум қилмоқда – «Ўзбекистон темир йўллари»


Жорий йилнинг 17 ноябр куни усти ярим очиқ 50та вагонда кўмир маҳсулотлари «Ангрен – Оҳангарон» йўналиши бўйлаб ҳаракатланган ва йўлда, «Облиқ» темир йўл бекатида, 4 та вагондаги кўмир маҳсулотлари юк қабул қилувчи Олмалиқ кон металлургия комбинатининг Ангрен шаҳридаги филиали бўлганлиги учун узиб қолинган. 

Қайд этилишича, узиб қолинган вагонлар тепловозга уланиб, белгиланган манзилга олиб ўтиш вақтида кўмир маҳсулотини талон-торож қилиш мақсадида 5 нафар номаълум шахс вагонга осилган. Тезкорлик билан мазкур ҳолатни кўрган ва шу ерда хизмат олиб бораётган Оҳангарон ўқчилик командаси ўқчиси томонидан вагонга чиққан номаълум шахсларни ушлаш мақсадида тепловоз тўхтатилган. Тепловоз тўхтаган вақтда ушбу номаълум шахслар ҳар томонга қочиб кетишган.


👉 @fayzboguz
Ўзбекистон янги уйғониш — Учинчи ренессанс бўсағасида!


«Файзбоғ» телеграм каналига аъзо бўлинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Танзила Норбоева: «Интернетда минглаб фойдаланувчилар газ-электр муаммосини қачон ҳал қиласизлар, деб бизга мурожаат қилишяпти.

Камбағалликни қисқартира олмаяпти, ошиб кетяпти, деган гаплар ҳам бор.

Мен Сизларга ваъда бераман, бизнинг тегишли қўмитамиз мана шу масалани махсус ўрганиб чиқади. Қўмитада танқидий қилиб кўриб чиқади. Керак бўладиган бўлса, ялпи мажлисга тегишли вазирларнинг шу масала бўйича ҳисоботини қўямиз».



«Файзбоғ» телеграм каналига аъзо бўлинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w
Forwarded from Xurmo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
AQSH ning 35-prezidenti John F. Kennedy — bolalik davri, siyosat va qotillik ❗️

🇺🇸 Jon Kennedi shubhasiz qiziqarli hayot kechirgan, siyosatda ko'plab muhim ishlarga qo'l urgan, ammo agar uning sirli o’ldirilishi bo'lmaganida, unga bag'ishlangan minglab kitoblar yozilmas edi 🤔

Kennedi qanday qilib Amerikaning eng yosh saylangan PREZIDENTI bo'la olganini, o'z lavozimida nimalar qilishga ulgurgani va uning ko'plab odamlarga tinchlik bermayotgan O’LDIRILISHI haqida batafsil Xurmo YouTube kanalida

👇👇👇
https://youtu.be/pOxdNfDkHY4

Telegram kanal👉 XurmoOfficial
​​«Бир денгизчидан «Аҳволингиз қандай?» деб сўрашса, «Кайфиятлар аъло, чўкишда давом этяпмиз» деган экан. Бизнинг аҳволимиз ҳам шундай эмасми?»

«Шайтанат», Тоҳир Малик.


Газ захираси бўйича дунёда 19 ўринда, қазиб олиш бўйича 14 ўринда турувчи давлатда (British Petroleum ҳисоб-китобига кўра, Ўзбекистон 1,85 трлн куб.метр газ захираси билан дунёда 19-ўринни эгаллайди. Қазиб олиш ҳажми бўйича 2016-2017 йилларда йилига 57-62 млрд куб.м кўрсаткич билан 14-15 ўринларда) газ учун узун навбат.

Ҳали бу оддий ёқилғи учун юзага келган навбат. Фуқаролар учун етказиб бериш бундан ҳам абгор ҳолатда. Уни гапиришга ҳам одамнинг юраги оғрийди...

Бу ҳолат, яъни дунёда захира ва қазиб олиш бўйича кучли 20 таликка кирсангу, ўзингда газ йўқ бўлиши, шунчалик ачинарли ҳолатки, йиғлаш керак бунга, кулмоқлик эмас.

Ҳечам тушунмайман, одамлар учун кундалик ҳаётий эҳтиёжларни ҳам таъминлаб бера олмаган ҳукумат, қандай қилиб 2030 йилгача режа тузади? Бу томга чиқиш учун нарвон ясашни ният қилиб, нарвонни том тарафдан ясаб тушиш дегандек гап. Парадокс, хуллас.

Фараз қилинг, уйингизда буғдой экиб, уни етиштириб, ун тайёрлаб, нон қилиб сотасиз. Сиз сотмайсиз, бир ёки бир нечта ифлос шахсий манфаати йўлида арзон баҳога бериб юборади (албатта, маълум манфаатлар ҳисобига). 1 йил меҳнат қилиб, айни нон ейиш вақтида уни сотиб юборишади, сизга эса сабр қилишни, шукр қилишни, ана, қорнингиз очса, буғдой сомонини ивитиб ейиш мумкинлигини айтишади. Кейин сиз қотган, моғор босган нон бўлсаям майли, дейсиз. Кейин анави оппоқ, биринчи нав нонни сотган ифлослар, нон сотиб олган катта оғаларидан ортиб қолган, қотган, моғор босган нонларни сиз учун олиб беради, албатта, текинга эмас, қора кунларингизга тиш орасида сақлаб қўйган пулларингизга.

Расмдаги газ қуйиш шаҳобчаси Қўштепа, Олтиариқ, Фарғона туманлари ва Марғилон шаҳри кесишмасида жойлашган. Шу атрофда, 500 метр радиусда 4 та газ қўйиш шаҳобчаси бор. 5 км радиусда 8 та шаҳобча бор. Шундай бўлсаям, ҳар кун бу ерда узундан узоқ навбатлар бўлади. Энг ками 1.5 соат, энг узоғи 3 соат навбат. Қиш кунида жуда кўпчилик иш йўқлигидан дамас ёки бошқа машинада тирикчилик қилади, ярим кун навбат, қолган ярим кунда қандай тирикчилик қилиб бўларди...

Нега метан эмас, бензин қилиб олишмаган, деган ҳақли савол туғилади. Муқобил ёқилғилардан метан нархи 2-3 баробар арзон. Метанда юравериб, шунга машиналар мослашиб кетган, бензинга мослаш учун бирмунча ҳаражат қилиш керак.

Ўзбекистонликларнинг сабрига қоил қоламан-да, жудаям сабрли халқмиз.

© Олимжон Ҳайдаров, Фейсбукдан


👉 @fayzboguz
«Одамларга газ ва свет беринглар, улар пингвин эмаслар!» — Ижтимоий тармоқларда янги флешмоб

​​Ижтимоий тармоқларда свет ва газ муаммоси сабаб турли шикоятлар кўпайиб бормоқда. Фойдаланувчилар турли хештеглар орқали ўз норозиликларини билдиришяпти. Хусусан, интернетнинг ўзбек сегментида #Халққа_электр_ва_газ_беринг номли флешмоблар билан биргаликда мана шу расм ҳам кенг тарқалмоқда. Бундан ташқари, биз ҳам сўнги вақтларда шу муаммо билан боғлиқ жудаям кўп шикоятларни қабул қилиб олмоқдамиз. Бу каби шикоятлар тез орада кўриб чиқилишига умид билдириб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева видеоконференцалоқа тарзида бўлиб ўтган тўққизинчи ялпи мажлис вақтида ижтимоий тармоқда газ ва электр энергияси муаммосига эътибор қаратишни сўраб ёзилган изоҳларга тўхталиб ўтган эди.

«Мен сизларга ваъда бераман, бизнинг тегишли қўмитамиз – Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси мана шу масалани махсус ўрганиб чиқади», деб айтиб ўтган Сенат раиси.

Танзила Норбоева Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Эркин Гадоевга шу масалада тез кунларда танқидий йиғилиш ўтказиш вазифасини юклаган.


👉 @fayzboguz
«Файзбоғ» телеграм каналига аъзо бўлинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w
Forwarded from Xurmo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🧠 MIYA QANDAY ISHLAYDI?

Ushbu videoda siz QO’RQUV qayerda paydo bo’lishi va uni o’chirish mumkinligi, miya qanday qilib boshning o’zida xaritalar qurishi, BOKSCHILAR qanday qilib o’z miyasini vayron qilishi va miyani ikkiga ajratsa nima bo’lishi haqida bilib olasiz❗️

PREMYERA 19:00 da
👇👇👇
https://youtu.be/63jSqr94EeQ

Telegram kanal👉 XurmoOfficial
​​"Кўриб чиқамиз", "амалга оширамиз", "ваъда берамиз"... Деярли ҳар битта раҳбарнинг селектори шу сўзлардан иборат. Расмий минбарларда янграганидек, юқоридагилар "олиб қочишга мажбур". Аммо вақт ҳеч кимга шафқат қилаётгани йўқ, вақт тезлик билан ўтиб бормоқда. Бугунги система аъзоларига халқ томонидан муносиб баҳо бериладиган вақт яқинлашмоқда. Ҳадемай, президент ва унинг жамоаси ўтган 5 йил давомида нималарни бажарганини, амалга оширилган ишлар сарҳисобини аҳолига топшириши шарт бўлади. Ҳар бир система учун ўз легитимлик даражасини юқори планкада ушлаб туриш ўта муҳим. Юқори легитимлик кейинги фаолиятни белгилашда муҳим рол ўйнайди, келгусида ўз олдига аниқ ва равшан мақсадларни қўйиб чиқишга имкон беради.

Футболда бир қоида бор: мураббий ва футболчилар қанчалар ҳаракат қилишмасин, улар рақибнинг имкониятидан келиб чиқибгина ўйнайди. Рақиб имконият берса "ёрворишади", агар қаршилик ҳаддан ташқари кучли бўлса, жамоа аъзолари ҳам шунга яраша ҳаракат қилишга мажбур бўлади. Бу ҳолат нафақат футболда, балки сизу бизнинг кундалик ҳаётимизда ҳам кўп учрайди. Бугунги система аъзолари халқнинг фаоллигига қараб иш юритади: халқ имконият берса "ёрворади" (бюджетни истаганича ўмаради, ўзига қасрлар қуради, етти авлодига етадиган маблағни тўплаб қўяди), агар халқ бунга имконият бермаса, муносиб қаршилик — сиёсий фаоллик кўрсатса, амалдорлар ҳам шунга яраша ҳаракат қилишга мажбур бўлишади. Қачонки халқ ўзининг сиёсий фаоллигини оширса, ҳар бир сиёсий жараёнларда мунтазам иштирок этса, амалдорларнинг, депутатларнинг ҳисобдорлигини талаб қилишни бошласа, шунда қандайдир ренессанслар — уйғониш даврига умид қилишимиз мумкин бўлади.

Ислоҳот ва ўзгаришларга ўзи қалбан ишонмайдиган, ҳақ-ҳуқуқларини амалга ошириш ёки талаб қилишни пайсалга соладиган одамлар билан фуқаролик жамияти қуриб бўлмайди. Бизнинг эътиборсизлигимиз ёки "қуллуқ" қилишимиз (ўз талабларини масъул шахсдан ўта ҳижолат ва ҳурмат билан сўраш) туфайли катта-кичик амалларга ўтирганлар ўзларининг ноқонуний занжирларини яратишда пешвоз чиқишмоқда. Бефарқлик энг катта йўқотишларга йўл очиб беради.

"Нимаям ўзгарарди!" деб сайловларга бормаслик ўрнига сайловларни ўта катта иштиёқ билан халқ кутиши, сайланадиганлар эса сайловчилар олдида катта масъулиятни ҳар доим ҳис этиши керак, вақтинча эмас. Энди хонлик, совет ёки "қора туш" даври тугаган, ўзбек халқининг ҳам кўкрагига эркинлик шамоли тега бошлади. Иқтисодий ва бошқа муаммоларни очиш учун халққа минбар берилди ва бугун халқ ўз сўзини айтиб келмоқда. Бу муҳим жараён бўлиб, энди халқ ўз сиёсий фаоллигини кучайтириши, пойтахтда юрган ўз ҳудуд депутатини таниши, ундан ҳисоб талаб қилишни ҳамма тенгдан бошлаши, амалдорларни "оёғи ердан узилиши"га йўл қўймаслик чораларини кўриши керак.

Ҳар бир қадами жамоатчилик назорати остига олинган мансабдорлар халқ олдидаги жавобгарлигини ҳис этади. Афсуски, ҳозирда улар фақатгина Президентга ёқиш ҳақида кўпроқ қайғуришмоқда.

P.S. Расмда халқ олдида ҳисобдорлик нималигини билмай, ўзини хонлардек тутувчи типик ўзбек амалдорларидан биттаси (кимлиги номаълум), Андижонда юпун кийинган бир нечта мактаб ўқувчиларини ўзи учун "хон йўлакчаси"ни "тўшаб бериш"га мажбурлаётгани тасвирланган.


👉 @fayzboguz
KunUz сайти сўнгги вақтларда аҳоли норозиликларига сабаб бўлаётган, бугунги куннинг энг долзарб муаммосига айланиб бораётган электр энергияси ва газ етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар тўғрисида энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев билан суҳбат уюштирибди.

Шерзод Хўжаев ушбу муаммога тўхталиб ўтар экан, бугун ишлаб чиқариш ҳажми узлуксиз ошиб бораётганини, шу билан бирга истеъмол ҳам ортиб кетаётганини эътироф этиб, соҳа мутахассислари "бу ўзига хос пойгада қисман ортда қолинаётгани"ни тан олди.

«Электр энергияси шундай маҳсулотки, уни сақлаб бўлмайди. Ишлаб чиқарилдими, дарҳол истеъмол қилиниши керак. Яъни биз уни қаердадир яшириб сақлаб қўя олмаймиз. Жайдари тил билан айтганда, “свет” ўчганда кўпчилик ҳудудий электр тармоқлари операторини сўкади. Аммо уларда айб йўқ, аслида йўқ нарсани улар топиб бера олишмайди», дейди Вазир ўринбосари.

👉 @fayzboguz
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 27,6 млрд долларни ташкил қилмоқда


Марказий банк мутасаддилари иштирокида АОКАда ўтган матбуот анжуманида МБ департамент директори ўринбосари Отабек Тожиддинов Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ҳақидаги саволга изоҳ берди:

«Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигига, яъни 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг жами ташқи қарзи 27,6 млрд долларни ташкил этмоқда. Бунда:

10,1 млрд доллар — хусусий сектор ҳиссасига,

17,5 млрд доллар — давлат сектори ҳиссасига тўғри келмоқда».


Берилган маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг ташқи қарзи, 2016 йилдан 2020 йилгача бўлган вақт давомида, 14,6 млрд доллардан 27,6 млрд долларгача ошган.

👉 @fayzboguz
Андижон вилоят ҳокимлиги 2020 йил давомида ўзига тегишли машиналарнинг ёқилғиси учун 1 млрд 183 млн сўмдан зиёд маблағ сарфлади. Бу Ўзбекистондаги энг юқори кўрсаткич.

Бу ҳақда dxarid.uzex.uz сайтига таяниб, блогер Зафарбек Солижонов хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Сенати ҳамда Ҳисоб палатаси томонидан 2020 йилнинг биринчи яримида Андижонда 112,4 млрд сўм бюджет маблағи мақсадсиз сарфлангани аниқланган эди.

👉 @fayzboguz
Путиннинг Россияни заифлаштириш учун йўлланган Марказий разведка бошқармаси агенти эканлиги борасидаги фитна назарияси янги далиллар орқали янада бойиши мумкин. Кремль дастлаб маданий ва сиёсий жиҳатдан бўлиниб кетган Украинани бирлаштириш учун ўз саъй-ҳаракатларини амалга оширди ва оқибатда мамлакатни Россиянинг биринчи рақамли душманига айлантирди. Айнан Путин учун Украинанинг ягона миллий давлат сифатида бирлашиши жуда зарур эди. Кремльнинг бутунлай тушкун аҳволдаги Лукашенкони қўллаб-қувватлашга ўтиши илгари Россияга содиқ бўлган белорусларнинг эндиликда ундан ҳафсаласи пир бўлишига олиб келади.

Белорусь аҳолиси орасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, сўнгги икки ой ичида Россия билан бирлашишни қўллаб-қувватловчилар кўрсаткичи 51,6% дан 40% гача тушиб кетди. Шу билан бирга, Европа интеграциясини қўллаб-қувватловчилар сони 26,7% дан 33% гача ўсди.

Сўнгги йиллардаги Кремль юритаётган геосиёсат Россиянинг барча дўстлари ва иттифоқчиларидан ажралиб қолишига ва барчанинг кўз ўнгида ёлғончи давлатга айланиб қолишига сабаб бўлди.


Юлий ЮСУПОВ

👉 @fayzboguz
— Мен чироқнинг қули Жинман. Тила тилагингни...
— Муҳтарам Жин, илтимос, ўзингизга яшаш учун бошқа бошпана топинг. Свет ўчиб, чироқ ўзимизга ҳам керак бўляпти.


👉 @fayzboguz
Электр энергияси учун олдиндан тўловни амалга оширмаганлар электр тармоқларидан тўлиқ узилиши мумкин

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

Лойиҳага кўра, барча электр энергияси истеъмолчиларига электр энергиясини етказиб бериш фақат олдиндан тўлов асосида амалга оширилиши белгиланган.

Барча истеъмолчиларга (шу жумладан маиший истеъмолчиларга) етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар, мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар, фақат олдиндан тўлов асосида амалга оширилади.

Тўловни амалга оширмаган истеъмолчиларга нисбатан электр тармоқларидан тўлиқ узиш чораси кўрилади.

👉 @fayzboguz