FAVOIDUZ
192 subscribers
233 photos
6 videos
1 file
27 links
Favoid.uz tahririyati.
Admin: @favoid_admin .
@Favoiduz tahririyati, Olimlarning foydali so‘zlaridan parchalar.
O‘zbek tilidagi tafsir qanavati: @tafsirul_karim
Download Telegram
۩ Имом, ҳофиз Иброҳим ибн Исҳоқ ал-Ҳарбийнинг шундай дегани собит бўлган:

Ким фиқҳда (араб) тилисиз сўзласа, калта тил билан сўзлабди”

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
(Хатиб ал-Бағдодий “Ал-Фақиҳ вал Мутафаққиҳ” (2/42)да келтирди).
👍8❤‍🔥4
۩ Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ деди:


۞ “Одамларнинг қадри энг баланди: ўзининг қадри бор деб билмайдиганларидир.

Уларнинг фазли энг кўплари: бирон фазлим бор деб билмайдиганларидир
”.

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
Байҳақий “Манақиб аш-Шафиъий” (2/201), “Шуъабул Ийман” (7914-рақам)
❤‍🔥9👍6
۩ Имом Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди:


۞ “Маъсият ва бузуқлик ғам-ташвиш, сиқилиш, хавф, маҳзунлик, кўнгил сиқилиши ва қалб касалликларини олиб келади… Агар бу гуноҳ ва маъсиятларнинг қалбга таъсири бўлса, унга фақат тавба ва истиғфор билан малҳам бор”.

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
“Задул Маъад” (4/208)
👍8❤‍🔥52
۩ Уйингда ҳам нафл намоздан улуш ажратгин

۞ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Агар сизлардан бирингиз масжидида намозни адо қилса, бас, уйида ҳам намозидан улуш ажратсин. Чунки, Аллоҳ унинг намози сабаб уйида яхшилик пайдо қилгувчидир”.

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•

Муслим «Саҳиҳ» (1/778-рақам), (210) Абдулбоқий нашри.
👍83❤‍🔥2💯1
۩ Имом Ибн Батта раҳимаҳуллоҳ қораланган фирқалардан ҳазир бўлишга чорлаб, нажот топувчи фирқанинг йўлини маҳкам ушлаш ва уни озиқ тишлар билан тишлашга ундаб, сабабини қуйидагича ёритиб берди:

Дарҳақиқат, дини саломат қолган кишилар оз бўлган, нажот топувчилар эса узрли ва қийин саналадиган бир замонда бўлиб қолдик. Аллоҳ сақлаган ва унга илм билан яшашни насиб қилганлар мустасно”.

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
Ал-Ибана ал-Кубро” (1/366)
5👍3💯2❤‍🔥1
۩ Имом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ деди:

“Дарҳақиқат, Аллоҳ бузуқлик тарқалишини яхши кўришни ўзига дунё ва Охиратда аламлантирувчи азоб билан таҳдид қилди. Ушбу муҳаббатга гоҳида сўз ва феъл аралашган бўлмайди. У муҳаббатга сўз ва феъл иштирок этса қандай бўларкин?!
Балки инсонга Аллоҳ суймаган бузуқликни қилиш, бузуқликда айблаш ва уни иймон келтирган кишилар орасида тарқалишини ёмон кўриши вожиб бўлади. Кимда-ким бирон қавмнинг амалини яхши кўрса (Қиёмат Куни) улар билан бирга тўпланади. Худди Лут (алайҳис-салом)нинг аёли улар билан бирга тўплангани каби. Ҳолбуки у бачавозлик бузуқлигини қилмаган эди. Чунки, бу қилмиш аёл киши томонидан юз бермайди. Бироқ у аёл уларнинг қилмишига рози бўлгач, азоб улар билан бирга у аёлни ҳам ўз домига олди”.

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
«Ал-Мажмуʼ» (15/344)
❤‍🔥7👍3💯2
[الدعاء عند دخول الشهر أو السنّة]

Йил ёки ой кирганда айтиладиган дуо.


Абдуллоҳ ибн Ҳишом айтдилар: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ой ёки йил кирса бу дуони Қуръонни ўргангандай ўрганишарди:

"اللَّهُمَّ أَدْخِلْهُ عَلَيْنا بِالْأَمْنِ وَالْإِيمان، والسَّلامَةِ والْإِسْلام، وجِوارٍ مِنَ الشّيْطان، ورِضْوانٍ مِنَ الرَّحْمَن"

Маъноси: Эй Аллоҳ уни бизга омонлик ва Иймон, саломатлик ва Ислом, шайтондан ҳимоя ва Раҳмондан ризолик қилиб киритгин.

Мўжамус соҳаба: (4/218).
👍63
۩ Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ шундай деди:

Зинокор ва баччавозлар билан жамланишда аёл, гўдак ва эркакларга энг улкан бузуқлик ва зарар бор.
Бачавоз ва зинокорни ажратиш ва узоқлаштириш мавжуд бўлган жазо билан жазолаш вожиб бўлади.
Воз кечишнинг тизгини шуки: гуноҳлар ва гуноҳкорлардан воз кечиш.
Шунингдек, бидъатга даъват қилувчилардан воз кечиш, фосиқлардан воз кечиш, анавиларнинг барига ўралашиб юрадиган ва уларга кўмак берадиганлардан воз кечиш…
Уларга ўралашиш ислом динига зарардир. Улар билан на яхшилик ва на-да тақво устида ҳамкорлик бор. Ким улардан воз кечмаса буюрилган ишни тарк этувчи, қайтарилган ишга қўл урувчи бўлади”
.


• ═════ ❁✿❁═════ •
Аллома Ибн Қосим “Мажмуъ ал-Фатово” (15/311-312)
❤‍🔥9🔥4
۩ Аллоҳнинг афв-(кечириши)ни талаб қилиш

Халифа Абдулмалик ибн Марвоннинг таржимаи ҳолида (шундай ворид бўлган):
“Таъсирли нутқ ийрод қилди. Сўнг маърузани бўлиб, қаттиқ йиғлади. Сўнг деди: “Эй Раббим! Дарҳақиқат, гуноҳларим улкан. Ва батаҳқиқ, озгина кечириминг улардан-да улканроқ. Бас, озгина афв қилишинг ила улкан гуноҳларимни ўчир”. Бу (хабар) Ҳасан ал-Басрийга етди. У киши йиғлаб, шундай деди: “Агар тилла билан ёзиладиган сўз бўлганида эди, ушбу сўз ёзиларди”.


“Таҳзиб ал-Камол” (18/412)
8👍4❤‍🔥2
‏[اهتمام الصحابة وصبيانهم بصوم رمضان]

قال ابن أبي الهذيل:

كنت جالسًا عند عمر رضي الله عنه فجيء بشيخ نشوان في رمضان قال: «ويلك وصبياننا صيام فضربه ثمانين».

(صحيح)
علقه البخاري ٣٧/٣
ووصله ابن سعد في طبقاته ١١٥/٦

‏وجاء عند عبد الرزاق ١٣٥٥٧ ، ١٧٠٤٣:
فضربه ثمانين، ثم سيره إلى الشام.

فجمع عمر رضي الله عنه، بين حد الخمر والتعزير وهو تغريب المفطر إلى الشام، وهو مذهب جمهور الفقهاء.



عرفات المحمدي
@Arafatbinhassan
• ═════ ❁✿❁═════ •


۩ Саҳобалар ва уларнинг гўдакларининг Рамазон рўзасига қаратган эътиборлари.

Ибн Абул Ҳузайл айтди: Умар розияллоҳу анҳунинг ҳузурида бўлганимда бир маст қаряни келтиришди, шунда Умар:

Сенга вайл бўлсин, гўдакларимиз рўзадор бўлсаю (сени ҳолингни қара), деб саксон дарра урди.

Бухорий изоҳ ўлароқ келтирди: 3/37.

Абдураззоқнинг мусаннафида эса: Умар уни саксон дарра уриб сўнг Шомга бадарға қилди.
Мусоннаф Абдурроззақ: 12557, 17043.

Шайх Арофат Муҳаммадий ҳафизаҳуллоҳ айтди: Умар розияллоҳу анҳу хамр-(маст қилувчи)нинг ҳад-жазоси билан Рамазонда рўза тутмай юриш ҳад-жазосини қўллади, у ҳам бўлса Шомга бадарға қилиш. Бу жумҳур фуқаҳоларнинг мазҳаби.
❤‍🔥9👍42
‏[مات وهو صائم]

مات عروة بن الزبير رحمه الله وهو صائم، فجعل من حوله يقول له: أفطر! فلم يفطر حتى مات وهو صائم.

(صحيح)
كتاب الصيام للفريابي ص ١٠٢ رقم ١٣٧

عرفات المحمدي
•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•


۩ Рўзадор ҳолида вафот этди.

۞ Урва ибн Зубайр роҳимаҳуллоҳ рўзадор ҳолида вафот этди. Унинг атрофидагилар унга: Оғзингни оч, дейишарди. У зот эса оғзини очмай рўзадор ҳолида вафот этди.
• ═════ ❁✿❁═════ •
Китабус сиям лил Фирябий: 102- саҳифа, 137- рақам остида.
❤‍🔥72
۩ Ифторлик дуоси

ذَهَبَ الظَّمَأُ وَابْتَلَّتِ الْعُرُوقُ وَثَبَتَ

الْأَجْرُ إِنْ شَاءَ اللهُ

[Заҳабаз-зомау вабталлатил-урууқ, ва сабатал ажру, иншааллоҳ.]

Чанқоқ кетди, томирлар ҳўлланди ва иншааллоҳ ажр собит бўлди.

(Абу Довуд ривояти 2357).
❤‍🔥124
۩ Имом Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди:

“Жасадинг ила намозингда турасан, ва дарҳақиқат, юзингни қибла томонга қаратдинг.

Қалбингни эса бошқа томонга қаратдинг! Ҳолинга вой бўлсин! Ахир бу намоз жаннат учун маҳр бўлишга ярамайди-ку, муҳаббат учун эваз бўлишга қандай ярайди?”.

• ═════ ❁✿❁═════ •
“Бадаиъул Фавоид” (3/1217)
❤‍🔥113
۩ 💡 [ َمَا عَبَدَتِ امْرَأَةٌ رَبَّهَا مِثْلَ أَنْ تَعْبُدَهُ فِي بَيْتِهَا ]

📝 أخرج أبو القاسم الطبرانيّ (ت: 360 هـ) في مُعجمه الكبير (8914) من طريق :

أَبِي الْأَحْوَصِ، عَنْ عَبْدِ اللهِ (ابن مسعود - رضي الله عنه -) ، قَالَ:

" إِنَّمَا النِّسَاءُ عَوْرَةٌ، وَإِنَّ الْمَرْأَةَ لَتَخْرُجُ مِنْ بَيْتِهَا، وَمَا بِهَا مِنْ بَأْسٍ،

فَيَسْتَشْرِفُ لَهَا الشَّيْطَانُ، فَيَقُولُ:

" إِنَّكِ لَا تَمُرِّينَ بِأَحَدٍ إِلَّا أَعْجَبْتِهِ،

وَإِنَّ الْمَرْأَةَ لَتَلْبَسُ ثِيَابَهَا،فَيُقَالُ:

أَيْنَ تُرِيدِينَ؟

فَتَقُولُ: أَعُودُ مَرِيضًا، أَوْ أَشْهَدُ جِنَازَةً، أَوْ أُصَلِّي فِي مَسْجِدٍ،

وَمَا عَبَدَتِ امْرَأَةٌ رَبَّهَا مِثْلَ أَنْ تَعْبُدَهُ فِي بَيْتِهَا ".

[ صحيح ]

📌 انتقاه : عرفات المحمديّ.

@Arafatbinhassan
• ═════ ❁✿❁═════ •



۩ Аёл ўз уйида Роббисига ибодат қил(иб савобга эриш)ганичалик бошқа ерда бу қадар ибодат қила олмайди.

۞ Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтди:
Аёллар (кўрсатилмаслиги лозим бўлган) авратдир. Аёл уйидан муаммосиз чиқади шунда шайтон унинг йўлидан чиқиб: Сен олдидан ўтаётган ҳар бир кишига ёқасан, дейди.
Аёл киймини кийган маҳал унга: Қаерга чиқмоқчисан? дейилади.
У эса: Касални бориб кўраман, жаноза ўқийман ёки масжидда намоз ўқийман, дейди.
Бироқ аёл ўз уйида Роббисига ибодат қил(иб савобга эриш)ганичалик бошқа ерда бу қадар ибодат қила олмайди.

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
Мўжамул кабир: 8914.
👍14💯6
۩ Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ (852- ҳижрий) деди:

"Рад этилган бидъатлардан огоҳлантириш. Ҳозирги замонда ўйлаб топилган Рамазон ойида иккинчи азонни Бомдоддан йигирма дақиқалар аввал айтиш, рўза тутишни истаган инсонга еб-ичиш таъқиқланган (вақт кирганига далолат қилувчи) аломат қилиб қўйилган чироқларни ўчириш. Бу ишларни "ибодатларда эҳтиётни олиш", деган даъво билан қилишлари. Буни саноқли якка шахслар қилади халос. Уларнинг бу ишлари уларни шундай даражага обориб қўйдики "вақт тўлиқ кириб олгунича кутиб туриш" деган даъво билан Шом вақти кирганидан кейин ҳам азон айтмай турадиган бўлдилар. Натижада ифторликни кечиктириб, саҳарликни тезлатиб Суннатга хилоф иш тутдилар. Шунинг учун ҳам яхшиликлари камайди, ёмонликлари кўпайди.
Аллоҳ ёлғиз Ўзи ёрдам сўралгувчи Зотдир".

• ═════ ❁✿❁═════ •
"Фатҳул Борий": (4/199)
❤‍🔥7💯52👍2
۩ Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ баъзи асҳобларидан ушбу сўзни нақл қилганлари собит бўлган:

“Ҳаммод ибн Салама Суфён ас-Саврийни (бетоб ҳолида) кўргани келди.
Шунда Суфён: “Эй, Абу Салама! Аллоҳ менга ўхшашини мағфират қилармикин?”, деди. Шунда Ҳаммод: “Аллоҳга қасамки, агар Аллоҳ мени сарҳисоб қилиши билан, ота-онам сарҳисоб қилиши ўртасида менга ихтиёр берилса, албатта, ота-онам сарҳисоб қилишини қўйиб, Аллоҳнинг сарҳисоб қилишини танлар эдим. Сабаби, Аллоҳ таоло менга ота-онамдан ҳам раҳмлироқдир”, деди”.

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
“Ҳиля” (6/251)
9👍8
‏[يا واسع المغفرة اغفر لي]

عن ابن عمر -رضي الله عنهما- قال:

كان يقال: لكل مسلم صائم دعوة مستجابة عند إفطاره.
قال نافع: فكان ابن عمر يقول إذا أفطر: يا واسع المغفرة اغفر لي.

(حسن)
معجم ابن الأعرابي ٣٤٩

عرفات المحمدي

• ═════ ❁✿❁═════ •


۩ Эй кенг мағфират Соҳиби мени мағфират қил.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумо деди: (Бизнинг пайтимизда) ҳар бир мусулмоннинг ифтор пайтида мустажоб дуоси бўлади, деб айтиларди.

Нофе деди: Ибн Умар оғиз очса бундай дер эди:

Эй кенг мағфират Соҳиби мени мағфират қил.

‎يا واسِعَ المَغْفِرَة اِغْفِرْ لي

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
Мўжам Ибнул Аъробий: (349).
👍10❤‍🔥64
۩ Ибн Масʼуднинг Қуръонни ва уни тиловат қилишни васият қилиши.

۞ Ибн Масʼуд розияллоҳу анҳу деди: Ким Қуръон ўқиса хурсанд бўлсин.

• ═════ ❁✿❁═════ •
Ибн Аби Шайба: (30703).
❤‍🔥7👍42
۩ Жамоат масжидга кириб биронта хушу қилаётган одамни кўрмаслигинга оз қолади.


۞ Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳу деди:
Иймоннинг биринчи кўтариладиган нарсаси ҳақида сизларга хабар берайми?
У хушуъдир, деди.



• ═════ ❁✿❁═════ •
Аз Зуҳд ли Аби Давуд (354).
4👍3❤‍🔥2💯2
۩ Бироқ суннатга хилоф қилганинг учун азоблайди.

۞ Саид ибн Мусаййиб Бомдод вақти кирганидан кейин ҳам қайта-қайта намоз ўқиётган одамни кўриб уни бундан қайтарган эди, у киши:
Эй Абo Муҳаммад Аллоҳ мени намоз ўқиганимга азоблайдими? деди.
У зот: Йўқ, бироқ суннатга хилоф қилганинг учун азоблайди, деди.

• ═════ ❁✿❁═════ •
Мусоннаф Абдурраззоқ: (4755).
👍10❤‍🔥5