۞ Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо деди:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазондаги фитр закотини бир соъ хурмо ёки бир соъ арпа миқдорида мусулмонлардан қулига ҳам, озод кишисига ҳам, эркагига ҳам, аёлига ҳам, каттасига ҳам, кичигига (рўза тутмайдиган ёш болалар) ҳам фарз қилдилар»
(Бухорий 1503, Муслим 984).
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр закотини рўзадорнинг қилган беҳуда ишлари, гапирган ҳаёсиз сўзларидан поклаш ва бечоралар учун эса озиқ бўлиши учун фарз қилдилар»
(Абу Довуд 1609).

❤4❤🔥3👍1
Аллоҳ таоло айтади:
يَـٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ لَا تُبْطِلُوا۟ صَدَقَـٰتِكُم بِٱلْمَنِّ وَٱلْأَذَىٰ كَٱلَّذِى يُنفِقُ مَالَهُۥ رِئَآءَ ٱلنَّاسِ وَلَا يُؤْمِنُ بِٱللَّهِ وَٱلْيَوْمِ ٱلْـَٔاخِرِ ۖ
Эй мўминлар, молини одамларга кўрсатиш учун берадиган, Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган кимсага ўхшаб, берган садақаларингизни миннат ва озор билан йўққа чиқарманг!
(Бақара: 264).

🔥6❤4❤🔥2👍2
۞ Илм сўз ва амалдан олдин.
Бухорий раҳимаҳуллоҳ шундай деди:
«Илм сўз ва амалдан олдин эканлиги ҳақидаги боб».
Далил:
فَٱعْلَمْ أَنَّهُۥ لَآ إِلَـٰهَ إِلَّا ٱللَّهُ وَٱسْتَغْفِرْ لِذَنۢبِكَ وَلِلْمُؤْمِنِينَ
Бас, (эй Муҳаммад
ﷺ), ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг ва ўз гуноҳингиз учун ҳамда мўмин-мўминалар(нинг гуноҳлари) учун мағфират сўранг!»
(Муҳаммад: 19).

❤🔥6👍3❤2
۞ ИСЛОМ.
Ислом беш нарса устига қурилгандир:
1. Аллоҳ таолонинг ягоналигига - ибодат ёлғиз Унинг Ўзигагина лойиқлигига ва Муҳаммаднинг ﷺ Аллоҳнинг элчиси эканлигига гувоҳлик бериш.
2. Намозни тўла-тўкис адо этиш.
3. Молидан Закот чиқариш.
4. Рамазон ойида Рўза тутиш.
5. Агар қодир бўлса Ҳаж қилиш.

❤🔥6👍4❤2
۞ ИЙМОН.
Иймон олти нарсадан иборатдир:
1. Аллоҳ таолога иймон келтириш – У зот барча насаларнинг Яратувчиси ва ибодат Унинг Ўзигагина лойиқдир, ҳамда Унинг бир қанча исм-сифатлари бўлиб, бандаларининг сифатларига асло ўхшамас, деб чин қалбдан ишониш.
2. Аллоҳ таолонинг фаришталарига чин қалбдан иймон келтириш – улар нурдан яратилган бўлиб, ҳамиша Аллоҳ таолонинг амрини бажариш билан машғулдирлар.
3. Аллоҳ таолонинг тушган китобларига чин қалбдан ишониш – бу китоблар: Таврот, Инжил, Забур ва Қуръони Каримдир. Қуръони Карим бошқа китобларнинг амалини бекор қилган.
4. Аллоҳ таолонинг пайғамбарларига чин қалбдан ишониш – бу пайғамбарларнинг аввали Нуҳ алайҳиссалом бўлиб, охири Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдир.
5. Қиёмат кунига чин қалбдан ишониш – бу кун инсонларнинг ҳисоб-китоб қилинадиган кундир.
6. Қадарнинг яхши ва ёмонига, ширин ва аччиғига чин қалбдан иймон келтириш

❤🔥6❤2
۞ Аллоҳ таолонинг Аршини кўтариб турувчи ва унинг атрофидаги фаришталари тавба қилган ва Аллоҳнинг йулига эргашган кишилар ва уларнинг отабоболари, жуфти ҳалоллари ва зурриётлари орасидаги солиҳ бўлган кишиларнинг ҳаққига мағфират сўраб ва жаннатларга дохил қилишини сўраб Аллоҳга дуо қиладилар.
الَّذِينَ يَحْمِلُونَ الْعَرْشَ وَمَنْ حَوْلَهُ يُسَبِّحُونَ بِحَمْدِ رَبِّهِمْ وَيُؤْمِنُونَ بِهِ وَيَسْتَغْفِرُونَ لِلَّذِينَ آمَنُوا رَبَّنَا وَسِعْتَ كُلَّ شَيْءٍ رَّحْمَةً وَعِلْمًا فَاغْفِرْ لِلَّذِينَ تَابُوا وَاتَّبَعُوا سَبِيلَكَ وَقِهِمْ عَذَابَ الْجَحِيمِ
رَبَّنَا وَأَدْخِلْهُمْ جَنَّاتِ عَدْنٍ الَّتِي
وَعَدتَّهُمْ وَمَن صَلَحَ مِنْ آبَائِهِمْ وَأَزْوَاجِهِمْ وَذُرِّيَّاتِهِمْ إِنَّكَ أَنتَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ
Аршни кўтариб турадиган ва унинг атрофидаги (фаришта)лар (яккаю ягона) Парвардигорларига ҳамд билан тасбеҳ айтурлар ва Унга имон келтирурлар ҳамда имон келтирган кишиларни мағфират этишини сўрарлар: "Раббимиз, Ўзинг раҳмат ва илм жиҳатдан барча нарсани қамраб олгандирсан. Бас, тавба қилган ва йўлингга эргашган кишиларни мағфират эт ва уларни дўзах азобидан сақла!
Раббимиз, уларни ҳам, уларнинг отабоболари, жуфти ҳалоллари ва зурриётлари орасидаги солиҳ бўлган кишиларни ҳам Ўзинг уларга ваъда қилган мангу жаннатларга дохил қилгин. Албатта, Сен қудрат ва ҳикмат соҳибидирсан.
﴾ Ғофир:7-8﴿
#fikryurit #magfirat #Gofir

❤🔥7❤1
۞ Аллоҳ таоло бизларни ёлғиз Ўзига ибодат қилмоғимиз ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмаслигимиз учун яратди.
Далил: Аллоҳ таоло айтади:
وَمَا خَلَقْتُ ٱلْجِنَّ وَٱلْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ
Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим.
(Зорият: 56).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Аллоҳ таолонинг ҳаққи Унга ибодат* қилиб, ҳеч нарсани шерик қилмасликларидир» (Имом Бухорий ва имом Муслим ривоятлари).
*Ибодат Аллоҳ таоло яхши кўрадиган ва рози бўладиган амаллардир. Масалан: дуо, намоз ва Аллоҳ таолога итоат қилишлар.
Аллоҳ таоло айтади:
قُلْ إِنَّ صَلَاتِى وَنُسُكِى وَمَحْيَاىَ وَمَمَاتِى لِلَّهِ رَبِّ ٱلْعَـٰلَمِينَ
«Айтинг: (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Раббиси бўлмиш Аллоҳ учундир» (Анъом: 162).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ таоло айтади: Бандамнинг фарз амалларини бажармоғи сўзсиз Мен яхши кўрган нарса орқали яқинлашмоғидир» (Ҳадиси Қудсий, имом Бухорий ривоятлари).

❤🔥7
تقبل الله منا ومنكم
Аллоҳ биз-у сиздан қилган (солиҳ ибодатларимизни) қабул қилсин.

❤7❤🔥5👍2
Бугун шайхимиз аллома, тарбия-(ислоҳот)чи, ҳаддан ошувчиларнинг ўзгартириши, ботил йўлдагиларнинг ақидаси ҳамда жоҳилларнинг таъвилидан Аллоҳнинг динини ҳимоя қилувчи, устоз, доктор Алий ибн Носир ал-Фақиҳий вафот етдилар. Ей Аллоҳ, шайхимизни мағфират қил, жаннатларда пайғамбар, сиддиқ, шаҳид ва солиҳлар билан у кишининг даражасини кўтар! Улар қандай ҳам яхши ҳамроҳлардир. У кишинг аҳли-оиласи, зурриёти ҳамда умум аҳли суннага сабр ва тасалли бер! Дарҳақиқат, биз Аллоҳникимиз ва батаҳқиқ, биз Унинг ҳузурига қайтгувчимиз!
Ҳурматли шайх Абдуллоҳ Бухорий ҳафузаҳуллоҳ

❤🔥8❤5🔥2👍1
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ шундай деди:
Фойдали илмнинг белгиларидан бири шундаки, ўз соҳибини дунёдан қочишга далолат қилади ва дунёнинг энг катта нарсалари — раҳбарлик (бошқарув) шуҳрат ва мақтов. Фойдали илм соҳиби илмни даъво қилмайди,ўзидан бошқани билимсиз демайди, магар суннатга ва суннат аҳлига қарши чиққанлардан бошқа.
“Мажмуъ ар-Расаил”

👍8❤5❤🔥3
۞Уч нарса сабрдандир.
Имом Суфён Саврийнинг баъзи шогиртларидан келган саҳиҳ ривоятда у зот деди: Уч нарса сабрдан деб айтилар эди:
Оғриғинг ҳақида гапирмаслигинг.
Мусибатинг ҳақида гапирмаслигинг.
Ўзингни тазкия қилмаслигинг-(покдомонман деб мақтамаслигинг).
Абдураззоқ “Тафсир”да: 1/277.
Айни шу санад билан Ибн Жарир “Жомеул баён”да: 13/41.

👍9💯4❤🔥2❤2🔥2
۞ Ҳофиз ибн Ҳажарнинг хутбалари.
Ҳофиз Саховий ўзларининг шайхлари Ҳофиз Ибн Ҳажар ҳақида деди:
У зотнинг хутбалари қалбларни ларзага келтирар эди. Минбарга чиқганида ҳайбати, нури ва одамлар ундан ҳаё қилиши ортар эди, буни тил билан васфлаб бера олмайман. Минбарда турганида унга қарасам йиғи келаверар эди.
Ал Жаваҳиру вад дурор: 2/617.

❤4👍4❤🔥2💯2
۞Аллоҳ таоло бандасини синаши.
Анас розияллоҳу анҳу деди:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим:
Аллоҳ таоло айтди:
“Агар бандамни икки севган (яъни, кўзларини олиниши) билан синаганимда ва у сабр қилса, Мен унга иккови эвазига жаннатни бераман”.
(Саҳиҳ Бухорий)
Ҳофиз Ибн Ҳажар шундай деган:
“Банда сабр қилар экан, Аллоҳ сабр қилувчига ваъда қилган мукофотни олиш ниятини ҳозир қилади. Бу сабр ниятсиз бўлмайди. Чунки амаллар ният билан қабул қилинади. Аллоҳнинг бандасини дунёда синашлиги Унинг бандасидан ғазабланганидан далолат қилмайди, балки бирон ёмон нарсани даф қилиш, гуноҳларни кечириш ёки мартабасини кўтариш учундир. Агар банда синовни розилик билан қарши олса, мурод-мақсад амалга ошади”.
(Фатҳул Борий, 10/116)

❤🔥5❤1💯1
۞ Аҳли суннатнинг энг улкан фазилатларидан.
Имом Ибн Таймия деди: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг динлари бошқа динлардан фақат аҳли суннат сабабли устун бўлган. Ҳудди Абу Бакр, Умар, Усмон розияллоҳу анҳумларнинг хилофатлари даврида устун бўлгани каби. Бундай устунлик ҳеч бир дин вакилларига берилмаган. Аллоҳ доимо аҳли суннат сабабли Исломга нусрат берган, улардан бошқа ҳеч қандай илм аҳли, диёнат аҳли ва на куч-қувват аҳли сабабли Ислом динига нусрат бергани кўрилмаган.
Минҳажус суннаҳ: 4/117-118.

💯6❤🔥2❤1
۞ Яҳуд, насоро ва рофизалар.
Имом Ибн Таймия деди: Яҳуд ва насоролар икки хислат билан рофизалардан афзал бўлдилар.
Яҳудлардан: Динингиз вакилларининг энг яхшилари ким? деб сўралганида, улар: Мусо алайҳиссаломнинг саҳобалари, дейишди.
Насоролардан: Динингиз вакилларининг энг яхшилари ким? деб сўралганида, улар: Ийсо алайҳиссаломнинг ҳаворийлари-(ёрдамчи саҳобалари) дейишди.
Рофизалардан: Динингиз вакилларининг энг ёмонлари ким, деб сўралганда, улар: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари, дейишди.
Саҳобаларнинг ҳаққига истиғфор айтишга буюрилдилар лекин билъакс уларни сўкдилар. Шундай бўлар экан, бас Қиёматга қадар у-(рофиза)ларга қарши қиличлар ялангланган, уларнинг байроқлари ҳаргиз кўтарилмагай, қадамлари собит бўлмагай, ҳаргиз жамлана олмайдилар ва даъватлари қабул топмайди.
Даъватлари ботил-рад этилган, бирдам эмаслар-ихтилофдадирлар, қачон уруш оловини ёқсалар Аллоҳ уни ўчиради.
Минҳажус сунна: 1/27-28.

❤🔥3👍2💯1
۞ Имом Шофеийнинг тоат-ибодатларга ҳарисликлари.
Имом Шофеий деди: Ҳар қандай ҳолатда ҳам Набий ﷺга кўп саловат айтишни яхши кўраман. Жуманинг куни ва тунида бўлганимда ундан ҳам кўпроқ яхши кўраман.
Бу борада саҳиҳ ҳадис келгани учун Жума куни ва кечасида Каҳф сурасини ўқишни яхши кўраман.
Ал Умм: 1/239.

❤🔥6❤1
۞ Набий ﷺнинг суннатларини етказишнинг даражасининг нақадар улуғлиги.
Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди:
У зот ﷺнинг суннатларини умматга етказиш душманнинг бўғзига ўқ етказишдан кўра афзалроқдир…
Бу ишни фақат Пайғамбарларнинг меросхўрлари ва уларнинг умматларидаги ўринбосарларигина қила оладилар. Аллоҳ бизларни Ўзининг фазли ва карами билан улардан қилсин.
Жалаул афҳам: 493-493.

❤🔥4👍3❤1🔥1💯1
۞Паст овозда Аллоҳ таоло билан гаплашишнинг лаззати.
Имом Ибн Таймия деди: Агар банда саҳар вақти Раббиси билан паст овозда гаплашса, Ундан қийин ҳолатида ёрдам сўраса ва:
يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ لا إِلَهَ إلَّا أنْتَ بِرَحْمَتِكَ أَسْتَغِيثُ
«Эй Ҳай, эй Қайюм! Сендан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Сенинг раҳматинг билан Сендан қийин ҳолатимда ёрдам сўрайман,» деб айтса. Аллоҳ у бандани қанчалигини фақат Унинг Ўзи биладиган куч-қувват билан сийлайди.
Жомеул масаил: (7/446).

❤🔥7👍3🔥3