FAVOIDUZ
196 subscribers
234 photos
6 videos
1 file
27 links
Favoid.uz tahririyati.
Admin: @favoid_admin .
@Favoiduz tahririyati, Olimlarning foydali so‘zlaridan parchalar.
O‘zbek tilidagi tafsir qanavati: @tafsirul_karim
Download Telegram
📌قال الشيخ عبدالله بن عبدالرحيم البخاري حفظه الله

"لا يمكن أن تميز بين الحق والباطل إلاّ إن كان معك ما ينير لك الطريق :

كما قال : الإمام صالح ابن مهران في طبقات علماء الحديث في أصبهان.

قال رحمه الله : كل صاحب صناعة لا يستطيع أن يعمل في صناعته إلاّ بآلة! وآلة الإسلام العلم".

📔المصدر : [شرح الأصول الستة (الدرس الرابع)].
• ═════ ❁✿❁═════ •

۩ Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурраҳим ал-Бухорий ҳафизаҳуллоҳ шундай деди:

“Ҳақ ва ботил ўртасини ажратишга фақат сенда йўлни ёритувчи нарса бўлсагина имкон топасан:
Имом Солиҳ ибн Миҳрон Асбаҳондаги ҳадис уламоларининг табақасида айтганидек.
У киши раҳимаҳуллоҳ:
“Ҳар бир сир-синоат эгаси ўз санъатида фақат асбоб билан ишлашга қодир бўлади. Исломнинг асбоби илмдир”, деди”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
Манба: олти асос шарҳи (Тўртинчи дарс)


#haq #botil
❤‍🔥9👍7🔥21
۩ Имом Ибн Таймия ўз бетоблигини илм мутолаа қилиш билан муолажа қилгани

Имом Ибнул Қоййим деди:
“Шайхимиз менга шундай сўзлаб берди -Ибн Таймияни назарда тутмоқда- айтадики: менда бетоблик бошланди. Шифокор менга: мутолаа қилишингиз ва илм ҳақида сўзлашингиз бетобликни зиёда қилади, деди. Мен унга: буни (қилмасликка) сабр қилолмайман. Мен илминг хусусида сен билан муҳокама қилмоқчиман: ахир нафс хурсанд ва шод бўлса табиати куч-қувват ҳосил қилиб, натижада бетобликни нари қилмайдими?, дедим. У: худди шундай, деди. Мен унга: дарҳақиқат, менинг нафсим илм билан шодланади. Бу билан табиатим куч-қувват ҳосил қилади. Натижада роҳат топаман, дедим. У: бу бизнинг муолажамиздан ташқари нарса ёки шунга ўхшаш сўз айтди”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Ровдатул Муҳиббин” (109)
❤‍🔥9👍31🔥1
۩ Туннинг биринчи қисмида ухламасдан охирида ухлайсизми?
Хараша ибн ал-Ҳур айтди:
Умар ибн Хаттобни ҳуфтон намозидан кейинги суҳбат учун калтаклаган ҳолда шундай деганини кўрдим:
Туннинг биринчи қисмида ухламасдан охирида ухлайсизми?
Саҳиҳ.
Мусаннаф Абрурразоқ(2132)

Иброҳим ан-Наҳаий ва ибн Сирин ҳуфтондан кейинги суҳбатни кароҳиятли санар эдилар.
Лекин илм, фиқҳ  ва яхши ишлар учун бедор бўлиш, бас жоиздир…. Дарҳақиқат Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг саҳобалари шундай қилганлар
👍9❤‍🔥61🔥1
‏ماحكم إفراد ‎عاشوراء بالصوم؟

يصح صيام عاشوراء وحده ويثاب على ذلك لأن النبي ﷺ قال في صوم عاشوراء: «أحتسب على الله أن يكفر السنة التي قبله» لكن بعض العلماء كره أن يفرده -أي أن يصوم العاشر وحده- ولا يصوم يوما قبله ولا بعده.

✍🏻 الشيخ العلامة محمد بن صالح العثيمين رحمه الله تعالى
📚 اللقاء الشهري [27].
• ═════ ❁✿❁═════ •

۩Фақат ашуро куни рўза тутишлик ҳукми

Ашуро кунининг ўзида рўза тутишлик саҳиҳдир ва киши бу учун ажрланади. Чунки Набий صل الله عليه وسلم Ашуро куни ҳақида шундай дедилар:
“Аллоҳдан умид қиламанки, Ашуро кунинг рўзаси бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”.
Лекин бази уламолар Ашуро кунини яккалаб рўза тутишликни, яъни Ашуро кунидан бир кун олдин, ёки бир кун кейин қўшиб рўза тутмасдан, фақатгина Ашуро куни рўза тутишликни кароҳиятли санадилар.
•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
Шайх, аллома Муҳаммад ибн Солиҳ ал Усаймин раҳимаҳуллоҳ

"Лиқоу шаҳрий 27".
❤‍🔥9👍3🔥3
۩ Жоҳиллик ва ҳасад

Аҳли суннанинг имоми Аҳмад ибн Ҳанбалнинг таржимаи ҳолида Халлолнинг сўзи келади:
“Ўзларини уламо деб ўйлайдиган жоҳил қавмга гирифтор бўлдик. Агар Абу Абдуллоҳнинг фазилатларини ёдга олсак, ҳасад уларни, ишончли киши менга хабар беришича баъзиларини шундай дейишга олиб борган: Аҳмад ибн Ҳанбал уларнинг пайғамбаридир”!!

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Сияр Аълам ан-Нубала” (11/305)
👍8❤‍🔥6🔥4
۩ Имом Ибнул Қоййим деди:

“Дунёни Охиратдан ийсор-ихтиёр қилиш, ё иймондаги бузуқлик сабаб, ёки ақлдаги бузуқлик сабаблидир. У иккиси сабабли бу нарса қанчалар ҳам кўп учрайди.

Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг саҳобалари дунёни ортларига ташладилар, қалбларини ундан бурдилар, уни улоқтирдилар ва унга ўрганиб қолмадилар, унга мойил ҳам бўлмадилар. Уни жаннат эмас, зиндон деб санадилар”.


• ═════ ❁✿❁═════ •
«Фавоид» (137)
❤‍🔥15👍7🔥1
۩ Шаръий амал

Имом Ибн Таймия деди:
“Ҳар бир тоат-ибодат солиҳ амал. Ҳар бир солиҳ амал тоат-ибодатдир. Ва у шаръий, суннат амал. Зеро шаръий, суннат амал у: вожиб ёки мустаҳаб тарзида буюрилган иш ва у солиҳ амал, яхшилик, эзгулик ва хайрдир”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Ал-Амру Бил Маъруф” (18)
❤‍🔥10👍9
۩ Нафсга қарши курашиш

۞ Имом Ибнул Қоййим деди:
“Дунё ва шайтон сендан ташқаридаги икки душман. Нафс эса ичингдаги душман. Жиҳод қилиш суннатидандир:۝“Эй мўминлар, ён-атрофларингиздагиларга қарши жанг қилинглар”. ۝
(Тавба: 123)”. 

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Бадаъиул Фавоид” (3/1202-1203)
👍10❤‍🔥8🔥1
۩ Бахт тегирмонининг ўқи

۞ Мунофиқ ва мулҳидлар Шом аҳли устидан гуноҳлари сабабли ҳукмрон бўлди. Имом Ибн Абдулҳадий айтади:
“Сўнг динлари ўнгланди. Шунда Аллоҳ уларни азиз қилди ва душманлари устидан нусрат-(ғалаба) берди Аллоҳ ва Расулига итоат қилиб, Раббилари томонидан уларга нозил қилинган нарсага эргашганларида. Демак, Аллоҳ ва Расулига бўйсуниш бахт тегирмонининг ўқи ва тегирмон унинг атрофида айланади”.


•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Сорим ал-Мункий” (290)
❤‍🔥10👍84🔥1
۩ Муҳим огоҳлантирув

۞ Имом Ибн Таймия деди:

“Одамларга лозим бўладиган нарса: салафларга, улар Расулуллоҳ ‎ﷺ‎ замонларида юрган йўлларига эргашишни одат қилишларидир. Чунки, улар асрларнинг энг яхшиси. Сўзларнинг энг яхшиси Аллоҳнинг Сўзи. Йўлларнинг энг яхшиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўллари. Бирон киши махлуқотларнинг энг яхшисининг йўли ва асрларнинг энг яхшисининг йўлини қўйиб, ундан қуйисига юрмайди”

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
«Мажмуʼ» (1/375)
👍7❤‍🔥51🔥1
Forwarded from MUJADDID
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎧 𝐓𝐨𝐥𝐢𝐛𝐢 𝐢𝐥𝐦𝐧𝐢𝐧𝐠 𝐨𝐝𝐨𝐛𝐢 𝐦𝐮𝐡𝐨𝐳𝐚𝐫𝐚𝐬𝐢/𝟏-𝐪𝐢𝐬𝐦

🎙Ҳурматли шайх, аллома Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ

8:52 дақиқа
◉ Telegram:
https://t.me/mujaddid_uz
◉ YouTube:
https://youtu.be/dL_yxO3XbjQ
❤‍🔥9👍21
Forwarded from MUJADDID
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎧 𝗧𝗼𝗹𝗶𝗯𝗶 𝗶𝗹𝗺𝗻𝗶𝗻𝗴 𝗼𝗱𝗼𝗯𝗶 𝗺𝘂𝗵𝗼𝘇𝗮𝗿𝗮𝘀𝗶/2-𝗾𝗶𝘀𝗺

🎙Ҳурматли шайх, аллома Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ

9:08 дақиқа
◉ Telegram:
https://t.me/mujaddid_uz
◉ YouTube:
https://youtu.be/0x7wFY_1LdQ
❤‍🔥9👍1🔥1
۩ Имом Ибнул Қоййим ушбу “Иккингиздан қайсингиз тиббиётни билувчироқсиз?”, ҳадисига шундай дея изоҳ берди:
“Ушбу ҳадисда ҳар бир илм ва ишда моҳирроқ ва билимдонроғидан фойдаланиш лозим бўлади. Чунки, у тўғри (ечим)га яқинроқ.
Шунингдек, фатво сўровчи бошига тушган иш ҳақида билимдонроқ ва билувчироқдан фойдаланиши вожиб бўлади. Чунки, у ундан қуйидаги кишидан тўғри (ечим)га яқинроқдир”.

“Задул Маъад” (4/121)
❤‍🔥10👍31🔥1
Forwarded from MUJADDID
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎧 𝕋𝕠𝕝𝕚𝕓𝕚 𝕚𝕝𝕞𝕟𝕚𝕟𝕘 𝕠𝕕𝕠𝕓𝕚 𝕞𝕦𝕙𝕠𝕫𝕒𝕣𝕒𝕤𝕚/𝟛-𝕢𝕚𝕤𝕞

🎙Ҳурматли шайх, аллома Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ

10:43 дақиқа
◉ Telegram:
https://t.me/mujaddid_uz
◉ YouTube:
https://youtu.be/lmaIT4Fs7E8
❤‍🔥5👍4🔥21
۩ Шариат илмининг озлиги ва шайтон

۞ Имом Ибн Абдулҳадий деди:

“КИШИНИНГ ИЛМИ ОЗЛИГИ ҚАДАР ШАЙТОН УНИ АДАШТИРАДИ”. 

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Ас-Сорим ал-Мункий” (299)
❤‍🔥12👍42🔥1
۩ У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам аҳли оилалари билан чиройли турмуш кечирганлари

۞ Имом Ибн Касир «Тафсир»да (1/477) деди:
“У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хулқларидан: гўзал турмуш кечирувчи, доим хурсанд қилувчи, аҳли оилалари билан ҳазиллашардилар, уларга латофат билан муомала қилардилар, таъминотда кенглик қилардилар, аёллари билан кулишардилар… Ҳар кеча тунаб қоладиган уйларида аёллари билан тўпланардилар.. Баъзи вақтларда кечки овқатни улар билан йердилар.. Шу сабаб билан уларга янада яқин бўлардилар”.
❤‍🔥16👍62🔥2
۩ Саҳобалар розияллоҳу анҳумнинг фазилатларидан.

Шайхул Ислом Ибн Таймия деди:
“Саҳобалар розияллоҳу анҳум исломдаги ҳар бир илм, салоҳият, ҳидоят ва раҳматнинг асосидир”. 

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Минҳaж ас-Сунна ан-Набавия” (6/370)
❤‍🔥8👍63🔥2
۩ Маъсиятлардан ҳазир бўл!

۞ Имом Ибн Ражаб деди:

“Маъсиятлардан ниҳоятда ҳазир бўлиш лозим. Маъсият қанчадан-қанча неъматни тортиб олди.
Қанчадан-қанча балони олиб келди.
Қанчадан-қанча юртни хароб қилди.
Қанчадан-қанча юртни аҳлидан холи-(бўшаб қолган) қилди. Бас, улардан бирон кимса қолмади.
Маъсият осийлардан қанчасини интиқом билан жазога тортди.
Уларнинг қанчадан-қанча изларини ўчирди”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Латоифул Маъориф” (277)
🔥9👍6❤‍🔥41
۩ Нафсни сарҳисоб қилиш.

۞ Буюк тобеин Маймун ибн Миҳрон деди:

“Киши, (тижоратдаги) шерик ўз шеригини сарҳисоб қилишиданда ўзини қаттиқроқ сарҳисоб қилмагунча, ҳамда кийиши, ейиши ва ичиши қаердан, ҳалолданми ёки ҳаромдан эканини билмагунча тақводор бўлмайди”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Таҳзибул Камол” (29/219).
«Сияр» (5/74)
9❤‍🔥6👍4🔥3
۩ Аллоҳ Йўлидаги биродарлик ҳаққига риоя қилиш

۞ Буюк имом Язид ибн Абу Ҳабиб ал-Мисрий деди:
“Биродарим менга икки бора ғазаб қилишига қўймайман. Балки у ёмон кўрадиган нарсага назар ташлаб, уни тарк этаман”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Тазкиротул Ҳуффоз” (1/98), “Тарихул Ислам” (8/305) икки манба ҳам Ҳофиз Заҳабийга мансуб
❤‍🔥13👍6🔥1
۩ Мушк анбар хушбўйлик турларининг подшоҳидир

۞ Имом Ибнул Қоййим деди:
“Мушк анбар: хушбўйлик турларининг подшоҳи, энг шарафлиси ва энг хушбўйи. У зарбул масал қилинади, бошқаси унга ўхшатилади, у эса бошқасига ўхшатилмайди. У жаннат қумтепалиги… Унинг манфаатлари жуда кўп”.

•~~~•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•~~~•
“Задул Маъад” (4/363)
❤‍🔥10👍43🔥2