FAVOIDUZ
194 subscribers
234 photos
6 videos
1 file
27 links
Favoid.uz tahririyati.
Admin: @favoid_admin .
@Favoiduz tahririyati, Olimlarning foydali so‘zlaridan parchalar.
O‘zbek tilidagi tafsir qanavati: @tafsirul_karim
Download Telegram
۩ Сўзлаш ва сукут қилиш

۞ Саҳиҳайнда у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:

Ким Аллоҳга ва Охират Кунига иймон келтирган бўлса, бас, яхши сўзни сўзласин йўқса жим бўлсин”.

Имом Ибн Таймия шундай дея изоҳлади:

Яхши сўзни сўзлаш ундан сукут сақлашдан яхшироқ. Ёмон (сўз)дан сукут сақлаш уни сўзлашдан яхшироқдир”.

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
“Ал-Фатава ал-Кубро” (2/148)
👍9❤‍🔥6💯1
۩ Қалб салоҳияти

۞ Аҳмад ибн Осим ал-Антокий зоҳид деди:
“Агар қалбинг салоҳиятини талаб қилсанг, бас, бу борада тилингни тийишдан ёрдам ол!”.

(Қовам ас-Сунна “Сияр ас-Салаф ас-Солиҳин” (3/1073), Ибн Касир “Ал-Бидая ва ан-Ниҳая” (14/358).

Унинг таржимаи ҳолини айтиб, шундай деди: “Зуҳд ва қалб муомалалари борасида у кишининг гўзал сўзи бор.. Энг яхши деб саналадиган сўзидан..”, дея (юқоридаги сўзларни) зикр қилди).

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
#zuhd #qalb #solih
❤‍🔥9👍21
۩ Ҳасад қилувчи

۞ Аллома Қуртубий деди:

“Уламолар деди:

ҳасад қилувчи фақат феъл ёки сўз билан ҳасадини ошкор қилганда зарар беради.

Бу эса ҳасад, ҳасад қилинаётган кишига ёмонлик етказишга уни ундаши билан бўлади.

Натижада у (ҳасад қилинаётган киши)нинг ёмон ишларини кузатиб юради, хато-(қоқилиши)ни истайди…

Ҳасад - осмонда Аллоҳга итоатсизлик қилинган биринчи гуноҳ. Ҳамда Ерда У Зотга итоатсизлик қилинган биринчи гуноҳ”.

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
“Ал-Жомиʼ лиАҳкам ал-Қуръан” (20/259)
❤‍🔥11👍5💯2
۩ Менга ҳурматли шайх Муҳаммад Азиз Шамснинг ўлим хабари етди. Аллоҳдан у кишига раҳмат, мағфират ва жаннатларда олий даража сўрайман. Ҳамда аҳли оиласи ва зурриётига сабр ва
тасалли беришини сўрайман. Биз дарҳақиқат, Аллоҳникимиз ва батаҳқиқ, Биз Унинг ҳузурига қайтгувчимиз.
10👍4❤‍🔥2
۩ ۝ Айтинг: “(Ушбу Қуръон) иймон келтирган зотлар учун ҳидоят ва (дилларидаги шак-шубҳани кетказувчи) Шифодир…”.۝

(Фуссилат: 44).

۞ Имом Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди:

Қуръоннинг бари шифо… Аллоҳ субҳанаҳу дардни кетказишда Қуръондан кўра умумийроқ, фойдалироқ, улканроқ, ва яхши таъсир қилувчироқ шифони осмондан ҳеч нозил қилмаган”.

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
“Ад-Даъу ва Ад-Дава” (6), “Иғосатул Лаҳафон” (1/70)
❤‍🔥10👍5💯54
۩ Амални яшириш нажотдир

۞ Имом Ибн Абдулбар деди:

“Баъзи ҳакимлар:
Амални яшири(н қили)ш нажот. Илмни яшириш эса ҳалокат”, деди.

-Сўнг шундай дея изоҳлади- Эзгулик амалларидан яширишга буюрилгани фарз эмас нафллардир”.

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
«Ат-Тамҳид» (21/150), “Жамиʼ Баян ал-Илм” (1/800-рақам)
❤‍🔥12👍5💯2
۩ Фойда ва зарар Аллоҳ таолонинг Қўлидадир

۞ Имом Ибнул Қоййим деди:

“Банданинг топқир-(зийрак)лиги ва маърифатининг комиллиги жумласидан шуни билишики:
агар Аллоҳ уни ёмонлик билан ушласа, уни Ундан ўзгаси кўтармайди.
Агар унга бирон неъмат етказса, у неъматни Ундан ўзгаси ризқ қилиб бермайди”. 

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
“Иғосатул Лаҳафон” (1/51)
👍12❤‍🔥6💯21
۩ Бандаларнинг саййиди соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш

۞ Аллома Ибн Абул Из деди:

“Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсага эргашмай усул илмига қандай етиш мумкин? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга сўзларнинг очқичи, хотимаси, оз сўзлаб кўп маъноларни ифодалаш берилгандир”.

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
“Шарҳ Ақида ат-Таҳовия” (76)
❤‍🔥10👍8
۩ Мавъиза

۞ Ҳофиз Ибнул Жавзий деди:

“Гумон қилган нарсаларингда нафсинг сенга ғолиб чиқади, аниқ ишонган нарсаларингда ғолиб келолмайди.. Ўзинга нисбатан арзимас санаган ўзганинг маъсиятини кўп деб биласан.
Дунё илон каби эканини билмайсанми?
Ушлаганда юмшоқ, ичида эса ўлдирувчи заҳар.
Нодон гўдак уни хоҳлайди. Доно оқил эса ундан ҳазир бўлади”.



•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•

«Ат-Табсиро» (62)
❤‍🔥14👍2💯2
۩ Ботилни сўзлаш ва ҳақдан сукут қилишнинг хатари

۞ Имом Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди:

Маълумки, агар ботилни сўзлаш ва ҳақни баён қилишдан сукут қилиш қўшилса, иккисидан ҳақни билмаслик ва одамларни залолатга бошлаш туғилади”.

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
“Соваиқ ал-Мурсала” (1/315)
❤‍🔥7👍6🔥2
۩ Набавий зикрларнинг фойдаси

۞ Имом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ деди:

Набавий дуо ва зикрлар синчиклаб изланувчи излаб топадиган энг афзал зикр ва дуодир. Бунда юрувчи омонлик ва саломатлик йўлида. Қўлга киритиладиган фойда ва натижаларни таърифлашга тил ожиз ва инсон уни иҳота қила олмайди”.


Ал-Фатава ал-Кубро” (2/215)
👍7❤‍🔥4💯1
۩ Саҳобалар розияллоҳу анҳумнинг фазли

۞ Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ деди:

Улар етиб олинадиган ва истинбот қилинадиган ҳар бир илм, ижтиҳод, парҳезкорлик, ақл ва ишда биздан юқоридадирлар. Уларнинг раъйлари биз учун мақтовлироқ, ҳамда бизнинг наздимизда ўзимиз учун бизнинг раъйимиздан кўра бизга авлороқдир”.


•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
Байҳақий “Ал-Мадхал ила ас-Сунан” 35-рақам, “Манақиб аш-Шафеъий” (1/442), “Минҳаж ас-Сунна” (6/81) га қаралсин
👍53❤‍🔥2
۩ Гўзал хулқ

۞ Аллома Абу Бакр ат-Тартуший раҳимаҳуллоҳ “Сирож ал-Мулук” (146 бет) китобида шундай деди:

Маълумингиз бўлсинким, гўзал хулқ банданинг энг афзал фазилатларидан, бу билан кишиларнинг гавҳари-(сараси) ошкор бўлади, ҳамда инсон хулқи ортига яширилгандир”.
👍13❤‍🔥72
Forwarded from MUJADDID
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟢🎧Муайян кишини такфир қилиш шартлари?

🎙️Ҳурматли шайх, аллома Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин [раҳимаҳуллоҳ]

◉ instagram:
@𝓶𝓾𝓳𝓪𝓭𝓭𝓲𝓭.𝓾𝔃
◉𝐘𝐨𝐮𝐭𝐮𝐛𝐞:
youtube.com/@mujaddid

𝗧𝗲𝗹𝗲𝗴𝗿𝗮𝗺
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤‍🔥4
۩ Афв

۞ Ҳофиз Ибн Ҳиббон раҳимаҳуллоҳ шундай деди:

Ким гўзал савобни хоҳласа… бас, ҳалокат оғирлиги келишини зиммасида кўтара билсин, (алоқа узилганда) боғлаш, бермай қўйганда бериш, нодонлик қилганда донолик қилиш, зулм вақти афв қилиш билан биз ёдга олган суннатни қўллаш ила нафсу ҳавога қарши бориш аччиқлигини қултумлаб ютсин. Чунки, у дин ва дунё аҳлининг энг афзал хулқларидандир”.

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
“Равдатул Уқала” (127)
👍11❤‍🔥62
۩ Вақтга тоат-ибодат билан кўрк бериш

۞ Буюк имом Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳга:

Қандай тонг оттирдингиз?”, дея савол берилди.
Шунда у киши:
“Камайиб бораётган умр ва кўпайиб бораётган гуноҳда”, деди.


•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
Зарқоний “Муқаддима Шарҳ аъла Муватто” (1/54), “Шажара ан-Нур ва аз-Закийя” (1/82)
❤‍🔥15👍5
۩ Муроса-и мадора дўстлик-бирдамликнинг энг кучли сабабларидандир

۞ Имом Бухорийнинг саҳиҳида “Одамлар билан муроса-и мадора қилиш боби” бор.

Аллома Ибн Баттол раҳимаҳуллоҳ деди:

Муроса-и мадора қилиш мўминларнинг хулқларидан. У: одамларга қанотни пастлатиш, юмшоқ сўз бўлиш, сўзлашда уларга қўполлик қилишни ташлаш. Ҳамда бу бирдамлик ва кек-адоват тортиб олинишининг энг кучли сабабларидандир”.
❤‍🔥10👍8💯1
۩ Бидъат куфрга элтувчидир

۞ Имом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ деди:

Дарҳақиқат, бидъатлар инсонни мудом кичик (гуноҳ)дан каттасига олиб чиқаверади, ҳатто уни илҳод-(атеизм) ва зиндиқликка олиб чиқади. Худди бу бир неча кишиларда юз берганидек”.


•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
“Ал-Фатово ал-Кубро” (2/141)
❤‍🔥8👍2🔥2
‏أُعزي نفسي وعموم أهل السّنّة في وفاة شيخنا ووالدنا ومعلمنا الخير العلامة الفقيه العابد النبيل الزاهد عبيد بن عبدالله الجابري،اللهم اجبر مصابنا في فقيدنا واربط على قلوبنا، واجعله مع النبيين والصديقين والشهداء وحسن أولئك رفيقا،والله إنا لفقد شيخنا لمحزونون،إنا لله وإنا إليه راجعون
.
https://t.me/dr_elbukhary

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•

۞ Ўзимга ва умуман суннат аҳлига шайхимиз, отамиз, бизга яхшиликни ўргатган аллома, фақиҳ, ибодатгўй, улуғ, зоҳид Убайд ибн Абдуллоҳ ал-Жобирий вафотлари муносабати билан таъзия изҳор қиламан.
Эй Аллоҳ, йўқотганимиз хусусидаги мусибатимиз учун бизга юпанч бер, қалбимизни боғла, ҳамда у кишини пайғамбар, сиддиқ ва шаҳидлар билан бирга қил! Улар қандай ҳам яхши ҳамроҳлардир. Аллоҳга қасамки, биз шайхимизни йўқотганимиз учун маҳзунмиз. Дарҳақиқат, биз Аллоҳникимиз ва батаҳқиқ, биз Унинг ҳузурига қайтгувчимиз.
👍54💯3❤‍🔥1
۩ Имом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ деди:

Ким яхшилар даражасига қўшилиш ва сара зотларга ўхшашни хоҳласа, бас, қуёш чиқадиган ҳар куни Аллоҳ муяссар қилган нарсаларда одамларга фойдали ишларда у орқали фойда етказишни ният қилсин. Ҳалол нарсани олиш ва ҳаром нарсани тарк этишда Аллоҳга итоат қилсин”.

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
“Ал-Ийман ал-Авсот” (609)
❤‍🔥12👍62
بلغني قبل قليل نبأ وفاة أحد دُعاة السّنّة فضيلة الشّيخ النبيل الدكتور عبدالرحمن بن صالح محي الدين، فأسأل الله له الرحمة والمغفرة وعلوّ الدرجة في الجنان، وأن يُلهم أهل السّنّة جميعاً وذوي الشيخ خصوصاً الصّبر والسّلوان، وإنا لله وإنا إليه راجعون.

• ═════ ❁✿❁═════ •
Бироз аввал менга суннат даъватчиларидан бири ҳурматли забардаст шайх, доктор Абдурраҳмон ибн Солиҳ Муҳйиддиннинг вафоти хабари етди. Аллоҳдан у кишига раҳмат, мағфират, ҳамда жаннатларда олий даража сўрайман. Барча суннат аҳлига, хусусан шайхнинг зурриётига сабр ва тасалли беришини сўрайман. Дарҳақиқат, биз Аллоҳникимиз ва батаҳқиқ, биз Унинг ҳузурига қайтгувчимиз.

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•

https://t.me/dr_elbukhary
❤‍🔥12🔥3👍2