FAVOIDUZ
194 subscribers
234 photos
6 videos
1 file
27 links
Favoid.uz tahririyati.
Admin: @favoid_admin .
@Favoiduz tahririyati, Olimlarning foydali so‘zlaridan parchalar.
O‘zbek tilidagi tafsir qanavati: @tafsirul_karim
Download Telegram
۩ Афв-(кечириш)нинг фазилати

۞ Ҳофиз Ибн Ҳиббон раҳимаҳуллоҳ деди:

“Одамларнинг энг олий мартабадагилари нодонликни ҳалимлик-(оқиллик) билан тўсган кишидир. Фазл, ёмонлик қилганга яхшилик қилган кишигагина хосдир. Яхшиликни яхшилик билан мукофотлашга келсак, бас, у ахлоқдаги тенгликдир”. 

“Ровдатул Уқала” (169)
👍10❤‍🔥2💯2
۩ Ҳасанотларни яхши кўриш ва гуноҳларни ёмон кўриш

۞ Имом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ деди: 

“Мўмин ҳасанотларни яхши кўришидан ўзга чора йўқ. Ҳамда гуноҳларни ёмон кўриши муқаррар.
Яхшилик қилиш уни хурсанд қилиши ва ёмонлик қилиш уни хафа қилишидан ўзга чора йўқ”.

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
«Ал-Ийман» (45-46)
❤‍🔥8👍6🔥1
۩ Ҳақ уламоларининг ғариблиги

۞ Аллома, ҳофиз Заҳабий раҳимаҳуллоҳ қайтарилган ишни ҳикоя қилиб, сўнг деди:

Дарҳақиқат -Аллоҳга қасамки- бузуқлик кенг қулоч ёзди, бидъатлар бўй кўтарди, суннатлар махфий бўлди.
Ҳақни сўзловчи озайди. Балки олим рост ва ихлос билан сўзласа, албатта, унга қарши ўша вақтнинг уламоларидан бир қанчаси қарши чиқиб, уни ёмон кўриб, жоҳилга чиқарадилар”
.

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
«Сияр» (14/166)
❤‍🔥9👍6🔥1
۩ Имом Яҳё ал-Қаттоннинг ибодатгўйлиги

Ҳофиз Заҳабийга мансуб «Ал-Кашиф» (2/6175 рақам)да келади:

“Бундар деди: ўз замонаси аҳлининг имоми Яҳё ал-Қаттон бизга ҳадис айтарди.
У киши билан йигирма йил бўлдим.
У киши Аллоҳга осийлик қилганини ҳеч гумон қилмайман”.

Заҳабий деди: “У киши илм ва амалда бош эди”.
👍7❤‍🔥6
۩ Намоз билан шифо талаб қилиш

۞ Имом Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди:

“Дарҳақиқат, мусулмон шифокорларининг баъзи китобларида алифбо тарзида (ёзилган) даволарни зикр қилиш давомида «Сод» бобида намозни зикр қилганини кўрдим. Бир неча жиҳатдан шифо олиб келадиган танадаги намознинг манфаатлари ҳамда руҳ ва қалбдаги манфаатларини зикр қилган”.

• ═════ ❁✿❁═════ •
“Мифтаҳ Дар ас-Саъада” (2/712)
❤‍🔥7👍3
۩ Дарҳақиқат, ҳикматга лойиқ кишилар бор


۞ Байҳақий “Мадхал ила ас-Сунан ал-Кубро”да (587-рақам) ҳамда Низомул Мулк ат-Тусий «Амалий»да собит санад билан (10-рақам) 

Имом Ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳдан шундай деганларини ривоят қилдилар:

“Дарҳақиқат, ҳикматга лойиқ кишилар бор. Агар уни (ҳикматни) лойиқ кишиларидан маън қилсанг жоҳил-(нодон) бўласан. Бас, малҳамни фойда берадиган жойга қўядиган олим шифокор каби бўл”.
❤‍🔥8👍5
۩ Махлуқотлар билан муомала қилиш

۞ Имом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ деди:

“Махлуқотлар билан муомала қилишдаги саодат: улар билан Аллоҳ учун муомала қилиб, улар ҳақида Аллоҳдан умид қиласан, ва Аллоҳ Йўлида улардан умид қилмайсан.

Улар хусусида У Зотдан қўрқасан ва Аллоҳ Йўлида улардан қўрқмайсан.

Улар мукофотлашини эмас, Аллоҳнинг савобини умид қилган ҳолда уларга яхшилик қиласан.

Улардан эмас, Аллоҳдан қўрққан ҳолда уларга зулм қилишдан қўлингни тиясан”.

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•

Аллома Ибн Қосим “Мажмуʼ ал-Фатово” (1/51)
❤‍🔥103👍3🔥1
Эй Аллоҳ! Дарҳақиқат, мен Сендан Сурия ва Туркиядаги биродарлар бошига тушган зилзила, вайроналик, жон ва меваларнинг камайиши сабаб лутф, раҳмат ва кўмак сўрайман. Сабр қилгувчиларга хушхабар бергайсан!

Эй Аллоҳ! Уларнинг ўлганларини қабул қил, беморларига шифо бер, мусибат етганларига юпанч бер! Дарҳақиқат, Сен лутф Кўрсатгувчи, Раҳмлисан!


•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
Устоз, доктор Абдуллоҳ ибн Абдурраҳим ал-Бухорий
❤‍🔥125👍2
۩ Қариб-қартайишингдан олдин йигитлигингни ғанимат бил!

۞ Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Варроқ:

“Аҳмад ибн Ҳанбални шундай деяётганларини эшитдим”, деди: “Ёшликни енгим ичида бўлиб, тушиб қолган нарсагагина ўхшатдим”.

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•

Ибнул Жавзий “Манақиб ал-Имам Аҳмад” (257 саҳифа), “Сияр Аълам ан-Нубала” (11/305), Бурҳониддин ибн Муфлиҳ “Ал-Мақсид ал-Аршад” (1/166)
👍7❤‍🔥4
۩ Qalb zahri

۞ Imom Ibnul Qoyyim rahimahulloh dedi:

Gunohlar qalbga nisbatan zahar manzilatida.
Garchi uni halok qilmasa-da zaiflashtiradi. Bu muqarrardir. Agar qalb kuchi zaiflashsa betobliklarga qarshilik ko’rsatishga qodir bo’lmaydi… Nafsi havo uning eng katta dardi.

Nafsi havoga qarshi borishi esa eng ulkan malhamidir”.

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
“Zadul Ma’ad” (4/203)
👍10❤‍🔥5
•| من معالم المنهج السلفي |•

• قال العلامة عبد الله بن عبد الرحيم البخاري حفظه الله تعالى ورعاه :

من معالم وسمات هذا المنهج أو هذه الدعوة السلفية :

• أولا : تحقيق العبودية لله جل وعلا.

• ثانيا : تحقيق تجريد الاتباع لرسول الله ﷺ .

• ثالثا : لزوم فهم السلف الصالح رضي الله عنهم للأدلة الشرعية، وعدم الخروج عن ذلك .

• رابعا : الحذر والتحذير من البدعة والمبتدعة.

• خامسا : الوسطية بين الغلو والجفاء .

• سادسا : الثبات على الحق .

• سابعا : الحرص على الاجتماع والائتلاف على الحق وبالحق .

• ثامنا : نبذ الفرقة والإختلاف .

• تاسعا : الحرص على تحصيل العلم النافع، ونشره بين الناس ودعوتهم إليه مع الصبر على الأذى فيه .

• عاشرا : العمل بالعلم .

( ما هي السلفية )(49 - 50).
• ═════ ❁✿❁═════ •


۩ Салафий манҳажининг белгиларидан

Аллома Абдуллоҳ ибн Абдурроҳим ал-Бухорий ҳафизаҳуллоҳ деди:

Ушбу манҳаж ёки ушбу салафий даъватининг белги ва сифатларидан:


۞ Биринчи: Аллоҳ жалла ва аълага убудият-(қуллик бажо қилиш)ни рўёбга чиқариш.

۞ Иккинчи: фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишни рўёбга чиқариш.

۞ Учинчи: Шаръий далилларни (тушунишда) солиҳ салафлар -Аллоҳ улардан рози бўлсин- фаҳмини лозим тутиш.

۞Тўртинчи: Бидъат ҳамда бидъатчилардан ҳазир бўлиш ва ҳазир бўлишга чорлаш.

۞Бешинчи: Ҳаддан ошиш ва енгил ёндашиш орасидаги ўрталик-(мўтадиллик).

۞Олтинчи: Ҳақ устида собитқадамлик.

۞Еттинчи: Ҳақ устида ва ҳақ билан жамланиш ва ҳамжиҳат бўлишга ошиқиш.

۞Саккизинчи: Ажралиш ва ихтилоф қилишни ташлаш.

۞Тўққизинчи: Фойдали илмни таҳсил қилиш, уни одамлар ўртасида тарқатиш, шу йўлдаги азиятларга сабр қилиш билан уларни унга (фойдали илмга) даъват қилишга ошиқиш.

۞Ўнинчи: Илмга амал қилиш.

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
“Салафийлик, нима у?” (49-50).
[Ma hiya as-Salafiya]
👍9❤‍🔥82
۩ Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлиш

Имом Ибн Таймия Зумар (сураси)даги оятга шундай дея изоҳ берди.

۝“Менинг (турли гуноҳ-маъсиятлар қилиш билан) ўз жонларига жиноят қилган бандаларим…”.۝(Зумар: 53): “…

Бирон кишига Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлиши ҳалол бўлмайди, гарчи гуноҳлари кўп бўлса-да. Ҳамда одамларни Аллоҳнинг раҳматидан ноумид қилиши (ҳам ҳалол бўлмайди)”.

• ═════ ❁✿❁═════ •
“Мажмуъ ал-Фатaвa” (16/19)
❤‍🔥13👍4
۩ Учрашув ҳайити яқинлашиб қолди

۞ Имом Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ деди:

“Дунёнинг бари муттақинларнинг рўза ойидир. Рўзалари тугагандаги ҳайитлари Раббиларига йўлиқиш Куни. Рўзаларининг асосий қисми кетиб бўлди. Учрашув ҳайити эса яқинлашиб қолди”.

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
“Латоиф ал-Маориф” (85)
👍7❤‍🔥53💯3
۩ Нафс сабр қилиши турларининг энг оғири

Имом Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди:

“Тил ва таносил аъзоси маъсиятларидан сабр қилиш, у иккисига чорловчининг қаттиқ ва осон экани боис сабрнинг энг қийин турларидандир. Чунки, тил маъсиятлари инсоннинг меваси-(натижаси).
Чақимчилик, ғийбат, ёлғон сўзлаш, тортишиш, ўзига бевосита ва билвосита олқиш айтиш каби… ва шунга ўхшаш”.

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
“Уддатус Собирин” (1/126)
👍10❤‍🔥9🔥2
۩ Имом, ҳофиз Иброҳим ибн Исҳоқ ал-Ҳарбийнинг шундай дегани собит бўлган:

Ким фиқҳда (араб) тилисиз сўзласа, калта тил билан сўзлабди”

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
(Хатиб ал-Бағдодий “Ал-Фақиҳ вал Мутафаққиҳ” (2/42)да келтирди).
👍8❤‍🔥4
۩ Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ деди:


۞ “Одамларнинг қадри энг баланди: ўзининг қадри бор деб билмайдиганларидир.

Уларнинг фазли энг кўплари: бирон фазлим бор деб билмайдиганларидир
”.

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
Байҳақий “Манақиб аш-Шафиъий” (2/201), “Шуъабул Ийман” (7914-рақам)
❤‍🔥9👍6
۩ Имом Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди:


۞ “Маъсият ва бузуқлик ғам-ташвиш, сиқилиш, хавф, маҳзунлик, кўнгил сиқилиши ва қалб касалликларини олиб келади… Агар бу гуноҳ ва маъсиятларнинг қалбга таъсири бўлса, унга фақат тавба ва истиғфор билан малҳам бор”.

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
“Задул Маъад” (4/208)
👍8❤‍🔥52
۩ Уйингда ҳам нафл намоздан улуш ажратгин

۞ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Агар сизлардан бирингиз масжидида намозни адо қилса, бас, уйида ҳам намозидан улуш ажратсин. Чунки, Аллоҳ унинг намози сабаб уйида яхшилик пайдо қилгувчидир”.

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•

Муслим «Саҳиҳ» (1/778-рақам), (210) Абдулбоқий нашри.
👍83❤‍🔥2💯1