FAVOIDUZ
178 subscribers
231 photos
6 videos
1 file
27 links
Favoid.uz tahririyati.
Admin: @favoid_admin .
@Favoiduz tahririyati, Olimlarning foydali so‘zlaridan parchalar.
O‘zbek tilidagi tafsir qanavati: @tafsirul_karim
Download Telegram
[إنّي أخطبك إلى نفسك في الآخرة]

قال أبو جعفر الطحاوي (ت: ٣٢١ هـ) في شرح مشكل الآثار (١٢٢/٢):

حَدَّثَنَا فَهْدٌ، حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ صَالِحٍ، حَدَّثَنَا مُعَاوِيَةُ بْنُ صَالِحٍ، عَنْ أَبِي الزَّاهِرِيَّةِ، عَنْ جُبَيْرِ بْنِ نُفَيْرٍ،

عَنْ أُمِّ الدَّرْدَاءِ أَنَّهَا قَالَتْ لِأَبِي الدَّرْدَاءِ عِنْدَ الْمَوْتِ:

" إنَّكَ خَطَبْتَنِي إلَى أَبَوَيَّ فِي الدُّنْيَا فَأَنْكَحَاكَ وَإِنِّي أَخْطُبُكَ إلَى نَفْسِكَ فِي الْآخِرَةِ "،

قَالَ " فَلَا تَنْكِحِي بَعْدِي "

فَخَطَبَهَا مُعَاوِيَةُ فَأَخْبَرَتْهُ بِالَّذِي كَانَ فَقَالَ:

" عَلَيْكِ بِالصِّيَامِ ".

[صحيح]

✍🏽 انتقاه:  عرفات المحمديّ.

@arafatbinhassan
• ═════ ❁✿❁═════ •

۩ Мен сенга охиратда менга уйланишинг учун совчи қўяман.

Умму Дардо Абу Дардога (разияллоҳу анҳумо) ўлим пайти деди: Сен ота-онамга совчи солганингда мени сенга турмушга беришган. Энди эса охиратда менга уйланишинг учун мен сенга совчи қўяман.

Абу Дардо: Мендан кейин турмуш қурмагин унда, деди.
Муовия розияллоҳу анҳу унга совчи қўйганида, бўлган гапни айтиб берди.
Муовия: Рўза тутгин унда, деди. 

"Шарҳу мушкилил асар": (2/122).
👍10❤‍🔥71💯1
۩ Имом Ибнул Қоййим қалб бетоблиги ё шаҳват ёки шубҳа ёхуд иккисидан ташкил топиши сабабли бўлишини зикр қилиб, шундай деди:

“Қалб бетобликлари тана бетобликларидан қийинроқ. Чунки, тана бетоблиги нари борса эгасини ўлимга олиб боради. Қалб бетоблигига келсак, у эгасини абадий бахтсизликка олиб боради. Бу бетобликка шифо фақат илм биландир”.
• ═════ ❁✿❁═════ •
Мифтаҳ Дар ас-Даъада” (1/306)
👍63💯3❤‍🔥2
قال عروة بن الزبير، قال:

كان يقال: «أزهد الناس في عالم أهله»

العلم لزهير بن حرب ٩١

قال عكرمة مولى ابن عباس:

أزهد الناس في العالم أهله.

الكامل لابن عدي ٤٧٦/٦

وروي مرفوعا وفيه كذاب.
انظر السلسلة الضعيفة ٢٧٥٠

‏قال الإمام ابن القيم رحمه الله:

ولهذا كان أزهد الناس في العالم أهله وجيرانه، وأرغبهم فيه البعداء.

مفتاح دار السعادة ٦٣٤/٢

عرفات المحمدي
• ═════ ❁✿❁═════ •



۞ Урва ибн Зубайр деди: Олим(нинг илми)дан ўзини энг беҳожат тутувчилар олимнинг аҳлидир, деб айтилар эди.
Зуҳайр ибн Ҳарб "Илм": (91).

۞ Икрима деди:Олим(нинг илми)дан ўзини энг беҳожат тутувчилар олимнинг аҳлидир.
Ибн Адий "Ал Камил": (6/476).

Марфу-(Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбат берилган) ҳолда ҳам ривоят қилинди лекин санадида каззоб бор.
Ас Силсилатус саҳиҳани: (2750) қаранг.

Имом Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ деди: Шунинг учун ҳам олим(нинг илми)дан ўзини энг беҳожат тутувчилар олимнинг аҳли ва қўшнилари. Улар(нинг илми)га энг ҳарислари эса ундан узоқ бўлганлар.

• ═════ ❁✿❁═════ •
Мифтаҳу дарис саада: (2/634).
👍121💯1
قال العلامة مقبل الوادعي -رحمه الله- :

إن المجتمع الذي نعيش فيه محتاج إلى تربية
ومحتاج إلى ألف شخص مثل الشيخ ابن باز
وألف شخص مثل الشيخ الألباني
يربونهم على العلم الصحيح وعلى التوحيد
وعلى الدعوة إلى الله برفق و لين .

[ « تحفة المجيب » (٢٨٤) ]....
• ═════ ❁✿❁═════ •

۩ Аллома Муқбил Вадиъий раҳимаҳуллоҳ деди:

۞ Биз унда яшаётган жамият тарбияга муҳтож, Шайх Ибн Бозга ўхшаган мингта олимга муҳтож, Шайх Албонийга ўхшаган мингта олимга муҳтожки, улар жамиятни саҳиҳ илм асосида, Тавҳид асосида ва Аллоҳ (йўлига) юмшоқлик, мулойимлик билан даъват қилиш асосида тарбиялашади.

Туҳфатул мужийб: (284).
💯10👍86❤‍🔥1🔥1
۩ Ибн Рожаб раҳимаҳуллоҳ деди:
Ҳажга узр сабаб бора олмаган, Ҳажга борувчи билан (ажрда) шерикдир.
Қалби билан борувчи баданлари билан борувчилардан (савобда) ўзиб кетиши ҳам мумкин. 

• ═════ ❁✿❁═════ •
"Латоиф": 382.
👍9❤‍🔥31🔥1💯1
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга...», дедилар».

(Аҳмад:22588)
❤‍🔥8👍5🔥2💯21
‏قال الإمام ابن باز رحمه الله:

المجالس التي فيها الجدل والخصام والمراء بدون فائدة، لايحضرها ولايشارك فيها؛ لأنها تفضي إلى الباطل أو الكذب وإلى القول بغير علم أما المجالس التي فيها ذكر الله وفيها التعاون على الخير وفيها البحث العلمي والتفقه في الدين، هذه مجالس طيبة.

مجموع فتاوى ومقالات الشيخ ابن باز ٨٧/٢٤

• ═════ ❁✿❁═════ •

۞ Имом Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ деди:
Унда бефойда талашиш бўлган, хусуматлашиш, тортишиш бўлган мажлисларда ҳозир бўлмаслик, унда қатнашмаслик керак, чунки у ботилга, ёлғонга ва илмсиз гапиришга олиб боради.
Бироқ унда Аллоҳнинг зикри бўлган, яхшиликда ҳамкорлик қилиш, илмий баҳс олиб бориш, динини ўрганиш бўлган мажлислар эса яхши мажлислардир.

• ═════ ❁✿❁═════ •
Мажмуатул фатава ва мақолат Шайх Ибн Боз: (24/84).
👍9❤‍🔥5💯41
‏{۝ ولتسمَعُنَّ من ٱلَّذین أوتُوا۟ ٱلۡكتَـٰب من قبۡلِكُم ومن ٱلَّذِینَ أشۡرَكُوۤا۟ أَذࣰى كَثیرࣰاۚ۝ }

حرفوا الكتب وقتلوا الأنبياء وعبدوا العجل وهم أعداء القرآن، وقالوا: إن الله فقير ويده مغلولة، وزعموا أنهم أبناء الله، فلا نتعجب حين يحرقون نسخة أو نسختين من القرآن، فليس بعد الكفر ذنب.

عرفات المحمدي
•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•

۞ ۝ ва албатта сизлардан илгари Китоб берилган кимсалар томонидан ва мушриклар томонидан кўп азият-маломатлар эшитажаксизлар….۝

Китобларни ўзгартирдилар, пайғамбарларни ўлдирдилар, бузоққа ибодат қилдилар. Улар Қуръоннинг душманларидир.

Улар: дарҳақиқат, Аллоҳ фақир, Унинг Қўли боғланган, дедилар. Аллоҳнинг ўғиллари эканликларини даъво қилдилар. Қуръоннинг бир ёки икки нусхасини ёққан кезлари ажабланмаймиз. Куфрдан кейин (оғирроқ) гуноҳ йўқ.
• ═════ ❁✿❁═════ •
Шайх Арофат ал-Муҳаммадий ҳафизаҳуллоҳ
👍12💯6❤‍🔥51
FAVOIDUZ pinned «‏{۝ ولتسمَعُنَّ من ٱلَّذین أوتُوا۟ ٱلۡكتَـٰب من قبۡلِكُم ومن ٱلَّذِینَ أشۡرَكُوۤا۟ أَذࣰى كَثیرࣰاۚ۝ } حرفوا الكتب وقتلوا الأنبياء وعبدوا العجل وهم أعداء القرآن، وقالوا: إن الله فقير ويده مغلولة، وزعموا أنهم أبناء الله، فلا نتعجب حين يحرقون نسخة أو نسختين من…»
يقول الإمام أحمد رحمه الله تعالى كما يرويه عنه المروذي رحمه الله يقول: «ذكر الإمام احمد أهله أم صالح رحمها الله وقال: ترحم عليها ثم قال: والله ما اختلفت معها مكثت معها عشرين عاما فما اختلفت معها في كلمة

تاريخ بغداد (438/14).
• ═════ ❁✿❁═════ •

۩ Маррузий раҳимаҳуллоҳ имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилган асарда айтади:

Имом Аҳмад аҳли оиласи бўлмиш Умму Солиҳ раҳимаҳаллоҳни ёдга олиб, унга Аллоҳдан раҳм тилади, сўнг деди:
«Аллоҳга қасамки, у аёл билан ҳеч ихтилоф қилмадим. У билан йигирма йил яшадим. У аёл билан бирон сўз устида ихтилоф қилмадим.
У билан нимани устида ихтилоф қилмадим? Биронта сўз устида».

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
Тарих Бағдод:438/14
👍95❤‍🔥3💯2
۩ Қабрнинг устида Қуръон ўқиш бидъатдир.

Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳдан Қуръонни қабрга олиб бориб унинг устида ўқийдиган киши ҳақида сўралди.

Шунда у зот: Бу бидъатдир, деди.
Агар Қуръонни ёд олган бўлса ўқиса бўладими? деб сўрашди.
У зот: Йўқ. Келиб, салом бериб, ҳаққига дуо қилиб кетаверади, деди.

Абдуллоҳнинг "Масаил": 544.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳдан қабрнинг устида Қуръон ўқиш ҳақида сўралганида: Бу бидъатдир, деб жавоб берди.
Ибн Ҳанининг "Масаил": 946.

Шайх Арофат ҳафизаҳуллоҳ деди: Ибн Умар розияллоҳу анҳудан Бақаранинг аввалини ва охирини қабрнинг устида ўқишни яхши кўрар эди, дея ворид бўлган асар эса зайиф бўлиб саҳиҳ эмас. У билан ҳужжат қоим бўлмайди.
Унинг санадида Абдураҳмон ибн Алаа бор бўлиб, у мажҳулдир.
Асарни Ибн Маъийн ҳам
"Тарих"ида чиқарган: 5238. Унинг йўлидан Байҳақий ҳам чиқарган.
Унинг "Тарих"ида: 5414 рақам остида:
Аҳмад ибн Ҳанбалдан қабрнинг олдида нима ўқилади, деб сўралди.
У зот: Бу борада бирон нарса-(асар) ёдламаганман, деди.
👍10❤‍🔥4💯43
[هم جن الإنس]

قال الإمام الشافعي رحمه الله :

أصحاب العربية جن الإنس يبصرون ما لا يبصر غيرهم.

(صحيح)
آداب الشافعي ومناقبه لابن أبي حاتم ١١٢

عرفات المحمدي
• ═════ ❁✿❁═════ •

۩ Улар инсонларнинг жинлари

۞ Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ деди:

“Араб тилини биладиганлар инсонларнинг жинлари.
(Яъни) улар, ўзгалар кўрмайдиган нарсаларни кўрадилар”.

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
Саҳиҳ, Ибн Абу Ҳатим “Адаб аш-Шафиъий ва Манақибуҳ” 112
❤‍🔥104💯2👍1
۩ Хоч-(крест)га сиғинадиганлар ва Мушарраф Қуръоннинг ёқилиши.

Хочга сиғинадиган, залолат уммати ҳақида яхши гумон қилганлар ўзини ҳам ўзгани ҳам алдабди.

Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди:
Залолат уммати, хочга сиғинадиганлар оламларнинг Раббисини энг қабиҳ ҳақоратлар билан сўкишга бир овоздан иттифоқ қилганларини юқорида зикр қилиб ўтдик. Уларнинг бу (Рабга йўналтирилган сўкишлари)нинг ботил экани соғлом ақл билан билинади.

• ═════ ❁✿❁═════ •
Ҳидаятул Ҳаяро: (48).
❤‍🔥7💯6👍32
۩ Олий Буюк Аллоҳнинг Ўзи бу динни сақлашга кафилдир.

Шайхул Ислом раҳимаҳуллоҳ деди:
Агар Бухорий ва Муслим яратилмаганида ҳам бу диндан бирон нарса камайиб қолмас эди.

"Минҳажус суннатин Набавийя": (7/215).

Ибн Абил Иъз Ал Ҳанафий раҳимаҳуллоҳ деди: Агар Абу Ҳанифа ва Шофеийлар яратилмаганида ҳам Ислом динига бирор зарар етмаган бўлар эди.

"Ал иттиба": (60).
👍9❤‍🔥62💯2
يقول العلامة محمد علي آدم الإتيوبي رحمه الله: الشيخ ربيع من أئمة السلف في هذا العصر وأنا أحبه وهو يحبني، وأنا ألقبه بشعبة العصر...تعرف شعبة بن حجاج؟...
الشيخ ربيع شعبة في هذا العصر، والذين يذمونه ويصفونه بالشدة فإن له سلف ذلك عن العلماء، ولا يعاديه إلا المنحرفون.

📚شرح علل الترمذي: (ص:١٧٥).• ═════ ❁✿❁═════ •

۩ Аллома Муҳаммад Алий Одам Итюбий раҳимаҳуллоҳ деди:

Шайх Робе (Мадхалий) бу асрдаги салафларининг имомларидандир.  Мен уни яхши кўраман, у ҳам мени яхши кўради. Мен уни бу асрнинг Шўбаси деб лақаблайман... Шўба ибн Ҳажжожни танийсанми?...
Шайх Робе бу асрнинг Шўбасидир. Уни мазамматлаб, шиддат билан васфлаётганларга келсак, унинг бу борада уламо салафлари бор. Унга фақат оғишганларгина душманлик қилади.
• ═════ ❁✿❁═════ •
Шарҳу илаллит Термизий: 175- саҳифа.
❤‍🔥5👍41💯1
۩ Имом Албоний раҳимаҳуллоҳдан насиҳат

Сизларга насиҳатим:
даъватда давом этинглар,
сиёсатдан узоқ бўлинглар.
Ана шу яхшироқ ва боқийроқдир
”.

• ═════ ❁✿❁═════ • Силсила Ҳуда ва Нур 1/94
👍54❤‍🔥3💯2
۞ Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ҳолингиз қандай, эй шайх?
Шайх, ушбу савол йўлловчи айтадики: шайх Абдурраззоқ ал-Аббоддан огоҳлантириш ҳақида нима дейсиз?

Жавоб: Абдурраззоқ ал-Аббоддан огоҳлантириш хато, у кишини хизбий-(гуруҳбоз)лардан деб ҳисоблашни-ку қўя туринг, у кишини улардан-да хатарлироқ деб ҳисоблашни-ку қўя туринг!
У киши "Иҳё ат-Турос"ни зиёрат қилиши хато. Чунки, у оғишган фонд-(хайрия жамғармаси). Гарчи яхши ишлар ортида яширинса-да. Бироқ у (шайх Абдурраззоқ)нинг бу хатоси ундан огоҳлантиришга чорламайди. Чунки, у киши "Турос" эгаларидан эмас, уларни сафида ҳам санаб ўтилмаган. У кишини энг билгувчироқ бўлган кишилар - улар шайхларимиз шайх Робе' ҳафизаҳуллоҳ, шайх Убайд раҳимаҳуллоҳ. Улар у кишидан огоҳлантирмадилар, мен юқорида эслаб ўтганларимга биноан.
Ёшлар огоҳлантирув борасидаги уламоларнинг қоидаларини тушунишларидан ўзга чора йўқ. Акс ҳолда уларнинг даъватларига жиноят содир этадилар ва одамларда у даъватга нисбатан нафрат уйғотадилар.


Шайх Али ал-Ҳузайфий
👍103❤‍🔥1🔥1
۞ Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо деди:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазондаги фитр закотини бир соъ хурмо ёки бир соъ арпа миқдорида мусулмонлардан қулига ҳам, озод кишисига ҳам, эркагига ҳам, аёлига ҳам, каттасига ҳам, кичигига (рўза тутмайдиган ёш болалар) ҳам фарз қилдилар»
(Бухорий 1503, Муслим 984).

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр закотини рўзадорнинг қилган беҳуда ишлари, гапирган ҳаёсиз сўзларидан поклаш ва бечоралар учун эса озиқ бўлиши учун фарз қилдилар»
(Абу Довуд 1609).
4❤‍🔥3👍1
Аллоҳ таоло айтади:

۝ يَـٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ لَا تُبْطِلُوا۟ صَدَقَـٰتِكُم بِٱلْمَنِّ وَٱلْأَذَىٰ كَٱلَّذِى يُنفِقُ مَالَهُۥ رِئَآءَ ٱلنَّاسِ وَلَا يُؤْمِنُ بِٱللَّهِ وَٱلْيَوْمِ ٱلْـَٔاخِرِ ۖ۝

۝ Эй мўминлар, молини одамларга кўрсатиш учун берадиган, Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган кимсага ўхшаб, берган садақаларингизни миннат ва озор билан йўққа чиқарманг! ۝
(Бақара: 264).
🔥64❤‍🔥2👍2
۞ Илм сўз ва амалдан олдин.

Бухорий раҳимаҳуллоҳ шундай деди:

«Илм сўз ва амалдан олдин эканлиги ҳақидаги боб».

Далил:

۝ فَٱعْلَمْ أَنَّهُۥ لَآ إِلَـٰهَ إِلَّا ٱللَّهُ وَٱسْتَغْفِرْ لِذَنۢبِكَ وَلِلْمُؤْمِنِينَ ۝

۝Бас, (эй Муҳаммад
‎ﷺ‎), ҳеч қандай ҳақ илоҳ йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг ва ўз гуноҳингиз учун ҳамда мўмин-мўминалар(нинг гуноҳлари) учун мағфират сўранг!»
(Муҳаммад: 19).
❤‍🔥6👍32
۞ ИСЛОМ.

Ислом беш нарса устига қурилгандир:

1. Аллоҳ таолонинг ягоналигига - ибодат ёлғиз Унинг Ўзигагина лойиқлигига ва Муҳаммаднинг ‎ﷺ‎ Аллоҳнинг элчиси эканлигига гувоҳлик бериш.

2. Намозни тўла-тўкис адо этиш.

3. Молидан Закот чиқариш.

4. Рамазон ойида Рўза тутиш.

5. Агар қодир бўлса Ҳаж қилиш.
❤‍🔥6👍42