FAVOIDUZ
195 subscribers
234 photos
6 videos
1 file
27 links
Favoid.uz tahririyati.
Admin: @favoid_admin .
@Favoiduz tahririyati, Olimlarning foydali so‘zlaridan parchalar.
O‘zbek tilidagi tafsir qanavati: @tafsirul_karim
Download Telegram
۩ Қалб қотишидан Аллоҳнинг паноҳига қочинглар!

۞ Имом Ибнул Қоййим деди:
“Қалб қотиши фосиқликни олиб келади. Агар қаттиқлашса -яъни қотиш- бидъат, зулмат ва ҳавойи нафсга эргашишни олиб келади. Агар (янада) қаттиқлашса куфр ва мунофиқликни олиб келади. Кўпинча унисини ва бунисини олиб келади”.

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
“Ал-Калам аъла Масъалат ас-Самаʼ” (367)
❤‍🔥11👍8🔥1
۩ Буни ўйлаб кўр!

۞ Имом Ибн Таймия деди:

“Ер аҳлининг Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳтожликлари қуёш, ой, шамол ва ёмғирга муҳтожликлари каби эмас.
Инсон ўз ҳаётига муҳтожлиги каби ҳам эмас. Кўз ўз ёруғлиги ҳамда жисм таом ва ичимликка муҳтожлиги каби ҳам эмас. Балки бундан улканроқ, ва фараз қилиниши мумкин бўлган ва хаёлга келган ҳар қандай нарсадан муҳтожлиги қаттиқроқдир”.

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
«Ал-Мажмуʼ» (19/101)
❤‍🔥9👍6💯4
۞ Имом Ибнул Қоййим деди:

“Донишманд киши шуни билсинки, шаҳватларга муккасидан кетган кимсалар лаззат топа олмайдиган ҳолатга келиб қоладилар.
Шунга қарамай уни тарк этишга қодир бўлмайдилар. Чунки, у уларнинг наздида ундан ўзга чора йўқ бўлган ҳаёт манзилатига айланди..
Агар у кимсадан ҳавойи нафс ёпинчиғи кетса хурсандчилик деб ўйлаган томондан ғам чеккани, лаззат хоҳлаган томондан алам чекканини билади”.

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
“Ровдотул Муҳиббин” (631)
❤‍🔥11👍9
۩ Диннинг ғариблиги

۞ Ҳофиз Суютий деди:

“Агар улар -яъни бидъат аҳли- ўз салафларига нисбатан яхши гумонда бўлсалар, уларга эргашишни ийсор-(ихтиёр) қилсалар, улар таслим бўлган жойда таслим бўлсалар, маʼноларни у (салаф)лари талаб қилган жойдан талаб қилсалар, ҳавойи нафсни қайтаришда тиришқоқлик қилсалар… кўнгиллари ёзилади.. Бироқ ҳақ нодир-(камёб), дин эса ғариб, замон фитналантирувчидир”.

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
“Совнул Мантиқ” (208-209)
👍9❤‍🔥8
۩ Инсон учун мутлақ комиллик

۞ Имом Ибн Таймия деди:

“Инсон учун мутлақ комиллик:
Илм ва мақсад-(амал) нуқтайи назаридан Аллоҳга убудият-(қуллик бажо қилиш)ни мукаммал қилиш демакдир.

Аллоҳ таоло деди:

۝“Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим”۝
{Зориёт: 56}.

۝ “Албатта қачонки Аллоҳнинг бандаси (яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) У Зотга дуо-илтижо қилган ҳолда турганида…”. ۝
{Жин:19}…”.

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
“Жамиʼ ар-Росаил” (2/182)
❤‍🔥10👍41
۩ Ҳақ уламоларининг сабри

۞ Абу Тоҳир ал-Мухаллис «Ал-Мухалласиёт»да (3/2139-рақам) саҳиҳ санад билан имом Абу Мусъҳирдан ривоят қилади:


“Авзоий то бирон киши у кишининг ҳузурида ўтирмай, ёлғиз ўзи ўтирмагунча вафот этмади!
То ўзи эшитган ҳолда қулоғи ҳақоратга тўлмагунча (вафот этмади)”.
Айтаманки:
Бу, у киши раҳимаҳуллоҳга зиён келтирмади. У киши ўз замонида Шом аҳлининг имомидир.
👍11❤‍🔥8
۩ Суннатга эргашиш амал қабул бўлишидаги устундир

۞ Имом, зоҳид, ишончли Аҳмад ибн Абу ал-Ҳаворий ад-Димашқий деди:
“Ким суннатга эргашмай амал қилса, бас, амали ботилдир”.

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•.
(“Буғя ат-Толиб фий Тарих Ҳалаб” (2/955), “Таҳзиб ал-Камол” (1/374), “Сияр Аълам ан-Нубала” (12/88)
#sunnat
👍13❤‍🔥5🔥1
۩ Ҳавойи нафснинг барбод қилиши

۞ Имом Ибнул Қоййим деди:

“Ҳавойи нафс бирон нарсага аралашса, албатта, уни барбод қилади. Агар илмда юз берса уни бидъат ва залолатга олиб чиқади. Ҳамда соҳиби бидъат аҳли жумласидан бўлиб қолади. Агар зоҳидликда юз берса, соҳибини риё ва суннатга хилоф йўл тутишга олиб чиқади. Агар ҳукмда юз берса, соҳибини зулмга олиб чиқади.. У бирон нарсага яқин келса, албатта, уни барбод қилади”.

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
Ровдотул Муҳиббин” (365)
👍12❤‍🔥5🔥1
۩ Сўзлаш ва сукут қилиш

۞ Саҳиҳайнда у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:

Ким Аллоҳга ва Охират Кунига иймон келтирган бўлса, бас, яхши сўзни сўзласин йўқса жим бўлсин”.

Имом Ибн Таймия шундай дея изоҳлади:

Яхши сўзни сўзлаш ундан сукут сақлашдан яхшироқ. Ёмон (сўз)дан сукут сақлаш уни сўзлашдан яхшироқдир”.

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
“Ал-Фатава ал-Кубро” (2/148)
👍9❤‍🔥6💯1
۩ Қалб салоҳияти

۞ Аҳмад ибн Осим ал-Антокий зоҳид деди:
“Агар қалбинг салоҳиятини талаб қилсанг, бас, бу борада тилингни тийишдан ёрдам ол!”.

(Қовам ас-Сунна “Сияр ас-Салаф ас-Солиҳин” (3/1073), Ибн Касир “Ал-Бидая ва ан-Ниҳая” (14/358).

Унинг таржимаи ҳолини айтиб, шундай деди: “Зуҳд ва қалб муомалалари борасида у кишининг гўзал сўзи бор.. Энг яхши деб саналадиган сўзидан..”, дея (юқоридаги сўзларни) зикр қилди).

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
#zuhd #qalb #solih
❤‍🔥9👍21
۩ Ҳасад қилувчи

۞ Аллома Қуртубий деди:

“Уламолар деди:

ҳасад қилувчи фақат феъл ёки сўз билан ҳасадини ошкор қилганда зарар беради.

Бу эса ҳасад, ҳасад қилинаётган кишига ёмонлик етказишга уни ундаши билан бўлади.

Натижада у (ҳасад қилинаётган киши)нинг ёмон ишларини кузатиб юради, хато-(қоқилиши)ни истайди…

Ҳасад - осмонда Аллоҳга итоатсизлик қилинган биринчи гуноҳ. Ҳамда Ерда У Зотга итоатсизлик қилинган биринчи гуноҳ”.

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
“Ал-Жомиʼ лиАҳкам ал-Қуръан” (20/259)
❤‍🔥11👍5💯2
۩ Менга ҳурматли шайх Муҳаммад Азиз Шамснинг ўлим хабари етди. Аллоҳдан у кишига раҳмат, мағфират ва жаннатларда олий даража сўрайман. Ҳамда аҳли оиласи ва зурриётига сабр ва
тасалли беришини сўрайман. Биз дарҳақиқат, Аллоҳникимиз ва батаҳқиқ, Биз Унинг ҳузурига қайтгувчимиз.
10👍4❤‍🔥2
۩ ۝ Айтинг: “(Ушбу Қуръон) иймон келтирган зотлар учун ҳидоят ва (дилларидаги шак-шубҳани кетказувчи) Шифодир…”.۝

(Фуссилат: 44).

۞ Имом Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди:

Қуръоннинг бари шифо… Аллоҳ субҳанаҳу дардни кетказишда Қуръондан кўра умумийроқ, фойдалироқ, улканроқ, ва яхши таъсир қилувчироқ шифони осмондан ҳеч нозил қилмаган”.

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
“Ад-Даъу ва Ад-Дава” (6), “Иғосатул Лаҳафон” (1/70)
❤‍🔥10👍5💯54
۩ Амални яшириш нажотдир

۞ Имом Ибн Абдулбар деди:

“Баъзи ҳакимлар:
Амални яшири(н қили)ш нажот. Илмни яшириш эса ҳалокат”, деди.

-Сўнг шундай дея изоҳлади- Эзгулик амалларидан яширишга буюрилгани фарз эмас нафллардир”.

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
«Ат-Тамҳид» (21/150), “Жамиʼ Баян ал-Илм” (1/800-рақам)
❤‍🔥12👍5💯2
۩ Фойда ва зарар Аллоҳ таолонинг Қўлидадир

۞ Имом Ибнул Қоййим деди:

“Банданинг топқир-(зийрак)лиги ва маърифатининг комиллиги жумласидан шуни билишики:
агар Аллоҳ уни ёмонлик билан ушласа, уни Ундан ўзгаси кўтармайди.
Агар унга бирон неъмат етказса, у неъматни Ундан ўзгаси ризқ қилиб бермайди”. 

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
“Иғосатул Лаҳафон” (1/51)
👍12❤‍🔥6💯21
۩ Бандаларнинг саййиди соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш

۞ Аллома Ибн Абул Из деди:

“Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсага эргашмай усул илмига қандай етиш мумкин? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга сўзларнинг очқичи, хотимаси, оз сўзлаб кўп маъноларни ифодалаш берилгандир”.

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
“Шарҳ Ақида ат-Таҳовия” (76)
❤‍🔥10👍8
۩ Мавъиза

۞ Ҳофиз Ибнул Жавзий деди:

“Гумон қилган нарсаларингда нафсинг сенга ғолиб чиқади, аниқ ишонган нарсаларингда ғолиб келолмайди.. Ўзинга нисбатан арзимас санаган ўзганинг маъсиятини кўп деб биласан.
Дунё илон каби эканини билмайсанми?
Ушлаганда юмшоқ, ичида эса ўлдирувчи заҳар.
Нодон гўдак уни хоҳлайди. Доно оқил эса ундан ҳазир бўлади”.



•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•

«Ат-Табсиро» (62)
❤‍🔥14👍2💯2
۩ Ботилни сўзлаш ва ҳақдан сукут қилишнинг хатари

۞ Имом Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди:

Маълумки, агар ботилни сўзлаш ва ҳақни баён қилишдан сукут қилиш қўшилса, иккисидан ҳақни билмаслик ва одамларни залолатга бошлаш туғилади”.

•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
“Соваиқ ал-Мурсала” (1/315)
❤‍🔥7👍6🔥2
۩ Набавий зикрларнинг фойдаси

۞ Имом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ деди:

Набавий дуо ва зикрлар синчиклаб изланувчи излаб топадиган энг афзал зикр ва дуодир. Бунда юрувчи омонлик ва саломатлик йўлида. Қўлга киритиладиган фойда ва натижаларни таърифлашга тил ожиз ва инсон уни иҳота қила олмайди”.


Ал-Фатава ал-Кубро” (2/215)
👍7❤‍🔥4💯1
۩ Саҳобалар розияллоҳу анҳумнинг фазли

۞ Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ деди:

Улар етиб олинадиган ва истинбот қилинадиган ҳар бир илм, ижтиҳод, парҳезкорлик, ақл ва ишда биздан юқоридадирлар. Уларнинг раъйлари биз учун мақтовлироқ, ҳамда бизнинг наздимизда ўзимиз учун бизнинг раъйимиздан кўра бизга авлороқдир”.


•~~~•┈•⊰✿۩📖۩✿⊱•┈•~~~•
Байҳақий “Ал-Мадхал ила ас-Сунан” 35-рақам, “Манақиб аш-Шафеъий” (1/442), “Минҳаж ас-Сунна” (6/81) га қаралсин
👍53❤‍🔥2
۩ Гўзал хулқ

۞ Аллома Абу Бакр ат-Тартуший раҳимаҳуллоҳ “Сирож ал-Мулук” (146 бет) китобида шундай деди:

Маълумингиз бўлсинким, гўзал хулқ банданинг энг афзал фазилатларидан, бу билан кишиларнинг гавҳари-(сараси) ошкор бўлади, ҳамда инсон хулқи ортига яширилгандир”.
👍13❤‍🔥72