FAVOIDUZ
178 subscribers
231 photos
6 videos
1 file
27 links
Favoid.uz tahririyati.
Admin: @favoid_admin .
@Favoiduz tahririyati, Olimlarning foydali so‘zlaridan parchalar.
O‘zbek tilidagi tafsir qanavati: @tafsirul_karim
Download Telegram
۞ Аллоҳ таоло бизларни ёлғиз Ўзига ибодат қилмоғимиз ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмаслигимиз учун яратди.
Далил: Аллоҳ таоло айтади:

۝ وَمَا خَلَقْتُ ٱلْجِنَّ وَٱلْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ ۝

۝ Мен жин ва инс
онни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим.۝
(Зорият: 56).


Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Аллоҳ таолонинг ҳаққи Унга ибодат* қилиб, ҳеч нарсани шерик қилмасликларидир» (Имом Бухорий ва имом Муслим ривоятлари).

*Ибодат Аллоҳ таоло яхши кўрадиган ва рози бўладиган амаллардир. Масалан: дуо, намоз ва Аллоҳ таолога итоат қилишлар.
Аллоҳ таоло айтади:

۝ قُلْ إِنَّ صَلَاتِى وَنُسُكِى وَمَحْيَاىَ وَمَمَاتِى لِلَّهِ رَبِّ ٱلْعَـٰلَمِينَ ۝

۝ «Айтинг: (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Раббиси бўлмиш Аллоҳ учундир» ۝
(Анъом: 162).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ таоло айтади: Бандамнинг фарз амалларини бажармоғи сўзсиз Мен яхши кўрган нарса орқали яқинлашмоғидир» (Ҳадиси Қудсий, имом Бухорий ривоятлари).
❤‍🔥7
تقبل الله منا ومنكم

Аллоҳ биз-у сиздан қилган (солиҳ ибодатларимизни) қабул қилсин.
7❤‍🔥5👍2
Бугун шайхимиз аллома, тарбия-(ислоҳот)чи, ҳаддан ошувчиларнинг ўзгартириши, ботил йўлдагиларнинг ақидаси ҳамда жоҳилларнинг таъвилидан Аллоҳнинг динини ҳимоя қилувчи, устоз, доктор Алий ибн Носир ал-Фақиҳий вафот етдилар. Ей Аллоҳ, шайхимизни мағфират қил, жаннатларда пайғамбар, сиддиқ, шаҳид ва солиҳлар билан у кишининг даражасини кўтар! Улар қандай ҳам яхши ҳамроҳлардир. У кишинг аҳли-оиласи, зурриёти ҳамда умум аҳли суннага сабр ва тасалли бер! Дарҳақиқат, биз Аллоҳникимиз ва батаҳқиқ, биз Унинг ҳузурига қайтгувчимиз!

Ҳурматли шайх Абдуллоҳ Бухорий ҳафузаҳуллоҳ
❤‍🔥85🔥2👍1
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ шундай деди:

Фойдали илмнинг белгиларидан бири шундаки, ўз соҳибини дунёдан қочишга далолат қилади ва дунёнинг энг катта нарсалари — раҳбарлик (бошқарув) шуҳрат ва мақтов. Фойдали илм соҳиби илмни даъво қилмайди,ўзидан бошқани билимсиз демайди, магар суннатга ва суннат аҳлига қарши чиққанлардан бошқа.


“Мажмуъ ар-Расаил”
👍85❤‍🔥3
Ҳофиз ибн Абдул-Барр раҳимаҳуллоҳ деди:

“Ким таълим олиш имкониятига эга бўлиб, таълим олмаса, гуноҳкор бўлибди.”

“ат-Тамҳид”, 3/244.

Иқтибосни фазилатли шейх Арафот ибн Ҳасан ал-Муҳаммадий келтирган.
❤‍🔥93👍2💯1
۞Уч нарса сабрдандир.

Имом Суфён Саврийнинг баъзи шогиртларидан келган саҳиҳ ривоятда у зот деди: Уч нарса сабрдан деб айтилар эди:
Оғриғинг ҳақида гапирмаслигинг.
Мусибатинг ҳақида гапирмаслигинг.
Ўзингни тазкия қилмаслигинг-(покдомонман деб мақтамаслигинг).

Абдураззоқ “Тафсир”да: 1/277.
Айни шу санад билан Ибн Жарир “Жомеул баён”да: 13/41.
👍9💯4❤‍🔥22🔥2
۞ Ҳофиз ибн Ҳажарнинг хутбалари.

Ҳофиз Саховий ўзларининг шайхлари Ҳофиз Ибн Ҳажар ҳақида деди:
У зотнинг хутбалари қалбларни ларзага келтирар эди. Минбарга чиқганида ҳайбати, нури ва одамлар ундан ҳаё қилиши ортар эди, буни тил билан васфлаб бера олмайман. Минбарда турганида унга қарасам йиғи келаверар эди.

Ал Жаваҳиру вад дурор: 2/617.
4👍4❤‍🔥2💯2
۞Аллоҳ таоло бандасини синаши.

Анас розияллоҳу анҳу деди:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим:
Аллоҳ таоло айтди:
“Агар бандамни икки севган (яъни, кўзларини олиниши) билан синаганимда ва у сабр қилса, Мен унга иккови эвазига жаннатни бераман”.
(Саҳиҳ Бухорий)

Ҳофиз Ибн Ҳажар шундай деган:
“Банда сабр қилар экан, Аллоҳ сабр қилувчига ваъда қилган мукофотни олиш ниятини ҳозир қилади. Бу сабр ниятсиз бўлмайди. Чунки амаллар ният билан қабул қилинади. Аллоҳнинг бандасини дунёда синашлиги Унинг бандасидан ғазабланганидан далолат қилмайди, балки бирон ёмон нарсани даф қилиш, гуноҳларни кечириш ёки мартабасини кўтариш учундир. Агар банда синовни розилик билан қарши олса, мурод-мақсад амалга ошади”.
(Фатҳул Борий, 10/116)
❤‍🔥51💯1
۞ Аҳли суннатнинг энг улкан фазилатларидан.

Имом Ибн Таймия деди: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг динлари бошқа динлардан фақат аҳли суннат сабабли устун бўлган. Ҳудди Абу Бакр, Умар, Усмон розияллоҳу анҳумларнинг хилофатлари даврида устун бўлгани каби. Бундай устунлик ҳеч бир дин вакилларига берилмаган. Аллоҳ доимо аҳли суннат сабабли Исломга нусрат берган, улардан бошқа ҳеч қандай илм аҳли, диёнат аҳли ва на куч-қувват аҳли сабабли Ислом динига нусрат бергани кўрилмаган.

Минҳажус суннаҳ: 4/117-118.
💯6❤‍🔥21
۞ Яҳуд, насоро ва рофизалар.

Имом Ибн Таймия деди: Яҳуд ва насоролар икки хислат билан рофизалардан афзал бўлдилар.
Яҳудлардан: Динингиз вакилларининг энг яхшилари ким? деб сўралганида, улар: Мусо алайҳиссаломнинг саҳобалари, дейишди.
Насоролардан: Динингиз вакилларининг энг яхшилари ким? деб сўралганида, улар: Ийсо алайҳиссаломнинг ҳаворийлари-(ёрдамчи саҳобалари) дейишди.
Рофизалардан: Динингиз вакилларининг энг ёмонлари ким, деб сўралганда, улар: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари, дейишди.

Саҳобаларнинг ҳаққига истиғфор айтишга буюрилдилар лекин билъакс уларни сўкдилар. Шундай бўлар экан, бас Қиёматга қадар у-(рофиза)ларга қарши қиличлар ялангланган, уларнинг байроқлари ҳаргиз кўтарилмагай, қадамлари собит бўлмагай, ҳаргиз жамлана олмайдилар ва даъватлари қабул топмайди.
Даъватлари ботил-рад этилган, бирдам эмаслар-ихтилофдадирлар, қачон уруш оловини ёқсалар Аллоҳ уни ўчиради.

Минҳажус сунна: 1/27-28.
❤‍🔥3👍2💯1
Ё Аллоҳ! Сурияга тўғри йўл ато эт!
Ё Аллоҳ! бу юртни ва унинг халқини ҳар қандай ёмонликдан сақла!
Ё Аллоҳ!, Ўз раҳматингни унинг устидан ва барча Ислом юртлари устидан ёйгин!

🖋 Шайх Муҳаммад ибн Ғолиб ал-Умари
حفظه الله
❤‍🔥43👍1
۞ Садақанинг энг афзали.

Имом Ибн Ражаб деди:
Садақанинг энг афзали жоҳилга таълим бериш ёки ғофилни (ғафлатидан) уйғотиш.

Латоифул Маориф: 54.

Ҳурматли шайх Абдуллоҳ Бухорий ҳафузаҳуллоҳ
❤‍🔥81
۞ Имом Шофеийнинг тоат-ибодатларга ҳарисликлари.

Имом Шофеий деди: Ҳар қандай ҳолатда ҳам Набий ﷺга кўп саловат айтишни яхши кўраман. Жуманинг куни ва тунида бўлганимда ундан ҳам кўпроқ яхши кўраман.
Бу борада саҳиҳ ҳадис келгани учун Жума куни ва кечасида Каҳф сурасини ўқишни яхши кўраман.

Ал Умм: 1/239.
❤‍🔥61
۞ Набий ﷺнинг суннатларини етказишнинг даражасининг нақадар улуғлиги.

Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди:
У зот ﷺнинг суннатларини умматга етказиш душманнинг бўғзига ўқ етказишдан кўра афзалроқдир…
Бу ишни фақат Пайғамбарларнинг меросхўрлари ва уларнинг умматларидаги ўринбосарларигина қила оладилар. Аллоҳ бизларни Ўзининг фазли ва карами билан улардан қилсин.

Жалаул афҳам: 493-493.
❤‍🔥4👍31🔥1💯1
۞Паст овозда Аллоҳ таоло билан гаплашишнинг лаззати.

Имом Ибн Таймия деди: Агар банда саҳар вақти Раббиси билан паст овозда гаплашса, Ундан қийин ҳолатида ёрдам сўраса ва:


يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ لا إِلَهَ إلَّا أنْتَ بِرَحْمَتِكَ أَسْتَغِيثُ

«Эй Ҳай, эй Қайюм! Сендан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Сенинг раҳматинг билан Сендан қийин ҳолатимда ёрдам сўрайман,» деб айтса. Аллоҳ у бандани қанчалигини фақат Унинг Ўзи биладиган куч-қувват билан сийлайди.

Жомеул масаил: (7/446).
❤‍🔥7👍3🔥3
۞ Imom Ibn Usaymin (Alloh u kishini rahmatiga olsin) dedi:

«Tarovih namozida yoki tahajjud namozida otang uchun qilgan duoying, u uchun o‘n tuya so‘yishdan ancha afzaldir».

(Liqa’ Babul-Maftuh, 115)
👍9🔥3
۞ Gunohni davomiy qilishlik xorlikni keltirar.

قال عبد الله بن المبارك رحمه الله :

رايت الذنوب تميت القلوب
قد يورث الذل إدمانها
وترك الذنوب حياة
القلوب
وخير لنفسك عصيانها




Кўрдим-ки, гуноҳлар — қалбни ўлдирар,
Гуноҳнинг давоми — хорликни келтирар.
Гуноҳни ташлаш — қалбга ҳаётдир,
Нафсга қаршилик — кишига хайр
ятдир
❤‍🔥7💯3
Saudiya Arabistoni Podshohligi Oliy mahkamasi quyidagilarni e’lon qildi:

Chorshanba (2025-yil 28-may) – 1446-hijriy yilning Zul-Hijja oyining birinchi kuni bo‘ladi.

Shunga muvofiq:
• Arafа kuni (Zul-Hijjaning 9-kuni) 2025-yil 5-iyun, payshanba kuniga to‘g‘ri keladi.
• Qurbon hayiti (Zul-Hijjaning 10-kuni) 2025-yil 6-iyun, juma kuni bo‘ladi.
• Tashriq kunlari (Zul-Hijjaning 11–13-kunlari)
❤‍🔥3
۞Аллоҳга Энг Суюкли Амаллар – Зулҳижжанинг Биринчи Ўн Кунида

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

 «Ҳеч қайси кунда қилинган солиҳ амал ушбу ўн кунда қилинган солиҳ амалчалик Аллоҳга суюкли эмас».

(Яъни, Зул-Ҳижжа ойининг биринчи ўн куни ҳақида айтилмоқда.)

- Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳамми? - сўрашди саҳобалар.

- Ҳа. Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳам! Фақат моли-ю жони билан (жиҳодга) чиқиб, ҳеч нарсасисиз қайтган киши (яъни моли ҳам жони ҳам ўша ерда қолган, шаҳид бўлган киши) бундан мустасно»


📚 (Бухорий ва Муслим ривоятлари).
3❤‍🔥2👍1


۞ 🖊️ Аллома Ибн Боз -рахимаҳуллоҳ- деди:

“Фойдали илмдан холи бўлган қалблар ҳар қандай
(фойдасиз ва хатарли ) нарсани қабул қилади ва ҳар қандай ботил(ғоялар) унга ўрнашиб қолади — илла Аллоҳ раҳм қилганлар мустасно.”

📚 [ مجموع الفتاوَى (8-120) ]
❤‍🔥7👍3💯1
Bizga hurmatli, olim, ulug‘ imom shayx Robi’ ibn Hadi al-Madxaliy vafot etgani haqida xabar yetib keldi.
Rahmli Allohdan u
kishini afv etishini, rahmatiga olishini va uni Jannatdagi eng yuksak daraja — Firdavs bog‘lariga kiritishini so‘raymiz
Allohdan
bizlarga va u kishining oilasiga sabr va tasalli berishini so‘raymiz.

‏إنا لله وإنا إليه راجعون
4❤‍🔥1