FAVOIDUZ
178 subscribers
231 photos
6 videos
1 file
27 links
Favoid.uz tahririyati.
Admin: @favoid_admin .
@Favoiduz tahririyati, Olimlarning foydali so‘zlaridan parchalar.
O‘zbek tilidagi tafsir qanavati: @tafsirul_karim
Download Telegram
‏قال الإمام ابن باز رحمه الله:

المجالس التي فيها الجدل والخصام والمراء بدون فائدة، لايحضرها ولايشارك فيها؛ لأنها تفضي إلى الباطل أو الكذب وإلى القول بغير علم أما المجالس التي فيها ذكر الله وفيها التعاون على الخير وفيها البحث العلمي والتفقه في الدين، هذه مجالس طيبة.

مجموع فتاوى ومقالات الشيخ ابن باز ٨٧/٢٤

• ═════ ❁✿❁═════ •

۞ Имом Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ деди:
Унда бефойда талашиш бўлган, хусуматлашиш, тортишиш бўлган мажлисларда ҳозир бўлмаслик, унда қатнашмаслик керак, чунки у ботилга, ёлғонга ва илмсиз гапиришга олиб боради.
Бироқ унда Аллоҳнинг зикри бўлган, яхшиликда ҳамкорлик қилиш, илмий баҳс олиб бориш, динини ўрганиш бўлган мажлислар эса яхши мажлислардир.

• ═════ ❁✿❁═════ •
Мажмуатул фатава ва мақолат Шайх Ибн Боз: (24/84).
👍9❤‍🔥5💯41
‏{۝ ولتسمَعُنَّ من ٱلَّذین أوتُوا۟ ٱلۡكتَـٰب من قبۡلِكُم ومن ٱلَّذِینَ أشۡرَكُوۤا۟ أَذࣰى كَثیرࣰاۚ۝ }

حرفوا الكتب وقتلوا الأنبياء وعبدوا العجل وهم أعداء القرآن، وقالوا: إن الله فقير ويده مغلولة، وزعموا أنهم أبناء الله، فلا نتعجب حين يحرقون نسخة أو نسختين من القرآن، فليس بعد الكفر ذنب.

عرفات المحمدي
•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•

۞ ۝ ва албатта сизлардан илгари Китоб берилган кимсалар томонидан ва мушриклар томонидан кўп азият-маломатлар эшитажаксизлар….۝

Китобларни ўзгартирдилар, пайғамбарларни ўлдирдилар, бузоққа ибодат қилдилар. Улар Қуръоннинг душманларидир.

Улар: дарҳақиқат, Аллоҳ фақир, Унинг Қўли боғланган, дедилар. Аллоҳнинг ўғиллари эканликларини даъво қилдилар. Қуръоннинг бир ёки икки нусхасини ёққан кезлари ажабланмаймиз. Куфрдан кейин (оғирроқ) гуноҳ йўқ.
• ═════ ❁✿❁═════ •
Шайх Арофат ал-Муҳаммадий ҳафизаҳуллоҳ
👍12💯6❤‍🔥51
FAVOIDUZ pinned «‏{۝ ولتسمَعُنَّ من ٱلَّذین أوتُوا۟ ٱلۡكتَـٰب من قبۡلِكُم ومن ٱلَّذِینَ أشۡرَكُوۤا۟ أَذࣰى كَثیرࣰاۚ۝ } حرفوا الكتب وقتلوا الأنبياء وعبدوا العجل وهم أعداء القرآن، وقالوا: إن الله فقير ويده مغلولة، وزعموا أنهم أبناء الله، فلا نتعجب حين يحرقون نسخة أو نسختين من…»
يقول الإمام أحمد رحمه الله تعالى كما يرويه عنه المروذي رحمه الله يقول: «ذكر الإمام احمد أهله أم صالح رحمها الله وقال: ترحم عليها ثم قال: والله ما اختلفت معها مكثت معها عشرين عاما فما اختلفت معها في كلمة

تاريخ بغداد (438/14).
• ═════ ❁✿❁═════ •

۩ Маррузий раҳимаҳуллоҳ имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилган асарда айтади:

Имом Аҳмад аҳли оиласи бўлмиш Умму Солиҳ раҳимаҳаллоҳни ёдга олиб, унга Аллоҳдан раҳм тилади, сўнг деди:
«Аллоҳга қасамки, у аёл билан ҳеч ихтилоф қилмадим. У билан йигирма йил яшадим. У аёл билан бирон сўз устида ихтилоф қилмадим.
У билан нимани устида ихтилоф қилмадим? Биронта сўз устида».

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
Тарих Бағдод:438/14
👍95❤‍🔥3💯2
۩ Қабрнинг устида Қуръон ўқиш бидъатдир.

Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳдан Қуръонни қабрга олиб бориб унинг устида ўқийдиган киши ҳақида сўралди.

Шунда у зот: Бу бидъатдир, деди.
Агар Қуръонни ёд олган бўлса ўқиса бўладими? деб сўрашди.
У зот: Йўқ. Келиб, салом бериб, ҳаққига дуо қилиб кетаверади, деди.

Абдуллоҳнинг "Масаил": 544.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳдан қабрнинг устида Қуръон ўқиш ҳақида сўралганида: Бу бидъатдир, деб жавоб берди.
Ибн Ҳанининг "Масаил": 946.

Шайх Арофат ҳафизаҳуллоҳ деди: Ибн Умар розияллоҳу анҳудан Бақаранинг аввалини ва охирини қабрнинг устида ўқишни яхши кўрар эди, дея ворид бўлган асар эса зайиф бўлиб саҳиҳ эмас. У билан ҳужжат қоим бўлмайди.
Унинг санадида Абдураҳмон ибн Алаа бор бўлиб, у мажҳулдир.
Асарни Ибн Маъийн ҳам
"Тарих"ида чиқарган: 5238. Унинг йўлидан Байҳақий ҳам чиқарган.
Унинг "Тарих"ида: 5414 рақам остида:
Аҳмад ибн Ҳанбалдан қабрнинг олдида нима ўқилади, деб сўралди.
У зот: Бу борада бирон нарса-(асар) ёдламаганман, деди.
👍10❤‍🔥4💯43
[هم جن الإنس]

قال الإمام الشافعي رحمه الله :

أصحاب العربية جن الإنس يبصرون ما لا يبصر غيرهم.

(صحيح)
آداب الشافعي ومناقبه لابن أبي حاتم ١١٢

عرفات المحمدي
• ═════ ❁✿❁═════ •

۩ Улар инсонларнинг жинлари

۞ Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ деди:

“Араб тилини биладиганлар инсонларнинг жинлари.
(Яъни) улар, ўзгалар кўрмайдиган нарсаларни кўрадилар”.

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
Саҳиҳ, Ибн Абу Ҳатим “Адаб аш-Шафиъий ва Манақибуҳ” 112
❤‍🔥104💯2👍1
۩ Хоч-(крест)га сиғинадиганлар ва Мушарраф Қуръоннинг ёқилиши.

Хочга сиғинадиган, залолат уммати ҳақида яхши гумон қилганлар ўзини ҳам ўзгани ҳам алдабди.

Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди:
Залолат уммати, хочга сиғинадиганлар оламларнинг Раббисини энг қабиҳ ҳақоратлар билан сўкишга бир овоздан иттифоқ қилганларини юқорида зикр қилиб ўтдик. Уларнинг бу (Рабга йўналтирилган сўкишлари)нинг ботил экани соғлом ақл билан билинади.

• ═════ ❁✿❁═════ •
Ҳидаятул Ҳаяро: (48).
❤‍🔥7💯6👍32
۩ Олий Буюк Аллоҳнинг Ўзи бу динни сақлашга кафилдир.

Шайхул Ислом раҳимаҳуллоҳ деди:
Агар Бухорий ва Муслим яратилмаганида ҳам бу диндан бирон нарса камайиб қолмас эди.

"Минҳажус суннатин Набавийя": (7/215).

Ибн Абил Иъз Ал Ҳанафий раҳимаҳуллоҳ деди: Агар Абу Ҳанифа ва Шофеийлар яратилмаганида ҳам Ислом динига бирор зарар етмаган бўлар эди.

"Ал иттиба": (60).
👍9❤‍🔥62💯2
يقول العلامة محمد علي آدم الإتيوبي رحمه الله: الشيخ ربيع من أئمة السلف في هذا العصر وأنا أحبه وهو يحبني، وأنا ألقبه بشعبة العصر...تعرف شعبة بن حجاج؟...
الشيخ ربيع شعبة في هذا العصر، والذين يذمونه ويصفونه بالشدة فإن له سلف ذلك عن العلماء، ولا يعاديه إلا المنحرفون.

📚شرح علل الترمذي: (ص:١٧٥).• ═════ ❁✿❁═════ •

۩ Аллома Муҳаммад Алий Одам Итюбий раҳимаҳуллоҳ деди:

Шайх Робе (Мадхалий) бу асрдаги салафларининг имомларидандир.  Мен уни яхши кўраман, у ҳам мени яхши кўради. Мен уни бу асрнинг Шўбаси деб лақаблайман... Шўба ибн Ҳажжожни танийсанми?...
Шайх Робе бу асрнинг Шўбасидир. Уни мазамматлаб, шиддат билан васфлаётганларга келсак, унинг бу борада уламо салафлари бор. Унга фақат оғишганларгина душманлик қилади.
• ═════ ❁✿❁═════ •
Шарҳу илаллит Термизий: 175- саҳифа.
❤‍🔥5👍41💯1
۩ Имом Албоний раҳимаҳуллоҳдан насиҳат

Сизларга насиҳатим:
даъватда давом этинглар,
сиёсатдан узоқ бўлинглар.
Ана шу яхшироқ ва боқийроқдир
”.

• ═════ ❁✿❁═════ • Силсила Ҳуда ва Нур 1/94
👍54❤‍🔥3💯2
۞ Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ҳолингиз қандай, эй шайх?
Шайх, ушбу савол йўлловчи айтадики: шайх Абдурраззоқ ал-Аббоддан огоҳлантириш ҳақида нима дейсиз?

Жавоб: Абдурраззоқ ал-Аббоддан огоҳлантириш хато, у кишини хизбий-(гуруҳбоз)лардан деб ҳисоблашни-ку қўя туринг, у кишини улардан-да хатарлироқ деб ҳисоблашни-ку қўя туринг!
У киши "Иҳё ат-Турос"ни зиёрат қилиши хато. Чунки, у оғишган фонд-(хайрия жамғармаси). Гарчи яхши ишлар ортида яширинса-да. Бироқ у (шайх Абдурраззоқ)нинг бу хатоси ундан огоҳлантиришга чорламайди. Чунки, у киши "Турос" эгаларидан эмас, уларни сафида ҳам санаб ўтилмаган. У кишини энг билгувчироқ бўлган кишилар - улар шайхларимиз шайх Робе' ҳафизаҳуллоҳ, шайх Убайд раҳимаҳуллоҳ. Улар у кишидан огоҳлантирмадилар, мен юқорида эслаб ўтганларимга биноан.
Ёшлар огоҳлантирув борасидаги уламоларнинг қоидаларини тушунишларидан ўзга чора йўқ. Акс ҳолда уларнинг даъватларига жиноят содир этадилар ва одамларда у даъватга нисбатан нафрат уйғотадилар.


Шайх Али ал-Ҳузайфий
👍103❤‍🔥1🔥1
۞ Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо деди:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазондаги фитр закотини бир соъ хурмо ёки бир соъ арпа миқдорида мусулмонлардан қулига ҳам, озод кишисига ҳам, эркагига ҳам, аёлига ҳам, каттасига ҳам, кичигига (рўза тутмайдиган ёш болалар) ҳам фарз қилдилар»
(Бухорий 1503, Муслим 984).

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр закотини рўзадорнинг қилган беҳуда ишлари, гапирган ҳаёсиз сўзларидан поклаш ва бечоралар учун эса озиқ бўлиши учун фарз қилдилар»
(Абу Довуд 1609).
4❤‍🔥3👍1
Аллоҳ таоло айтади:

۝ يَـٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ لَا تُبْطِلُوا۟ صَدَقَـٰتِكُم بِٱلْمَنِّ وَٱلْأَذَىٰ كَٱلَّذِى يُنفِقُ مَالَهُۥ رِئَآءَ ٱلنَّاسِ وَلَا يُؤْمِنُ بِٱللَّهِ وَٱلْيَوْمِ ٱلْـَٔاخِرِ ۖ۝

۝ Эй мўминлар, молини одамларга кўрсатиш учун берадиган, Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган кимсага ўхшаб, берган садақаларингизни миннат ва озор билан йўққа чиқарманг! ۝
(Бақара: 264).
🔥64❤‍🔥2👍2
۞ Илм сўз ва амалдан олдин.

Бухорий раҳимаҳуллоҳ шундай деди:

«Илм сўз ва амалдан олдин эканлиги ҳақидаги боб».

Далил:

۝ فَٱعْلَمْ أَنَّهُۥ لَآ إِلَـٰهَ إِلَّا ٱللَّهُ وَٱسْتَغْفِرْ لِذَنۢبِكَ وَلِلْمُؤْمِنِينَ ۝

۝Бас, (эй Муҳаммад
‎ﷺ‎), ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг ва ўз гуноҳингиз учун ҳамда мўмин-мўминалар(нинг гуноҳлари) учун мағфират сўранг!»
(Муҳаммад: 19).
❤‍🔥6👍32
۞ ИСЛОМ.

Ислом беш нарса устига қурилгандир:

1. Аллоҳ таолонинг ягоналигига - ибодат ёлғиз Унинг Ўзигагина лойиқлигига ва Муҳаммаднинг ‎ﷺ‎ Аллоҳнинг элчиси эканлигига гувоҳлик бериш.

2. Намозни тўла-тўкис адо этиш.

3. Молидан Закот чиқариш.

4. Рамазон ойида Рўза тутиш.

5. Агар қодир бўлса Ҳаж қилиш.
❤‍🔥6👍42
۞ ИЙМОН.

Иймон олти нарсадан иборатдир:

1. Аллоҳ таолога иймон келтириш – У зот барча насаларнинг Яратувчиси ва ибодат Унинг Ўзигагина лойиқдир, ҳамда Унинг бир қанча исм-сифатлари бўлиб, бандаларининг сифатларига асло ўхшамас, деб чин қалбдан ишониш.

2. Аллоҳ таолонинг фаришталарига чин қалбдан иймон келтириш – улар нурдан яратилган бўлиб, ҳамиша Аллоҳ таолонинг амрини бажариш билан машғулдирлар.

3. Аллоҳ таолонинг тушган китобларига чин қалбдан ишониш – бу китоблар: Таврот, Инжил, Забур ва Қуръони Каримдир. Қуръони Карим бошқа китобларнинг амалини бекор қилган.

4. Аллоҳ таолонинг пайғамбарларига чин қалбдан ишониш – бу пайғамбарларнинг аввали Нуҳ алайҳиссалом бўлиб, охири Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдир.

5. Қиёмат кунига чин қалбдан ишониш – бу кун инсонларнинг ҳисоб-китоб қилинадиган кундир.

6. Қадарнинг яхши ва ёмонига, ширин ва аччиғига чин қалбдан иймон келтириш
❤‍🔥62
 ۞ Аллоҳ таолонинг Аршини кўтариб турувчи ва унинг атрофидаги фаришталари тавба қилган ва Аллоҳнинг йулига эргашган кишилар ва уларнинг отабоболари, жуфти ҳалоллари ва зурриётлари орасидаги солиҳ бўлган кишиларнинг ҳаққига мағфират сўраб ва жаннатларга дохил қилишини сўраб Аллоҳга дуо қиладилар.

۝ الَّذِينَ يَحْمِلُونَ الْعَرْشَ وَمَنْ حَوْلَهُ يُسَبِّحُونَ بِحَمْدِ رَبِّهِمْ وَيُؤْمِنُونَ بِهِ وَيَسْتَغْفِرُونَ لِلَّذِينَ آمَنُوا رَبَّنَا وَسِعْتَ كُلَّ شَيْءٍ رَّحْمَةً وَعِلْمًا فَاغْفِرْ لِلَّذِينَ تَابُوا وَاتَّبَعُوا سَبِيلَكَ وَقِهِمْ عَذَابَ الْجَحِيمِ۝

۝ رَبَّنَا وَأَدْخِلْهُمْ جَنَّاتِ عَدْنٍ الَّتِي
وَعَدتَّهُمْ وَمَن صَلَحَ مِنْ آبَائِهِمْ وَأَزْوَاجِهِمْ وَذُرِّيَّاتِهِمْ إِنَّكَ أَنتَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ۝


۝ Аршни кўтариб турадиган ва унинг атрофидаги (фаришта)лар (яккаю ягона) Парвардигорларига ҳамд билан тасбеҳ айтурлар ва Унга имон келтирурлар ҳамда имон келтирган кишиларни мағфират этишини сўрарлар: "Раббимиз, Ўзинг раҳмат ва илм жиҳатдан барча нарсани қамраб олгандирсан. Бас, тавба қилган ва йўлингга эргашган кишиларни мағфират эт ва уларни дўзах азобидан сақла!۝

۝ Раббимиз, уларни ҳам, уларнинг отабоболари, жуфти ҳалоллари ва зурриётлари орасидаги солиҳ бўлган кишиларни ҳам Ўзинг уларга ваъда қилган мангу жаннатларга дохил қилгин. Албатта, Сен қудрат ва ҳикмат соҳибидирсан.۝

﴾ Ғофир:7-8﴿


#fikryurit #magfirat #Gofir
❤‍🔥71
۞ Аллоҳ таоло бизларни ёлғиз Ўзига ибодат қилмоғимиз ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмаслигимиз учун яратди.
Далил: Аллоҳ таоло айтади:

۝ وَمَا خَلَقْتُ ٱلْجِنَّ وَٱلْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ ۝

۝ Мен жин ва инс
онни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим.۝
(Зорият: 56).


Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Аллоҳ таолонинг ҳаққи Унга ибодат* қилиб, ҳеч нарсани шерик қилмасликларидир» (Имом Бухорий ва имом Муслим ривоятлари).

*Ибодат Аллоҳ таоло яхши кўрадиган ва рози бўладиган амаллардир. Масалан: дуо, намоз ва Аллоҳ таолога итоат қилишлар.
Аллоҳ таоло айтади:

۝ قُلْ إِنَّ صَلَاتِى وَنُسُكِى وَمَحْيَاىَ وَمَمَاتِى لِلَّهِ رَبِّ ٱلْعَـٰلَمِينَ ۝

۝ «Айтинг: (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Раббиси бўлмиш Аллоҳ учундир» ۝
(Анъом: 162).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ таоло айтади: Бандамнинг фарз амалларини бажармоғи сўзсиз Мен яхши кўрган нарса орқали яқинлашмоғидир» (Ҳадиси Қудсий, имом Бухорий ривоятлари).
❤‍🔥7
تقبل الله منا ومنكم

Аллоҳ биз-у сиздан қилган (солиҳ ибодатларимизни) қабул қилсин.
7❤‍🔥5👍2
Бугун шайхимиз аллома, тарбия-(ислоҳот)чи, ҳаддан ошувчиларнинг ўзгартириши, ботил йўлдагиларнинг ақидаси ҳамда жоҳилларнинг таъвилидан Аллоҳнинг динини ҳимоя қилувчи, устоз, доктор Алий ибн Носир ал-Фақиҳий вафот етдилар. Ей Аллоҳ, шайхимизни мағфират қил, жаннатларда пайғамбар, сиддиқ, шаҳид ва солиҳлар билан у кишининг даражасини кўтар! Улар қандай ҳам яхши ҳамроҳлардир. У кишинг аҳли-оиласи, зурриёти ҳамда умум аҳли суннага сабр ва тасалли бер! Дарҳақиқат, биз Аллоҳникимиз ва батаҳқиқ, биз Унинг ҳузурига қайтгувчимиз!

Ҳурматли шайх Абдуллоҳ Бухорий ҳафузаҳуллоҳ
❤‍🔥85🔥2👍1
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ шундай деди:

Фойдали илмнинг белгиларидан бири шундаки, ўз соҳибини дунёдан қочишга далолат қилади ва дунёнинг энг катта нарсалари — раҳбарлик (бошқарув) шуҳрат ва мақтов. Фойдали илм соҳиби илмни даъво қилмайди,ўзидан бошқани билимсиз демайди, магар суннатга ва суннат аҳлига қарши чиққанлардан бошқа.


“Мажмуъ ар-Расаил”
👍85❤‍🔥3