FAVOIDUZ
178 subscribers
231 photos
6 videos
1 file
27 links
Favoid.uz tahririyati.
Admin: @favoid_admin .
@Favoiduz tahririyati, Olimlarning foydali so‘zlaridan parchalar.
O‘zbek tilidagi tafsir qanavati: @tafsirul_karim
Download Telegram
۞Паст овозда Аллоҳ таоло билан гаплашишнинг лаззати.

Имом Ибн Таймия деди: Агар банда саҳар вақти Раббиси билан паст овозда гаплашса, Ундан қийин ҳолатида ёрдам сўраса ва:


يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ لا إِلَهَ إلَّا أنْتَ بِرَحْمَتِكَ أَسْتَغِيثُ

«Эй Ҳай, эй Қайюм! Сендан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Сенинг раҳматинг билан Сендан қийин ҳолатимда ёрдам сўрайман,» деб айтса. Аллоҳ у бандани қанчалигини фақат Унинг Ўзи биладиган куч-қувват билан сийлайди.

Жомеул масаил: (7/446).
❤‍🔥7👍3🔥3
۞ Imom Ibn Usaymin (Alloh u kishini rahmatiga olsin) dedi:

«Tarovih namozida yoki tahajjud namozida otang uchun qilgan duoying, u uchun o‘n tuya so‘yishdan ancha afzaldir».

(Liqa’ Babul-Maftuh, 115)
👍9🔥3
۞ Gunohni davomiy qilishlik xorlikni keltirar.

قال عبد الله بن المبارك رحمه الله :

رايت الذنوب تميت القلوب
قد يورث الذل إدمانها
وترك الذنوب حياة
القلوب
وخير لنفسك عصيانها




Кўрдим-ки, гуноҳлар — қалбни ўлдирар,
Гуноҳнинг давоми — хорликни келтирар.
Гуноҳни ташлаш — қалбга ҳаётдир,
Нафсга қаршилик — кишига хайр
ятдир
❤‍🔥7💯3
Saudiya Arabistoni Podshohligi Oliy mahkamasi quyidagilarni e’lon qildi:

Chorshanba (2025-yil 28-may) – 1446-hijriy yilning Zul-Hijja oyining birinchi kuni bo‘ladi.

Shunga muvofiq:
• Arafа kuni (Zul-Hijjaning 9-kuni) 2025-yil 5-iyun, payshanba kuniga to‘g‘ri keladi.
• Qurbon hayiti (Zul-Hijjaning 10-kuni) 2025-yil 6-iyun, juma kuni bo‘ladi.
• Tashriq kunlari (Zul-Hijjaning 11–13-kunlari)
❤‍🔥3
۞Аллоҳга Энг Суюкли Амаллар – Зулҳижжанинг Биринчи Ўн Кунида

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

 «Ҳеч қайси кунда қилинган солиҳ амал ушбу ўн кунда қилинган солиҳ амалчалик Аллоҳга суюкли эмас».

(Яъни, Зул-Ҳижжа ойининг биринчи ўн куни ҳақида айтилмоқда.)

- Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳамми? - сўрашди саҳобалар.

- Ҳа. Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳам! Фақат моли-ю жони билан (жиҳодга) чиқиб, ҳеч нарсасисиз қайтган киши (яъни моли ҳам жони ҳам ўша ерда қолган, шаҳид бўлган киши) бундан мустасно»


📚 (Бухорий ва Муслим ривоятлари).
3❤‍🔥2👍1


۞ 🖊️ Аллома Ибн Боз -рахимаҳуллоҳ- деди:

“Фойдали илмдан холи бўлган қалблар ҳар қандай
(фойдасиз ва хатарли ) нарсани қабул қилади ва ҳар қандай ботил(ғоялар) унга ўрнашиб қолади — илла Аллоҳ раҳм қилганлар мустасно.”

📚 [ مجموع الفتاوَى (8-120) ]
❤‍🔥7👍3💯1
Bizga hurmatli, olim, ulug‘ imom shayx Robi’ ibn Hadi al-Madxaliy vafot etgani haqida xabar yetib keldi.
Rahmli Allohdan u
kishini afv etishini, rahmatiga olishini va uni Jannatdagi eng yuksak daraja — Firdavs bog‘lariga kiritishini so‘raymiz
Allohdan
bizlarga va u kishining oilasiga sabr va tasalli berishini so‘raymiz.

‏إنا لله وإنا إليه راجعون
4❤‍🔥1
Imom Shayx Robi’ rahmatullohi alayhining farzandlariga bergan vasiyati:
Azadorlik majlisi qilinmasin.

Bu esa shayx Robi’ rahmatullohi alayhining o‘g‘illaridan birining maktubi:

Assalomu alaykum,

Hurmatli birodarlar!

WhatsApp orqali ta’ziya yetarli, yoki telefon orqali bog‘lanishingiz mumkin.

Otamizning vasiyatlari shuki — unga azadorlik (jamoaviy ta’ziya majlisi) qilinmasin.

Iltimos, u kishini duolaringizda unutmanglar.
❤‍🔥51
۞Аллома шайх Ибн Боз (раҳимаҳуллоҳ) деди:

Шайх Рабиъ (раҳимаҳуллоҳ) – аҳли сунна ва жамоанинг сара-яхшиларидан. Унинг аҳли суннадан экани ва унинг китоблари ва мақолалари (саҳиҳ эканлиги) маълум.

شريط بعنوان ثناء العلماء على الشيخ ربيع-تسجيلات منهاج السنة
❤‍🔥32👍1
۞Ибн Боз (рахимаҳуллоҳ) деди:

“Бизнинг Мадинадаги машҳур шайх биродарларимиз ҳақида ҳеч қандай шубҳамиз йўқ. Улар — тўғри ақида эгаларидир ва аҳли сунна ва жамоадандирлар. Масалан, шайх Муҳаммад Аман ибн Али, ва шайх Рабиъ ибн Ҳадий….. Уларнинг барчаси бизнинг назаримизда динда истиқомат, илм ва соф ақида билан танилганлар.’’

شريط توضيح البيان
❤‍🔥32
Шайх Абдулазиз ибн Боз раҳимаҳуллоҳ — у киши шайх Рабиъга бўлган ишончлари туфайли баъзи шахслар ва уларнинг манҳажлари ҳақида шейх Робиъдан сўрар эдилар, ва бу борада у кишига хатлар ҳам юборган эдилар.



Ушбу хатлардан баъзилари:



Меҳрибон ва раҳимли Аллоҳ номи ила

“Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боздан муҳтарам, фазилатли шайх Рабиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳазратларига, Аллоҳ уни ҳар бир яхшиликка муваффақ қилсин. Омин.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ.

Аммо баъд:

Ушбу хат орқали сизга Аллоҳ йўлидаги бир биродар ҳақидаги ҳужжатлар нусхасини юбормоқдаман. Ушбу масалага назар солиб,ўша кишининг ҳолати ҳақида билиб турган маълумотларингизни бизга хабар берсангиз, Шунда, Аллоҳ хоҳласа, шу асосда тегишли чоралар кўрилади. Аллоҳ биз ва сизларни Ўзи хушнуд бўладиган ишларга йўлласин ва амалларингизга барака ато этсин. Албатта, У энг яхши сўралгувчи зотдир.

Ва ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ.”


Подшоҳликнинг бош муфтийси
Котибият – Олий Уламолар Ҳайъати
Илмий тадқиқот, фатво ва даъват бош бошқармаси раиси.

Хат рақами: 2203/1
1415/7/24 ҳ. (м. 1995 йил)
❤‍🔥3
Меҳрибон ва раҳимли Аллоҳ номи ила

Мавзу: Қуръон радиосидаги Назиҳ Ҳаммад номли шахснинг чиқиши ҳақида

Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боздан
Муҳтарам, фазилатли шайх, доктор Рабиъ ибн Ҳадий ал-Мадхалий ҳазратларига, Аллоҳ уни сақласин. Омин.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ.

Аммобаъд:

Фазилатли доктор Муҳаммад ибн Саъд аш-Шуайир шундай хабар бердики:

Сиз Қуръон карим радиоси орқали 1415 йил 6 жумадий ахир сешанба куни, соат эрталаб 7:00 дан 8:00 гача, эфирга узатилган Назиҳ Ҳаммад номли шахснинг сўзларини эшитгансиз. У киши ўз сўзларида Аллоҳнинг Ҳаё ва Ғазаб сифатларини таҳриф қилган (ўзгартириб талқин қилган). Шу муносабат билан сиздан илтимос қиламан: Аллоҳдан ажр умидида унинг сўзларига раддия қилиб, ҳақиқатни мусулмонларга очиқлаб берсангиз. Чунки мен бу чиқишни эшитмаганман. Аллоҳ фазилатингизни ҳар бир яхшиликка муваффақ қилсин ва ажрингизни кўпайтирсин. Албатта, У эшитувчи ва яқин Зотдир. Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ.



Саудия Арабистонининг бош муфтийси, Кибор уламолар ҳайъати ва фатво бош бошқармаси раиси

Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз.


—Бу сўзлар шунчаки расмий хат эмас, балки у ерда биродарлик, юксак ишонч, ва шайх Рабиънинг илм ва фазлига эътироф яққол кўриниб турибди.—
❤‍🔥3💯2
۞ Аллома Шайх Ибн Боз (рахимаҳуллоҳ) шайх Рабиъга (рахимаҳуллоҳ)мурожаат қилиб шундай деди:

“Эй шайх Рабиъ! Ҳар ким хатога йўл қўйса, унга раддия бер. Агар Ибн Боз хатога йўл қўйса — унга ҳам раддия бер! Агар Ибн Иброҳим хатога йўл қўйса — унга ҳам раддия бер!”



Ва у киши шайх Рабиъни гўзал таърифлар билан мақтаб гапирдилар.

Ҳатто, шайх Абдулазиз ибн Боз раҳимаҳуллоҳ, вафотидан бир неча ой аввал:
Шайх Рабиъга ўз масжидида дарс бериш учун рухсат берган эдилар, бу эса шунга далилки, у киши шейх Рабиъ ҳақида рози ҳолда вафот этганлар.

الثناء البديع
من العلماء
على الشيخ ربيع
خالد بن ضحوي الظفيري
❤‍🔥32💯2🔥1
۞ «Эй Аллоҳ! Менга фойда берадиган илм ва даражамни кўтарадиган амал ризқ қилгин.»

Ибн Умар розияллоҳу ‘анҳумо,
саждаларида шундай дер эди:


اللَّهُمَّ لَكَ ‌سَجَدَ ‌سَوَادِي،
وَبِكَ آمَنَ فُؤَادِي،
اللَّهُمَّ ارْزُقْنِي عِلْمًا يَنْفَعُنِي،
وَعَمَلًا يَرْفَعُنِي

Эй Аллоҳ! Танам Сенга сажда қилди, юрагим эса Сенга иймон келтирди.
Эй Аллоҳим, менга фойда берадиган илм ва даражамни кўтарадиган амал ризқ қилгин.



Ибн Аби Шайба /4373/
/Ҳасан/
Шайх Арафат ал-Муҳаммадий
👍5❤‍🔥3
۞ Савол:
Одамларни улар рози бўлмасалар, суратга олишимиз мумкинми?

🎙️ Шайх:

Йўқ, мумкин эмас — бу ҳаром.
Бу суратга олиш ишларида Аллоҳдан қўрқинг.

(Бугунги кунда) қўлида телефони бўлган ҳар ким — у ўнгга-сўлга қараб, суратга олаверди.

То улардан рухсат сўралмас экан. Одамларни на олдидан, на орқасидан, ҳатто бир бармоғини ҳам суратга олиш жоиз эмас.

Агар сизга рухсат берилса — суратга олинг.
Агар рухсат берилмаса — суратга олманг!

Бу иш мумкин эмас.

Қандай қилиб сиз одамларнинг шахсий ҳаётига кираяпсиз?

Ким сизга бу ҳуқуқни берди?

Йўқ!
Энг ҳайратланарлиси — нашр қилади.
Суратга олади, сўнгра уни оммага тарқатади!

Бу —ҳаром!



Шайх Арафат ал-Муҳаммадий حفظه الله
❤‍🔥6👍5
۞Аҳли сунна вал жамоа

أَهْلُ السُّنَّةِ والْجَماعَِة

Аҳли сунна вал жамоа — булар Пайғамбар -соллаллоҳу алайҳи ва саллам- ва У кишининг саҳобалари эътиқодда, сўзда ва амалда қандай бўлган бўлсалар, шу сингари бўлганлардир.

Улар “аҳли сунна вал жамоа” деб номланди, чунки улар суннатда маҳкам турганликлари ва унда бирлашганликлари учундир.


📚
Манба: “Музаккиратун ала-л-‘Ақийдат ул-Васития”
Фазилатли шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин رحمه الله,
6-бет, “Аҳли сунна вал жамоа” фасли.
4❤‍🔥4
۞Илмий танқидга тоқатсизлик — олимлар ахлоқидан эмас.

Мисрнинг аълломаси ва муҳаддиси шайх Аҳмад Муҳаммад Шокир (رحمه) деди:

«Албатта мен танқидга тоқатсизлик ва ўзини ундан устун деб билишни олимлар ахлоқидан деб ҳисобламайман, ва бу мўминлар ахлоқидан ҳам эмас.

Бу — илмидан ғурурланиш ва сохта кибрдир.

Биз учун бу борада Аллоҳ таъалонинг қуйидаги сўзи кифоя қилади:

َإِذَا قِيلَ لَهُ ٱتَّقِ ٱللَّهَ أَخَذَتْهُ ٱلْعِزَّةُ بِٱلْإِثْمِ فَحَسْبُهُۥ جَهَنَّمُ ۚ وَلَبِئْسَ ٱلْمِهَادُ


«Агар унга, Аллоҳдан қўрқгин, дейилса, уни кибру хавоси гуноҳга етаклайди. Жаҳаннам унга етарлидир. У қандай ҳам ёмон ўрин-а?»

(Бақара сураси, 206-оят)
___________
Шайх доктор Абдулиллаҳ ар-Рифаъий.(حفظه الله)
🔥4❤‍🔥3
إنَّا لِلّهِ وَإِنَّـا إِلَيْهِ رَاجِعونَ

Бугун, 1447 ҳижрий йил, 1-Рабиъул-Охир куни, Саудия Арабистонининг Бош Муфтийси, аллома ва фақиҳ, Кибор уламолар кенгаши раиси шайх АбдулъАзиз Оли аш-Шайх вафот этди. Аллоҳ таъало у кишини раҳматига олсин, гуноҳларини кечирсин ва жаннатда даражасини баланд қилсин.
❤‍🔥9
❤‍🔥9💯4
👍4💯2❤‍🔥1